Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet314/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни // 1997 йил 29 августда қабул қилинган. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг
пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997. 20-29 б.

  1. Беспалько В.П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. – М.: Институт проф. образования, 1995. – 336 с.

  2. Олимов Қ.Т. Махсус фанлардан ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишнинг назарий-услубий асослари: Дис. … пед. фан. докт. – Тошкент: 2005. – 286 б.

4. Сафарова Р., У.Мусаев ва б. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим стратегияси муаммолари ва таълим мазмунининг янги моделлари, уларни татбиқ этиш йўллари. – Т.: Фан, 2005. – 255 б.
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЎҚИТУВЧИ-РАХБАР ШАХСИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Шарофаддинов Шихназар Анварович,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти мустақил изланувчиси
Таълимни бошқарувчи ва раҳбари бу ўқитувчи ҳисобланади.Унинг мазмун ва моҳиятида, қадим-қадимдан “раҳбар” тушунчаси халқимизда ҳурмат билан тилга олинади.
Улар халқнинг тўқлиги, юрт фаровонлиги, илм-у маърифати учун, кеча-ю кундуз қайғўрганлар.
Шунинг учун ҳам бўлса керак халқимиз тасаввурида раҳбар:
-халқнинг йўлбошчиси, ҳам етакчиси;
-ҳамма нарсани билувчи, ҳамма нарсани кўрувчи-раҳнома;
-раҳбар халқнинг “отаси”, уни тарбияловчи, ғамхўрлик қилувчи, парваришловчи, адолатли жазоловчиси деб ҳисобланган.
Қадим-қадимдан халқимиз раҳбарни, катталарни ҳурмат қилади, ҳатто ўзидан ёши кичик ёки тенг бўлса ҳам “ака”, деб муомала қилади. Катта-кичик ишини, маракасини раҳбарнинг розилигини олмасдан бошламайди.
Бошқарувда, айниқса таълимда энг нозик соҳа, таълим ва тарбия муассасасини бошқаришда устоз миллий қадриятлар, урф-одатларни демократик тамойиллар билан уйғунлаштириш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир. Биринчи Президентимиз И.А. Каримов бу ҳақида:
“Мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта аҳамият бериб келинмоқда” деб ёзиш билан биргаликда биз ўз қобиғимизда, чегараланиб қолмаслигимиз
ҳақида таъкидлайди.
Хўш, XXI-асрда таълим ва тарбия муассасасининг ўқитувчиси ва раҳбари қандай бўлиши керак? Энг авалло таълим-тарбия масканининг асосий бошқарув негизини бу синфхона ёки аудиториядаги таълимни яъни дарс жараёнини бошқаришдир.Унинг бошқарувчиси ва раҳбари ўқитувчи ҳисобланади. Ўқитувчи раҳбар сифатида таълим жараёнини бошқариш учун тингловчиларни ўзига жалб этиш билан бирга, раҳбарлик маҳоратини ҳам ўзида мужассамлаштирган, талабани яхши кўриш ва яхши билим бериш санъатига ҳам эга бўлиши лозим. Бунинг учун раҳбарнинг бошқарув модели мазмуни нималардан иборат бўлиши лозим?
Келинг, бу саволларга жавоб қидирайлик:
1. Профессионал таълим муассасалари раҳбарлари ўз фаолиятининг тактик ва стратегик вазифаларини аниқ белгилаб олиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун профессионал таълим муассасаларида тажрибали ўқитувчилар, профессионал таълимга масъул ташкилот вакиллари, ота-оналардан вакиллар, бир сўз билан айтганда ижтимоий институтлар, маҳалла вакилларидан тузилган маслаҳат кенгаши аъзолари билан бир йилда 2-3 марта учрашиб таълим муассасаларининг ички ва ташқи сиёсатини белгилаб олиши лозим.
2. Раҳбарлар таълим муассасасининг келажагини кўра олиши, башорат қила олиши (прогностика) керак. Таълим муассасаси тайёрлаётган мутахассисларнинг мамлакат учун зарурлигини аниқлаши, ўқувчиларнинг интеллектуал, маънавий, маданий ва бошқа соҳаларида ривожланишини олдиндан кўра олиши лозим.
3.Профессионал таълим муассасаларида комил инсонни, етук мутахассисни тайёрлаш учун таълим муассасида олиб бориладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
а) Таълим муассасининг қайси соҳага мутахассислик тайёрлашига қарамасдан ўқувчилар билан ахлоқий, маданий-маънавий, эстетик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, экологик йўналишда дарслар, дарсдан ташқари машғулотлар, олиб бориши;
б) Ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида илмий изланишларни қўллаб қувватлаш, “Иқтидорли ўқувчилар клуби”, “Ихтирочилар тўгараги” каби ижодий ишларни узлуксиз равишда йўлга қўйишидан иборат.
4. Раҳбар мутахассислар ёрдамида таълим ва тарбияни ривожлантириш ва бошқариш мақсадида ўқувчиларнинг (ўқитувчиларнинг ҳам) эҳтиёжларини, мотивларини, қизиқишларини, хоҳиш ва истакларини ўрганиб бориши ва ундан унумли фойдаланиши лозим.
5. Раҳбар-бу гўёки театрдаги режиссёр. Режиссёр актёрларига ўз мақсадини, ғоясини, фикрини бера олиш қобилиятига эгаки, бу ерда актёрлар-ўқитувчилар, ўринбосарлар, томошабинлар ўқувчиларидир. Яъни замонавий бошқарув маҳоратини эгаллаш демакдир.
6. Раҳбар ўқитувчилардаги шахсий ташаббусни, фаолликни, ижодий фикрлашни қўллабқувватлаши, яъни илғор методларни педагогик технологияларни, ахборот технологияларини таълим ва тарбия жараёнига тинмасдан жорий этиб бориши керак.
Ўқитувчи-раҳбарнинг ўзига хос шахс хусусиятлари ва педагогик жамоани ўрганишида даставвал шуни қайд қилиш лозимки, таълим муассасаси раҳбарларига, айниқса директорга зарур бўлган жуда кўп шахс сифатларидан биронтасини энг муҳим деб кўрсатиш қолганларини
иккинчи даражали ҳисоблаш нотўғри бўлар эди.
Раҳбарнинг одамлар билан ишлаш қобилиятига қуйидагилар киради: «Педагогик жамоада ижобий психологик муҳитни ярата олиш:
- жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатлардан, меҳнат жараёнидан, раҳбарликдан қаноатланганлиги;
- ўқувчилар ўртасида ижобий кайфиятнинг устунлиги;
- раҳбарлар ва уларнинг қўл остидагиларнинг бир-бирларини ўзаро тушуниши ва ўзаро обру-ҳурматнинг мавжудлиги;
- жамоани бошқаришда ва ўз-ўзини бошқаришда педагогик жамоа аъзоларининг иштирок этиш даражаси;
- уюшқоқлик;
- онгли интизом;
-ишнинг унимдорлиги».
Ўқитувчининг одамлар билан мулоқатда бўлиш қобилияти, баъзан низоларнинг олдини олиш имконини беради.
Раҳбар мулоқот жараёнида қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
- Кишилар билан муносабатларда уларнинг исми ва шарифларини ёдда сақлашга ҳаракат қилиши;
- Ўзаро муносабатларда чиройли ва мазмунли гапириш;
- Одамларни ҳамдардлик билан тинглашни ўрганинг.
Мамлакатимизда мустақиллик туфайли таълим муассасаларида
амалий психологлар фаолият кўрсатмоқда, бу эса таълим даргоҳидаги психологик муҳитни, шахслараро муносабатларни аниқлашга имконият беради.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish