Лекция 1 Мактабгача ёшдаги болаларни қўшиқ айтишга ўгатиш


Кичик гуруҳ болаларини куйлашга ўргатиш методлари



Download 40,12 Kb.
bet4/5
Sana27.06.2022
Hajmi40,12 Kb.
#711770
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
100187 Лекция 1

Кичик гуруҳ болаларини куйлашга ўргатиш методлари
3 ёшда овоз аппарати энди шакллана бошлайди. Қўшиқчилик овози ҳали йўқ, нафас қисқа, лекин болалар шу даврда жуда қизиқувчан бўлиб, катталар ижрочига бажонудил қўшиладилар, жумлаларнинг баъзи товушларини куйлай олишадилар. Асосий вазифа. Бошланғич куйлаш малакаларини ривожлантириш ва мустахкамлаш. Бу ёшдаги болалар қўшиқни бутун яхлитлигича куйлай олишмайдилар, фақат баъзи қисмларинигина куйлай олишади.
4 ёшга келиб овоз кучаяди, улар энг оддий қўшиқларни куйлай олишади. Бунда қўйиладиган вазифа — болаларда табиий товушда куйлашга, зўриқмасдан, товушни сиқмасдан куйлашга ўргатиш. Бу ёшда муҳим ишлардн бири бу талаффуз устида ишлаш. Болалар бу ёшда ҳали кўп сўзларни маъносини тушунмайдилар. Уларга сўзларнинг мазмунини ва тўғри талаффўзини тушунтириш керак. Бу ёшдаги болалар умумий бир темпда куйлаши қийин кечади. Бу нарса тарбиячининг доимий эътиборида бўлиши ва болаларнинг биргаликда куйлашга ўртгатиш керак.
5 ёшли болалар мураккаб бўлмаган қўшиқларни мусиқий раҳбарига эргашиб куйлайдилар.
Методик усуллар:
1. Мусиқа раҳбари томонидан қўшиқни ифодали эмоционал ижрода кўрсатиш;
2. Қўшиқни биринчи бор таништириш жараёнида расм, ўйинчоқлар билан қўшиқни мазмунини очиб беришга ёрдам беради.
3. Ўйин шаклларини қўллаш.
4. Таълимий усул — мусиқа раҳбари асарни 2-3 марта фортепианода чалиб беради ва болалар билан биргаликда куйлайдилар.
5. Қўшиқ матнини куй билан биргаликда ўрганилади.
Ўрта гуруҳ болаларини куйлашга ўргатиш методлари
5 ёшдаги болалар маълум даражадаги умумий мусиқий тайёргарликка эга. Овози анча мустаҳкамланган бўлиб диапазон (ре 1 — си 1) кенгайган. Нафас бироз мустаҳкамланган, чуққурлашган, сўзларни тўғри тулаффуз қилиш малакаларига эгадир.
Асосий вазифа:
1. Табиий товушда зўриқмасдан куйлаш. Бу малака устида мунтазам равишда иш олиб борилади.
2. Тўғри нафас олиш, яъни бир жумлани бир нафасда куйлаш.
3. Тўғри талаффузга эътибор бериш
4. Артиқўляция устида ишлаш (қўшиқ ижроси вақтида оғизни тўлиқ очишга, паст жағни зўриқтирмасдан, сиқмасдан очиб куйлаш).
5. Ансамбль малакалари — қўшиқни бирга бошлаб, бирга тугатишга эришиш. Бу ёшдаги болаларни жўрсиз ижрога ўргатиш (яхши ўрганилган ва мустаҳкам биладиган қўшиқни жўрсиз айтиши мумкин) керак.
Методик усуллар:
1. Қўшиқни ўргатиш жараёнида фортепиано жўрлигида ёки жўрсиз олиб борилади.
2. Мусиқа раҳбарининг овозидан куйлашга ўргатиш болалар учун осонлашади.
3. Қўшиқ ўргатиш жараёнида мусиқий жумлаларни болаларни гуруҳларга бўлиб, навбатма-навбат айттириш (бундай методни қўллашдан мақсад болаларнинг эшитув жараёнини ва диққатини ривожлантиради).
4. Чўзиб куйлаш малакасини ўстириш (контеленно ижроси). Бу ёшда куйлаш олдидан овоз созлаш машқларига катта эътибор берилади. Машқлар болаларда қўшиқчилик овозини ва қўшиқчилик нафаси ривожига олиб келади.

Download 40,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish