Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш



Download 237,88 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi237,88 Kb.
#157703
  1   2   3
Bog'liq
маъруза матни


ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИПРОГНОЗЛАШУСУЛЛАРИ

РЕЖА:


11.1. Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш
11.2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси
11.3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари
11.4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули
11.5. Регрессион таҳлил

10.1. Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш.
Ҳозирги кунда олимларнинг баҳолашича 150 дан ортиқ турли хил прогнозлашусуллари мавжуд. Аммо амалиётда асосийлари сифатида 15-20 тадан фойдаланилади.Мавжуд манбаларда прогнозлаш усулларининг турли таснифий тамойиллари келтирилган.
Прогнозлаш усулининг энг муҳим таснифий белгиларидан бири прогностик
усулларни тўлиқ камраб оладиган расмийлилик даражаси ҳисобланади. Иккинчи таснифийбелгилари сифатида прогозлаш усули амал қилишининг умумий тамойили, учинчиси эсапрогноз ахборотини олиш услуби ҳисобланади, туртинчи асосий белгиси эса прогнозобъектларини ўзига хос хусусиятларидир.
Прогнозлаш усулларнинг таснифий гуруҳларни батафсилрок кўриб чиқишга утишданолдин иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаш усули ёки усуллари тушунчасини аниқлаш лозим. Уларга прогнозлаш объектининг ретроспектив маълумотларни таҳлил қилиш, экзоген (ташки) ва эндоген (ички) алокалар ҳамда кўриб чиқилаётган ходиса ёки жараён доирасида уларнинг улчамлари асосида унинг (объектининг) келгуси ривожланишига нисбатан муайян ишончлилик тўғрисида мулоҳаза қилишга имкон берадиган фикр юритишнинг услуб ва усуллар йиғиндиси тушунилади.


11.2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси

Расмийлилик даражаси (биринчи таснифий белги) бўйича иқтисодий прогнозлашнинг усулларини интуитив ва расмийлашган усулларга бўлиш мумкин. Прогнозлашнинг интуитив усуллардан прогнозлаш объектининг жуда мураккаб бўлганлиги туфайли кўплаб омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олиш имконияти бўлмайдиган ҳамда прогноз объекти бўйича етарли ахборот бўлмаган холатларда


фойдаланилади. Бу холда эксперт баҳолашданфойдаланилади ва улар якка ва жамоа эксперт усуллари гуруҳларидан ташкил топади.
Якка эксперт баҳолаш таркибига қуйидагилар киради: "интервью" усули, яъни эксперт бевосита мутахассис билан "савол-жавоб" схема бўйича суҳбат қўради; таҳлилий усул, яъни қандайдир прогноз килинаётган вазият мантиқий таҳлил қилинади, таҳлилий ёзма маърўзалари тайёрланади; сценарийни ёзиш усули, яъни у турли шароитларда вақт маконда жараён ва ходисаларнинг мантиқини аниқлашга асосланган.


10.1-расм. Расмийлилик даражаси бўйича прогнозлаш усуллари
10.3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари
Прогнозларни ишлаб чиқиш учун жамоа эксперт баҳолаш усулининг моҳиятини айрим мутахассислар илгари изоҳлаб берган прогнозлаш объектини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича экспертлар фикрларнинг мувофиқлигини аниқлашдан ҳамда бошқа усул (масалан, таҳлили ҳисоб-китоб, синов ва х.к.) билан аниқлашга имкони бўлмайдиган объектни ривожлантириш жиҳатларини баҳолашдан иборат.
Жамоа эксперт баҳолаш усулининг мазмуни куйидагилардан иборат.
Биринчидан, эксперт баҳолашни олиб боришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳ тўзилиб, уларнинг вазифалари сўровнова ўтказиш, материалларни қайта ишлаш ва жамоа эксперт баҳолаш натижаларини таҳлил қилишдан иборат бўлади. Ишчи гурух мазкур соҳанинг ривожланиш истиқболларига таъаллуқли саволларга жавоб беришга маъсул бўлган экспертларни тайнлайди. Прогнозни ишлаб чиқиш учун жалб қилинаётган экспертлар сони объектнинг мураккаблигига караб 5 тадан 50 тагача бўлиши мумкин.
Иккинчидан, экспертларни сўровнома ўтказшни ташкил этишдан олдин объектни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаштириш ва бош мақсад, унга эришиш воситаларини акс эттирувчи матрицани тўзиш лозим. Бунда дастлабки таҳлил қилиш чоғида мутахассислар гуруҳи билан ҳамкорликда қўйилган вазифаларни бажариш учун энг муҳим мақсадлар аниқланади. Мақсадга эришиш воситаси деганда илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг йўналишлари тушунилиб, уларнинг натижалари прогнозлаш учун амалда бевосита фойдаланилиши мумкин. Бунда илмий тадқиқотва ишланмаларнинг йўналишлари бир-бири билан кесишмаслиги мумкин, ушбу холатда ўзаро келишувга йўл қўйилмайди, фикрлар алоҳида бўлиши шарт. .
Жамоа эксперт баҳолашнинг кейинги боскичи саволларни тўзишдан иборат. Улар кейинчалик экспертларга такдим этилади. Саволларнинг шакли жадвал куринишида ишлаб чиқилиши мумкин, аммо уларнинг мазмуни прогноз килинаётган объект ёки тармоқнинг ихтисослигига мос келиш керак, бунда саволлар муайян таркибий-иерархия чизмаси бўйича тўзилиши, яъни кенг саволлардан тор саволларга, мураккаб саволлардан осон саволларга ўтилиши лозим.
Учинчидан, экспертларни сўровдан ўтказиш пайтида алоҳида саволларнинг бир мартадаёк тушуниш ҳамда экспертларнинг фикр юритиш эркинлигини таъминлаши лозим.
Туртинчидан, экспертларнинг умумий фикрлари ва шахсий баҳолашнинг мувофиқлик даражасини тавсифлаб берувчи жамоа эксперт баҳолаш материалларни қайта ишлаш ишлари олиб борилади. Эксепртларнинг баҳолаш маълумотларини қайта ишлаш прогнозли гипотеза ва соҳанинг ривожланиш вариантларини синтез қилиш учун бошланғич материал сифатида хизмат қилади.
Якуний баҳолаш барча экспертларнинг ўртача фикрлари билан, ёки ўртача арифметик кўрсаткичи билан ёҳуд баҳолашнинг ўртача меъёрлашган чамаланган кўрсаткич билан аниқланади.


Download 237,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish