Лекция 1 Мактабгача ёшдаги болаларни қўшиқ айтишга ўгатиш



Download 40,12 Kb.
bet1/5
Sana27.06.2022
Hajmi40,12 Kb.
#711770
TuriЛекция
  1   2   3   4   5
Bog'liq
100187 Лекция 1


Лекция 1
Мактабгача ёшдаги болаларни қўшиқ айтишга ўгатиш


Режа:

  1. Мактабгача ёшдаги болаларда қўшиқчилиги кўникмаларини тарбиялаш

  2. Бола эшитув қобилияти (слух) ва овозини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари

  3. Қўшиқчилик малакалари

Қўшиқ куйлаш — болалрга кўтаринки кайфият бағишлайди. У болаларни нафақат руҳий балки жисмоний жиҳатдан ривожлантиради. Чунки бола куйлаётганда оғиз, бурун, нафас йўллари, кўкрак қафаси, умуман олганда барча аъзолари фаолият олиб боради. Бола куйлаш жараёнида тик гавдасини эркин ва тўғри ўтириши талаб этилади. Куйлаш жараёнида нафас йўллари ҳам ривожланади. Бу жараёнлар масаласини жуда кўплаб физиолог-медик — олимлар кўп тадқиқотлар ва ишлар олиб боришганлар. Булардан Алмазов, Н.А.Ветлугина, А.Н.Кенеман, М.А.Метлов, С.Г.Товбина, Е.П.Иова, И.П.Павлов, А.Г.Менабени ва бошқа кўплаб физиологларни таъкидлаб ўтсак бўлади.
Болаларга куйлаш жараёнида матн ва мусиқа уйғунлигида бўлганда матн ва куйга эътибор берилади. Қўшиқда матн ва мусиқий куй бирикиб, тингловчига эмоционал таъсир кўрсатиб турли ҳис-туйғуларни ўйғотади. Бу таъсирчанлик бола тарбиясида катта аҳамиятга эга.
Боланинг кичик давридан, қўшиқни маъносини тушунмаса ҳам, унинг мазмунини ва мусиқасига тушунмаса ҳам, унга ҳиссий муносабатни билдиради. Боланинг ривожлангани сари, нутқи ва ҳаёт давомида олган кўникмалари қўшиқни умуман куйни тушуна олишга ёрдам буради.
Жамоа бўлиб куйлаганда болага куй қўшиқ матнга нисбатан кучлирок таъсир қилади. К.Д.Ушинский таъкидлаганидек: «Қўшиқда, айниқса хор жамоасида калбни тарбияловчи унинг жумбушга келтирувчи ҳиссиётлар мавжуд»1
Кўпгина ҳолларда ўғил боланинг шахдам юриб маршни куйлаётганини, қиз болани эса қўғирчоқни аллалашини кузатишимиз мумкин.
Боланинг овози — табиий чолғудир, чунки бу чолғу унинг ёшлигидан мавжуд. Мана шунинг учун ҳам унинг ҳаёти давомида бу жараён ҳамроҳ бўлади ва турли ўйинларда фойдаланади. Ундан ташқари қўшиқ бола ҳаётининг бошқа фаолиятларида ҳам қўлланади. Масалан, рақс, хоровод, болалар чолғуларида ижро этганда.
Қўшиқ — бу боланинг дунёқарашини кенгайтириб, ёрқин образли тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Қўшиқларда табиатга, Ватанга муҳаббат, катталарга, аждодларга ҳурмат ўзаро муносабатларни яхшилаш ва бошқа тарбиявий ахлоқларни ўстиришга ёрдам беради.
Қўшиқ ўргатиш жараёнида болалардан катта ақлий меҳнат талаб этлади. У ёнидаги болани эшитишни, унинг қўшиғига ўз муносабатини билдиришни, мусиқий жумлаларни бир-бири билан солиштиришни, таққослашни, фортепиано жўрлигини тинглай олиши, қўшиқни гармоник ва мелодик тизимини эшита олишни ва ижро сифатини баҳолашни ўргатади.
Қўшиқ бола организмига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, нутқини ўстиради, овоз аппаратларини ривожлантиради, қўшиқчилик нафасини шакллантиради. Бола қўшиқ куйлашда асосан мусиқий ҳисси, эмоционал таъсири, мусиқий эшитуви (слух), ритм ҳисси ривожланади. Қўшиқ куйлашнинг яна бир асосий хусусиятларидан бири бу — жамоа бўлиб куйлашдир.



Download 40,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish