Намуна-1
1.Қандай қон томир хилларини биласиз?(суст ўқувчи учун )
2.Артерия, вена, капиляр қон томирларининг тузилиши ва вазифасидаги мутаносибликни тушинтириб беринг.(кучли ўқувчи учун )
Намуна -2
1.Балиқнинг юраги неча камерали?( суст ўқувчи учун )
2.Балиқ ва ланцетник қон айланиш системасидаги ўхшашлик, фарқий хусусиятни айтинг.(кучли ўқувчи учун )
Намуна- 3
1.Сувда сузувчи қушларнинг:(суст ўқувчи учун)
А)Контур патлар қалин бўлади. В)Тумшуғи мугуз билан қопланган.
С)Думғаза безлари яхши ривожланган.Д)Контур патлар узун бўлади.
2.Патларни уларнинг вазифаси билан бирга жуфтлаб ёзинг.( кучли ўқувчи учун )
А)Қоқиш 1.учганда гавдасини йўналтиради.
В)Бошқариш 2.танси юзасини қоплаб туради.
С)Қоплағич 3.танада иссиқликни сақлайди.
Д)Парлар 4.кўтариш юзасини ҳосил қилади.
Намуна- 4
1.Айириш органларини белгиланг.(суст ўқувчи учун)
А)Буйрак, ошқозон, ичак.Б) Буйрак, тери, ўпка
С) Буйрак, тери, ичак.Д) Буйрак, ошқозон,
2. Буйракда бирламчи сийдик қаерда ҳосил бўлади? ( кучли ўқувчи учун )
А) Буйракнинг мағиз қаватида 1. Капсулада ,2.калавасимон каналчаларда
Б) Буйракнинг пўст қаватида 1.Сийдик пуфаги , 2.қовуқда
С) Буйракнинг мағиз қаватида 1.Нефронларда , 2.капсулада
Хулоса қилиб айтганда: ушбу долзарб масала чуқур таҳлил қилиниши ва ечими юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши зарур бўлган масалалардан бири бўлиб,ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурларида самарали иштирок этишларини таъминловчи воситалардан бири бўлиб ҳисобланади.
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИНИНГ АҲАМИЯТИ
М.Бобоқулова ва Д.Ҳамидова
Андижон вилояти Избоскан тумани 37 мактаб ва Хўжаобод тумани
6 мактабнинг география фани ўқитувчилари
PISA (inglizcha - Programme for International Student Assessment) – турли давлатларда 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлигини (ўқиш, математика, табиий фанлар) ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи дастур.
Бу дастур 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Дастлаб 1997 йилда ишлаб чиқилган ва 2000 йилда биринчи марта қўлланилган. PISA бўйича баҳонинг 50 баллга ошиши ҳар йиллик Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 1 % га ўсишини таъминлайди. PISA тестлари Жаҳон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан консерциумда етакчи халқаро илмий ташкилот билан миллий марказлар иштирокида ташкилланади.Консерсиумни Австралия педагогик тадқиқотчилар бирлашмаси (АСЕR),Нидерландия (Голландия) Миллий Педагогик Ўлчовлар (СITO),институти кўмагида бошқаради,АҚШ нинг Педагогик Тест Хизмати (ЕТS),Япония Таълим тизимидаги Миллий тадқиқотлар институти (NIER),АҚШ Вестат (WESTAT) ва дунёдаги бошқа нуфузли таълим ташкилотлари ҳамкорликда олиб боради.
PISA дастурининг асосий мақсади - мактабни тугатгандан сўнг ўқувчилар фаол ҳаётий позицияни эгаллашларига имкон берадиган чуқур билимга эгалик даражасини баҳолашдан иборат. PISA Халқаро баҳолаш дастурига қўшилишнинг ижобий томонлари эса қуйидагича:
Халқаро тадқиқотлар Республикамиз таълим тизимининг ижобий ва салбий томонларини аниқлашга ёрдам беради.
Мамлакатларга таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида истиқбол режалар ишлаб чиқиш учун объектив маълумотлар тақдим этилади.
Жаҳоннинг таълим йўналишидаги энг илғор давлатлари тажрибаларини ўрганишга имкон яратилади.
Давлатнинг жаҳон миқёсидаги салоҳиятини оширади ва чет давлатлар инвестицияларини жалб этади.
PISA дастурининг асосий мақсади мамлакатлар ичида таълим сиёсати соҳасидаги қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Уч йиллик цикллар давомида дастурни амалга оширилиши эса ўз навбатида мамлакатларга ўз вақтида ахборот бериш, тегишли дастурларнинг таъсирини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш имкониятини яратиб беради.
Айнан 15 ёшли ўқувчи ёшлар ўртасида дастурни амалга оширилишини сабаби эса ушбу ёшда аксар иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг ўқувчи ёшлари мажбурий таълимнинг охирги босқичига ўтишади. Ушбу дастур бутун дунё бўйича айнан 15 ёшли ўқувчи ёшларнинг билим ва кўникма даражаларини ўлчовчи ягона дастур бўлиб хизмат қилади. Ҳар 3 йилда битта фан йўналишига афзаллик берилиб, 2000 йилда илк бор ўқиш саводхонлигига урғу берилган ҳолда ўтказилган. Демак, уч йилда бир маротаба ўтказилишини инобатга оладиган бўлсак, 2021 йилда математик саводхонликка урғу берилади.
Табиий фанлар бир бири билан узвий боғланганки, топшириқни ечимини битта фан кесимида эмас, балки бир нечта фанлар уйғунлигида мантиқан фикр юритган ҳолда ишлаш талаб этилади. Қуйида география фанидан намуналар келтирамиз.
Қуйида Антарктиданинг харитаси келтирилган. Харита маштабидан фойдаланиб, унинг майдонини аниқланг. Ҳисобланг ва жавобингизни асосланг. (Масалани ечиш жараёнида хаританинг ўзида чизиқлар чизишингиз мумкин.
Топшириқнинг ечими: Айлананинг диаметрини чизғич билан ўлчаб, маштабда у 4000 км ва доиранинг юзи 12,6 млн.кв.км эканлигини топамиз. Жавоб: 12,6 млн.кв.км
Демак, PISA – 15 ёшли ўқувчиларни математика, табиий фанлар ҳамда она тили саводхонлиги бўйича таълимий ютуқларини баҳолаш халқаро дастуридир. Ҳар бир берилаётган топшириқ битта фан кесимида эмас балки фанлар уйғунлигида амалга оширилади. Бу ўқувчини битта фанни бир нечта фанни билиши, берилаётган толпшириқларни мантиқан ўйлаб ечимини топишга чақиради.
Халқаро баҳолаш дастурлари тадқиқотларига тайёргарлик кўриш юзасидан келгуси вазифалар
PISA баҳолаш дастури бўйича ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида таништириш ва тарғибот ишларини олиб бориш.
PISA тадқиқотларининг компьютерга асосланган ҳолда ташкил этилишини инобатга олиб, мактабларни замонавий компьютер техникалари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;
PISA халқаро баҳолаш дастурининг ўтган йилларда фойдаланилган саволлар мазмунини ўрганиб чиқиб таҳлил қилиш.
Саволлар мазмунини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар базасини яратиш ва бойитиб бориш.
Ўқувчиларнинг она тили, математика ва табиий фанлардан PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик кўришлари учун топшириқлар тўпламини яратишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |