Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Modul-5. Yangi ixtirolarni yaratish usullari



Download 7,05 Mb.
bet88/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Modul-5. Yangi ixtirolarni yaratish usullari


26-Tematik ma’ruza
Mavzu: Yangi ixtirolarni yaratish usullari

Ихтироларнинг патент экспертизаси талабнома берилган объектни ва ўша соҳадаги техника даражасини тадқиқ қилишнинг кўп босқичли жараёни ҳисобланади. Бундай экспертизани фақат юқори малакали мутахассис ўтказади.


Талабномани кўриб чицаётган патент эксперти талабнома берилаётган ихтиронинг техник моҳияти тўгрисида аниц тасаввурга эга бўлиши, катта ҳажмдаги патент ахборотини таҳлил цила олиши ҳамда турли патент-ҳуцуций саволларни мукаммал билиши керак.
Маълумки, патент учун иккита бир хил талабномани топиш мумкин эмас, чунки ҳар бир патентга лойиқ ихтиро ноёб ижод ҳисобланади. Бундан ташқари, ўхшаш ихтиролар учун талабномалар ҳам материалнинг баён этилиттт услуби, ихтиронинг мисол қилиб келтириладиган аналоглари, сўралаётган муҳофаза ҳажми (муҳим белгиларнинг ифодаланиши), ихтирони амалга ошириш йўлларининг сони ва бошқа кўп томонлари бўйича ажралиб туриши мумкин. Шунинг учун патент экспертининг ҳар бир муайян талабнома устидаги итттини ижодий таҳлил, деб аташ мумкин. Ҳозирги вацтда экспертиза ўтказилишини автоматлаштириш ва эксперт инсон меҳнатини компъютер воситасида царор чицариш билан алмаштиришга имкон берадиган бирорта услуб ёки дастурлар мавжуд эмас. Бироқ, экспертнинг ижодий иши талабнома берувчи учун маълум салбий жиҳатларга эга бўлиши мумкин, чунки ихтиёрий ижодга субъективлик унсурлари хос бўлади. Ҳар цандай патент экспертининг субъективлилиги унинг малакаси, бошлангич маълумоти ҳамда характерига боглиц. Бундай омилларни талабномани кўриб чиқиш жараёнига таъсир кўрсатиши, патент экспертининг тегишли сўровлари ва қарорларига сабаб бўлиши мумкин.
Шу сабабли ҳар бир талабнома берувчи патент экспертизасининг тегишли сўров ва қарорларига жавоб берганда ўз даъволарини техник жиҳатдан саводли ва ҳуқуқий жиҳатдан бенуқсон асослаши керак. Талабнома берувчи Патент идорасида унинг талабномаси кўриб чиқилиши икки тараф - талабнома берувчи ва экспертнинг судда иши кўрилишига ўхшашлиги ҳамда патентнинг тақдири, патент ҳимоя қиладиган ҳуқуқлар ҳажми кимнинг далиллари анча ишончли ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланганлигига боғлиқ бўлишини аниқ тасаввур килиши керак.
Экспертиза ва талабнома берувчининг "мулоқот" (ёзишмалар) жараёнини кўрсатувчи ёрқин мисол сифатида Патент идораларининг иш юритиш амалиётидан муайян вазиятни кўриб чиқамиз.
Бизнинг мисол талабнома берилган ихтиронинг ихтиро даражаси мезонига мос келиши бўйича низоли ҳолатга тааллуқлидир. Олдиндан таъкидлаб ўтамиз, БДПЭИТИ (ВНИИГПЭ) (Москва) амалиётидаги бу ҳолат ҳақли равишда классик вазиятлар қаторига киритилиши мумкин (В.Н.Забелиннинг китоби бўйича келтирилмоқда).
Талабнома берилаётган ихтиро "Абадий музлик ҳудудларида чиқиндиларни безиён сақлаш усули" деб номланади. Чиқиндиларни ер устига тахлаш, турли механизмлар ёрдамида тттиббалаттт (зичлаш) ва тупроқ қатлами билан ажратишдан иборат усул ихтиронинг аналоги бўлган. Маълум усул канализация, бинобарин қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни ажратиш имкони мавжуд йирик шаҳарларда қўлланилади. Абадий музлик ҳудудларида қишки шароитларда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар ажратилмаган ҳолда йиғилади ва олиб чиқиб ташланади. Бундай чиқиндилар муз брикетларига музлатилади ва тахланади. Лекин ёзда тупроқнинг муздан тушиши натижасида суюқ чиқиндилар тупроққа сизиб ўтарди ва атроф-муҳит ифлосланарди.
Асос тайёрланиб, унга гилдан сув ўтказмайдиган таглик ётқизилиб, сўнгра чиқиндиларни солиб ва уларни тупроқ сочмаси билан ажратишдан иборат чиқиндиларни кўмиш усули (Япониянинг №54-29025, кл. Е 02 В 3/18, 1975 йил талабномаси) талабнома берувчилар томонидан ихтиронинг энг яқин аналоги деб танланган эди. Бу усулдан шимолий ҳудудларда у ерда гилнинг йўқлиги сабабли фойдаланишнинг мумкин эмаслиги усулнинг камчилиги ҳис обланарди.
Шундай қилиб, ихтиронинг вазифаси атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, чунончи чиқиндиларни гил йўқ, лекин абадий музлик мавжуд ҳудудларда безиён сақлаш ҳисобланарди. Талабнома бўйича бу вазифа олдиндан тайёрланган асосга чиқиндилардан тайёрланган брикетлар солиниб ва тупроқ сочмаси билан уларни ажратиш йўли билан ҳал қилинади, бунда брикетларни солишдан олдин улар музлатилади, асос эса абадий музлик даражасигача музлатилади.
Бу талабнома учун экспертизанинг биринчи қарори қуйидагича бўлган:
"Чиқиндиларни кўмишнинг (сув ўтказмайдиган) асосини олдиндан тайёрлаш, унга чиқиндиларни солиш ва уларни тупроқ сочмаси билан ажратишдан иборат усул (талабнома берувчининг прототипи/тимсоли) маълумдир.
Таклиф қилинган усулнинг маълум усулдан фарқи шундаки, маиший чиқиндилар дастлаб брикетларга музлатилади ва кейин абадий музлик ҳолатигача музлатилган асосга солинади. Бироқ сақланиши керак бўлган материал дастлаб муз брикетларига музлатилиши, омборнинг тайёр бўлган асосининг эса музлатилиши тўғрисида техник ечимлар маълум. (М.М.Крилов, Музли изотермик омборлар).
Материал ёки предметларни муҳлатсиз, атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган қилиб сақлаш мақсадида асосни абадий музлик ҳолатигача музлатиш каби белги фан учун маълум факт ҳисобланади (масалан, М.В.Павлов, Палеозоология).
Шундай қилиб, талабнома берувчининг таклифи маълум воситалар ёрдамида маълум услуб ва усуллар билан амалга ошириладиган маълум вазифанинг ечимидан иборатдир, шунинг учун "муҳим фарқлар" мезонига мос келмайди ва ихтиро деб тан олиниши мумкин эмас" (таъкидлаб ўтамиз, СССРда ишлатилган "муҳим фарқлар" мезони бугунги кунда қабул қилинган ихтиро даражаси мезонидан бирмунча фарқланади, лекин ушбу вазиятда бунинг аҳамияти йўқ - муаллиф изоҳи).
Биринчи қарашда экспертизанинг қарори талабнома берувчини қаноатлантирмайди. Бироқ талабнома берувчи саводли ва тиришқоқ экан. Экспертиза ахборотлари манбаини ўрганиб чиққач, у қуйидагича жавоб берди: "Экспертиза келтирган ахборот манбаи (М.М.Крилов, Музли
изотермик омборлар)га нисбатан шуни таъкидлаш мумкинки, унда кейинчалик муз тахламаси ҳосил бўладиган конструкцияларни музлатиш ҳақида гап боради. Маҳсулотларнинг ўзи эса бочка ёки бошқа тараларда сақланиб, муз брикетларига музлатилмайди; бизнинг ҳолда эса суюқ ва қаттиқ чиқиндиларни олдиндан муз брикетларига қўшимча музлатиш ва уларда сақлаш кўзда тутилади. "Изотермик муз тахламаларини" қуришда ҳақиқатдан ҳам асосни музлатиш кўзда тутилганлиги, лекин бундан асосни абадий музлик жинслари билан бириктириш тўғрисида гапирилмаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Қарама-қарши қўйилган иккинчи манбага нисбатан муаллифлар унда асосни олдиндан абадий музлик ҳолатигача музлатиш тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас, деб ҳисоблайдилар (манбада абадий музликда мамонтлар жасадлари топилганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилади, холос). Чириб кетмаган мамонт жасадларининг сақланиб қолганлигини қайд қилишнинг ўзи, фикримизча, талабнома беришнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайди".
Бу "аламли зарба"ни олган экспертиза шундай жавоб берди: "Сақланиши лозим бўлган материалларни асосга тахлашдан олдин муз брикетларига музлатишдек белги сақлаш усулига кирмайди ва шунинг учун уларни кўриб чиқиш инкор қилинади (экспертиза қарорининг далиллар билан изоҳланмаганлиги ҳатто ҳеч нимадан хабарсиз одам учун ҳам айёндир -муаллиф изоҳи). Материал ва предметларни муддатсиз ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган қилиб сақлаш мақсадида асосни абадий музлик ҳолатигача музлатишга келсак, бу фан учун маълум факт ҳисобланади. Хусусан, ахборот манбаида: "... Сибирнинг абадий музликларида мамонтлар жасадларининг топилмаси тарих учун катта аҳамиятга эга", деб таъкидланади. Ушбу ҳолатда гап айнан абадий музлик ҳақида бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиттт лозим, сабаби асосни абадий музлик билан бирикиши шароитида ҳайвонлар бизнинг давргача сақланиб қолган. Ҳайвонлар "... нафақат бутун ҳайвонни тўлиқ қайта тиклашга, балки унинг озиқланганлигини кўрсатишга имкон берадиган даражада гўшти, жуни, ичак-чавоқлари билан сақланиб қолган"лиги ҳам қидирилаётган ҳайвонлардан фильтрат ер ости сувларига ўтмаганлигини кўрсатади".
Яъни экспертиза талабнома берувчининг далилларини очиқдан-очиқ рад этади ва "бечора" мамонт жасадидан талабнома бераётган усулнинг ихтиролик даражасини инкор этувчи ўзининг ягона далили сифатида фойдаланилади.
Экспертизанинг бундай муносабатига жавобан талабнома берувчи бўш келмасдан мунозарани давом эттиради: "... шундай қилиб, экспертиза материал ва предметларни муддатсиз сақлаш мақсадида асосни абадий музлик ҳолатигача музлатиш фан учун маълум факт, деб тасдиқлаяпти. Бунинг исботи сифатида "... музликлар орасига тушиб ва музлаб қолиб" бир неча минг йилликларга сақланиб қолган мамонт жасадлари топилмаси ҳақида гапирилаётган манбадан маълумотлар келтирилади. Экспертизанинг фикрига қўшилиш мумкин эмас, сабаби, биринчидан, бизнингча, "асос" тушунчаси малакасиз ифодаланмоқда. Эслатиб ўтамиз, қурилишда асос деганда турли объектларни қуришга мўлжалланган махсус тайёрланган майдонча тушунилади. Бундай асосни тайёрлаш қурилаётган объектнинг мустаҳкамлигини таъминлаши зарур ишлар мажмуасини ўз ичига олади. Иккинчидан, экспертиза кўрсатган манбадан асосни абадий музлик ҳолатигача мақсадли музлатиш (тайёрлаш) фан учун маълум факт эканлиги келиб чиқмайди. Экспертнинг мантиғига кўра, кимдир абадий музликда атайин ўралар қазиган, кейин қандайдир тарзда мамонтни алдаб чақирган ва бечора ҳайвонни музли мозорга итариб, ўзига озуқа заҳирасини таъминлаган (озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддатга сақлаш учун музлатгичсиз музхонага ўхшаш). Талабнома материалларини илмий-техник экспертиза назорат кенгашига беришингизни сўраймиз, чунки кейинги ёзишмаларни маъносиз деб ҳисоблаймиз".
Юқоридагиларни кўриб чиқарканмиз, талабнома берувчи далилларининг мантиқийлиги ва ўзининг ҳақлигини ҳимоя қилишда унинг қатъийлигини таъкидлаб ўтамиз. Бу мисол ихтиёрий, ҳатто малакали эксперт ҳам баъзан тўлиқ асосланмаган қарорларни қабул қилиши мумкинлигини яққол кўрсатади.
Шунинг учун ҳар бир талабнома берувчи (ёки унинг патент агенти) ҳуцуций жиҳатдан асосланган ҳолда ҳамда, энг муҳими, ишончлилик билан ўз нуцтаи назарини ҳимоя цилиши керак.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish