Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet1/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа




Қадимги Юнонистон ва римда ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА ИЛК ФАЛСАФИЙ БИЛИМЛАР РИВОЖИ


Жаҳон фалсафаси инсоният ҳаётининг таркибий қисми сифатида бир бутун ва умумий уйғунликда намоён бўладиган ижтимоий фикр ва қарашлар тизимидир. Биз ўрганишга осон бўлиши учунгина ушбу яхлит ҳодисани бўлакларга бўламиз, ҳудудий ёки миллий жиҳатларга асосланиб унинг турли йўналишларини ўзига хос тарзда талқин қиламиз. Бу бизга жаҳон фалсафасининг турли жиҳат ва йўналишларини, унинг ижтимоий, географик, этник ва бошқа хусусиятларини янада яққолроқ ўрганиш имконини беради. Жаҳон фалсафасининг ўзига хос йўналишларидан бири Ғарб фалсафасидир. Унинг илдизлари инсоният ривожининг энг қадимги даврларига бориб тақалади.
Қадимги Ғарб фалсафий тафаккури Шарқ, айниқса Бобил ва Мисрнинг табиий-илмий ютуқлари негизида шаклланган. Антик дунё фалсафасининг шаклланишида Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиёда милоддан аввалги IX-VI асрларда вужудга келган билимлар, олам ва унинг тузилиши тўғрисидаги диний – фалсафий қарашлар ҳам муҳим аҳамият касб этган.
Қадимги Шарқ ва Юнон фалсафий таълимотлари ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланганлиги ҳақидаги фикрлар Гомер, Геродот ва Плутарх каби тарихчиларнинг асарларида баён қилинган. Улардан кейинги даврда яшаган кўплаб атоқли файласуфлар ҳам бу масалага эътибор берганлар.
Қадимги дунё фалсафасининг вужудга келишида афсонавий ва диний қарашлар жуда катта роль ўйнаган. Аммо олам, унинг ривожланиши ва қонунлари ҳақидаги назария ва таълимотлар кўпроқ табиий-илмий билимлар, астрономия, математикага таянган. Дастлабки математик ва табиий-илмий билимлар энг қадимги цивилизация маркази бўлган Шимолий Африка, Яқин ва Узоқ Шарқда ҳамда Марказий Америка, Жануби-Шарқий Осиёда вужудга келган ва умумлаштирилган. Оддий кузатишлар натижасида олинган математик, физик, астрономик ва бошқа табиий-илмий билимлар қадимги даврда оламнинг тузилиши ҳақидаги бир бутун билимлар тизимига айланмаган.
Ўша даврдаги анъанавий афсонавий космология ва тажрибадан олинган тарқоқ табиий-илмий билимлар ўртасида катта тафовутлар мавжуд бўлган. Лекин вақт ўтиши билан уларни бир бутун системага солиш зарурати туғилди. Худди ана шундай ҳаракат Марказий Осиё халқларининг диний-фалсафий ёдгорлиги бўлган «Авесто» ижодкорлари томонидан ҳам амалга оширилган.
«Авесто»нинг энг қадимги қисмларини тарихчилар милоддан аввалги IX-VI асрларга тааллуқли, деб ҳисоблайдилар. Унда бутун табиат ҳақида яхлит бир тасаввур беришга (натурфилософия) интилиш мавжуд бўлиб, у афсонавий, мифологик тафаккурга асосланган. Шундай бўлса-да, «Авесто»да олам тўрт элементдан: тупроқ, сув, ҳаво ва оловдан ташкил топган, деган қарашнинг илгари сурилиши жаҳон фалсафий таълимотининг, жумладан, Юнон фалсафасининг вужудга келишига катта таъсир кўрсатган деб таъкидлашга асос бўла олади.
Афсонага асосланган табиат фалсафаси ва шаклланиб келаётган табиатшунослик фанининг ўзаро боғланиб, қўшилиб бориши милоддан аввалги IV аср охирларида қадимги Элладада рўй берган. Шунгача оламни тушунишда, гарчи маълум даражада, табиатшунослик ўрин эгаллаган бўлса-да, фалсафа ўзининг афсонавий «туғма» элементларини сақлаб келган. Бу табиий ҳол эди, чунки афсонавий дунёқараш билан фалсафий тафаккур ўртасида қатор умумийлик мавжуд. Аввало, ҳар икки дунёқараш ҳам, шунингдек, диний таълимотлар ҳам коинотнинг вужудга келиши ҳақида фикр юритади. Шу маънода фалсафа инсоният ақлий фаолиятининг дастлабки босқичида табиат ҳақидаги афсонавий тафаккур шаклида вужудга келган ва уни Космология деб юритганлар.
Қадимги Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам файласуфлар энг аввало космосга мурожаат қилганлар ва оламнинг тузилиши ҳақидаги фикрларни баён этганлар. Коинот чексиз, уни тўла англаб олиш мушкул. Ана шу муаммо инсониятни, донишмандларни унга муттасил мурожаат этишга мажбур қилган. Чексизлик олий даражадаги мавҳум тушунчадир. Табиийки, у инсон онги ва тафаккури орқали англанади. Фақат фалсафий тафаккургина ўзининг энг бошланғич давриданоқ чексизликни тасаввур этишга, англашга ва билишга қаратилган. Қадимги Ҳиндистон афсоналари, Конфуций таълимоти, халқимизнинг «Авесто» китоби, юнон афсоналари ҳамда фалсафий асарлари бундан гувоҳлик беради. Ана шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, инсоният фалсафий тафаккури узвий боғлиқ ҳолда бир-бирини тўлдирган, озиқлантирган ҳолда ривожланиб борган. Улардаги жуда кўп умумийлик ва ўхшашлик халқлар ўртасидаги тафаккур алмашуви замирида асрлар оша узлуксиз равишда ривожланиб борган. Бу алоқалар турли даврларда турлича йўллар ва воситалар асосида рўй берганлиги тарихий манбаларда қайд этилган.
Милоддан аввалги VIII-VI асрларда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, иқтисодий ва маданий алоқаларда Ўрта ер денгизи бўйларида жойлашган Кичик Осиё шаҳарлари: Милет ва Эфес катта роль ўйнайди. Бу шаҳарларда ижтимоий муносабатлар тез ривожланган, шунинг учун ҳам Милет ва Эфес юнон фалсафаси, фани ва маданиятининг бешиги бўлган.
Эрамиздан аввалги VII-VI асрларда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган шаҳар Иония бўлиб, унда Иония мактаби-содда фалсафа ва стихияли диалектика вужудга келди. Иония мактаби намоёндалари табиатга бир бутун ҳодиса сифатида қараганлар. Унинг вакиллари (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен, Гераклит) табиатни, нарсаларнинг вужудга келишини тушунтиришда бирор моддий нарсани асос қилиб олишган ва уларни доимий ҳаракатда, ўзгаришда деб ҳисоблаганлар.
Антик фалсафа сиёсий соҳада Юнонистондаги демократия билан аристократия ўртасидаги курашнинг ғоявий ифодаси сифатида юзага келди. Ўша даврга хос илк фалсафий билимлар ривожи мавжуд иқтисодий, ижтимоий-сиёсий шароит билан бирга ривожланиб борган.
Энг қадимги хўжалик тизимининг емирилиши билан инсонга бўлган муносабатлар тизими ҳам ўзгара бошлаган. Жамиятдаги ҳуқуқий тенгсизликка асосланган муносабати, афкор оммага бир «нарса», «гапирувчи қурол» сифатида қараш инсоннинг ўз-ўзидан бегоналашувига олиб келди. Ўша давр тузумида ўз мулкига эга бўлган инсон моҳиятини унинг жисми, жисмоний хусусиятларига эга бўлган «нарса» ташкил этган. Қуйидаги иборада инсонга ана шундай муносабат ўз ифодасини топган: «Клеоген Андрониканинг ўғли Дмитрий исмли эркак танасини сотди». Инсон моҳиятини бундай тушуниш антик фалсафа томонидан универсаллаштирилган. Барча мавжудликни жисмоний, моддий стихияли деб тушуниб, уларни тирик, ўз-ўзидан ривожланиб борувчи борлиқ, тирик моддий космос деб билган антик дунё фалсафаси тарихи мил.ав VII аср охиридан милодий IV асргача бўлган даврни ўз ичига олади.
Қадимги Юнон фалсафаси деганда ҳозирги Греция (Юнонистон) ҳудудидаги шаҳар – давлат (полис)ларда, шунингдек, Кичик Осиё, Ўрта ер денгизи, Қора денгиз бўйлари ва Қримда, Осиё ва Африканинг эллин шаҳарларида, Рим империясида яшаган юнон файласуфлари томонидан яратилган фалсафа тушунилади. Кўпинча қадимги юнон фалсафаси «антик фалсафа» деб ҳам юритилади. Бу фалсафа файласуфлар ва ғояларнинг бетакрорлиги, фалсафий оқим ва мактабларнинг хилма-хиллиги билан жаҳон фалсафий тафаккури тарихида муҳим ўрин тутади.
Қадимги Юнонистонда милоддан аввалги VII асрларда шаклланган полис демократияси ва интеллектуал эркинлик, ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқиши, илмий тафаккури тараққиёти фалсафанинг ривожи учун қулай шароит яратган. Ўз навбатида, фалсафий тафаккурнинг ривожланиши қадимги Юнон маданияти, демократияси, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва мафкуравий онги тараққиётига ижобий таъсир кўрсатган.
Жуда кўплаб тадқиқотчилар якдиллик билан эътироф қилганидек, инсоният маданиятининг таркибий қисми сифатида яхлит фалсафанинг вужудга келиши қадимги юнон мутафаккирлари буюк даҳосининг маҳсулидир. Фалсафа оламнинг моҳиятини билиш, инсоннинг оламдаги ўрни ва ролини белгилашда санъат ва динга нисбатан янгича йўлдан борди: у оламни тушунчалар орқали рационал билишга қизиқиш уйғотди. Қадимги Юнонистон фалсафаси санъат ва диннинг таркибий қисми эмас, балки мустақил маданий ҳодиса, ижтимоий онгнинг алоҳида бир шакли сифатида ривожланди.
Бундай жамиятнинг дунёқараши ва мафкураси мифологик характерга эга эди. Мифологик тафаккур ўз тараққиётида бир неча босқичларни босиб ўтди. Унинг учун руҳ ва жонни айнийлаштириш хос эди. Тафаккурнинг бу босқичида воқеликнинг мавҳум структураси яратилмаган эди. Фетишистик тафаккур нарсаларнинг моҳиятини унинг жисмидан ажратмасдан нарса ва ғояни ягона ҳодиса сифатида қарар эди.
Бу – идеал борлиқни яратиш йўлида олға томон ташланган дастлабки қадам, яъни тафаккур соҳиби бўлган инсон воқелик заминида ётган тафаккур структурасининг элементларини аста – секин фарқлайдиган давр эди. Бу даврда руҳ аста–секин материядан ажратила бошланган эди. Одамлар тасаввурида жон тўғрисидаги илк қарашлар пайдо бўла борди. Бошқача қилиб айтганда, мифологик тафаккур тараққиётида анимизм, яъни ҳамма нарсани ва бутун борлиқни жонли деб билиш вужудга келган.
Ижтимоий муносабатларининг ривожланиши билан кишиларнинг анча уюшмаган алоҳида қатламлар ажралиб чиқа бошлади. Натижада инсон шахсининг ривожланиши ва унинг қадрланиши учун қулай шарт – шароит вужудга келди. Ҳолбуки, илгари инсон жамоага тўлалигича қарам бўлиб, шахс мустақиллиги тан олинмас эди. Мустақил шахснинг шаклланиши билан мустақил фалсафий тафаккур ҳам вужудга келди ва мифологик тафаккур ҳукмронлигига барҳам берди.
Ана шундай умумий тафаккур эгалари – гражданлар бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлиб, яхлит бир бутунликни ташкил қиларди. Агар улар дастлаб мўъжазгина юнон полисига бирлашган бўлсалар, кейинчалик қудратли Рим империясини ташкил этган эдилар.
Қадимги юнон фалсафаси вужудга келишининг ижтимоий – иқтисодий шарт–шароитлари ана шулардан иборат эди. Айни пайтда, юнон фалсафаси шаклланишининг ўзига хос мантиқий асослари ҳам мавжуд эди. Меҳнат бутун ҳаётий жараённинг материяси, моддий асоси эди, бироқ у потенциал (имконият) ҳолатдаги материя эди. Бу бир–бирини тақазо этувчи қарама-қаршилик, бир бутунлик бўлгани сингари материя ва ғоянинг узвий бирлиги ҳам диалектик характерга эга эди. Ўша давр кишиси мантиғи ўз категорияларини мумкин қадар ана шу диалектик бирликка яқинлаштиришга ва шу бирликни тўлароқ қамраб олишга ҳаракат қиларди.
Антик дунё тафаккурида ҳиссий–моддий коинот тўғрисидаги тасаввур шаклланди. Коинот тўғрисидаги бундай тасаввур барча нарса ва ғояларни яхлит ҳолда бирлаштирибгина қолмай, уларни тушунишнинг идеал принципи ҳам эди, лекин унда шахс роли инобатга олинмасди.
Бундай тафаккур эгалари фикрича, ҳисоблашардики, ҳиссий – моддий коинотдан юқорида турадиган ва унга иродасини ўтказадиган ҳеч бир нарса йўқ. Коинот ўз – ўзига асосланадиган сўнгги мутлоқликдир. Бундай шароитда рўй берадиган онгсиз ва стихияли ўзгаришлар тақдири азалга, яъни фаталистик ишонч ва таълимотни вужудга келтирди. Ҳиссий – моддий коинот ҳеч қандай ташқи кучга эмас, балки ўз-ўзига муҳтож, чунки у бирлаштирадиган барча нарсалар муттасил равишда қарор топиш жараёнини кечиради. Бинобарин, антик ҳиссий-моддий коинот тарихий ҳодиса эмас, балки астрономик ҳодиса сифатида кўзга ташланиб, у ўз–ўзини абадий такрорлайди. Абадий такрорланиш ва ўз-ўзига қайтиш унинг тарихидир. Коинот доимий равишда тартибсизликдан тартиблиликка ва тартиблиликдан тартибсизликка ўтиб туради. Бундай доимий такрорланиш табиий ва содда бўлибгина қолмай, кишиларга таскин бериш хусусиятига ҳам эга эди.
Милоддан олдинги VIII-II асрлардаги Юнон-Рим жамиятининг онги мифологик фантазия эмас, балки ижодкор тафаккур эди, шу сабабдан, мифологик дунёқараш билан тўқнашув ҳосил бўлиши муқарар эди, лекин бу тўқнашув мифологияни бутунлай йўқотишга қаратилмаган, балки ундаги антропоморфизм (инсонга хос психик хусусиятларни бутун табиат ҳодисаларга хос деб тушуниш, худоларни одам образида тасаввур қилиш)га қарши қаратилди.
Милоддан аввалги VII-VI асрларда қадимги Юнонистоннинг маънавий тараққиёти мифология ва кўпхудолик динларидан фан ва фалсафа томон ривожлана борди. Бу ривожланишнинг муҳим манбаи қадимги Шарқ мамлакатлари (Бобил, Миср) олимлари томонидан ишлаб чиқарилган илмий ва фалсафий тушунчаларнинг ўзлаштирилганлиги ва янги мазмун билан бойитилганлигида эди. Айниқса, Бобилликларнинг математика, астрономия, география соҳасидаги ютуқлари қадимги юнон илмий ва фалсафий тафаккур ривожига кучли ижобий таъсир кўрсатган. Юнонлар Шарқдаги қўшни мамлакат халқларидан космология, геометрия ва алгебрага оид илмларни эгаллаганлар.
Қадимги юнон фалсафаси табиий – илмий билимлар билан узвий боғлиқликда вужудга келди. Юнонлар худоларга сиғинар, худоларни ҳурмат қилар, лекин кундалик ҳаётда ўз хоҳиш – иродалари билан яшар эдилар. Улар худолар инсонни севгани учун эмас, балки инсон бахтли бўлгани учун худолар уни севадилар, деб ҳисоблаганлар.
Қонун – юнонлар ақл – заковатининг буюк кашфиёти эди. Бу ҳамма томонидан қабул қилинган ва ҳамманинг бажариши зарур бўлган оқилона ижтимоий тартиб ва қоидалар эди. Полис қонуни кўпчилик томонидан муҳокама қилинадиган ақлга мувофиқ ҳуқуқий ғоя эди. Полис гражданлари (фуқаролари) уни муҳокама қилишда фаол қатнашиш билан бирга уни ижро этиш масъулиятини ҳам ўз зиммаларига олганлар. Юнонларнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши, нотиқлик маҳоратини қадрлаши инсон ақл-заковати катта ҳурмат ва ишонч билан қараганликларидан гувоҳлик беради.
Қадимги юнон файласуфлари табиат муаммолари билан мунтазам равишда қизиқдилар. Табиатшунослик метафизика (борлиқнинг бирламчи асоси тўғрисидаги таълимот) билан узвий боғлиқликда ривожланди. Юнонистон эркин гражданларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши фалсафанинг Амалий соҳаси бўлган этикада ўз ифодасини топди.
Антик дунё фалсафасига хос бўлган муҳим хусусиятларидан яна бири шунда эдики, у оламга табиат, худолар ва инсоннинг яхлит бирлиги сифатида қарар, бу эса инсон ҳаёти меъёрларини белгилаш, инсоннинг оламдаги ўрни ва ролини аниқлашн, ҳамда эзгуликка эришишнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилар эди.
Қадимги юнон файласуфларининг ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига, полислар ўртасидаги ва полис ичидаги муносабатларга қизиқиши коинотнинг тақдири муаммоси билан узвий боғлиқ эди. Улар сиёсий тушунчалар ва сиёсий муаммоларни бутун олам андозасига кўчирган эдилар. Лекин бу хусусият мифологик тафаккурнинг маҳсули эмас, балки адолат ва эзгулик муаммоларининг коинотга кўчирилиши туфайли фалсафанинг фундаментал муаммоларини оқилона ҳал қилиш, оламнинг мифологик манзараси ўрнига унинг фалсафий манзарасини яратиш имконияти вужудга келди.
Дастлабки юнон файласуфлари барча нарсаларнинг шахссиз бирламчи асосини, субстанциясини аниқлаш билан машғул бўлдилар. Буни кўпинча табиат ҳодисалари (сув, ҳаво, олов ва бошқалар) билан айнийлаштирдилар. Бу даврда табиат фалсафий мушоҳаданинг асосий объекти бўлиб қолди. Арасту таъбири билан айтганда, дастлабки файласуфлар физиклар (табиатшунослар) эдилар.
Қадимги Юнон фалсафаси тараққиётини шартли равишда қуйидаги тўрт даврга бўлиш мумкин:

  1. Суқротгача бўлган фалсафа (мил.ав. VII-V асрлар).

  2. Классик давр (мил.ав. V аср ўрталари – IV аср охирлари).

  3. Эллинизм даври (мил.ав. IV аср охири – II аср бошлари).

  4. Рим даври (мил.ав. I асрдан милодийV асригача).

Суқротгача бўлган давр фалсафаси ўз навбатида қуйидаги мактаблардан иборат эди:
А) Милет мактаби (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен).
Б) Гераклит мактаби.
В) Элей мактаби.
Г) Атомистлар мактаби.
Суқротгача бўлган файласуфлар табиат ҳодисалари ва коинотнинг моҳиятини изоҳлашга, бутун борлиқнинг бирламчи асосини топишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг фалсафий билиш методи ўхшатиш (қиёслаш)дан иборат эди.
Классик давр қадимги юнон фалсафасининг энг ривожланган даври бўлиб, у илк демократиянинг гуллаб – яшнаган пайтига тўғри келди.
Софистларнинг фалсафий – маърифатпарварлик фаолиятлари, Суқрот таълимоти ва унинг мактаби, Афлотун, Арасту таълимотлари ана шу давр фалсафасининг мазмуни ва йўналишини ташкил этди. Классик давр файласуфлари (Суқрот, Афлотун, Арасту ва бошқалар) ҳам табиат ва коинотнинг моҳиятини тушунтиришга ҳаракат қилдилар, бироқ улар қадимги файласуфлардан фарқли равишда бу муаммони ҳал этишга чуқурроқ ва изчилроқ ёндашдилар. Улар оламнинг бирламчи ибтидосини топишга унча эътибор бермадилар. Бутун борлиқнинг, табиат ва коинотнинг пайдо бўлишида худолар ва ғояларнинг иштирок этганлиги тўғрисидаги турли илмий фаразларни олға сурдилар.
Афлотун ғоялар тўғрисидаги таълимотни яратди, бутун олам ғоядан келиб чиққан, деган фикрни илгари сурди. Бу давр файласуфлари монизм, материализм, идеализм, имморализм ва бошқа оқимлар ўртасидаги баҳс – мунозарани бошлаб бердилар. Улар олами, коинот, инсон, жамият, давлат муаммоларига алоҳида қизиқиш билан қарадилар. Олам моҳиятини фалсафий билишда декларатив – догматик методни эмас, диалогик – исботлаш методини қўллай бошладилар. Улар мантиқ ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар. Софистлар ва Суқрот фалсафий-маърифатпарварлик фаолияти билан ҳам шуғулландилар.
Фалсафа ривожидаги эллинизм даври – полисларнинг инқирозга юз тутиши, юнонларнинг Александр Македонский ва унинг издошлари томонидан Осиё ва Африкада йирик давлатларнинг ташкил этиш давридир. Бу давр фалсафасида: киниклар фалсафасининг ёйилиши; стоиклар фалсафасининг шаклланиши кўзга ташланади.
Эллинизм даври фалсафасига қуйидаги хусусиятлар хос эди:

  • антик ахлоқ ва фалсафий қадриятлар инқирозга учраши;

  • руҳлар ва бошқа ғайритабиий кучлар олдидаги қўрқувнинг камайиши ва уларга нисбатан ҳурмат ҳиссининг сақланиб қолиши;

  • ўтмишдаги авторитетларни инкор этиш, давлат ва унинг институтларига хайриҳоҳлик билан қараш;

  • реал воқеликдан узоқлашишга интилиш;

  • оламга нафақат идеалистик, балки материалистик қарашнинг шаклланиши;

  • бахт ва лаззатланишни олий қадрият сифатида эътироф этилиши Рим даври фалсафасининг йирик намояндалари: Сенека, Марк Аврелий (161-180 йилларда Рим императори), Тит Лукреций Кар ва бошқалар эди. Бу давр фалсафасига хос характерли белгилар қуйидагилардир:

  • қадимги Юнон ва қадимги Рим фалсафасининг ўзаро таъсири ва антик фалсафа сифатида уйғунлашуви;

  • фалсафа, файласуфлар ва давлат институтларининг ўзаро яқинлашуви;

  • инсон, жамият ва давлат муаммоларига бўлган қизиқишнинг кучайиши;

  • эстетиканинг гуллаб-яшнаши;

  • ўлим ва «нариги дунё» муаммоларига бўлган қизиқишнинг кучайиши;

  • антик фалсафа ва христианлик фалсафасининг аста-секин қўшилиши ва ўрта асрларда теологик фалсафага айланиши.

Қадимги Юнон фалсафасида космогония (оламнинг келиб чиқиши тўғрисидаги таълимот), космология (оламнинг тузилиши тўғрисидаги таълимот) ва кейинчалик унинг ўрнида вужудга келган онтология (борлиқ тўғрисидаги таълимот) ҳамда этика бир-биридан ажралмас бўлиб, оламнинг тузилишини рационал тушунтиришга қаратилган эди. Олам нима, деган масала Суқротгача бўлган файласуфлар («физиклар») асарларининг мазмунини ташкил этган бўлса, “Олам мавжудми?”, “Унинг ўзгармас ва абадий асосини нима ташкил этади? Қандай қилиб адолатни ва ижтимоий тартибни қарор топтириш мумкин? деган масалалар кейинги давр фалсафасининг баҳс мавзуини ташкил этди.
Умуман олганда, қадимги Юнон фалсафаси учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:

  • полисларнинг иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнаши антик фалсафанинг гуллаб-яшнаши учун моддий асос бўлди;

  • қадимги юнон фалсафаси моддий ишлаб чиқариш жараёнидан ажратилган, файласуфлар эса алоҳида қатламга айланган эди;

  • қадимги Юнон фалсафасининг бош ғояси коинотни бутун борлиқнинг асоси деб билиш, унга таъзим қилиш, моддий оламнинг келиб чиқиши муаммоларига қизиқиш кучайиши;

  • космоцентризм ва антропоцентризмнинг уйғунлашуви ҳамда худолар мавжудлигининг фалсафий эътироф этилиши;

  • инсонга табиатнинг бир қисми сифатида қараш асосида фалсафада икки йўналишга – материализм ва идеализмга асос солиниши ва ҳ.к.

Фалсафа тарихчилари Суқротгача бўлган фалсафа тараққиётидаги икки йўналишни бир-биридан фарқлайдилар: бири – Иония фалсафаси, иккинчиси – Италия фалсафаси.
Иония фалсафаси Юнонистон шарқида, Кичик Осиё шаҳарларида, хусусан, Милет шаҳрида вужудга келди ва ривожланди. Италия фалсафаси эса, Юнонистон ғарбида, Италиянинг жануби ва Сицилиядаги юнон колонияларида ривожланди.
Иония – Болқон ярим оролида жойлашган бўлиб, ўз ичига 5 та оролни (Керакира, Лефкас, Кефалиния, Итака, Закинтос) олар эди. Иония полисларида ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг гуркираб ривожланиши илмий ва фалсафий тафаккур ривожи учун қулай шарт-шароит яратган.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish