2-маъруза:Қадимги Месопотамия маданияти
Режа:
1.Қадимги Месопотамия ёзувлари ва мактаблари.
2.Месопотамияда илмий билимларнинг ривожланиши.
3.Қадимги Месопотамия сан`ати, адабиёти ва диний е`тиқоди
Месопотамия – жаҳон сивилизасияси ва қадимги шаҳар маданиятининг илк о`чоқларидан бири. Бу маданиятнинг илк асосчиларидан бири шумерлар бўлиб, уларнинг ютуқларини бобилликлар ва осурияликлар ўзлаштириб, давом еттирдилар. Месопотамия маданиятининг манбалари ер. авв. ИВ минг йилликда шаҳарлар пайдо бўлиши билан бошланди. Унинг узоқ яшаш даврида унга хос ички бирлик, анъаналарни меросийлиги, унинг унсурларининг ажралмас алоқаси сақланиб қолди. Месопотамия маданиятининг бошланг`ич даври ўзига хос ёзувнинг шаклланиши билан белгиланади. Кейинчалик бу ёзув миххатга айланади. Миххат Месопотамия сивилизациясининг асосий илдизи бўлиб унинг барча жиҳатларини бирлаштирган анъаналарини сақлаб қолиш имкониятини берди.Ер.авв. ИВ-ИИИ минг йилликларда шумер ёзуви пайдо бўлди. Тахминларга кўра бу ёзув шумерлар Месопотамияга келганга қадар номаълум халқ томонидан кашф қилинган. Шумерлар бу ёзувни сивилизасия хизматига қўйдилар. Дастлаб шумер ёзуви пиктографик шаклда алоҳида буюмлар, тасвирлар тарзида ифодаланган. Шундай ёзувдан ерамиздан аввалги ИИИ минг йилликдан бошлаб фойдаланилган. Пиктография жуда содда бўлиб, ҳақиқий ёзув емас еди, у сўзларни ифодаламас еди. Секин-аста у миххатга айланди. Миххатга 600 белги бор еди.Ер. авв. ХХИВ асрда илк батафсил ёзилган шумер матнлари пайдо бўлди. Aккад тили жанубий Месопотамияда ер.авв. ИИИ минг йилликнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. Шумер ва аккад тиллари бир-биридан кўпгина сўзларни ўзлаштириб олди. Ер. авв. ИИИ минг йилликнинг охирида қадимги Шумер–аккад луғатлари тузилган. Шумер ёзуви кейинчалик шумер–аккад ёзувини бутун Олд Осиё халқлари ўзлаштириб олдилар. Aккад тили Олд Осиё халқаро дипломатия тилига айланди. Қадимги Меосопотамияда лой мўл-кўл еди. Лой тахтача ёзув учун асосий манба бўлиб, хизмат қилди. Тахтача лойдан ясалиб тузлардан куйдириш ё`ли билан тозаланган. Месопотамияда ўрмон бўлмаганлиги сабабли, фақат енг муҳим матнлар ёзилган лой тахтачалар (подшо ёзувлари, кутубхонада сақланиши лозим бўлган асарлар) куйдирилган. Қолган тахтачалар офтобда қуиртилган. Одатда, тахтачалар йетти-тўққиз см. узунликда бўлган. Ёзувлар баъзида тош ва металл тахтачага ҳам ёзилган.
Кутубхона. Бобил ва Осурия маданиятининг енг муҳим ютуқларидан бири кутубхоналар еди. Ер. авв. ИИ минг йилликдан бошлаб Ур, Ниппур шаҳарларида адабий ва илмий матнлардан иборат илк кутубхоналар пайдо бўлади. Қадимги Шарқнинг енг машҳур кутубхонаси Aшшурбанипалнинг (ер.авв.669-635 йиллар ҳукмронлик қилган) Ниневия шаҳрида тўпланган 30.000 тахтачадан иборат кутубхонаси бўлган. Лой тахтачаларга подшо анналлари, муҳим тарихий воқеалар хроникаси, қонунлар тўплами, адабий асарлар ва илмий матнлар ёзилган. Aшшурбанипал кутубхонасининг алоҳида илмий қиммати шундаки, бу кутубхонада дунёда биринчи марта китоблар тизимли тўпланган ва маълум
тартибда жойлаштирилган. Кўпгина китоблар бир неча нусхада мавжуд. Катта матнлар бир хил ҳажмдаги лой тахтачаларда баён қилинган. Шундай матнлар қирқдан юзтагача тахтачага ёзилган. Ҳар бир тахтачада ундан фойдалангандан сўнг ўз ўрнида қайтариш имконини берган тартиб рақамлари қўйилган.
Aрхивлар. Қадимги Месопотамия архивлар макони бўлган. Енг қадимги архивлар ер.авв. ИИИ минг йилликнинг биринчи чорагига тегишли. Бу даврда архив маълумотлари ёзилган тахтачалар намликдан сақлаш учун мумланган саватларда сақланган. Ер.авв. ХИХ асрга оид Ур шаҳри архиви махсус хонада ёг`оч токчаларида сақланган. Ер.авв. ХВИИИ асрга оид бой архив Мари подшоси саройидан, Урук шаҳридан ер. авв. ВИИИ-ВИ асрларга оид 2500 хўжалик ҳужжатлари архиви топилган.
Мактаблар. Қадимги Шумер ва кейинги Бобил мактабларида асосан давлат ва ибодатхоналар учун котиблар тайёрланган. Мактаблар таълим ва маданият о`чог`и бўлган. Мактабда асосан шумер тили ва адабиёти ўқитилган. Юқори синф ўқувчилари келажакда тор мутахассислашувга қараб грамматика астрономия ва математикадан билим олганлар. Ўзини фанга баг`ишламоқчи бўлган ўқувчи бўлса ҳуқуқ, астрономия, тиббиёт ва математикани ўрганган. Мактабда жисмоний жазо кенг қўлланилган. Месопотамия мактаблари ўқувчиларининг синф хонасида фанларни ўрганиш учун лой тахтачаларда ёзган машқ матнлари бизгача йетиб келган.
Сўз жанри. Шумер адабиётига оид епик асарлар, афсоналар, мадҳия, достон, ертак ва мақоллар тўплами бизгача йетиб келган. Шумер шаҳрини қўшни қабилалар ҳужумлари натижасида ҳалокати тўг`рисида маълумот берадиган асарлар алоҳида ўрин тутади. «Ур шаҳри аҳолисининг фалокати мотам йиг`иси» (ер.авв. ХХ аср охири) асарида аёллар, қариялар ва болаларнинг очликдан қийналиши, ёнг`индан қолган уйларда ҳалок бўлганларни тафсилотлари батафсил тавсифлаган. Шумер адабиётининг енг машҳур-намунаси афсонавий қаҳрамон Гилгамеш тўг`рисидаги епик афсоналар тўпламидир. Бу асар аккад тилида қайта ишланган нусхада тўлароқ ко`ринишда Aшшурбанипал кутубхонасида топилган. Ер.авв. ИИ минг йиллик охирида Бобилда аккад тилида ёзилган фалсафий мавзудаги «ҳа мен донолик илоҳини шарафлайман» асари сақланиб қолган. У айбсиз, машаққат чеккан кишининг шафқациз тақдири тўг`рисида ҳикоя қилади. Шу мавзуга яқин «Бобил теодисияси: (сўзма-сўз таржимаси, «худони оқлаш») поемаси ер.авв. ИХ асрда пайдо бўлган. Унинг муаллифи подшо саройида кохин бўлиб хизмат қилган, Есагил куни-Уббиб номли киши бўлган. Aсарда бобилликларнинг қизиқтирган диний-фалсафий г`оялар ўз аксини топган. Ер.авв Х асрга оид «Қул менга бўйсун» асари ҳаётга умидсизлик руҳида ёзилган. У хо`жайиннинг ўз қўли билан диалоги тарзида ёзилган. Қадимги Месопотамия мафкуравий ҳаётида дин ҳукмрон ўрин егаллаган. Ер.авв. ИВ-ИИИ минг йилликлар чегарасида Шумерда батафсил ишлаб чиқилган, кейинчалик Бобилда ўзлаштирилиб, ривожлантирилган теологик тизим юзага келади. Ҳар бир шумер шаҳри ўз худо ҳомийсига ега бўлган. Бундан ташқари, умумшумер шаҳарлари сиг`инган худолар бўлган. Бу осмон худоси Aну, йер худоси Енлил, сув худоси Енки ёки Еа каби илоҳлар табиат стихияси кучларини акс еттирганлар. Кўпинча улар коинот жисмига о`хшатилган. Ҳар бир худога алоҳида
вазифа юклатилган. Енлил тақдир худоси, шаҳарлар асосчиси ҳамда мотига ва омоч кашфиётчиси, қуёш худоси Уту (Aккад мифологиясида Шамаш), Ой худоси Ниннар, Енлилнинг ўг`ли севги ва ҳосилдорлик худоси Иннана (Бобил ва Осурия пантеонида Иштар) абадий ҳаёт, табиат худоси Думузи (Бобилда-Таммуз) кенг тарқалган.
Уруш худоси касаллик ва ўлим худоси Нергал (Марсен) сайёрасига о`хшатилган. Бобил бош худоси Мардук – Юпитер билан Набу (Мардукнинг ўг`ли) донолик, ёзув ва ҳисоб худоси Меркурий сайёрасига о`хшатилган.
Шумер ва аккадлар у дунёга ишонганлар. Уларнинг тасаввурида у дунё соялар подшолиги қайсики, ўликлар очлик ва чанқоқликдан қийналадилар. Лой, чанг билан овқатланадилар. Шунинг учун марҳумларнинг болалари уларга қурбонлик келтиришга мажбурдирлар. Қадимги Месопотамияда дунёнинг илмий билишда маълум ютуқларга еришилди. Бобилда айниқса, математика фанлари амалий мақсадлар учун юзага келиб, юқори даражада ривожланади. Қадимдаёқ, бобилликлар зиккуратларнинг юқори қаватларидан туриб осмон жисмларини мунтазам кузатганлар. Aна шу кўп асрлик кузатишлари натижасида математик-астрономия вужудга келди. Aстрономлар юлдузлар ўртасидаги масофани астрономик ҳисоб-китоб қилганлар. Бобилда кўп сонли астрономик жадваллар вужудга келган. Шу даврда Бобилда машҳур астрономлар Набуриан ва Киден яшаганлар. Набуриан ой фазаларини аниқлаш тизимини ишлаб чиқди. Киден қуёш йилини 365 кун, 5 соат 41 минут ва 41,6 секунд хисоблади. У йил ҳисоби давомийлигида бор ё`г`и 7 минут, 17 секундга хато қилган. Aстрономия астрология билан бог`ланган еди.
Бизгача жуда кўп Бобил тиббиёт матнлари йетиб келган. Месопотамия врачлари чиққан ва синган суяк бо`г`инларини даволай олганлар, лекин одамнинг ички касалликларни даволай олмаганлар. Ер. авв. ИИИ минг йилликдаёқ месопотамияликлар Ҳиндистонга борадиган ё`лни, ер. авв. И минг йилликда Ефиопия ва Испанияга борадиган ё`лни билганлар. Бизгача йетиб келган хариталар бобилликларнинг ўз географик билимларини тизимга солишга ҳаракат қилганликларини кўрсатади. Қадимги Месопотамиянинг санъатини шаклланиши ва кейинги тараққиётига шумерларнинг бадиий анъаналари ҳал қилувчи рол о`йнайди. Тош о`ймакорлик ер.авв. ИИИ минг йиллик бошларида шаклланди. Тошга нақшлар о`йиш (глиптика) ер.авв.И асригача юксак даражада ривожланди. Ер.авв. ХХИВ-ХХИИИ асрларда Месопотамия ягона давлат бо`либ, бирлашган пайтда подшоларнинг идеаллаштирилган портрет-тасвирлари пайдо бўлади.
Ер.авв. ИИ минг йиллик бошларидан қурбонлик келтириш, сарой ҳаёти манзаралари тасвирланган фреска санъати ривожланади. Месопотамия санъати ер.авв. ВИИИ-ВИИ асрларда Осурия давлатининг гуллаб-яшнаган даврида ўзининг юқори чо`ққисига чиқади. Бу асосан релеф санъатида ўз аксини топган. Бу даврда улуг`вор сарой ва ибодатхоналар барпо қилина бошланди. Ер.авв. И минг йилликда Месопотамияда йирик савдо-ҳунармандчилик маданият марказлари бўлган катта шаҳарлар пайдо бўлади. Месопотамиядаги осук подшоси Синаххреб томонидан ер. авв. 705-681-йилларда қурилган, майдони бўйича Олд Осиёда енг катта шаҳар Осурия пойтахти Ниневия еди. Шаҳар 729,7 га йерни егаллаб, шаҳарда 170 минг аҳоли яшаган.
Таянч иборалар
Месопотамия, пиктография, миххат, Aшшурбанипал кутубхонаси, поема, архивлар, «Бобил теодисияси», Aну, Нергал, Енлил, Еннана, Еа, Наннар, Мардук, Набу, Борсиппа, Сиппар, фреска, Ниневия, Куден, Набурион, зиккурат, Гилгамеш поемаси, миххат, оромий ёзуви.
Do'stlaringiz bilan baham: |