1. Болани олдида кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш. Болани ўзига алоҳида Қуръон совға қилиш



Download 14,89 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi14,89 Kb.
#305908

1. Болани олдида кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш.
2. Болани ўзига алоҳида Қуръон совға қилиш.
3. Ҳар янги сура ёд олганда байрам қилиб нишонлаш.
4. У учун Қуръон мусобақалари ўтказиш.
5 .Ота-оналардаги иҳлос ва тўғри ният (болаларга ҳам шуни ўргатиш керак). Фақатгина Аллоҳ учун қилинган амал ёки ибодатлар қабул қилинади ва охиратда мукофоти берилади.
6. Ўрнак бўладиган ота-она. Болам Қуръонни яҳши кўрсин, ҳурмат қилсин, ёдласин, унга амал қилсин деган ота она энг биринчи ўринда ўзи унга ўрнак бўлиши керак. Агар болалар ота оналарини доимо Қуръон ўқиётганларини, ёдлашга ҳаракат қилаётганларини, тушунишга ҳаракат қилаётганларини кўрсалар уларга тақлид қилишга харакат қилади. Афсуски баъзи ҳолатларда ота-оталар болаларини қори бўлишларини хоҳлашади, лекин ўзлари Қуръондан анча узоқда ёки етарли вақт сарфлашмайди. Бу нарса болада ҳам тушунмовчиликлар уйғотади.
7. Доимийлик ва мунтазам режим. Кунлик тартибни ўзгартирмасдан олиб боришлик Қуръонни ёдлаш ва ёдлаганларини эсидан чиқармаслик учун жудаям зарур.
Биздаги кунлик режим-30-35 дақиқа қайтариш ва 30-35 дақиқа янги оятлар ёдлаш.
8. Доимо қайтариш- ёдлаган сураларни агар доимо қайтариб турмаса тез эсидан чиқиш мумкин. Шунинг учун ҳар куни маълум вақтни доимо фақат қайтаришга ажратиш керак.
7. Болани имконияти ва қобилятига қараб қанча оят ёдлаш учун тайинли мақсад қўйилади. Биз учун (6-7 ёшдаги болалар) кунига ўртача 3 қатор етарли. Бундан камроқ ёки кўпроқ бўлиши мумкин албатта.
8.Маънавий ва моддий рағбатлантириш.
Маънавий рағбатлантириш: Доимо Қуръон ёдлаганлар учун бериладиган мукофатлар ҳақида, уни Қиёматда ёрдам беришлиги, Жаннатда айнан мана шу ёдлаган Қуръони билан одамнинг даражасини кўтарилиши ҳақида эслатиб туришлик керак. Айни пайтда Қуръонга бефарқ бўлганлар, унга амал қилмаганлар, ҳурмат қилмаганлар ҳақида ҳам гапириб туришлик мумкин.
Қуръонни чиройлик ўқийдиган, ёдлаган болалар, қорилар, ҳофизлар, имомлар, шайҳлари билан таништириш, кўришиб туришлик, ёки эшиттириб туришлик ҳам болада яхши таасурот қолдиради.
Моддий рағбатлантириш: Катта одамлар учун маъваний рағбатни ўзи етарли албатта, лекин ёшроқ болаларни қизиқтириш учун қўшимча моддий мукофатлар ҳам ёрдам беради. Масалан: фойдали китоблар ёки ўйинчоқлар; ўқув жиҳозлари; музей, хайвонот боғи, парк кабилар жойларга саёҳатлар; табиат қўйнида оилавий пикниклар; болага қизиқ бўлган асбоб-ускуна, ҳунармандчилик жиҳозлари ва бошқалар. Биз одатда ҳар битта ёдланган саҳифа учун пул берамиз, болалар тўплаб юради ва вақти вақти билан ўзларига керакли, қизиқарли лекин фойдали нарсалар учун сарфлашлади.

Ушбу кўрсатмаларга амал қилиб секин асталик билан ёш болаларга Қуръонни ўргатиб бориш лозим. Аллоҳ таоло юртимиздан кўплаб қориларни чиқаришни барчамизга насиб этсин.
Download 14,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish