Xviii асрда Россияда архив иши



Download 34,52 Kb.
bet1/6
Sana03.07.2022
Hajmi34,52 Kb.
#734344
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-семестр XVIII asrda Rossiya


18-мавзу. XVIII-асрда Россия империясида архив ишининг шаклланиш жараёни.
Р Е Ж А:
1.
2.
3.
XVIII асрда Россияда архив иши. XVIII асрнинг биринчи ярмидаги архивлар. XVIII-асрнинг биринчи чорагида Россияда давлат аппаратида амалга оширилган қайта қуришлар, шунга мос тарзда мамлакатда архив ишини ва архивларни янгидан тузиб, қайта ташкил этилишига олиб келди. Бу вақтга қадар архивлар мустақил муассасалар ҳисобланмаган, шунинг учун архив ишини қайта ташкил этиш давлат аппаратидаги қайта ўзгартиришлар билан ёнма-ён равишда амалга оширилди. Бундан асосий мақсад, муассасалар фаолиятида архив ҳужжатларидан фойдаланишда қулай шароит яратишга қаратилган эди.
Янгидан қайта тузиш асосан икки йўналишда олиб борилди. Биринчи-дан, ташкил этилиши шакли ва иш юритиш усуллари ғарбий европадаги сингари бўлган янги муассасалар вужудга келди, булар жорий архивларнинг тизимига мос ҳолатда бўлган ва тугалланган иш юритиш ишларини шу архивларга топширишган. Иккинчи-дан, - бу ҳолат тугатилган муассасаларнинг ва амалда фаолият кўрсатаётган муассасаларнинг архивларига тегишли бўлиб, - эндиликда эса, тарихий ёки давлат архивлари деб номланган архивлар ташкил этилди. Ғарбий Европада эса бундай архивлар Реформация давридаёқ вужудга келган эди.
Россияда дастлабки тарихий архивнинг ташкил қилиниши. Бу масаласида айтиш мумкинки, Пётр I бошқаруви вақтида Россияда марказда ва жойларда давлат аппаратини қайта ташкил этилиши туфайли, узоқ вақт мобайнида москва приказларининг архив ҳужжатлари тўхтовсиз равишда, гоҳ бир жойга жамланган, ёки гоҳ ажратилган, Москвадан Петербургга ташиб олиб борилган, гоҳида эса ортга қайтарилган, эски архивлар янги архивларга қўшиб юборилган, гоҳида эса яна улардан ажратиб юборилган. (Приказ-16-18 аср бошларида Россиядаги маҳкама ёки идоранинг номи). Поместье (помешчикларнинг ер мулклари бўйича) прикази, Разряд (даража) бўйича приказ, Посольский приказ(16-18 асрларда Россияда бошқа давлатлар билан алоқа ишини бажарувчи марказий идора)ларининг архивлари бу даврда кўп марта хизмат жойини ўзгартириб кўчиб юришган. 1708 йилда дастлабки губерниялар таъсис этилгач, Поместьелар приказининг иш ҳужжатлари, жойларда поместьелар ва вотчиналар фаолятига тегишли ишларни юритиш учун, губернаторларга тақсимлаб берилган. Бироқ 1714 йилда ушбу ҳужжатлар яна қайтадан Москвага талаб қилиниб чақириб олинган. Бундай жойини ўзгартиришлар вақтида кўпгина ҳужжатлар йўқолган. 1711 йилда Поместье прикази Сенатнинг тасарруфига ўтказилди, ва 1715 йилда мазкур приказ ҳамда унинг архивини барча материаллари Петербург шаҳрига ташиб келтирилган: вазни, оғирлиги 4500 пуд бўлган архив материаллари 111 та от-араваларда икки ой мобайнида пойтахтга, Петербург шаҳрига ташиб олиб борилган. Архив, Петропавловск қалъасида қуриб битказилган казармаларга жойлаштирилди, йиғма жилдлар ҳўл нам бўлиб, ивиган, қишда эса музлаган. Архив 1724 йилги сув тошқинини ҳам бошдан кечирди, 1727 йилда эса Вотчина коллегияси билан бирга Москвага кўчириб ташиб келтирилди.
1711 йилда Разряд прикази тугатилди, унинг архиви Москвадаги Сенат канцеляриясининг разряд бўлими тасарруфига ўтказилди. Кейинчалик, Сенат ҳузурида, барча даражадаги амалдорларни назорат қилган Гарольдмейстер лавозими жорий этилгач эса, Разряд прикази архиви унинг тасарруфига ўтди.
Шундай қилиб, Поместье прикази архиви ҳам, Разряд прикази архиви ҳам мустақил тарихий архивга айлангани йўқ. Россиядаги биринчи тарихий ёки давлат архиви Посольский (Элчилик) архиви негизида вужудга келди. 1720 йилда Петербургда таъсис этилган ташқи ишлар Коллегиясида ҳузурида жорий архив вужудга келди, яқин йиллар мобайнида юритилган дипломатик ёзишмалар ва ҳужжатлар унинг асосини ташкил қилди. 1724 йил 5-августда Москвада Элчилик приказини эски архивларининг фондлари, алоҳида штат бирликлари ҳамда муҳрига эга бўлган Ташқи ишлар Коллегиясининг Москвадаги архиви деб қайта ўзгартирилди. 1832 йилдан бошлаб эса мазкур архив Ташқи ишлар вазирлигининг Москвадаги бош архиви деб номланишни бошлади. Петербургдаги жорий архив билан Москвадаги тарихий архив ўртасида алоқа ўрнатилиб, муносабатлар ушлаб турилган: тугатилган йиғма жилдлар жорий архивдан Москва архивига топшириб турилган.

Download 34,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish