Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
76
Спортчининг танланган турига қараб бир ёки икки хафталик мониторинг натижасида
спортчининг танланган тури тўғрими – йўқлиги, яъни унинг ирсий мойиллигига мос ёки
мосмаслиги ҳақида маълумотларни бериб, мос турни тавсия қилдик.
Спортчиларнинг энерготаъминот тизимларида адаптация фазаларининг мониторинги
асосида функционал имкониятлари, сафарбарлик даражаси ва ишчанлик қобилияти
аниқланди.Жисмоний сифатларни тарбияловчи юкламалар шиддати, хажми ва тикланиш
жараёни аниқланиб,аниқ мақсадга йўналтирилган навбатдаги тренировка юкламаси тезкор
ташхис қўйиш ва машғулот жараёнини аниқ бошқариш йўли билан аниқланди. Натижада биз
спортчиларнинг функционал холатини дастурий максад сари режалаштирилган натижага
эришиш учун спортчи организмига бериладиган юкламанинг таъсири орқали тренировка
жараёнини самарали бошқаришни амалга оширдик.
Хулоса қилиб айтганда, хар-бир енгил атлетикачининг ирсий мойиллигига мос турини
танлаб(агар нотўғри танланган бўлса), ўқув тренировка йиғинларида тренировка жараёни ва
энерготаъминот тизимларида адаптация фазалари динамикасининг мониторинги асосида
энерготаъминот тизимларидаги адаптация қонуниятларига асосланиб, аниқ бошқаришнинг
ишлаб чиқилган инновацион педагогик технологиясини амалиётга жорий этсак, адаптация
узлуксизлигини, қисқа муддатли адаптациялардан узоқ муддатли адаптацияларнинг
шаклланиши - комулятив самарага эришиш ва мусобақаларга суперкомпенсация фазасида, яъни
спорт формасида чиқиб рекорд натижа, ҳеч бўлмаганда ўзининг рекорд натижасини
қайтаришини таъминловчи имкониятни яратиб берамиз.
Тренировка жараёнини аниқ бошқаришнинг ишлаб чиқилган инновацион педагогик
технологиясининг самарадорлиги илмий асосланиб, амалиётда енгил атлетика бўйича миллий
терма жамоа аъзолари ва терма жамоага номзод хотин-қизлар етишган ютуқлар билан
тасдиқланган:
- Маргарита Жупикова ўсмир қизлар орасида 1984 й. 10 000 метрга югуришда 32:40,14
натижа билан, Любовь Кирюхина 1987й. иншоатда 600 метрга югуриш бўйича 1:25,14 натижа
билан дунё рекордларини ўрнатишди.
- Спортчиларимиз К. Белялова, М. Жупикова, Л. Кирюхина, О. Маругина ва О.Сафанлар
ўрта ва узоқ масофаларга югуриш бўйича; Е. Алексеева , Р. Ивойлова, А. Измайловалар спортча
юриш бўйича; А. Рассказов ўнкураш бўйича, А.Кирбятова (Журавлёва) уч хатлаб сакрашда ва
бошқалар турли ёш гурухларида республика рекордларини ўрнатишган бўлиб, уларнинг хеч
бири бугунгача янгиланмаган.
Адабиётлар:
1.Врублевский Е.П. Особенности подготовки спортсменок в скоростно-силовых видах
легкой атлетики //Теория и практика физ. культуры. - Москва, 2005. № 7. - С. 60-63.
2.Врублевский Е.П. Мирзоев О.М. Теоретические и методические основы
индивидуализации тренировочного процесса легкоатлетов: уч. пособ.– М.: РГУФК, 2006. –
100 с.
3.Желязков Цв. О критериях спортивной формы высокоразрядных спортсменов //
Человек в мире спорта : Новые идеи, технологии, перспективы : Тез. докл. Междунар. конгр.
- М., 1998. - Т. 1. - С. 227-228
4.Платонов В. Н. Система подготовки спортсменов в олимпийском спорте. Общая
теория и её практические приложения: учеб. для студентов вузов физ. воспитания и
спорта. — К.: Олимпийская литература, 2004. — 808 с
5.Платонов В. Н. Система подготовки спортсменов в олимпийском спорте. Общая теория
и её практические приложения : учебник [для тренеров] : в 2кн. — К.: Олимпийская литература,
2015. — Т. 1. — 680 с
6. Платонов В. Н. Система подготовки спортсменов в олимпийском спорте. Общая
теория и её практические приложения : учебник [для тренеров] : в 2 кн. — К.: Олимпийская
литература, 2015. — Т. 2. — 770 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |