Xviii асрда Россияда архив иши


XVIII аср 2-ярмида Россияда архив иши



Download 34,52 Kb.
bet6/6
Sana03.07.2022
Hajmi34,52 Kb.
#734344
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-семестр XVIII asrda Rossiya

XVIII аср 2-ярмида Россияда архив иши. XVIII-асрнинг иккинчи ярмида Россияда архив материалларининг иккита асосий қатлами ўрин эгаллади: 1. Москва давлатининг архив фондлари ва ҳужжатлари, булар тарихий архивларга айланган; 2. империя давридаги, энг аввало, амалда фаолият кўрсатаётган муассасалар, асосан, коллегияларнинг ҳужжатлардан иборат бўлган. 1760-1770-йилларда Сенатнинг ва маҳаллий муассасаларнинг иши қайта ташкил этилгач, коллегияларнинг аҳамияти пасайди, архив материаллари кўп соҳаларда Сенат департаментларида тўпланди. Коллегиялар тугатилди, уларнинг ҳужжатлари эса “эски ҳужжатлар” сифатида янгидан ташкил этилган тарихий архивларга топширилди. Архив ишидаги қайта тузиш ишлари, маҳаллий архивларга ҳам тааллуқли бўлган. XVIII-асрнинг иккинчи ярмида Росиядаги архивларнинг ҳолати ва шароити унчалик яхши бўлмаган, уларга кам маблағ ажратилган. Аср охирларига келиб барча архивларда шкафлар, жавонлар, сандиқлар ва токчалар мавжуд бўлган, бироқ улар етишмасди. Бу эса – жиҳозланган, архив иши учун мослаштирилган иншоотларни етишмаслиги – ҳужжатларни шикастланишига ва нобуд бўлишига олиб келган.
XVIII-асрнинг иккинчи ярмида Сенат архивлар фаолиятига оид бир неча марта фармонлар чиқарган, буларда архивлар фаолиятидаги камчиликлар ва нуқсонлар кўрсатиб ўтилган, архивлардан ҳужжатларни сақланишини таъминлаш, уларни ишини тартибга солиш талаб қилинган. Тарихий архивлардаги ҳужжатларни сақланишини ташкил этилиши бирмунча ўзгарди: бу жойдаги ҳужжатлар асосан расмий-мантиқий принципга, предметлик белгисига кўра тизимга солинган.
Тарихий архивлар. Йирик приказларнинг архивларини тақдири. 1780 йилда Петербург губерниясида янги губерниялар муассасалари жорий қилинди. Санкт-Петербургдаги коллегиялар, конторалар, канцеляриялар тугатилди. Барча тугатилган муассасаларнинг ҳужжатлари, айнан ўша 1780 йилда ташкил қилинган эски ҳужжатларнинг Петербург давлат архивига топширилиши керак эди. Бироқ унга ҳужжатларни топшириш жуда секинлик билан олиб борилган, чунки коллегияларнинг кўпгина ҳужжатлари 1777 йилда бўлиб ўтган сув тошқини вақтида кучли талофат кўрган эди. Бинобарин, ҳужжатлар жўда ёмон ҳолатда топширилган.
1830 йилда мазкур архивдаги ҳужжатларнинг умумий сони ҳисоблаб чиқилган. Маълум бўлдики, бу вақтда архивда 829770 та йиғма жилдлар, 33596 дона китоблар ва 7751 та боғламлар – яъни, тахминан, бир миллион донага яқин йиғма жилдлар сақланган. Булар 49 та тугатилган марказий ва маҳаллий муассасаларнинг: Вотчина коллегиясининг петербург конторалари, Коммерц-коллегияни, Мануфактур-коллегияни, Петербургдаги туз савдоси конторасини, Бош магистрат конторасини, Адлия-конторасини, Тафтиш конторасини, Штатс-конторани, Қидирув ва Танга пул зарб қилиш экспедициясини, Отда почта, юк ва йўловчи ташиш канцеляриясини, полиция бошқармасини фондлари бўлган. XIX-аср бошларида бу жойга, шунингдек, Сенатнинг Махфий экспедицияси (сиёсий қидирув органи) нинг ҳужжатлари, 1773-1775 йилларда бўлиб ўтган Деҳқонлар уруши бўйича тергов материаллари билан бирга, келиб тушган.
Эски ҳужжатларнинг Петербургдаги архиви коллегиялар биносида, қўйи қаватнинг омборхоналарида жойлашган. Мазкур ҳужжатлар намликдан зарар кўрган, 1824 йилда бўлиб ўтган сув тошқини вақтида эса омборхона токчасидаги йиғма жилдларни сув ювиб кетган. Ҳужжатлар ўта ачинарли ҳолатда бўлган.
1787 йил 2октябрда эски ҳужжатларнинг Москва давлат архиви таъсис этилди ва архивнинг ҳужжатлари Кремл саройидаги бинолардан бирга жойлаштирилди. Гарчан ҳужжатлар, эски ҳужжатларнинг Москва давлат архивига яхши ҳолатда топширилган бўлсада, сақлаш шароитлари яхши бўлмагани сабабли, ҳужжатлар намликдан зарар кўрган. Мазкур архивда қирқта коллегияларга тегишли бўлган олти миллионга яқин ҳужжатлар сақланган. Эски ҳужжатларнинг архивлари Сенатга бўйсунган, ўзининг хизматчилар штат бирлигига эга бўлган. Бироқ, йиғма жилдларни тавсифлаш, тизимга солиш ишлари жуда суст борган. Асосан амалий аҳамиятга эга бўлган йиғма жилдлар ва ҳужжатлар тартибга солинган ҳамда рўйхатга олинган.
Тугатилган муассасаларнинг архивлари фондларидаги ишларни Петербургдаги ва Москвадаги эски ҳужжатлар архивларида жамланиши мустаҳкам бўлиб чиқмади: XVIII аср охирида коллегиялар қайта тикланди ва уларнинг айримлари (Берг-контора, Туз савдоси контораси, Мануфактуралар коллегияси) ўзларининг фондларини қайтариб беришни талаб қилишди. Аммо, кўпгина коллегиялар ўзларининг йиғма жилдларини қайтариб олишдан воз кечишди. XVIII асрнинг икинчи ярмида Разрядлар ва Поместьелар бўйича йирик приказларнинг собиқ архивларини тақдирида ҳам ўзгаришлар юз берди. 1763 йилда Сенат фаолияти бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва унинг Москвадаги контораси тугатилганидан кейин, унинг ҳужжатлари Разрядлар прикази фонди билан қўшиб юборилди ва мустақил Разряд-Сенат архиви ташкил қилинди. Архивда, Россия тарихининг XVI-XVIII асрларга оид 500 000 донага яқин йиғма жилдлари сақланган. Вотчиналар архиви (Поместье приказининг собиқ архиви) 1728 йилда Санкт-етербургдан Москвага қайтарилгач, Вотчина коллегияси билан бирга жойлаштирилди. 1786 йилнинг январь ойида Поместье-Вотчиналар архиви ташкил қилинди, у жойда XVI-XVIII асрлардаги марказий поместье-вотчина муассасаларининг ҳужжатлари сақланган. Вотчина коллегияси тугатилгач, Поместье-Вотчиналар архиви мустақил муассаса сифатида фаолият кўрсатиши керак эди, бироқ коллегия тўла тугатилмади, шундан сўнг ушбу архив Вотчина департаментига бўйсундирилди.
1765 йилдан бошлаб то XIX асрнинг ўрталарига қадар Россияда чегаралаш ишлари амалга оширилди, бунинг учун Сенатнинг чегаралаш бўйича экспедицияси (1794 йилдан бошлаб – Чегаралаш департаменти) ташкил этилди. 1768 йилдан бошлаб барча губернияларда чегаралаш юзасидан амалга оширилган тадбирларнинг барча ҳужжатлари, Москва чегаралаш канцелярияси ҳузуридаги архивга, кейинчалик эса Бош чегаралаш давлат архивига топширилган. Архив 1788 йилда Кремлда жойлаштирилди, XVIII асрнинг охирларига келиб, ушбу архивда 900 000 та йиғма жилдлар жамланди. 1796 йилда Чегаралаш архиви иккита бўлимга: чертёж (чизма) га оид бўлим ва канцелярия (котиб) лар бўлимига ажратилди. Чертёж бўлимида чегаралаш режалари ва қайд этиш китоблари ҳамда рўйхатлари, уездларнинг режалари, атласлар), канцелярия бўлимида эса – чегаралаш юзасидан иш юритиш ҳужжатлари сақланган.
Ташқи ишлар коллегиясининг Москва архиви XVIII асрнинг иккинчи ярмида ўзининг штат бирлигини – ходимларини 80 нафарга етказди. Ушбу архив бу даврда ташқи ишлар коллегиясининг тугатилган Москва контораси архиви материалларини қабул қилди.
Ташқи ишлар коллегиясининг Москва архивида 1766 йилдан маслаҳатчи, кейинчалик мазкур архивнинг бошқарувчиси вазифасида Герхард Фридрих Миллер (1705-1782) хизмат қилди. Г. Ф. Миллер 20 ёшга етганида Германиядан Россияга кўчиб келди. Миллер 1733 йилда В. Беринг томонидан ташкил этилган камчатка экспедициясининг иккинчи аъзоси этиб тайинланди. Миллер ўн йил мобайнида Тобольск, Якутск, Нерчинск, Красноярск, Томск ва бошқа шаҳарлардаги сибир архивларини – жами бўлиб 20 та архивларни кўздан кечирган ва рўйхатини тузган. Миллер сибир архивларидаги ҳужжатлардан улкан миқдордаги кўчирмалар олган. 1782 йилдан бошлаб юритилган ҳужжатлар тўплами ва Г.Ф.Миллернинг кутубхонаси ташқи ишлар коллегиясининг фондларида сақланган.
Download 34,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish