Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet48/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Агар ақл тана билан боғлиқ бўлганда эди, деб фикр юритади Арасту, - унда у қандайдир муайян сифатга эга бўлар эди (масалан, ё совуқ ёки иссиқ бўларди) ва худди сезиш хусусияти ўз аъзосига эга бўлган каби, у ҳам қандайдир ўз аъзосига эга бўларди. Лекин бундай ҳеч нарса йўқ.

Пифагорчи Акмеон айтганидек, мия фикрлаш аъзосидир. Буни Гомер ҳам тафаккур аъзонинг дифрагмасини кўриш чоғида ҳато бўлса ҳам аниқлади. Арасту асоссиз равишда тафаккур учун жисмий аъзолик мавжудлигини инкор этди.

Тафаккур, дейди у, тананинг энтелехияси эмас, у автономдир. Инсон жоннинг аниқ тизимини унинг «этика» асарида кўришимиз мумкин. У ерда инсон жони иккита асосий қисмга бўлинади, яъни ақил ва ноақл қисмга, кейингиси ўсимлик ва аффективликка интилувчи эҳтиросдир. Арастуда сезгилар интилиш қобилиятлари билан чамбарчас боғлиқ.

Жоннинг ақл қисми идрокка ва онгга бўлинади, яъни амалий ва назарий ақлга бўлинади. Амалий ақл жоннинг эътиросли қисми устидан ҳукмрон бўлиши керак.

Назарий ақл эса мушоҳадали ақл бўлиб, у фаолиятга тааллуқли бирон-бир нарса ҳақида фикрламайди ва нимадан қочиш керак ёки нимага интилиш керак демайди. Жоннинг аффектив қисмига алоқаси йўқ.

Унинг аффектив қисми интилишларга тўла жонни ҳаракатга келтиради. амалий ақлни ҳам ҳаракатга келтиради яъни мақсадни йўловчи ақл фаолиятга йўналтирилган бўлади. мушоҳада юритувчи ақлдан у мақсадга интилиши билан фарқ қилади. Доим тўғри, интилиш ҳамиша тўғри бўлмайди.

Назарий ақл — билишнинг соф субъектидир. Арасту уни ҳар қандай нарсага айланадиган ақлга ва барча нарсани яратадиган ақлга бўлади. кейинчалик буларни пассив ва актив интеллект деб атаган.

Арасту тана, жон ва ақл ўртасидаги муносабат масаласига уч хил қараган. Бу уч хил қарашлик Арасту ижодининг уч босқичига боғлиқ. Даставвал, Арасту ақл жонга тааллуқлидир дейди. Жон эса танага қарама-қаршидир. Кейинчалик, жон ҳаётий куч сифатида танага жойлашган бўлиб, у билан боғлиқ, алоҳида аъзо сифатида барча тирик махлуқотларга алоқадорлик, бироқ ақлни жондан ажрата бошлади. Ниҳоят, Арасту жонни тананинг энтелехия деб таърифлаган. Бундай жон абадий эмас, у тана билан бирга пайдо бўлади ва парчаланади. Бироқ ақл (noys) номоддий ва боқий фаол интеллект сифатидан жондан мутлақо ажралгандир.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish