Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet310/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

2. Qiz akasi bilan ko'rishib o'ynashni xohladi. 25 kg og'irlikdagi akasini muvozanatlash uchun 50 kg bo'lgan qiz uchun eng yaxshi usul qaysi rasmda ko'rsatilgan?
3. Sizning haroratingiz kasal bo'lmaganingizda olinganda, termometr ko'rsatadigan harorat qancha yaqin?
a) 29 ° C b) 36,8 ° C c) 100 ° C d) 21, 2 ° C
4. Ushbu jadvalda kunning to'rtta shaharchasidagi harorat va yog'ingarchilik (yomg'ir yoki qor) ko'rsatilgan. Qor qayerda qoldi?
a) A shaharcha b) B shaharcha c) C shaharcha d) D shaharcha
O‘quvchilarning tabiiy fanlar bo‘yicha savodxonligini rivojlantirishda dars va darsdan tashqari o’qish soatlarida, to’garak mashg’ulotlarida, takrorlash darslarida yuqorida qayd etilgan topshiriqqa o’xshash vazifalardan foydalanish muhim omil sanaladi.
Adabiyotlar:
1.O’zbekiston Respublikasining 1997 yil 29 avgustdagi «Ta’lim to’g’risida»gi Qonuni.
2.O’zbekiston Respublikasining 1997 yil 29 avgustdagi “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi to’g’risida»gi Qonuni.
3.O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 8 dekabrdagi “Xalq ta’limi tizimida ta’lim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-tadbirlari to`g`risida”gi 997-sonli qarori
4.A.A.Ismailov, G.Tog‘ayeva, S.Akbarova, D.Asqarova. “Xalqaro tadqiqotlarda o‘quvchilarning tabiiy fanlar bo‘yicha savodxonligini baholash” – T.: 2019
ЎҚУВЧИЛАРНИ ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИДА САМАРАЛИ ИШТИРОК ЭТИШЛАРИДА ТАБАҚАЛИ ВА ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВНИНГ АҲАМИЯТИ.
А.Р.Ботиров. СамДУ, доцент
Ф.А. Батирова. Ўзбекистон Республикаси
жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт
бўйича мутахассисларни илмий-методик
таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш маркази Самарқанд филиали
ўқитувчиси
Таълим- тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш келгуси тараққиётимизнинг асоси эканлиги ҳаммамизга маълум.Ҳурматли президентимизнинг: “Шуни унутмаслигимиз керакки келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади”деган сўзлари фан ўқитувчиларига катта маъсулият юклайди.Бунинг учун ҳар қайси педагог ўқувчи тимсолида аввало шахсни кўриши, унинг қизиқишлари, имкониятлари доирасидан келиб чиқган ҳолда дарснинг мақсад ва вазифаларини белгилаган ҳолда дарсни ташкил этиши лозим.Халқимизнинг келажаги фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.Ҳозирги кунда энг долзарб масалаўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурларида самарали иштирок этишларини таъминлаш бўлиб ҳисобланади.Шу сабабли табақали ёндашув асосида топшириқлар тайёрлаш, ҳар бир ўқувчи имкониятидан келиб чиқиб, психологик ёндашув асосида дарсларни ташкил этиш самарали натижалар беради.
Маълумки, синф ўқувчиларининг ўзлаштириш даражалари бир хил эмас. Шу сабабли уларнинг ўзлаштириш даражаларини аниқлаш жараёнида ўқитувчи бунга эътибор бериб, ўқувчиларга билдирмай уларни суст ва кучли ўзлаштирган ўқувчиларга ажратиб ,турли мураккабликдаги табақалаштирилган топшириқлардан фойдаланилса натижалар сезирарли даражада кўтарилиши мумкин. Бундай характердаги топшириқларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ўқитувчидан психологикёндашувни, педагогик маҳоратни, ижодий маҳоратни талаб этади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, доимий бундай топшириқлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш, дарслар самарадорлигини кўтарилишига олиб келади. Энг муҳими таълимга бундай ёндашув cуст ўзлаштирувчи ўқувчига дастлаб оддий,осон характердаги топшириқ берилганлиги сабабли топшириқни мустақил ўз кучига таяниб бажаришига сабаб бўлади ва кейинги топшириқни бажара олишига шароит яратади. Ўқувчининг фанга нисбатан муносабатининг ўзгаришига,қизиқишининг ортишига сабаб бўлади.. Ўқувчининг ўзига ишониш хусусияти ривожланади. Ўқитувчи эса унга бериладиган топшириқларни босқичма-босқич мураккаблаштириб боради.
Синфдаги кучли ўқувчилар учун тайёрланган махсус мураккаб характердаги топшириқлар эса, ўқувчи билим даражаси у ўйлагандай юқори эмаслигини, топшириқларни ҳар сафар бажариш жараёнида ҳис этиш муҳитини яратади. Бу муҳит уни ўз устида яна ва яна ишлашига сабаб бўлади.Аҳамятли томони шундаки, “ мавжуд билимлардан эсанкираб қолмаслик, мен бу фанни биламан’’ тушунчаси унга ёт бўлади.
Қуйида бундай топшириқлардан намуналар келтирамиз.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish