Режа: Диний фундаментализм ва экстремизм мазмуни, вужудга келиши сабаблари



Download 56,17 Kb.
bet1/4
Sana07.04.2022
Hajmi56,17 Kb.
#534554
  1   2   3   4
Bog'liq
Диний - экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари


Мавзу: Диний - экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари


Режа:

  1. Диний фундаментализм ва экстремизм мазмуни, вужудга келиши сабаблари.

  2. Жоҳилиядаги мафкуравий курашлар, терроризм ва экстремизм ҳаракатлари.

  3. Диний экстремизм ҳаракатларини олдини олишнинг маънавий-маърифий асослари.

Диний фундаментализм ва терроризм мазумни, вужудга келиши сабаблари. Диний фундаментализмнинг келиб чиқиши ўзининг узоқ тарихига эга бўлса-да, бу жараённинг жонланиши ХХ асрнинг охирги чорагида юз берган эди.
Маълумки, Ўзбекистон тарихан анъанавий ислом кенг тарқалган худудлардан ҳисобланади. Бу дин кўхна тарихимизда ўзининг инсонпарварлик, адолатпарварлик, маърифатпарварлик ва юксак ахлоқийликни даъват этувчи ғоялари билан маънавий ҳаётимизни юқори даражага кўтариш учун хизмат қилиб келмоқда. Ҳаёт талабларига мумкин қадар асосланган ҳолда Қуръон ва ҳадисларга мувофиқ баён этилган шариат аҳкомлари-дунёвий давлат қонунлари билан бир вақтда жамиятни иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий, ахлоқий жиҳатлардан мустаҳкамлаш ва юксалтириш учун муҳим омиллардан бири бўлган.
Шуниси аёнки, суннийликнинг ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган мусулмонлар яшайдиган худудимизда аҳолининг фундаментализм, айниқса экстремизга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ҳўш, диний фундаментализм, шу жумладан ислом фундаемнтализми ва унинг келиб чиқиши, моҳияти деганда нимани тушунмоқ керак? Бу саволга қисқа жавоб қуйидагилардан иборат.
Фундаментализм тушунчасининг асл келиб чиқиши илдизини Республикамиз олимларидан проф. Ҳ.Кароматов ўзининг «Фундаментализм ёҳуд тўқликка шўхлик» деган мақоласида жуда ўринли далиллар билан асосланиб берган. Бу олимнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда фундаментализм деганда аксарият ҳолларда ислом фундаментализми назарда тутиляпти. «Аслида,-деб ёзган эди у, - фундаментализм ХХ асрда христиан «модернизми»нинг ривожига қарши вужудга келган ўзига хос христиан оқимига берилган номдир. Мазкур модернизм турли соҳаларда акс таъсир туғдириб, Америка Қўшма Штатларида айниқса шиддатли тус олди».1
Мақола муаллифи бу фикрни давом эттириб, ёзадики, ХХ асрнинг охирги чорагида исломнинг қайта жонланиши жараёнига узвий боғлиқ бўлган оқимлар, ҳаракатлар шу ном билан аталадиган бўлди. Ислом фундаментализми, мусулмон фундаменталистлари деган атамалар шу тарзда ишлатила бошланди; бу атама ортодоксал исломнинг тикланиши ва шу хусусидаги тадқиқотларнинг таркибий қисмига айланиб қолди. Шу тариқа у ҳозирги замон исломидаги уч оқимнинг бирига айланди. Қолганлари ислом традиционализми ва модернизмидир.
Анъанавий ислом тарқалган мамлакатлар-Миср, Жазоир, Тунис, Ливия, Туркия, Эрон, Покистон, Саудия Арабистони, Сурия, Ироқ каби мамлакатлар жаҳон мустамлакачилик системаси парчалангандан сўнг мустақил ривожланиш йўлига ўтдилар. Натижада ХХ асрнинг 80-90 йилларида уларда юз берган ижтимоий-иқтисодий силжишлар негизида бутун дунёда диний омил, айниқса ислом омили фаоллашди. Бу даврда икки бир-бирига зид майл дунёга келди. Бир томондан, бутун дунёда диний эътиқоднинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётдаги мавқеи тиклана бошлаган эди; иккинчи томондан бу майлга қарши мафкураларга мойиллик шаклланган эди: бу икки майл орасида зиддиятлар юзага кела бошлади.
Мазкур ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий зиддиятлар асосида «ислом омили», «ислом уйғониши», «ислом феномени», ислом фундаментализми деган атамалар, «исломлаштириш», «сиёсийлаштирилган ислом» каби тушунчалар ва улар байроғи остида турли оқимлар пайдо бўлди. Булар қаторига «Мусулмон биродарлари», «Ҳизбуллоҳ», «ваҳҳобийлик», «Ҳизбут таҳрир ал-исломий» каби ўнлаб ташкилот, партия, уюшмалар кирарди. Булар экстремистик, террористик хусусият касб этган.
Ваҳҳобийлар фундаментализмда, бинобарин, ақидапарастликда Ибн Ҳанбал таълимотидан ҳам сўллашиб, мақсад ва таълимотлари ўтмаган худудларда куч, ҳатто қилич ишлатишга жаҳду-жадал қилганлар. Уларнинг таълимотича пайғамбар, мусулмон оламининг азизлари қабрларини зиёрат қилиш бидъат ҳисобланган, фақат Аллоҳга сиғиниш фарздир деб тарғиб қилинган. Улар суфийлар таълимотини исломга зид деб даъво қилганлар. Ҳаж сафарини тўхтатганлар, унга ҳоҳиши бўлган талабгорлар фақат катта тўловлар эвазига амалга оширганлар.
Фундаменталистлар ва уларнинг издошлари ислом маънавияти ва маданиятига катта шикаст етказганлар. Улар тамаки чекиш, ипак кийим-бош кийиш, тасбеҳ ўгириб юришни ман қилганлар, эркаклардан соқол олдирмасликни, аёллардан ҳижобга бош-оёқ ўралиб юришни талаб этганлар. «Ваҳҳобийлар,-деб ёзган А.Бегматов,-ижмоъни-шариатдаги асосий усуллардан бирини ҳам инкор қилишади. Ижмоъ мусулмон жамоасининг якдиллик билан чиқарган фикри, ҳукми асосида иш кўрилишидир».2
Ақидапараст ваҳҳобийлар, умуман фундаменталистлар нисбатан уюшган, жанговар, сиёсатда ҳам, динда ҳам экстремист бўлганлари учун ўзга мазҳаб ва ҳаракатлар устидан ҳарбий ва мафкуравий жиҳатлардан тез, осон ғалаба қилиб, бутун Арабистон ярим оролига тарқалганлар, ҳокимиятни қўлга олганлар. Ойбек Ҳамдамовнинг “Эзгуликка чоғланмаган мусулмон эмас” деган мақоласида қайд қилганидек, “ваҳҳобийлар ўтган асрда ҳокимият тепасига келиш учун 3000 одамни Каъбанинг олдида шаҳид қилганлар”.3 Бундай ёвузликлар ҳақида тарих тажрибасидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Ислом фундаментализми ва унинг издошларининг асосий ғояси илк исломнинг “соф”, илмий тилда ортодоксал тамойилларига қайтиш ёки уларни тиклашдир, мақсади эса бутун инсоният жамиятига “ислом омили”, “исломий тараққиёт йўли”ни мажбуран жорий этишдир.
Аммо Ўзбекистонда истиқомат қилувчи мусулмонлар тарихан исломнинг сунний йўналишдаги энг мўътадил, инсонпарвар ҳанафия мазҳабига эътиқод қилиб келганлар. Ислом бизнинг худудимиз халқлари турмуш тарзига, ахлоқ-одобига, урф-одат ва маросимларга, бир сўз билан айтганда, маданиятга катта ҳисса қўшган.
Бу ҳақда республикамиз Президенти шундай деб ёзган эди: «Дин, шу жумладан ислом дини ҳам минг йиллар давомида барқарор мавжуд бўлиб келганлигининг ўзидаёқ у инсон табиатида чуқур илдиз отганлигидан, унинг ўзига хос бўлган бир қанча вазифаларни адо этишидан далолат беради. Энг аввало, жамият, гуруҳ, алоҳида шахс маънавий ҳаётининг муайян соҳаси бўлган дин умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни жонлантирган, ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган. Маданиятга катта таъсир кўрсатган. Инсоннинг одамлар билан баҳамжиҳат бўлиб яшашига кўмаклашган ва кўмаклашмоқда”.4
Табиийки, бундай катта ижтимоий ва маънавий куч бўлган ислом қадриятларидан самарали фойдаланиш миллий истиқлол мафкурасининг доимий диққат-эътиборидадир.
Бу соҳада давлатимиз раҳбари олиб бораётган адолатли ишлар ҳозирги кунда ҳеч қандай шубҳа туғдириши мумкин эмас. Масаланинг диққатга сазовор томони шундаки, ҳозирда исломнинг жамият тараққиётидаги ҳақиқий роли ва ўрнининг мавжуд воқеликка таяниши ўтмиш даврлардан кескин фарқ қилади.
Буни ҳозирги пайтда мутлақ (аксарият) мусулмонларимиз ҳам, мамлакатимиздаги кўзга кўринган ислом илоҳиётчилари, уламолар ҳам, умуман республикамизнинг аксарият кўпчилик аҳолиси тушуниб етдилар.
Афсуски, кейинги пайтларда айрим диндорлар орасида бундай имкониятлар, имтиёз ва ғамхўрликнинг қадрига етмасдан, уларнинг бу моҳиятини тушунмасдан жамият учун жиддий салбий оқибатлар билан тугалланиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар юз бермоқда. Ачинарлиси шундаки, бундай кирдикорлар ғараз ниятли кимсалар таъсирига тушадиган, мустаҳкам дунёқарашга эга бўлмаган ёшларда, шу жумладан, дунёвий илмга эга бўлиб, келажакда жамиятимиз равнақи учун астойдил хизмат қилиши лозим бўлган олий ўқув юртларидаги талабаларимиз орасида бу таъсирга берилиш кам бўлса ҳам учрамоқда.
Ана шундай кимсаларга, ўзларини “ваҳҳобийлар”, “суннийлар”, ”фундаменталистлар” ва бошқа оқим издошлари деб даъво қилаётган бузғунчиларга бу ёш диндорлар фақат жамиятдагина эмас, шу билан бирга расмий эътиқоддаги кўпчилик мусулмонлардан ҳам ажралиб қолмоқдалар. Улар аксарият диндорларнинг фақат ачиниш ва таассуф объектларигагина айланиб қолмасдан, баъзан айрим ножўя хатти-ҳаракатлари, экстремистик фикрлари, ҳатто жиноятлари туфайли қораланмоқдалар.
Уларнинг бу фаолиятлари фақат нотўғри хатти-ҳаракатгина бўлиб қолмасдан, балки кейинги пайтларда айрим хорижий мусулмон мамлакатларларида ҳуруж қилаётган ислом фундаментализмига, ақидапарастликка асосланган экстремизмнинг дин ниқоби остида ўз мақсадини зўравонлик билан амалга ошириш изидан бораётганлардан кам фарқ қилади. Улар ўзларини гарчи исломдаги энг мўътадил ҳанафия мазҳабининг издошлари деб ҳисобласалар ҳам, аслида уларнинг фаолияти жамият ва ислом учун зарарли бўлган тоифачилик, гуруҳбозликдан бошқа нарса эмас.
Маълумки, суннизм йўналишида фақат 4 мазҳаб мусулмон фақиҳлари, муфассирлари, муҳаддислари, энг нуфузли уламолари эътироф қилган мазҳаб деб ҳисобланади. Булар ҳанафия, моликия, шофиийя, ҳанбалия бўлиб, уларнинг ичида энг кенг тарқалгани ҳанафия мазҳабидир. Олимларимизнинг фикрича, дунёда 1,4 миллиарддан зиёд мусулмон аҳолиси бўлиб, шундан 92,5 фоизини суннийлар ташкил этади. Жами суннийлардан ҳанафийлар 47 фоиз, шофиийлар 27 фоиз, молийкийлар 17 фоиз ва ҳанабалийлар 1,5 фоизни ташкил этади. Қолган 7,5 фоизи шиалар, ибодийлар ва хорижийлардан иборат.
Исломнинг 14 асрлик тарихи тажрибаси шуни кўрсатадики, унда ҳар қандай янги бир мазҳабни тарғиб қилиб, тоифачиликка берилиш ёки бирор оқим яратишга интилиш доимо сиёсий ва ғаразгўйлик мақсадларига хизмат қилган. Ҳатто мусулмон дунёсининг муайян бир қисмида расмий ислом оқими деб эътироф қилинган шиизмнинг ҳам дастлабки шаклланишида маълум сиёсий мақсадлар туфайли вужудга келган.
Ваҳҳобийлар суннийларнинг фақат 1,5 фоизини ташкил этувчи ҳанбалийлар мазҳабига мансуб бўлиб, улар асосан Саудия Арабистонида яшайди. Улар дунёвий қадриятларга нисбатан ўта муросасиз диний мафкурага асосланган. Ваҳҳобийлар суннийликдаги жуда озчиликни ташкил этувчи ҳанбалийлар оқимига мансуб бўлишига қарамай, мусулмон аҳолисининг кўпчилигини ташкил этувчи ҳанафийларни ислом динидан чекинувчилар деб ўринсиз ҳисоблайдилар.
Ваҳҳобийлик ҳаракати ҳозирги Саудия Арабистони худудида, XVIII асрда, шу мақсадда вужудга келган. Унинг ғоявий асосини исломнинг дастлабки ҳолатига қайтишни мақсад қилиб олган ақидапарастлик ташкил қилади; сиёсий сифатини жамиятнинг маънавий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳаётини шу ақидапарастлик асосига қурилган сиёсий тузумни барпо қилиш ғояси ташкил қилади.
Ислом тарихида ваҳҳобийликдан ташқари бир қанча радикал диний гуруҳлар, ҳаракатлар бўлганки, уларнинг хатти-ҳаракатлари жаҳолатпарастлик, ақидапарастликни жонлантириб, ўз мазмуни экстремизм ва терроризм билан яқин алоқада бўлди.

Download 56,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish