ВОЛЕЙБОЛДА ЎЙИНГА КИРИТИЛГАН ТЎПНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УСЛУБЛАРИ
Ядгаров Б. Ж., доцент, Хасанов О.И., катта ўқитувчи, Рўзметов Р.Н., ўқитувчи
Урганч давлат университети, Урганч, Ўзбекистон
Бугунги кунда Республикамизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида олиб
борилаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ва маънавий-маърифий ҳаётимиздаги туб
ислоҳотлар таълим-тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишларини ҳам мутлақо янгича мазмун,
шакл ва воситаларда ташкил этиш, улар учун яратилган имкониятлардан янада тўлароқ
фойдаланиб, ўсиб келаётган ёшларимизни Ватанга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялашдек,
ўта муҳим вазифаларни ҳал қилишга ундайди. Берилаётган эътибор натижасида жисмоний
тарбия ва спорт соҳасида улкан ислоҳотлар, беқиёс бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан биргаликда жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларини ривожлантириш билан бир
қаторда катта спорт мавқеини кўтаришга ҳам устувор аҳамият қаратилмоқда.
Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
79
Замонавий волейболда юқори спорт натижаларига эришиш гарови болалар спортини
ривожлантирш билан бевосита боғлиқ. Мамлакатимизда бу борада мисли кўрилмаган ишлар
амалга оширилмоқда. Юртбошимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида жисмоний тарбия
ва спорт баркамол авлодни тарбиялаш воситаси сифатида давлат сиёсатининг устувор
йўналишлари қаторидан жой олди.
Волейбол – ўқув фани сифатида барча таълим муассасалари ўқув режасига
киритилган,
дарсда ва дарсдан ташқари пайтларда фаолият кўрсатадиган спорт тўгараклари, БЎСМлар,
спорт клубларида махсус режалаштирув хужжатларига асосланган ўқув-тренировка жараёнига
жорий этилган. Шундай экан, ёш волейболчиларни тайёрлаш ва мамлакат терма жамоаси
узвийлигини таъминлаш ҳамда халқаро майдонларда юқори натижаларга эришиш, ўқув
машғулотларни илмий асосда олиб бориш заруратини туғдиради. Бу борада барча шарт-
шароитлар яратилмоқда.
Бу ишимиздан мақсад волейболда ўйинга киритилган тўпни қабул қилиш
самарадорлигини ошириш усулларини ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат. Ҳимоядаги тактик
ҳаракатларнинг асосий мақсади – рақибнинг ҳужум ҳаракатларини бартараф этиш ва унга
қарши туриш ҳисобланади. Ҳимоядаги тактик ҳаракатларга жамоа, гуруҳ ва якка тартибдаги
ҳаракатлар киради. Жамоали тактик ҳаракатлар ўйинда жамоанинг ҳимоядаги ҳаракатлари учта
асосий вазият билан ифодаланади:
- ўйинга киритилган тўпни қабул қилиш;
- ҳужум зарбасини қабул қилиш ва тўсиқдан қайтган тўпни қабул қилиш.
а
б
Волейболда жамоа ўз ҳимоя тактикасини бурчаги олдинга (1а-расм) ва бурчаги орқага (1б-
расм) тизими асосида ташкил қилади.
Машғулотларда индивидуал, гуруҳ ва жамоа бўлиб тўп қабул қилиш машқлари устида
машғулотлар олиб борилди. Жумладан индивидуал деворга пастдан ва юқоридан икки қўллаб
тўп узатиш ва қабул қилиш, деворга белгиланган нишонга тўп узатиш ва қабул қилиш, шу
машқларни турли масофа ва ҳаракатланишлар билан бажардик. Ҳар бир машқни 10 дақиқадан
2 дақиқа дам олиш билан 10 такрорлашгача бажарилди.
Жадвалдан кўриниб турибдики педагогик тадқиқотдан олдин ва кейин турган жойда оддий
киритилган тўпни қабул қилиш натижалари бўйича бир ўйин давомида тадқиқотдан олдин жами
киритилган тўплар сони 10 та, тадқиқотдан кейин 13 та, шундан бехато қабул қилинган тўплар
сони тадқиқотдан олдин 7 та, тадқиқотдан кейин 13 та, йўқотилган тўплар 3 та, тадқиқотдан
кейин тўп қабул қилишда йўқотишлар бўлмаган, тадқиқотдан олдин самарадорлик 70 %,
тадқиқотдан кейин 100% ни ташкил қилган.
Тебранма ҳаракатли киритилган тўпни қабул қилиш натижалари бир ўйин давомида
тадқиқотдан олдин жами киритилган тўплар сони 28 та, тадқиқотдан кейин 21 та, шундан
хатосиз қабул қилинган тўплар сони тадқиқотдан олдин 15 та, тадқиқотдан кейин 18 та,
йўқотилган тўплар 13 та, тадқиқотдан кейин 3 та, самарадорлик тадқиқотдан олдин 53,5 %,
тадқиқотдан кейин 85,7 % ни ташкил қилган.
Бир икки қадам билан сакраб киритилган тўпларни қабул қилиш натижалари бир ўйин
давомида тадқиқотдан олдин жами киритилган тўплар сони 13 та, тадқиқотдан кейин 16 та,
шундан хатосиз қабул қилинган тўплар сони тадқиқотдан олдин 7 та, тадқиқотдан кейин 13 та,
Do'stlaringiz bilan baham: |