МАТЕМАТИКА ҲАМДА ФИЗИКА ФАНЛАРИНИ ИНТЕГРАЛЛАШНИНГ АЙРИМ ЙЎЛЛАРИ
Бобоева Зиннат Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар 11-сонли умум таълим
мактаби олий тоифали математика ўқитувчиси.
e-mail: odaminov@gmail.com
Давлат ва жамиятнинг эртанги кунини, келажагини бугунги мактаб даргохида таҳсил олаётган ўқувчилар белгилаб беради. Шундай экан Бугун биз кимларга қандай шароитда, қанақанги усуллардан фойдаланган ҳолатда таълим бериб келмоқдамиз.
Замонавий таълим тизими ўқувчи дунёқараши, тасаввурни кенгайтириб, юксак билимли, интеллектуал ривожланган шахсни шакллантиришга қаратилган бўлиб, эртанги кунда жамиятда фарзандларимизнинг муносиб ўрнини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Президент мактаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ҳамда бир қатор таълим тўғрисидаги норматив хужжатларга мувофиқ, умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълим беришнинг замонавий методологиясини яратиш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш долзарб масала сифатида қаралмоқда. Буларни амалга оширишда фанлараро, мавзулараро, таълим соҳалариаро интеграцияга асосий эътибор қаратилмоқда.
Таълим жараёнини интегратив дастурлар ва дарсликлар асосида ташкил этиш орқали ўқув-билув жараёни натижасида самарадорликка эришиш назарда тутилар экан, бунда интеграциянинг турли даражаларидан фойдаланиш мақсадида мувофиқдир. Масалан,
1. Мавзуларни кетма-кет тақдим этиш асосидаги интеграция; бунда ўқув материалларини баён қилишда кетма-кетлик принципига амал қилинади, яъни олдинги ўқув материали кейингисини тўлдиради. Лекин ҳеч қачон бир-бирини такрорламайди. Бундай интегратив натижасида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари ҳамда ижодий фаолиятлари мунтазам равишда ривожланиб, бойиб боради.
2. Ўқув дастурларида ўзаро уйғунлашган нуқталарни вужудга келтиришга асосланган интеграция; бунда ҳам такрор тарзда бериладиган ўқув материалларининг олдини олиш учун дастурларда мавзулараро уйғунликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 9-синфда функция ҳақида «Алгебра», «Физика», «Кимё» дарсликларида турли ҳилдаги, аммо моҳияти ва маълумот бериш даражаси бир хил бўлган матнлар ўрнига фақат «Алгебра» дарслигининг ўзида функциянинг барча хусусиятларини очиб бера оладиган илмий матриаллар, диаграмма ва графикни бериш мақсадга мувофиқдир. Бунинг афзаллиги шундаки, ўқувчининг вақти ва кучи тежалади, дарсликларнинг ҳажми ихчамлашади ва таннархи арзонлашади.
3. Модуллашган интеграция; бундай интеграция доирасида турдош ўқув фанларига оид билим ва тушунчалар бир тизимга солинган ҳолда, узвий тарзда ўқувчиларга тақдим этилади. Чунончи, аниқ фанлар блокида «Математика», «Алгебра», «Геометрия» ва «Чизмачилик» ка оид билим ва тушунчалар муайян бир тизимга солинади ва айни бир мавзу мазкур тизим доирасида ўқувчига бир марта, аммо узвий тарзда тақдим этилади.
4. Интегратив дастурлар; ушбу типдаги дастурлар бир неча ўқув предмети ёки ўқув фанларига оид мавзуларни уйғунлаштиришган ҳолда такдим этишни назарда тутади. Бугунги кунга келиб ўқув режасида ўқув предметларининг сони максимум кўпайиб кетганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бундай типдаги дастурлар яратишга кучли эҳтиёж сезилмоқда.
5. Мавзулараро интеграция; бунда айни бир курс доирасида бериладиган ўқув материаллари бошқа бир курс доирасидаги моҳиятан яқин бўлган ўқув материаллари билан уйғунлаштирилади. Масалан, математик мулоқот маданиятини шакллантиришга оид машқларни «Она тили» дарсликларида бериш мумкин.
Интеграциянинг у ёки бу даражасини таълим жараёнида қўллаш натижасида ўқувчининг вақти ва кучи тежалади, унинг билиш имкониятлари кенгаяди. Ота-оналарнинг ҳамда давлатнинг ўқиш жараёнига сарфлайдиган маблағини иқтисод қилиш имконияти вужудга келади; мавзулараро интеграция асосида ўқув-билув жараёни натижаларини истиқболлик қилиш механизмлари яратилади; интеграциялаштирилган таълим жараёнини бошқарадиган ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини оширишни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий методик имкониятлар яратилади; интеграл дастурлар асосида ўқув-билув жараёнининг иқтисодий жиҳатдан самарадорлик даражаси аниқланади; ўқув-билув жараёнини интеграл дастурлар асосида ташкил этиш соҳасидаги халқаро тажрибалардан кенг фойдаланиш учун қулай имкониятлар туғилади.
Бизга маълумки математикада мисол ва масалалар абстрактлаштирилган ҳолда қаралади. Физика дарсларида табииат билан уйғунлашгана ҳолда ўрганилади. Масалан: физика дарсларида Модда тузилиши ҳақида дастлабки маълумотлар берилиши, ўқувчиларнинг теварак-атрофдаги моддалар, уларнинг тузилиши ва хусусиятлари, модда тузилиши дискретлиги, модданинг турли агрегат ҳолатлари, ҳар бир агрегат ҳолатдаги модданинг хоссалари, берилган хоссага кўра янги материаллар ҳосил қилиш кабилар билан танишишлари ўзларини ўраб турган олам тузилишини аниқлашда муҳим босқич ҳисобланади.
Ўқувчилар физика дарсларида тенгламалар тузиб ечишга қийналадилар. Бундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида математика дарсларида айнан физикавий воқелик натижаси бўлган тенгламаларни ечиш, шу билан бир қаторда ҳарфий белгилашларда узвийликни таъминлаш керак.
Физика ўқитишда вектор ва скаляр катталиклар кўп ишлатилади. Физика фанидаги функсионал боғланиш, квадрат тенглама, лимит, ҳосила тушунчаси кейинроқ ўтилади.
Функсионал боғланиш физикада кенг ишлатиладиган муносабат. Функция тушунчаси, унинг графиги, икки воқелик, тўплам орасидаги муносабат, мослик, унинг хоссалари кабиларни яхши ўзлаштирган ўқувчи физикадаги функсионал боғланишларни тез англайди ва физик муносабатларни пухта ўрганади. “Текис тўғри ҳаракат”(7-синф) мавзусини ўрганишда ўқувчиларнинг математикадан ўтилган чизиқли функция тушунчаси (7-синф), унинг графигини (F=кх+b) билиши тўғри текис ҳаракат тушунчасини ўзлаштиришда асқотади. Бунда унинг чизиқли функция қонуниятларига бўйсиниши ўргатилади.
1- масала:
Агар ўқувчининг ўртача тезлиги 1 м/с, уйидан мактабгача бўлган масофа 600 м бўлса, у мактабга 750да етиб бориши учун уйидан соат нечада чиқиши керак?
№4 Берилган:
ўр=1
s=600м
t2=750соатда
|
Формула:
ўр=
t=
|
Ечилиши:
|
2-масала. 1. Жисм маълум баландликдан қўйиб юборилди. Эркин тушаётган жисмнинг 10 с дан кейинги тезлиги қанча бўлади? Ушбу ва кейинги масалалардаги g=10м/с2 деб олинсин.
№1 Берилган:
tқ=10с
gқ=10
|
Формула:
|
Ечилиши:
Жавоб:
|
|
|
|
|
3-масала. 10м/с тезлик билан текис ҳаракатланаётган жисм 6км масофани неча минутда босиб ўтади?
Берилган
|
Формула:
|
Ечилиши:
|
Интеграция таълим мақсади сифатида олам тизимининг алоҳида қисмлари боғликлигини кўрсатувчи билимларни бериши эмас, болани барча элементлари бир-бирига боғлиқ яхлит оламни тасаввур қилишга биринчи қадамларида ўргатиши керак.
Биз эксперимент сифатида математика дарс жараёнида юқоридагидек мисоллардан фойдаландик. Натижада ўқувчиларнинг дарс давомида жуда ҳам фаоллашиб, дарсга қизиқишларининг сезиларли даражада ортишига ва математика дарси орқали бошқа фанлардан олинган билимларини ҳам озгина бўлсада мустаҳкамланишига эришдик ва қуйидагича хулосага келдик.
Математика дарсида кўпгина мавзуларни бошқа фанлар билан боғлаб ўтиш натижасида барча ўқувчилар ўтилган мавзу бўйича янги маълумотга эга бўлибгина қолмай, бошқа фанлардан олган билимларини такрорлаш орқали янада мустаҳкамлайдилар. Математика дарсларида итеграциялаш натижасида ҳар бир ўқувчи дарсда ўз фикрлари билан қатнаша олади ва мавзу бўйича чуқуроқ билимга эга бўлади. Ҳамма ўқувчилар дарсга жалб этилиб, уларнинг дарсга қизиқишлари ортади, ўқувчиларнинг фанлараро ―поғоналари орасидаги тафовут камаяди.
Демак интеграция - предметли билимлар чегарасида янги тасаввурларини қабул қилиш воситаси. Биринчи навбатда табақалаштирилган билимлар орасида билмаган жойларни тўлдириш, улар орасидаги алоқаларни ўрнатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |