ХАВФЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ВА ГУРУҲЛАНИШИНИ ЎРГАНИШ
Ишнинг мақсади: Талабаларни хавфларнинг хусусиятлари, ҳамда маълум бир белгиларига кўра гуруҳланишлари билан таништириш.
Умумий маълумотлар
Файласуфларнинг фикрича, инсонга берилиши керак бўлган энг тўғри таъриф бу “Номо агенс”дир, яъни ҳаракат қилувчи, ёки фаолият кўрсатувчи одамдир.
Онгли равишда маълум бир мақсадга, натижага эришиш учун қилинган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатни фаолият деб қараш мумкин. Бу тасдиқдан келиб чиқадики, фаолиятни фақат инсонгина ўз онги ва тафаккури маҳсули сифатида кўрсатиши мумкин. Бунинг оқибати ўлароқ фаолият инсонлар жамияти мавжуд бўлишлигининг энг зарур шартлардан биттаси бўлиб юзага чиқади.
Меҳнат эса фаолиятнинг олий шаклидир, чунки фақат меҳнат туфайлигина инсониятнинг барча моддий, маънавий ва бошқа турдаги бойликлари яратилади.
Фаолият ва меҳнатнинг шакллари хилма - хилдир. Улар турмушда, жамиятда, маданиятда, ишлаб чикаришда, илмда ва бошқа ҳаёт соҳаларида кечадиган амалий, ақлий ва маънавий жараёнларни ўз ичига олади.
Фаолият жараёнининг моделини умумий ҳолда иккита элементдан ташкил топган деб қараш мумкин. Булар бир-бири билан тўғри ва қайтма (тескари) алоқада бўладиган инсон ва мухит элементларидир (1-расм).
1-расм. Фаолият жараёни модели (”инсон – муҳит” тизими).
Қайтма алоқалар моддий дунёнинг реактивлик хусусиятига, яъни ташқи таъсирга нисбатан қарши таъсир кўрсата олиш умумий қонуниятларига асосланган. «Инсон-муҳит» тизими икки мақсадлидир. Биринчи мақсад маълум натижага, самарадорликга эришишдан иборат бўлса, иккинчиси - юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз оқибатларни (инсон томонидан муҳитга нисбатан ва муҳит томонидан инсонга нисбатан) бартараф қилишдан иборатдир.
Инсоннинг муҳитга, муҳитнинг эса инсонга қарши таъсир кўрсатиши оқибатида кўнгилсиз оқибатлар юзага келади. Кўнгилсиз оқибатларга қуйидагилар кириши мумкин: инсон ҳаётига хавф солиш, соғлиғига жисмоний жиҳатдан зарар етказишлар (турли даражадаги жароҳатланишлар) соғлиқга психофизиологик жиҳатдан зарар етказишлар, ёнғинлар, портлашлар, бузилишлар (авариялар), фалокатлар (катастрофалар), муҳитдаги экологик бузилишлар ва бошқалар. Бу кўнгилсиз оқибатларни келтириб чикарувчи ходиса, таъсир ва бошқа жараёнлар - хавфлар деб аталади.
Хавфлар яширин (потенсиал) ва мавжуд, юзага келган (реал) турларга ажратилади.
Хавфлар учун қуйидаги белгилар ҳарактерлидир: хаётга тахлика солиш, соғлиққа зарар, инсон аъзолари ишлашининг қийинлашиши.
2-расм. Фаолият жараёни моделида “хавфсизлик”ни таъминлаш муаммосининг юзага келиш босқичлари.
Потенсиал хавф амалга ошиши, яъни реал хавфга айланиши учун “сабаблар” деб аталувчи шароитлар зарурдир.
Қуйида хавф ва унинг оқибатини ҳарактерловчи айрим маълумотлар келтирилган.
Ер юзида табиий офатлар сони кўпайиб бормоқда, у 1990 йилда 1960 йилга нисбатан икки марта ошди. Бутун дунё соғлиқни сақлаш жамиятининг маълумотлари бойича дунёда 1909 йилдан 1974 йилгача асаб касаллиги билан касалланиш 24 марта кўпайган.
Дунёда 500 млн. га яқин ногирон бўлиб, уларнинг ҳар 1/5 бахтсиз ходиса натижасида содир бўлган. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларида ҳар йили 19 миллионгача киши жароҳатланади, ўртача 500 минг киши ҳалок бўлади, шундан 50-60 мингги йўл - транспорт ҳодисасига, 10 мингги ёнғинга ва 14 мингги бевосита ишлаб чиқаришга тўғри келади.
МДҲ давлатларида ҳар йили 30 мингга яқин киши меҳнат ногирони бўлади. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра 1989 йилдан бошлаб жароҳатланиш даражаси мамлакатлар бойича 4 фоизга ошган, уларнинг айримларида эса бу кўрсатгич 11-19% ва ундан ҳам юқори бўлмоқда. Бир йилда ҳар 1000 та кишига тўғри келган ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Бир йилда ҳар 1000 та кишига тўғри келган ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сонининг таққосланган кўрсатгичлари
Давлатлар
|
МДҲ
|
Гарбий
Европа
|
Шаркий
Европа
|
Жами
бахтсиз
ходисадан
%
|
11
1,5
13,6
|
8
0,5
6,25
|
12
0,8
6,6
|
Do'stlaringiz bilan baham: |