18-асрда Россияда марказий ва маҳаллий муассасаларнинг архивлари. 1720 йил 28 февралда нашр этилган бош регламентда алоҳида - 44-чи, - боб “Архивлар тўғрисида” деб номланган. Мазкур ҳужжатга биноан биринчи марта, ҳужжатларнинг сақловхонаси, канцеляриядан ва жорий иш юритишдан ажратилган ҳужжатларни қабул қилиш ва сақлаш билан шуғулланадиган муассасаларнинг алоҳида ваколатларга эга бўлган бир тузилмасига айланди. Мазкур муассасалар европача номланиб - “архив” деб аталди. Архивларни бошқариш учун архившунос лавозими таъсис қилинди. Биринчи марта канцеляриядан архивларга ҳужжатларни топшириш муддати – уч йил этиб белгиланди. Ҳужжатда архив материалларини тўплаб, бир жойга жамлаш назарда тутилган – ушбу масала барча коллегияларнинг тугалланган иш юритиш ҳужжатлари учун иккита марказий архивларни ташкил қилиш йўли билан ҳал этилди: ташқи ишлар Коллегияси ҳузурида (дипломатик, сиёсий характердаги архив материаллари учун) ва Ревизия-Коллегияси ҳузурида (иқтисодий характердаги архив материаллари учун). Яқинда ташкил этилган губерния муассасаларида ҳам архив материалларини тўплаб, жамлаш кўзда тутилган: ҳар бир губернияда иккитадан марказий архивлар – губерния бошқаруви архиви ва шаҳарларни ўзини ўзи бошқариш идораларининг архивларини тузиш назарда тутилган. Бироқ марказда ҳам, жойларда ҳам материалларни бир жойга тўплаб, жамлашни амалга ошириб бўлмади: ҳар бир муассасада ўзининг архиви ташкил қилинди.
Архивларни марказлаштириш ишини амалга оширишни имкони бўлмасада, бирибир, ҳойнаҳой, муассасалар архивларида яхлитлаш, йириклаштиришда ижобий томонга ўзгаришлар юз берди, айтиш лозимки, ўнлаб приказларнинг ўрнида фақат ўн иккита коллегиялар ташкил қилинди. Дипломатия соҳасига оид юритилган ҳужжатлар эса, ташқи ишлар Коллегиясининг Москвадаги ва Петербургдаги архивларида алоҳида ҳолда тўпланиб, сақланган. 1724 йилда ташқи ишлар Коллегиясининг Москвадаги архиви Россиядаги дастлабки тарихий архивга айланди. Ҳарбий ва Адмиралтейство коллегиялари архивларида, росия армиясини ва флотини барпо этилишига доир ҳужжатлар тўпланиб, жамлаб борилган. Ревизия-коллегияси ва Камер-коллегияси архивларида эса молиявий соҳага доир ҳужжатлар, шулар қаторида, солиқларни йиғилиши ва тўпланиши, аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги материаллар жамланган. Юстиция (адлия) коллегияси архивида эса хукумат муассасаларининг суд ишлари бўйича фаолиятига доир материаллар сақланган. Сиёсий қидирув органлари - Преображенск прикази
(1695-1729), Махфий канцелярия (1718-1726), Канцеляриянинг махфий қидирув ишлари бўлимлари (1731-1762), архивларида эса – фитналар, суиқасдлар, қўзғолонлар, халқнинг чиқишлари тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, тергов материаллари, ва бошқа ҳужжатлар алоҳида ҳолда сақланган.
XVIII аср бошларида жойларда, янги маҳаллий муассасалар – губерниялардаги губерния канцелярияларида, провинциялардаги провинция канцелярияларида, уездлардаги земство комиссарлари ҳузурида архивлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, жойларда провинциялар, шаҳарлар ва жойлардаги судларнинг архивлари ташкил қилинди.
Ратушалар (шаҳар бошқармаси) – шаҳарларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида ҳам архивлар ташкил қилинди. XVIII – аср бошларида ташкил қилинган маҳаллий архивларнинг тармоғи 1770-йилларга қадар фаолият юритган.
Do'stlaringiz bilan baham: |