24-Tematik ma’ruza
Mavzu: "Innovatsiya" tushunchasi. Innovatsiyalarni tasniflash
Маълумки, ўз товарлари ва хизматларининг рақобатбардошлик даражасини таъминлаш ва ошириш, шунингдек юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун инновациялардан муваффақиятли фойдаланишга қодир ташкилотлар бошқа компанияларга нисбатан гуллаб яшнаши муқаррар. Уз навбатида, инновациянинг муваффақияти учта омилга боғлиқ:
Инновациянинг рақобатбардошлиги;
Уни тижоратлаштиришнинг пухта ўйланган стратегияси ва тактикаси;
Уйланган лойиҳани амалга ошириш учун молиявий ресурсларнинг мавжудлиги.
Инновация лойиҳаларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, технологияларни фойдали т ижоратлашт ири ш ва рацобатбардош товарларни игилаб чицариш учун дастлабки харажатлар талаб цилинади. Бундай харажатлар лабораториядан тажриба-саноат итттлаб чиқаришига ўтиш, муфассал патент тадқиқотларини ўтказиш ва энг муҳими - патентлаш, шу жумладан хорижда патентлаш харажатлари, шунингдек тайёр маҳсулот ва технологияларга гувоҳнома олиш бўйича ишлар мажмуининг зарурлиги билан боғлиқдир.
Шу каби тадқиқотларни ўтказмасдан инновациянинг рақобатбардош бўлиш ёки бўлмаслигини аниқ белгилаш мумкин эмас. Ғарб иқтисодчиларининг баҳолаши шуни кўрсатадики, ўрта ҳисобда амалга оширишга берилган 300 та гоядан 125 лойиҳа тузилиши ва бундан фақат биттаси муваффақиятли амалга оширилиши мумкин.
Таъкидлаб ўтамизки, бозорда сотилаётган инновация товарлари бошқа исталган товарлар каби ўз тараққиётида "ҳаёт қикли"нинг босқичларидан ўтади (22-расм): ишлаб чиқиш босқичи, бозорга олиб чиқиш босқичи, ўсиш босқичи, энг юқори босқичи ва таназзул босқичи. Графикдан кўриниб турибдики, молиявий харажатлар тўлилигича ўсиш босқичида қопланади. Амалиётда бу инновация лойиҳаси бошланган санадан камида 3-5 йил ўтгандан кейин бошланади.
22-расм. Товарнинг ҳаётий цикли.
Кўрсатилган ҳолатлар, чунончи, инновация муваффақиятининг бирламчи кафолатларини олиш мумкин эмаслиги ва узоқ даврда ўзини қоплаши исталган инновация лойиҳасини амалга оширишни ўта хавфли чоралар қаторига киритади. Шу муносабат билан, инновацияларни молиялаштириш учун маблағларни ва кредит учун фоизларни қайтаришнинг аниқ графигини кўзда тутадиган банк кредитларидан фойдаланиш қийин. Шу билан бирга, инновация лойиҳасини муваффациятли амалга ошириш дастлабки харажатлардан бир неча баробар ортиц фойда келтириши мумкин. Шунинг учун инновация лойиҳасини молиялаштириш кўпинча инновация инвестицияларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.
Янги авлод техникаси ва технологияларини иитаб чициш ва ўзлаштиришга бериладиган инвестициялар инновация инвестициялари дейилади.
Ўзбекистонда инновация инвестицияларини бериш тартиби Инвестициялар тўғрсидаги Қонун (1998 йил 24 декабрда қабул қилинган) билан белгиланган.
Деярли барча мамлакатларда инновация фаолияти соҳасидаги асосий инвесторлардан бири давлат ҳисобланади. Одатда, давлат глобал, устувор лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиради. Фазовий тадқиқотлар ўтказиш соҳасида янги технологияларни жорий этиш, янги қурол итттлаб чиқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳоказо бўйича лойиҳалар бунга намуна бўлади. Бироқ давлатнинг маблағлари муайян истеъмол товарларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ кенг кўламдаги технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш (яъни бозорга етказиш)га деярли сарфланмайди.
Шунингдек йирик корпорация ва компаниялар инновацияларга кўп инвестиция ажратадилар. Одатда, улар ўзларининг инновация бўлинмаларига эга бўладилар ва фақат ташкилотни ўзининг рақобатбардошлигини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштирадилар.
Кўриниб турибдики, инновация фаолияти субъектларининг асосий қисми (инновация фирмалари, шунингдек бошқа илмий ва итттлаб чиқариш ташкилотлари) давлат ёки йирик компаниялар инвестицияларига таяниши мумкин эмас. Бундай ташкилотларга инновация инвестициялари беришнинг муқобил ва энг муҳим манбаи венчур жамғармалари ҳисобланади.
Венчур капитали (инглизча уепШге - хавф-хатар) турли хил инновация лойиҳаларини молиялаштириш манбаи сифатида 50-йилларнинг ўрталарида АҚТТТда. Силикон водийсида, замонавий информатика ва телекоммуникациялар бетттиги деб аталадиган жойда вужудга келди. 1,5 млрд. АҚШ доллари қийматидаги янги кремний транзисторини итттлаб чиқариш лойиҳаси биринчи лойиҳалардан бўлган эди. Айнан венчур капитали Арр1е СошриТег, БЕС, Сошрац, 8ип МТсгозузТетз, Ғе(1ега1 Ехргезз, М1СШ80Й ва бошқа шу каби муваффақият қозонаётган компанияларнинг ривожланишига кўмаклашди ва шахсий компьютерлар ва биотехнологияларни итттлаб чиқариш каби янги саноат тармоқларининг кескин ўсишига имкон берди. Ҳозирда АҚШ венчур капитали 34,8 миллард доллардан ортиқ.
Венчур инвестициялари механизмининг оддий банк кредитидан асосий фарқлари шундаки, индустрияга инвестиция цилинаётган капитал кредит учун фоиз шаклида инвесторга бевосита цайтиб келмайди. Инвестор ўз улушига тенг ҳажмда инвестиция қилаётган компаниянинг акциялар пакети (устав жамғармасидаги улуш)ни харид қилади ва итттлаб чиқаришнинг ривожланишига асосий эътиборни қаратиб, ўз фойдасини ўша компания акциялари қийматининг отттиттти. янги акциялар эмиссияси ва кейинчалик бу акцияларни бошқа шахсларга фойда билан сотишдан топади. Кредитлашдан яна бир фарци шундаки, венчур инвестициялари, одатда, кичик ва ўрта корхоналарга ҳеч цандай гаровсиз берилади.
Бундай типдаги инновация инвестициялашининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундан иборатки, венчур жамғармасининг бошида турувчи венчур капиталисти акцияларини сотиб олаётган компанияга ўз маблағларини қўймайди. Венчур капиталисти бир гуруҳ инвесторлар билан тадбиркор ўртасидаги воситачи ҳисобланади ҳамда еенчур жамгармаси томонидан олинадиган фойда уларнинг улушларига муеофиц жамгармани ўзининг инеесторларига мўлжалланган бўлади.
Типик венчур институтининг ташкилий тузилиши илованинг 23- расмида келтирилган.
Бундай жамғарма мустақил компания сифатида ташкил этилиши ёки ҳамкорлар уюшмаси сифатида мавжуд бўлиши мумкин. Жамғарма директори ва бошқарув ходимлари ёки жамғарманинг ўзи томонидан, ёки жамғармага ўз хизматларини кўрсатаётган алоҳида бошқарув компанияси томонидан ёлланиши мумкин.
Венчур жамғармаларнинг анъанавий инвесторлари (масалан, АҚТТТда) хусусий омонатчилар (Ъштезз ап^еВ), инвестиция институтлари (согрогаТе 1ПУе8Тог8), пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари, шунингдек турли ҳукумат агентликлари ва халқаро ташкилотлар ҳисобланади.
23-расм. Венчур фонди ташкилий тузилиши
Шундай цилиб, венчур жамгармалар фаолияти инвесторларнинг маблагларини инновация лойиҳаларини молиялаштиришга царатиб, инвесторлар, илмий ташкилотлар ва иитаб чицаришни бир бутун цилиб бирлаштиришга имкон беради.
Фақат барча амалга ошириш босқичлари пухта ўйланган ва иқтисодий асосланган тижорат жиҳатидан истиқболли инновация лойиҳаси қандайдир инвестиқияларни жалб қилиши мумкинлиги шубҳасиздир. Шунинг учун инновация лойиҳасини тузиш нафақат илмий-техника ва ишлаб чиқариш масалаларини, балки маркетинг режаси ва лойиҳани техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олиши керак.
Ихтиро бўйича янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инновация лойиҳасини тузиш учун қандай босқичлардан иборатлигини кўриб чиқамиз. Одатда, бундай иш цуйидаги босцичлардан иборат бўлади:
Лойиҳани амалга ошириш имкониятларининг дастлабки тадқиқоти (ОррогШпйу 81исИе8): шу жумладан лойиҳанинг потенциал иштирокчилар рўйхатини тузиш (улар тўғрисида зарур маълумотларни қидириш); мумкин бўлган интеллектуал мулк объектларини белгилаш, технологик, техник ва бошқа масалаларни аниқлаш; тахмин қилинаётган маҳсулот, чиқариш ҳажмлари, сотиш йўллари ва ҳоказо тавсифи; лойиҳани амалга ошириш имкониятларини экспертиза ўтказиб баҳолаш;
Тайёрлов ва лойиҳа олди тадқиқотлари (Рге-ҒеамЪййу ВйкИез): лойиҳа иштирокчиларини танлаб олиш ва улар билан музокара олиб бориш; молиялаштириш манбаларини аниқлаш; дастлабки техник-иқтисодий асослаш;
Тўлиқ тадқиқотлар (ҒеамЪййу ЗШсйез), хусусан:
патент-конъюнктура тадқиқотларини ўтказиш.
Кўрсатилган тадқиқотлар, аввало, муайян технология ёки маҳсулотнинг қўлланиш соҳасини, бозордаги яқин рақобатчиларини ўрганишни, шу жумладан технология ва товарларнинг ҳам техник тавсифлари (буюмнинг дизайни ва товар белгисининг ўзига хослиги билан бирга), ҳам қиймат омиллари бўйича рақобатчилардан асосий афзалликларининг қиёсий баҳосини ўз ичига олиши керак. Яратилган интеллектуал мулк объектларини тўгри танлаш ва муайян мамлакатлардаги уларнинг патентга лойицлик истицболларини баҳолаш ўта муҳимдир. Таъкидлаб ўтамиз, бозордаги ҳолатнинг ўзгарувчанлиги сабабли, шунингдек жаҳондаги юқори ихтирочилик фаоллигини эътиборга олган ҳолда, жорий бозор ва патент конъюнктурасини нафақат лойиҳанинг амалга оширилишигача, балки унинг амалга оширилиши жараёнида ҳам кузатиб бориш муҳимдир. Хусусан, салбий баҳолар олинганида (масалан, итттлаб чиқарилаётган маҳсулот патент софлигининг йўқолишида) кўпинча лойиҳага ўз вақтида тузатиш киритиш билан вазиятни тўғрилаш мумкин;
лойиҳани амалга ошириш учун зарур чора-тадбирларни аниқлаш, масалан, тажриба партиясини яратиш, саноат регламентини итттлаб чиқиш, маҳсулотга гувоҳнома олиш ва ҳоказо;
лойиҳани амалга оширишнинг тақвим режаси ва графигини тузиш;
лойиҳани амалга оширишга сарфланган моддий харажатлар (ускуналар, хом ашё, энергия ресурслари, ишчи кучи)ни аниқлаш;
лойиҳанинг молиявий схемаси (нарх сиёсатини ўз ичига олувчи молиявий режа)ни аниқлаш;
лойиҳанинг ишлаб чиқариш режаси (маҳсулот чиқаришнинг тўлиқ итттлаб чиқариш цикли)ни итттлаб чиқиш;
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарни баҳолаш билан бирга лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ишларни ташкил қилиш;
бизнес режа ва техник иқтисодий асослашни якуний итттлаб чиқиш;
Ташкилий босқич, хусусан:
лойиҳани ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш, чунончи, лойиҳа иштирокчилари ўртасида битимнинг имзоланиши, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш учун лицензия битимларини расмийлаштириш ва рўйхатга олиш (ноу-хау ҳолатида, махфийлик тўғрисида битим имзолаш), мол етказиб берувчилар билан шартномаларни расмийлаштириш ва ҳоказо;
инвесторлар билан битимни имзолаш, бинобарин акцияларни инвесторларга сотиттт ёки янги қўшма корхонани ташкил қилиш ва ҳоказо.
Инновация лойиҳаси тўлиқ тузиб бўлинганидан кейин инновация лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Одатда, инновация лойиҳасини амалга ошириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Саноат мулки объектлари: ихтиролар, саноат намуналарини
патентлаш, (агар бу лойиҳа амалга оширилишидан олдин қилинмаган бўлса) товар белгиларини рўйхатга олиттт. Бу босқични амалга оширишдан мақсад мутлақ ҳуқуқларнинг мумкин бўлган максимал ҳажмини олиш, яъни кўзда тутилаётган сотиш бозорида ўз маҳсулотига эркин сегмент яратиш ҳисобланади;
Ихтиро бўйича маҳсулотни тўлиқ итттлаб чиқиш, хусусан:
сериялаб итттлаб чиқариш учун тўлиқ функционал бирлик - прототипни тайёрлаш;
конструкторлик ишларини якунлаш, техник тавсифлар ва чизмаларга сўнгги ўзгартиришларни киритиш;
меъёрий-техник ҳужжатлар, техник даража хариталари, саноат регламентлари ва бошқаларни итттлаб чиқиш;
Маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификатлаш. Итттлаб чиқариш учун зарур рухсатномаларни олиш, масалан, итттлаб чиқариш объектини экологик экспертизадан ўтказиш (агар лойиҳа дорилар чиқаришдан иборат бўлса), янги дори воситасини фармацевтика комитетида рўйхатга олиттт ва ҳоказо;
Итттлаб чиқариш қувватларининг иттти (технологик жараён)ни ташкил қилиш ва текшириш. Маҳсулотнинг лойиҳа партиясини чиқариш. Сифатдаги йўл қўйилиши мумкин бўлган четланишларни аниқлаш ва ҳоказо;
Маҳсулотни сотиттт учун улгуржи савдо қилувчилар билан битимларни имзолаш ёки (маркетинг стратегиясига боғлиқ равишда) ўзининг сотиттт тармоғини ташкил қилиш. Бозорга маҳсулотларнинг синов париясини чиқариш;
Кенг кўламли реклама кампаниясини ўтказиш. Маҳсулот буюртмачилари билан бевосита битимларни имзолаш ва ҳоказо;
Маҳсулотни сериялаб итттлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |