13-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ Мавзу: СД ва DVD дискларда маълумотларни сақлаш ва ўчирилган маълумотларни тиклаш топологияси. Ишдан максад: CD ва DVD дискларда маълумотларни сақлаш ва ўчирилган маълумотларни тиклаш амалий кўникмаларини егаллаш.
Хар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи;
Махаллий (локал) хисоблаш тармоғи;
Ўрнатилган Windows 7 операцион тизими.
Қисқача амалий маълумот:Катта хажмдаги ахборотни сақлаш учун мўлжалланган ташқи қурилмалар ташқи сақлаш қурилмалари деб аталади.
Замонавий мултимедиа компютерларида одатда оптик дискли жамлагичлардан фойдаланилади. Дискли жамлагичлар икки хил бўлади: оптик дискли ва қаттиқ магнит дискли жамлагичлар. 1982 йил Рhillips ва Sоnу фирмалари томонидан оптик - компакт дискларнинг яратилиши шахсий компьютерларнинг қўллаш соҳасида янги имкониятларни очиб берди.
Бугунги кунда компакт - дисклар товушли ахборотни, компьютер ўйинларини, мультимедияли дастурларни ва фоторасмлар тўпламини ташувчи энг арзон ва ишончли воситага айланди. Оптик дискли жамлагичлар икки қисмдан иборат: ахборотни ўқиш ёки ёзиш имконини берувчи жамлагичдан ва ахборотни ташувчи дискдан. Жамлагич компютерга ўратилади, диск эса алоҳида ечиладиган бўлади.
Оптик дискли жамлагичларнинг афзалликлари қуйидагилар: жамгагичнинг ихчамлиги;
катта хажмли ахборотни сиғдира олиши;
юқори ишончлилиги ва ўқиш/ёзиш каллагининг кўп вақт хизмат қилиши;
Оптик жамлагичлар бир неча хил русумларда ишлаб чиқарилади.
Классик компакт -дисклар: СО-RОМ — Соmpact Disk Read Оn1у Меmогу, қайта ёзиб бўлмайдиган лазер оптик дисклар ёки доимий хотира компакт дисклари; СD-ROM— СD-O’rite Once,Read Many va cd- OO-CD O’rite Once деб ҳам аташади); CD-RW-CD- қайта ёзиш мумкин бўлган компакт-дисклар.
Универсал рақамли дисклар: DVD-ROM –Digital Versatile Disk Read Only Memory, қайта ёзиб бўлмайдиган универсал дисклар; DVD-R — Digital Versatile, бир марта ёзиш мумкин бўлган рақамли универсал дисклар; DVD-RW –DVD eки DVD-RAM-DVD Read ACCEss Memory кайта ёзиш мумкин бўлган универсал дисклар.
Қайта ёзиб бўлмайдиган CD - RОМ лазер оптик дисклари диаметри 4,72" ва қалинлиги 0,05" бўлган пластикли поликарбонат диск бўлиб, икки қатламли қопламадан иборат: биринчи қатлами аксланувчи металл (одатда алюминий) қоплама бўлиб, иккинчиси лакли қоплама. Бу дисклар ишлаб чиқарувчи фирма томонидан тайёр ёзилган маълумот (асосан дастурий таъминот) билан берилади.
Навбатдаги ташқи сақлаш қурилмаси бу оптик дисклар ҳисобланади. Бу дискларга маълумотлар лазер нурлари орқали ёзилади ва лазер нурлари орқали ўқилади. Оптик дискларни қуйидаги турлари мавжуд:
Фақат ўқиш учун мўлжалланган дисклар: СD, DVD.
Фақат бир маротаба ёзиш учун мўлжалланган дисклар: СD-R, DVD-R
Бир неча маротаба ёзиш учун мўлжалланган дисклар: СD-RW, DVD-RW
СD дисклар 700 Мб атрофида, DVD дисклар эса 4.7 Гб атрофидаги маълумотларни ўзида сақлай олади. Бу оптик дискларни ўқиш учун компютерга СD-RОМ, DVD-RОМ қирилмалари уланади. Ҳозирги кунда янги DVD дисклари пайдо бўлган, булар Вlu-гау деб номланади ва улар кўк рангдаги лазер орқали маълумотларни ёзади(оддий оптик дискларга қизил
рангдаги лазер ишлатилади). В1u-rау дискларнинг ҳажми 25 Гб дан бошланади.