2-маъруза. Компьютер ва унинг қурилмалари
Режа:
1. Компьютернинг асосий қурилмалари
2. Қаттиқ диск
3. Компакт-дисклар дисководлари ва DVD
1. Компьютернинг асосий қурилмалари
Компьютер – биргалдикда ишловчи бир нечта қурилмалардан ташкил топган тизимдир. Копьютернинг кўзга кўринадиган ва қўл билан ушлаш мумкин бўлган қисмлари унинг қурилмалари дейилади. Дастурий воситалар эса қурилманинг нима қилиши лозимлигини билдирувчи йўриқномадир. Қуйидаги расмда шахсий компьютернинг умумий тузилиши келтирилган.
Компьютернинг асосий қурилмалари:
тизим блоки
монитор
клавиатура
сичқонча
Тизимли блок. компьютернинг ассосидир. Корпус ичида ахборотга ишлов берувчи электрон компоненталар тўплами жойлашган. Бу компонентлар ичида энг мухими микропроцессор хисобланади.
Асосий плата компьютерни кўп томонлама умумий тузилмасини аниқлаб берувчи асосий қурилмаларидан биридирБу қурилма, йирик, кўп қаватли плата кўринишида бўлиб, қолган барча қурилмаларни процессор ва бир-бири билан ўзаро алоқасини таъминловчи компонентлардан ташкил топган. Ушбу платага процессор билан биргаликда компьютерни барча қурилмалари, унда жойлашган бўлинмалар ёрдамида уланади
Микропроцессор (МП) – бу, компьтернинг марказий қурилмаси бўлиб, машинанинг барча блоклари бажарадиган ишларни бошқариш хамда ахборот билан арифметик ва мантиқий операциялар бажариш учун мўлжалланган.
Компьютер процессорлари.
Оператив Хотира қурилмаси (ОХҚ) бўлиб, бу қурилма процессор ишлатадиган маълумотларни вақтинча сақлаш вазифасини бажаради. Компьютер ўчирилганда ОХҚ сақланаётган маълумотлар хам ўчиб кетади.
Оператив хотиралар
2. Қаттиқ диск
Компьютернинг қаттиқ диски магнит сиртига эга бўлган қаттиқ пластина ёки қаттиқ пластиналар тўплами бўлиб, маълумотларни сақлаш учун ишлатилади. Дискда хар бир файлнинг ўз манзили бўлиши учун дискни йўлкаларга, йўлкаларни эса ўз навбатида секторларга ажратилади. Ҳар бир секторнинг ўлчами стандарт бўлиб, 512 байтга тенг. Шу сабабли кўпинча йўлкаларга қараганда, кўпроқ цилиндрлар ҳақида гапирилади. Цилиндр дейилганда турли сиртларга тегишли бўлган ва айланиш ўқидан бир xил узокликда жойлашган барча йўлкалар тўплами тушунилади.
Қаттиқ диск.
3. Компакт-дисклар дисководлари ва DVD Компакт-дисклар дисководларида компакт-дискдаги маълумотларни ўқиш учун лазерлардан фойдаланилади. Кўпгина дисководлар маълумотларни компакт-дискларга ёзиш имкониятига эга.Агар дисковод ёзишга мўлжалланган бўлса, файллар нусхаларини тоза компакт дискларга ёзиш мумкин. DVD дискодлари комакт-дисклар дисководлари бажарадиган барча функцияларни бажаради, хамда DVD дискларини ўқийди. Кўпгина DVD дисководлар бўш DVD дисководларига маълумотларни ёзиш имконига эга.
CDва DVDдискаводлар
Do'stlaringiz bilan baham: |