ТАЪЛИМДАГИ ИСЛОҲАТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ТАЪЛИМ- ТАРБИЯ МАЗМУНИ, СИФАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
Бўронова Севара Ойбековна,
Сирдарё вилояти ХТБ тасарруфидаги
ХТИМИ тарих фани ўқитувчиси
Мамлакат келажаги бўлган ёшларимиз таълим- тарбияси, улар дунёқараши, эртаси, эгаллаётган касби, ўтаётган ҳар бир вақти алоҳида аҳамият касб этади.Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги жонкуярлиги ва тинимсиз изланишлари бежиз эмас. Шу сабаб жорий йилнинг 23- август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясида бўлиб ўтган видеоселектрда кўрилган масалалар ниҳоятда долзарб бўлиб, ушбу масалаларнинг жуда кўпи янги – тилга олинмаган масалалар, уларнинг яна кўпи йиллар давомида ишланмаган, ўзгартириш киритилмаган ва ҳатто ёддан умуман кўтарилган эди.Мазкур ўқув йили номи ҳам бежиз “Таълимда ислоҳатлар: ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик” деб қўйилмади.Жамиятимиздаги ҳар бир инсон, ҳар бир ота-она турмуш тарзининг фаровон бўлиши, таълим тизими салоҳиятининг ўсиши учун жавобгардир.Бу ҳақда ҳамюқорида айтиб ўтилган видеоселектрдатаъкидланганидек, ота-оналарнинг бола тарбияси учун масъулиятни кучайтириш ва жавобгарликни ошириш, таълим муассасасида ўқитувчи шаъни, қадр –қиммати ва обрўсига путур етказувчи ҳар қандай ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш ва тегишли маъмурий-ҳуқуқий чораларни қўллаш юзасидан тегишли чоралар кўриш учун меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида чоралар кўриш белгиланди.Бундан ота-оналаримиз тегишли хулосалар чиқаради, деган умиддамиз.
Таълим тизимида яна бир иллат борки, у жуда кўп йиллардан бери таълимни ва инсонлар ишончини емириб келмоқда. Бу, албатта, коррупциядир.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида коррупциянинг турли шаклларига қарши курашишга йўналтирилган нормалар ўрнатилган. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш(ЖКнинг 205-моддаси), ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш(ЖКнинг 206- моддаси), мансаб сохтакорлиги(ЖКнинг 210, 211 ва 212-моддалари), давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши(ЖКнинг 214- моддаси), шунингдек, бюджет ва смета – штат интизомини бузиш (МЖтКнинг175-моддаси),оз миқдорда талон-тарож қилиш(МЖтКнинг 61-моддаси) каби қилмишлар ҳам коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.Ушбу билан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ коррупцияга қарши ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари хусусида, уларнисодир этганларга нисбатан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши, лозим бўлса содир этилган фактлар хусусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши ҳар бир фуқаро ва юридик шахсларга тегишлилиги маълум.Лекин таассуфлар бўлсинки,таълим ўчоғи саналган - “иморатлар ичра энгмуқаддаси” ҳисобланган мактабларда ҳам, олий таълим даргоҳларида ҳам коррупция ҳали ҳануз “яшамоқда”.Тилга олинган бу иллат халқ менталилетига шу қадар чуқур кириб борганки, унга қарши бутун бир халқ- миллат қарши курашмаса, уни илдизи билан йўқотиш асло мумкин эмас.Таълим тизимида юқорида келтирилган коррупциянинг деярли ҳар бир кўриниши мавжуд. Буни йўқотиш учун ҳар бир инсон ва ҳар бир фарзанд ҳақиқий ватанпарвар бўлмоғи лозим.Шундагина таълимда ўсиш-ривожланиш рўй беради.Таълимдаги ислоҳатларни чуқурлаштириш ва таълим- тарбия мазмуни, сифатини ошириш учун айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидаги таклифларга эътибор қаратилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди:
1.Умумий ўрта таълим мактабларида мактаб ҳисобидаги соатлар тақсимотини кўриб чиқиш .
2.Дарсдан кейинги тўгараклар режа ва дастурини низом асосида ўрганиш.Тўгаракларни молиялаштириш .
3.Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлашга янгича ёндошув ,янгича қараш .
4.”Устоз- шогирд” анъанаси тизимини умуман янгилаш ваянгича ёндошув.
5.Синфдаги ўқувчилар сонини имконият даражасида камайтириш.
6.Фан кабинети хоналари талабларини ўзгартириш ва барча кабинет хоналарини молиялаштириш (ҳақ тўланиши ва таъмирлаш масалаларида) .
7.Умумий ўрта таълиммактабларида шифокор штатини кенгайтириш.
8.Ўқитувчиларни иш вақти давомида инглиз тили ва АКТ дан малакали мутахассислар бошчилигида бепул ўқишлар ташкил этиш.
9.Ўқитувчиларнинг иш вақтини қисқартириш ва дам олиш хоналарини ташкиллаш.
10.Ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан индивидуал ишлашларини кўриб чиқиш. (вақти ,соати, режаси ва ҳаққонийлик даражасини )
11.Мактабда мавжуд соатлар имконидан келиб чиқиб, диний дарс соати киритиш, яъни”Дин асослари” номли янги дарсни татбиқ этиш ва унда кучли диний –дунёвий билимлар билан қуролланган устозлар дарс беришини таъминлаш.(Ушбу устозлар “Қуръон” тавсиригача шарҳлаб, никоҳ, ҳалол- ҳаром ҳақидаги масалаларни изоҳлай олиш кўникмасини эгаллаган бўлмоғи лозим.)
12.Ҳар бир таълим ташкилоти таркибида “Маҳорат мактаби” ни ташкил этиш ва унда ўқитувчилар фаоллигини, креативлигини ошириш.
13. Ҳар бир вилоятда “Маҳорат мактаби”ни “Устоз ва шогирд мактаби”ни таркиб топтириш ва мақсадли режалар билан ишлаш, янги компетенциявий ёндашув билан шакллантириш.
14.Ҳудудлардаги шаҳар ва туман халқ таълими методистларини мактаблар билан ишлашларини ривожлантириш, самарали янги “Йўл харитаси” ни киритиш.
15. “Тарбия” дарслариниМиллий истиклол ғояси ўқитувчилари ва тил ва адабиёт фани ўкитувчилари ўтишини ташкиллаш.
16.”Технология” фанини жаҳон тажрибасига асосан қизлар ва йигитлар гуруҳига бўлмасдан ўқитиш ёки ушбу фан дастур режасини мукаммал вариантини ишлаб чиқиш;
17.Мактаблардаги табиий фанлар лабараториясини ҳар бир ўқувчи ўзи дарс пайтида амалий бажара олиш кўникмасини ҳосил қилиш учун шарт-шароит яратиш;
18.Мактабда ўқитувчиларнинг интернет тармоғидан фойдаланишларига шароит яратиш (ҳақиқатан ҳам мактабда ҳеч бўлмаса бир белгиланган вақтда ўқитувчилар мактабдаги интернетдан дарсларда фойдаланишларига кўмак бериш,WF зона яратиш)
19.Мактабларга “Оила ва этика” дарсини киритиш.(юқори синфларга бу дарсни ўтиш жуда зарур бўлиб, оила унинг қадри,оила тарбияси, ўғил ва қиз болалар этикаси, репродуктив саломатлиги, шахсий гигиенаси, оила ва никоҳ масалаларини ўқитиш эътиборга олиниши лозим.)
21.МТМларда 4 ёшдан инглиз ва рус тилларини ўқитиш.
22.Турли семинар тренинг машғулотлари, дарс ишланмалари, тадбирлар намойиши, таълим тизимига тегишли медиа маҳсулотларни кўпайтириш ва ўқитувчилар оммасига етказиш. Медиа таълимни ривожлантириш.
23.Жаҳон тажрибасига кўра кам сонли ўқувчиларга кўп сонли ўқитувчиларнинг дарс беришини босқичма-босқич шакллантириш.
Халқ таълими тизими бугунги кунда энг долзарб масалага айланган бир вақтда давлатимиз раҳбарининг “Ўқитувчиларни ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман” деган сўзлари барча республика ўқитувчиларининг кўксини тоғ каби кўтарди, бир олам қувонч, фахр-у ғурур бахшида этди. Ва бу билдирилган юксак ишончўқитувчиларни янада катта масъулият ҳамда чуқур жавобгарлик ҳисси билан фаолият юритишларини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |