2. Биринчи жаҳон урушидан кейин Марказий Европа мамлакатларидаги архив иши. Франция архиви



Download 23,93 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi23,93 Kb.
#141683
Bog'liq
2 тема лекция


2. Биринчи жаҳон урушидан кейин Марказий Европа мамлакатларидаги архив иши.

Франция архиви. Францияда уруш даврида ХVIII-ХIХ асрларда шакллантирилган архив ишларини ташкил этиш ишлари давом этди. Асосан шу кунгача сақланиб қолган. Марказлаштирилган архив тизимига қуйидагилар киритилган:


1) Париждаги Миллий архивлар - миллий аҳамиятига молик материаллар марказий омбори;
2) архивлар маҳаллий давлат архивларини назорат қилиш;
3) коммунал ва шифохона архивларини давлат архивлари томонидан тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган архивлар тармоғи сифатида фаолият олиб борди.
Франция Миллий Архивлар директори, Олий Архив Комиссияси ва асосий архив текшируви билан ҳамкорликда Таълим вазирлигининг архив маъмурияти томонидан бошқарилди. Франция архивларни "классик" буржуача марказлаштиришнинг мамлакати деб ҳисобланган. Бунинг сабаби давлат архивлари тизимининг мавжудлиги, давлат архивлари учун инвентаризация воситаларини яратиш ва давлат архивлари учун архив ҳужжатларини нашр этиш ишлари йўлга қўйилди.
Бироқ, Франциядаги ўзаро уруш жараёнлари сабабли архив соҳасида муаммоларни ҳал этишга кўп эътибор қаратилмади. Иккинчи томондан эса Давлатнинг моддий аҳволи ҳам архивларининг фаолиятига ўз таъсирини кўрсатди.
Биринчи жаҳон урушидаги ғалабаси кутилган иқтисодий барқарорликни келтириб чиқармади ва натижада барча соҳалар каби таълим соҳаси ҳам кўпгина иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечирди. Юқорида айтиб ўтилганидан архив соҳаси таълим тизими тасарруфида бўлгани учун бевосита архив соҳасига ҳам молиялаштирилмади.
Биринчи навбатда, таълим бўлимининг ҳаражатлари чекланганлиги архивлар фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Миллий архив бу давр мобайнида у мавжуд бўлган доимий биноларини кенгайтириш ва таъмирлашга эриша олмади ҳамда иш жараёнлари учун зарур бўлган канцелярия материалларни олишда қийинчиликларга дуч келди. Префектура (Префект- мансабдор шахс ёки ҳукуматнинг расмий вакили, Ҳудудий бошқармалар ҳам шу атама билан номланади.)лардан кредит олган бўлимларнинг архивлари ҳудди шундай ҳолатда эди. Давлатга қарашли давлат архивларида молиявий қийинчиликлар ҳам сезилди, шунинг учун ходимларнинг кундалик иш жараёнида кўпгина муаммолар юзага келган.
Бу даврда асосий архивлар инспецияда 1-2 та инспектор фаолит олиб бориб, иш ҳажмининг кўплиги сабабли ҳудудий архивларни назорат қилиш имконияти йўқ эди.
Янги материаллар Миллий архивда жуда кам аҳамиятга эга бўлиб, кўпинча улар фақат фондлар бўйича қисмларига ажратилган, уларнинг асосий қисми идоравий архивларда сақланиб қолган. Архив материаллари муассаса ва кутубхоналарда сақланган. Бу ҳолат Франция тарихидаги ёдгорликларнинг асосий омбори сифатида Миллий архивнинг ролини камайтирди.
1936 йил 21 июлда Францияда Халқ фронти ҳукумати ишлаганида, материалларни давлат архивларига топшириш тўғрисида янги фармон чиқарилди, бу архивчиларда катта умидлар ўйғотди. Фармонга биноан муассасаларнинг кундалик фаолияти учун зарур бўлмаган материалларни мажбурий равишда белгиланган муддатда етказиб бериш шарти белгилаб қўйилган, лекин уни кўчириш учун муайян шарт-шароитлар яратилмаган; бир қатор вазирликлар ва идоралар материалларни топшириш мажбуриятидан озод этилди (Давлат Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳарбий, денгиз, авиатсия, колониялар). Бундан ташқари, фармон бошқа органларга ҳукуматни "истисно сифатида" материалларни топширишдан озод қилишни сўраб мурожаат қилишга рухсат берди, айрим бўлимлар бундан дархол фойдаланди. Шундай қилиб, 1956 йилги фармон мавжуд вазиятга сезиларли ўзгаришлар киритмади, ҳамда миллий архивларни жалб қилиш учун асосни мустакҳамлади ва материалларни бўлимлардан тезроқ ва мунтазам равишда ўтказишга туртки берди. Франциянинг давлат архивлари фаолиятидаги ютуғи миллий архив муаммоларини қисман хал этишга кодир бўлганлиги.
Ижтимоий-иқтисодий тарихнинг энг муҳим ҳужжатларини ўзида мужассам этган ушбу архивлар қонуний равишда нотариуслар томонидан саналган бўлиб, қоида тариқасида жуда ёмон, нокулай ахволда бўлган ва тадқиқотчилар учун кулай бўлмаган. Ниҳоят, 1928 йил 14 мартдаги қарорига кўра, 125 йил олдин нотариус архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши керак эди. Бу давлат архивларини анча кенгайишига олиб келди. Миллий архивда 4 қаватли жавонларни эгаллаган Сеин бўлимига нотариат идоралари материаллари қабул қилинди, улар учун Миллий архивда жой ажратилди. Миллий босмахоналар уйи-ҳам доимий материаллар саройи эди ("отел Роан"). Тадқиқотчиларга 125 йил олдинги ҳужжатларга фақат нотариал идоралар розилиги билан киришга рухсат берилган.

2-Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар
Саволлар:

  1. Биринчи Жаҳон урушидан сўнг архив бошқарув тизимининг Маъориф вазирлигига ўтказилиши натижасида қандай ижобий ўзгаришлар бўлди?

  2. Давлат муассасаларнинг архивларга ҳужжат топширишида қаедай муаммолар кузатилди?

  3. Биринчи Жаҳон урушидан сўнг қандай молиявий қийинчиликлар юзага келди?

  4. Давлат архивларини Марказлашган бошқарув тизими қандай аҳволда эди?

Топшириқлар:

  1. Биринчи Жаҳон урушидан сўнг Франциядаги сиёсий аҳвол ҳақида маълумотларни таҳлил қилинг.

  2. Сизнингча архив соҳасини янада ривожлантириш учун Франция ҳукумати яна қандай қўшимча чора тадбирлар амалга оширилиши лозим эди? (250 та сўздан иборат эссе ёзинг: Эссе Кириш (таҳминан 25-30 та сўз), умумий вазият ҳақида қисқача маълумот (25-40) , қандай чоралар қабул қилиниши ҳақида фикр мулоҳаза (120-150 та сўз) ва хулоса (30 та сўз) тарзида ёзиш тавсия этилади). Ушбу кўрсатма тавсия характерига эга бўлиб, эссе ёзишда сўзлар ҳажми кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин.)

Download 23,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish