Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДОШУВ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИНТЕГРАТИВ МАЛАКАВИЙ АМАЛЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Download 27,87 Mb.
bet308/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

КОМПЕТЕНТЛИ ЁНДОШУВ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИНТЕГРАТИВ МАЛАКАВИЙ АМАЛЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Х.А.Янгибоев А.Тўйчиев
Гулистон Давлат Университети, xurshid.fog2304@mail.ru

Узлуксиз таьлим тизимини янада такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини ривожлантириш ҳамда таьлим моддий-теҳник базасини мустаҳкамлашдаги чора-тадбирлар тизими, Республикамизда педагог-кадрларни тайёрлаш ва педагогик таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш масаласи, жамиятни модернизациялаш ва янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган. Республикамиз Перизеденти Ш. Мирзиёев таъбири билан айтганда “Ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, юксак интелектуал ва маънавий салоҳиятга ега бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши,­ баҳтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз». 2017-2021-йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурида, педагогика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак педагог-кадрларни юқори касбий билим, малака ва кўникма билан қуроллантириш, уларнинг касбий компетентлигини оширишга доир вазифалар белгиланган. Мазкур вазифаларни мувафаққиятли ечими еса назария ва амалиётнинг ўзаро уйғунлигини талаб этади. Шунинг учун ҳам олий таълим муассасаларида малакавий амалиётини ҳар жиҳатдан юқори даражада ташкил этиб ўтказиш ўта муҳимдир. Бунинг учун бўлажак педагог кадрларнинг назарий машғулотларда ўзлаштирган билим ва дастлабки кўникмаларини малакавий амалиёт жараёнига узвий боғлаган ҳолда такомиллаштириш касбий компетенцияни шакиллантиришда муҳим аҳамията эга.


Н.А.Муслимов илмий тадқиқот ишларида касбий компетентликка қуйидагича изоҳ берилган: "Компетентликбу шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга касбий фаолиятни амалга оширилиши учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ҳамда уларни касбий фаолиятда қўлланилиши билан ифодаланади”.
Ҳозирда Олий педагогик таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг касбий компетенсияларини шакиллантириш фақатгина назария билаб боғлиқ бўлиб қолмоқда Зеро касбий компетентлик амалий фаолиятда намоён бўлади. Бунинг учун талабаларнинг мутаҳасислик фанларидан ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакаларини малакавий амалиётга тадбиқ қилишлари ва ўз касбий компетенсияларини ривожлантиришлари уҳун компетентли ёндошув асосида мутахасислик фанлари ва малакавий амалиёт интеграциясини йўлга қўйиш ва илмий жиҳатдан асослаш мақсадга муофиқ деб топдик. Демак, компетентли ёндошув асосида мутахасислик фанлари ва малакавий амалиёт интеграциясини ташкил этиш амалиёт мазмунини очиб бериш учун зарур.
Бу учун малакавий амалиёт мазмунини кенгайтириш; ундаги муҳим тушунчаларни ажратиб олиб ўзлаштириш учун қуйидаги жараёнларни фаоллаштириш лозим деб белгиладик:
- компетентли ёндошув асосида мутахасислик фанлари ва малакавий амалиёт интеграциясини ташкил этиш, ҳолатини аниқлашга субъектив ёндашиш эхтимолини пасайтириш;
-малакавий амалиётнинг муҳим муаммоларини очиб беришда аҳамиятга эга бўлган жиҳатларига талабалар этиборини қаратиш;
- доимий равишда талабалар ижодий ташаббускорлиги ва малакавий амалиёт фаолияти мустақиллигини кенгайтириш, мазкур интеграцияни компетентли ёндошув асосида ташкил этиб, самарали йўлга қўйиш учун дидактик восита турларини қўллаб, ундан фойдаланиш бўйича ташкилий ишларни босқичма-босқич амалга ошириш;
- ўқитувчи педагоглар ва талабалар ўртасида ижодий ҳамкорликни вужудга келтириш;
- ҳозирги замон талаблари асосида талабаларда касбий компетенциявий сифатларини, илмий дунёқарашини мазкур интеграция воситасида, ижтимоий ҳаёт билан ҳамоҳанг шакллантириш.
Олий таълим муассасаларида компетентли ёндошув асосида амалга ошириладиган мутахасислик фанлари ва малакавий амалиёт интеграциясини ташкил этишни таъминлаш талабаларнинг билимларини тизимлаштиришга, уларнинг мустақил фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришга, таьлимнинг қуйи боскичларида эгаллаган билимларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Ушбу жараён талабаларнинг атроф, инсон, табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради ва бойитади. Улар асосида фанлардан эгалланган билимларни умумлаштириш вазифаси самарали ҳал этилади. Талабалар мутаҳасислик фанларни ўзлаштириш жараёнида асосий тушунчалар ва атамалар ёрдамида ўз билимларини ривожлантиради.
Копетентли ёндошув асосида мутахасислик фанлари ва малакавий амалиёт интеграцияни ташкил этишнинг функсияси замонавий билимлар асосини ташкил этувчи тушунчаларни ўзлаштириш ва ривожлантириш асосида мутаҳасислик фанлар тизимида малакавий амалиёт жараёни қуйидаги вазифатар асосида такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз:
- компетентликнинг мазмунан бойлиги ва умумийлиги, билиш шакли сифатида талабаларнинг дунёқарашини мазкур интеграция ёрдамида шакллантириш уларнинг билимларни эгаллаш жараёни самарадорлигини ошириш;
- малакавий амалиёт интеграциясининг компетенциявий функсияси, ўқувчининг ривожланиши ижтимоий талабларига жавоб бера оладиган малакавий амалиётни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларини белгилаш;
- мазкур интеграцияни таъминлаш натижасида малакавий амалиёт жараёнида замонавий педагогик ва инновацион технологиягарни қўллаш учун қулай шартшароитлар яратиш.
Мазкур интеграция талабаларнинг турли соҳалардан олган билимларини синтез қила олиш ва касбий компетентликларини ривожлантирувчи имконият сифатида намоён бўлади. Бу интеграция умумлаштирилган шаклда идрок эта олиш кўникмаларини хосил қилишни, талабаларга эгаллаган билимларини умумлаштириш, ягона умумийликни идрок этиш, ҳодисаларни баҳолаш маҳоратини ривожлантиришни кўзда тутади;
- мазкур интеграция талабаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантириш имконини беради. Бундай дунё қараш моддий, ижтимоий борлиқдаги воқеа-ҳодисаларни ўрганиш ва баҳолашда методологик йўналиш сифатида иштирок этади;
- мазкур интеграция малакавий амалиётда тизимлиликни таъминлашга ёрдам беради. Талабалар малакавий амалётда билимларни эгаллашнинг методологик вазифаларини мазкур интеграцияни тушунган ҳолдагина бажара олади ҳамда касбий компетенцияларини намоён қилади.
Уқув фанларининг умумий тузилиши, элементлари ама­лиётда мазкур интеграцияни амалга оширишнинг қуйидаги объектив асосларини яратади:

  • эгалланадиган билим, тушунча ва далиллар;

қонунлар ва назариялар;

  • талаба дунёқарашини шакллантирувчи тушунчалар;

  • тарихий муаммолар ва илмнинг ривожланиш йўли;

  • фаннинг методологик асослари ва методлари;

  • белгилаб қўйилган махсус кўникма ва малакалар;

  • фаннинг илмий услубий тақминоти;

  • тақдим этилган билимларнинг ғоявий- тарбиявий жиҳатлари.

Мунтазам тарзда татбиқ қилинадиган мазкур интеграция турли соҳага оид билимларни эгаллаш, улардан доимий фойдаланиш талабалар эгаллаган кўникма, малакаларини мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради. Уларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳамда бу жараённинг самарадорлигини оширади. Мазкур интеграция билимларни эгаллаш, малакавий амалиёт­ни ташкил этишнинг дидактик имкониятларидан биридир. У талабаларнинг компетенциявий қобилиятларини шакллантириб, ривожлантириб бориш асоси сифатида белгилаб олинган амалиёт методларига таянган ҳолда амалга оширилади.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish