Бу масалаларии ечиш учун ҳар бир корхона ихтисослашгаи патент фирмалари, алоҳида патент бўйича ишончли вакиллари ёки патент агентларига мурожаат цилиши мумкин. Бироқ, агар янги маҳсулот ва технологияларни итттлаб чиқиш ва жорий этиттт корхона фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланса, корхонанинг ўзида патент-ахборот бўлимини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Патент тадқиқотларини ўтказиш, патентлаш ҳамда корхона интеллектуал мулк объектлари бўйича бошқа иш юритиш билан шуғулланувчи корхонанинг ихтисослашган бўлинмаси патент-ахборот бўлими деб аталади.
Одатда, патент-ахборот бўлимининг фаолияти қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиттти керак:
жаҳон бўйича патент ҳужжатлари оқимини тезкор қайта ишлаш ва корхона менежменти ва илмий-конструкторлик бўлинмаларини ўзлаштиришга қулай шаклда патент ахбороти билан ўз вақтида мақсадли таъминлаш;
корхонада итттлаб чиқилаётган янги техник ечимларни таҳлил қилиш, потенциал ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини аниқлаш;
янги ихтироларнинг патентга лаёқатлилиги ва патент софлигини баҳолаш, ишлаб чиқувчилар хатти-ҳаракатларини ўз вақтида мувофиқлаштириш ва ҳоказо;
ихтиролар ва саноат намуналарини патентлаш, товар белгиларини рўйхатга олиттт учун талабнома ҳужжатларини тузиш;
патент идораси билан иш юритиш, сўровномаларга жавоб бериш, патент божларини тўлашни назорат қилиш ва ҳоказо;
корхона интеллектуал активларини тартибга олиттт ва ҳисобга олиш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
раҳбариятга лицензия битимларининг лойиҳалари, ихтиро учун лицензияларни сотиттт ва сотиб олиттт тўғрисида таклифларни тайёрлаш;
хизмат ихтироларидан фойдаланиш, муаллифлик мукофотларини тўлаш ва бошқа масалалар тартиби тўғрисида маъмурият (иш берувчи) ва ишчилар ўртасида ички шартномаларни тайёрлаш.
Юқорида санаб ўтилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун патент-ахборот бўлими қуйидаги талабларга мос келиттти керак:
Уз штатида малакали мутахассислар - патентшуносларга (кичик корхоналар учун энг камида битта) эга бўлиши. Патентшуноснинг техник мутахассислиги корхона фаолиятининг ихтисосига мос келгани маъқул;
Тегишли техник таъминотга эга бўлиши. IX бобда кўрсатиб ўтганимиздек, Интернетдан фойдаланиб йирик патент жамғармаларининг электрон маълумотлар базасига мурожаат қилиб патент тадқиқотларини тез ва самарали ўтказиш мумкин. Шунинг учун Интернетга уланган компъютернинг мавжудлиги замонавий патент бўлимининг зарур воситаси ҳисобланади;
Уз патент ахбороти жамғармасига эга бўлиш муҳим. Бундай жамғарма камида корхона фаолияти ва бошқа муҳим қўшма соҳалар йўналишлари бўйича рефератлар ва ихтиролар тавсифларининг мавзулар бўйича танламасини (ахборот МПКга мувофиқ тартибга солинади), аввалги патент тадқиқотларининг натижаларини, шунингдек корхонада итттлаб чиқилган ёки итттлаб чиқилаётган интеллектуал мулкнинг барча объектлари бўйича тўлиқ ҳужжатларни ўз ичига олиши керак. Бундан ташқари, бўлим интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик бўйича ҳужжатлар тўплами: қонунлар, қарорлар, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар билан тўлдирилиши керак.
Патентшуноснинг профессионал фаолиятини ташкил цилиш патент- ахборот бўлимининг иш юритишидаги алоҳида вазифа ҳисобланади. Маълумки, алоҳида ходимнинг меҳнатини тўғри ташкил қилиш самарали ишлашнинг бош шарти ҳисобланади.
Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, гуллаётган компаниядаги патентшуноснинг фаолиятини цуйидаги таркибий цисмларга бўлиш мумкин:
Мотив (асос), чунончи ҳаракатга ундайдиган нарса. Агар корхона самарали ишлашдан манфаатдор бўлса, ўз ходимларининг орасида корпоратив фикрлашни рағбатлантириш лозим. Бу ҳолатда компаниянинг фойдаси, унинг бозордаги имижи ва обрўи, шунингдек компаниянинг бошқа ходимлари орасида ўзини намоён қилиш патентшуноснинг мотиви бўлиши керак;
Фаолият мақсади ёки режалаштириладиган натижа. Шубҳасиз, унга юклатилган вазифаларни бажариш, яъни талабномаларни расмийлаштириш, қидирув тўғрисида таҳлилий шарҳ ва ҳисоботлар тузиш ва бошқалар мақсад ҳисобланади;
Предмет. Патентшунос фаолиятининг асосий предмети ахборот ҳисобланади. Патентшунос ишининг сифати ва ишончлилиги ахборот таъминотининг тўлиқлиги, ахборот ресурларига имконга боғлиқдир;
Воситалар. Биринчи навбатда профессионал билимлар, маҳорат ва иттт кўникмалари фаолият воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари, жамоанинг бошқа аъзолари билан психологик мослик, корхона раҳбарияти билан ҳам, ўз қўл остидагилар билан ҳам ишлай олиш қобилияти муҳимдир;
Натижа. Патентшунос ишининг корхона фойдасига, масалан, ихтирони муваффақиятли патентлаш йўли билан, манфаатли лицензия битимини тайёрлашга, муҳим тижорат ахборотини тезкор қидиришга ва бошқаларга ҳисса қўтттиттти муваффақиятли иш кўрсаткичи ҳисобланади. Шубҳасиз, патентшуноснинг муваффациятли ишини моддий рагбатлантириш унинг меҳнати натижалари билан боглиц бўлиши керак.
Шундай цилиб, самарали ишлайдиган патент-ахборот бўлимининг мавжудлиги корхона муваффациятининг омили ҳисобланади.
Янги ихтироларни яратиш усуллари
Do'stlaringiz bilan baham: |