Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet312/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Адабиётлар

  1. Абдуллаев И.Х.ва бқ. Табиий г географик жараѐнлар. Услубий қўлланма. ТДПУ, 2016

  2. . Рафиқов А. А. Амалий география. –Т.: ― Шарқ‖, 2007

  3. Алимқулов Н.Р., Абдуллаев И.Ҳ., Ҳолмуродов Ш.А. Амалий география. – Т.: 2015.

  4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги: www.uzedu.uz.



МАШИНАСОЗЛИК КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА
МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Имомов Мусурмон,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти мустақил изланувчиси
Pеспубликамиз таълим тизими, жумладан ўрта махсус касб-ҳунар таълими мазмуни ҳам “Таълим тўғрисидаги қонун” ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” асосида босқичма-босқич янгиланиб бормоқда.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси сифатида барча ўқув предметларини ўқитиш мазмуни Давлат таълим стандартлари асосида такомиллаштириб борилмоқда. Ушбу ислоҳотларни самарадорлигини оширишда ўқув муассасаларида таълим мазмунини янада такомиллаштириш, таълим жараёнининг дарсликлар ва ўқув адабиётлар билан таьминланишини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўтган вақт мобайнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун янги Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилиши мутахассислик фанлар бўйича ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишга асос бўлди.
Қисқа вақт ичида машинасозлик касб-ҳунар коллежлари учун мутахассислик фанларидан қатор дарсликлар, ўқув адабиётлар, электрон дарсликлар яратилиб, ўқув жараёнига татбиқ этилди.
Машинасозлик касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлашни
такомиллаштириш биринчи галда мутахассислик фанлари мазмуни ва уларнинг қай даражада ўқитилишига боғлиқ. Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнини таҳлил қилиш касб-ҳунар коллежларида мутахассислик фанлари мазмунини белгилашда интегратив ёндашиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Машинасозлик касб-ҳунар коллежларида мутахассислик фанларини ўқитишда, ушбу фанлар узвийлигини таъминлаш, интеграцияни амалга ошириш қуйидаги мақсадларни назарда тутади:
- машинасозликка оид билимлар яхлитлигини таъминлашни;
- билимларни тизимлаштиришни ташкил этишни;
- умумий тушунча, кўникма ва малакаларни шакллантиришга бир хил
ёндашувни таъминлашни;
- ўқитишнинг касбий йўналтирилганлигини кучайтиришни;
- ўқувчиларда ҳодисалар, қонунлар, тушунчалар, назариялар орасида ҳар томонлама узвий боғланиш мавжудлиги бўйича билим амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришни.
Фанлараро бундай боғланиш асосида, дарсларни ташкил этиш учун,
биринчи навбатда, интегратив характердаги ўқув материалларининг мазмунини аниқлаш зарур бўлади.
Мутахассислик фанларин ўрганишда амалийликнинг юқори бўлиши,
ишлаб чиқаришга яқинлиги уларнинг умумтаълим фанларидан яққол фарқли
эканлигини кўрсатади. Мутахассислик фанларида ўқувчининг танлаган касби, фаолият усуллари тўла очиб берилади. Масалан, «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш» йўналиши бўйича мутахассислик фанлар жиҳозларнинг тузилиши, тури ва ундан фойдаланиш қоидалари, таъмирлаш усуллари ва техник хизмат кўрсатиш, ўрганилаётган касб бўйича технологик жараёнларни бажариш технологиясини очиб беради.
Мутахассислик фанлари бўйича билимларни амалий қўллаш соҳасини
кенгайтириш, улардан мажмуавий фойдаланиш зарурлигидан келиб чиқади.
Машинасозлик касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлашда мутахассислик фанларини интеграциялаб ўрганиш: таълим мазмунини оптималлаштириш, бўлажак кичик мутахассисларнинг фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳар томонлама чуқур ва пухта ўрганишга; машғулотларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларнинг изчиллиги ва уйғунлигини таъминлашга; ўзлаштирилган билим ва касбий ишҳаракат усулларини олдиндан маълум бўлмаган ҳолатлар ва вазиятларга “кўчириш”, яъни ўқувчиларда мантиқий тафаккур, мустақиллик ва ижодий қобилиятларни шакллантириш, умуман олганда кичик мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга катта имконият яратади.
«Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш» йўналишидаги мутахассисликларда айрим ҳолларда мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида билимлар
интеграциясини ифода этиш фанлараро алоқадорликда намоён бўлади.
«Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш» йўналишдаги касб-ҳунар коллежларида мутахассислик фанларни интеграциялаб ўқитиш самарадорлигини оширишга қўйидаги шартлар асос бўлади:
1. Мутахассислик фанларни ўрганишда политехник билимлар бериш
кетма-кетлигини интеграциялаш асосида бир тизимга келтириш.
2. Интеграциялашни амалга оширишнинг услубий мақсадини мувофиқлаштириш.
3. Интеграциялашни махсус топшириқ, машқ, ижодий, ишчанлик,
ўйинлар, ишлаб чиқариш вазиятини амалий ишлар орқали амалга ошириш.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида интеграция жараёнлари кичик мутахассиснинг касбий тайёргарлигида ўта муҳим ва объектив зарурият бўлиб, ўқувчиларни ижодий камолот сари йўналтирувчи механизмдир. Бинобарин, таълимдаги бундай механизм самарали ишлаши таълим-тарбияда фойдаланилмай ётган потенциал имкониятларни ишга солиб, ўқувчи ёшларнинг касбий тайёргарлигида янги сифатни таъминлайди. Шу орқали машинасозлик касб-ҳунар коллежларида мутахассислар таёрлаш жараёнини такомиллаштириб бориш мумкин.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish