1.Мутлоқ ликвидлик коэффициенти. Бу коэффициентни аниқлаш учун юқори ликвидли активларни (А1) қисқа муддатли мажбуриятларга (тезликда тўланадиган мажбуриятлар (П1) билан мўътадил қисқа муддатли пассивлар (П2) суммаларининг йиғиндисига) бўлиш керак.
А1
Кмл = ----------
П1+П2
«Энг юқори ликвидли активлар» юқорида қайд қилинганидек пул маблағлари билан қисқа муддатли инвестициялардан ташкил топади. Бу коэффициент хўжаликнинг мутлоқ тўловга қодирлиги даражасини ифодалайди. Бошқача айтганда пул маблағлари билан қисқа муддатли инвестициялар (қимматли қоғозлар) ҳисобига қисқа муддатли қарзларини қанча қисмини қайтара олиши (ёки тўлай олиши) мумкинлигини билдиради. Ушбу коэффициент 0.2 дан 0.5 гача бўлса мўътадил кўрсаткич бўлиши мумкин.
Кмл = 0.2 - 0.5
2.Тезкор ликвидлик коэффициенти. Бу коэффициентни оралиқ тўловга қодирлик коэффициенти деб ҳам аташади. Буни ликвидлик коэффициенти формуласининг суратига (А1) дебиторлик қарзлари, тайёр ва товар маҳсулотлари қийматини қўшиб, йиғиндисини (А2) жорий кредиторлик қарзлари билан мўътадил қисқа муддатли пассивлар жамига бўлиш керак.
Демак, бошқача айтганда, ушбу коэффициентни аниқлаш учун «энг юқори ликвидли активлар» га «тез реализация этиладиган активлар (А2) суммасини қўшиб, йиғиндисини мўътадил қисқа муддатли мажбуриятлар» суммасига бўлмоқ керак, яъни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин.
А1 + А2
КТл = ------------
П1 + П2
Агар ушбу коэффициент «1» ёки ундан катта бўлса мўътадил кўрсаткич бўлиши мумкин.
КТл 1
Демак, ушбу коэффициент шундай бўлган тақдирда корхона мавжуд пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар, дебиторлик қарзлари, тайёр маҳсулот ва товарлар билан мўътадил қисқа муддатли мажбуриятларни қоплаш қурбига (қобилиятига) эга бўла олади, агар дебиторлик қарзларни тезликда ундираолса, тайёр маҳсулот ва товарларни ўз вақтида сотиб пулга айлантира олса, шунда тўлов лаёқатига эга бўлади.
3.Жорий ликвидлик коэффициенти. Бу коэффициентни аниқлаш учун «энг юқори ликвидли активлар» билан «Тез реализация этиладиган активлар» таркибига «секинлик билан реализация этиладиган активлар»ни қўшиб, жами суммасини мўътадил қисқа муддатли мажбуриятларга бўлиш керак, яъни қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқланади.
Формуланинг суратидаги кўрсаткичлар келгуси давр харажатларини чегириб ташлангандан кейин, қолган жами жорий активлар ҳажмини ифодалайди. Демак, жорий активлар суммасини мўътадил қисқа муддатли мажбуриятларга бўлиш орқали жорий ликвидлик коэффициенти аниқланади. Бошқача айтганда, жорий тўловга қодирлик коэффициенти аниқланади.
Жорий ликвидлик (тўловга қодирлик) коэффициенти нимани билдиради? Бу коэффициент хўжалик дебиторлик қарзларини ўз вақтида ундира олса, тайёр ва товар маҳсулотларини мўътадил ҳолатда реализация қила олса, ҳамда ишлаб чиқариш захираларини айрим турларини зарурат туғилганда сота олса ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришни пул шаклига айлантира олган тақдирда корхона айланма активлари билан мўътадил қисқа муддатли мажбурияларни қоплай (тулай) олиш имкониятига эга бўлишлигини яъни тўловга қодир бўлишлигини билдиради.
Ушбу коэффициент 2 ва ундан ортиқ бўлса, уни мутадил кўрсаткич деб аташ мумкин.
Кк 2
Юқорида баён қилинган тўловга қодирлик (яъни ликвидлик) коэффициентларини ҳисоблаш тартибини қуйидаги шаклда келтирдик.
1-шакл.
Тўловга қодирлик коэффициентларини ҳисоблаш тартиби
Коэффициентлар номи
|
Коэффициентларни
ҳисоблаш усули
|
Коэффициентларни ҳисоблашда қўлланиладиган кўрсаткичларнинг номи
|
1.Мутлоқ ликвидлик
(тўловга қодирлик)
коэффициенти
|
А1
Кмл = --------------
П1 + П2
|
А1-Пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар (қимматли қогозлар). П1-Жорий кредиторлик қарзлари. П2-Мўътадил қисқа муддатли пассивлар (кредитлар ва қарзлар)
|
2.Тезкор ликвидлик
(оралик тўловга қодирлик)коэффициенти
|
А1 + А2
Ктл = --------------
П1 + П2
|
А2-Дебиторлик қарзлари, тайёр маҳсулот ва товарлар ҳажми (тез реализация этиладиган товарлар)
|
3.Жорий ликвидлик (тўловга қодирлик)
коэффициенти
|
А1+А2+А3
Кжл = -------------
П1 + П2
|
А3-Секинлик билан реализация этиладиган активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатларисиз).
|
4. Тўловга қодирлик коэффициентларининг омилли таҳлили.
Хўжалик юритувчи субъектнинг баланси-нетто асосида маълум санага тўловга қодирлик қобилиятини ифодаловчи коэффициентлар аниқланади ва таҳлил қилинади.
Тўловга қодирлик коэффициентларини аниқлаш тартиби ҳам назарий, ҳам услубий жихатдан юкорида ёритилди. Энди таҳлил қилиш усулига тухтаймиз. Бунинг учун тўлов маблағлари ва тўлов мажбуриятларини ифодаловчи кўрсаткичлардан фойдаланамиз.
Ушбу кўрсаткичлар 3-жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Корхона бўйича тўловга қодирлик коэффициентларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотлар
Тўлов маблағлари
|
Тўлов мажбуриятлари
|
Маблағларнинг номи
|
Суммаси,
минг сўм
|
Қисқа муддатли қарзларнинг номи
|
Суммаси,
минг сўм
|
Давр бошига
|
Давр охирига
|
Давр бошига
|
Давр охирига
|
1.Пул маблағлари
|
200
|
350
|
1. Жорий кредиторлик қарзларининг жами
Шу жумладан:
-Мол етказиб берувчилар қарзи
-шуъба ва тоъбе хўжалик жамиятлари қарзи
- бюджетга тўловлар бўйича қарз
-мақсадли давлат жамғармаларига тўлов бўйича қарзлар
-иш ҳақи бўйича қарзлар
|
58421
15491
1824
22428
11916
6762
|
41412
28826
578
8518
-
3490
|
2.Қисқа муддатли инвестициялар (кимматли когозлар)
|
250
|
280
|
2. Қисқа муддатли банк кредитлари
|
12161
|
22938
|
3.Дебиторлар
|
41344
|
32282
|
3. Қисқа муддатли заёмлар
|
-
|
-
|
4.Тайёр маҳсулот
|
1335
|
1935
|
|
|
|
5.Товарлар
|
-
|
1503
|
|
|
|
6.Ишлаб чиқариш захиралари
|
2241
|
1398
|
|
|
|
7.Тугалланмаган ишлаб чиқариш
|
27096
|
27313
|
|
|
|
Тўлов маблағлари-нинг жами
|
72466
|
65061
|
Тўлов мажбуриятларининг жами
|
70582
|
64350
|
2-жадвал маълумотлари асосида ликвидлик (тўловга қодирлик) коэффициентларининг таҳлилини кўриб чиқамиз.
Ликвидлик кўрсаткичларини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг солиштириш ва занжирли боғланиш усулларидан фойдаланилади.
Солиштириш усулидан фойдаланиб, ликвидлик (тўловга қодирлик) кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланади. Ҳисобот даврининг охиридаги ликвидлик коэффициентининг у ёки бу кўрсаткичини шу даврнинг бошидаги коэффициентига (ёки белгиланган меъёр коэффициентига) солиштириб, унинг ўзгариши (ошган ёки камайганлиги) аниқланади. Сўнгра ўзгаришнинг сабаблари топилади. Ўзгаришнинг сабабларини «Занжирли богланиш» усули ёрдамида аниқланади. Энди, тўловга қодирликни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлилини навбати билан кўриб чиқамиз.
Мутлоқ тўловга қодирлик коэффициентининг таҳлили. Ушбу коэффициент ўзгаришига юкорида келтирилган формуладан кўриниб турибди, уч гуруҳ омил таъсир қилади.
Жорий кредиторлик қарзлари ҳажмининг ўзгариши (П1)
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар суммасининг ўзгариши (П2)
Энг юкори ликвидли активлар суммасининг ўзгариши (А1)
Ушбу омилларнинг таъсирини аниқлашдан олдин қуйидаги 4-та занжирли богланиш кўрсаткичлари аниқланиб олинади.
А1о А1о
И. КмлО = --------- ИИ. Кмлш1 = -------
П1о+П2о П11 + П2о
А1о А11
ИИИ. Кмлш2 = ---------- ИВ. Кмл1 = -----------
П11 + П21 П11+П21
Ушбу коэффициентлардан фойдаланиб, мутлоқ тўловга қодирлик коэффициентининг ўзгаришига омилларнинг таъсири аниқланади.
Иккинчи боғланиш кўрсаткичидан (1-нчи шартли боғланиш коэффициентидан) базис давридаги мутлоқ ликвидлик кўрсаткичини айириш орқали коэффициентнинг ўзгаришига жорий кредиторлик қарзлари ҳажми ўзгаришининг таъсири аниқланади.
Коэффициентнинг ўзгаришига қисқа муддатли пассивлар суммаси ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун учинчи богланиш кўрсаткичидан 2-нчи боғланиш кўрсаткичини айириб ташлаш керак.
Коэффициентнинг ўзгаришига энг юқори ликвидли активлар суммаси ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун 4-боғланиш кўрсаткичидан (йил охиридаги тўловга қодирлик коэффициентидан) 3-боғланиш кўрсаткичини айириб ташлаш керак.
Омиллар таъсирларининг йиғиндиси мутлоқ тўловга қодирлик коэффициентининг умумий ўзгаришига тенг келиши шарт. Шундан кейин омилларнинг ҳар бирининг таъсирига баҳо берилиб ишкониятлари кўрсатилиши керак.
Энди, юқорида келтирилган усул коидалари асосида 28-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, мутлок тўловга қодирлик коэффициентининг таҳлилини кўриб чиқамиз.
Йил охиридаги мутлоқ тўловга қодирлик коэффициентидан йил бошидаги коэффициентини чегириш орқали унинг умумий ўзгариши аниқланади:
А11 А1о 350+280 200+250
4-1. = ----------- - ------------ = ---------------- - ----------------
П11+П21 П1о+П2о 41412+22938 58421+12161
630 450
= --------- - ---------- = 0.01-0,006 = + 0.004 ёки + 0.4 %
64350 70582
Демак, мутлоқ тўловга қодирлик коэффициенти йил охирида йил бошига нисбатан 0,4 фоизга ошган, аммо бу меъёрга нисбатан ниҳоятда паст.
Ушбу ўзгариш қуйидаги 3-та гуруҳ омил ҳисобига содир бўлган:
1-омил. Жорий кредитлик қарзлари ҳажмининг ўзгариши ҳисобига:
А1о А1о 450 450 450
2-1. --------- - -------- = ------------------ - ---------------- = ----------
П11+П20 П1о+П2о 41412 + 12161 58421+12161 53573
450
- -------- = 0,0084 – 0,0064 = + 0,002 ёки 0,2 %
70582
Демак, жорий кредиторлик қарзлари суммасининг 17009 минг сўмга камайиши туфайли тўловга қодирлик коэффийиенти 0,2 фоизга ошган.
2-омил. Қисқа муддатли кредит ва қарзлар ҳажми ўзгаришининг таъсири:
А1о А1о 450 450
3-2. ----------- - ----------- = ----------------- - ---------------- =
11+П21 П11+П20 41412+22938 41412+12161
450 450
= -------- - -------- = 0,007 – 0,008 = - 0,001 ёки 0,1 %
64350 53573
Демак, қисқа муддатли банк кредитлари суммасининг йил охирида йил бошига нисбатан 10777 минг сўмга ошиши тўловга қодирлик коэффициентини 0,1 фоизга пасайишга олиб келади.
3- омил. Энг юқори ликвидли активлар ҳажми ўзгаришининг таъсири :
А11 А1о 350+280 450
4-3. ----------- - ------------ = ----------------- - -----------------
П11+П21 П11+П21 41412+22938 41412+22938
630 450
= --------- - ---------- = 0,01 – 0,007 = +0,003 ёки 0,3 %
64350 64350
Демак, пул маблағлари билан қисқа муддатли инвестициялар ҳажмининг йил охирида йил бошига нисбатан 180 минг сўмга ошиши тўловга қодирлик коэффициентининг 0,3 фоизга ошишига сабабчи бўлган. Бу нимани билдиради? Бу юқори ликвидли активлар билан қисқа муддатли мажбуриятларни тўлай олиш қурбининг 0,3 фоизга ошганлигини билдиради. Бу белгиланган минимум меъёрга нисбатан бир неча мартага пастдир. Демак, пул маблағлари ва қимматли қоғозлар ҳажмини ошириш чораларини кўриш зарур.
Тўловга қодирликни ифодаловчи кўрсаткичлардан яна бири Тезкор ликвидлик коэффициенти (оралиқ тўловга қодирлик коэффициенти).
Бу коэффициентнинг таҳлилини ҳам «Занжирли боғланиш» усули ёрдамида кўриб чиқиш қулайроқ бўлади.
Ликвидлик коэффициентининг ўзгаришига унинг формуласидан кўриниб турибдики, 4- та омил таъсир қилади:
Тезликда тўланадиган мажбуриятлар ҳажмининг ўзгариши (П1)
Қисқа муддатли пассивлар суммасининг ўзгариши (П2)
Энг юқори ликвидли активлар суммасининг ўзгариши (А1)
Тез реализация этиладиган активлар суммасининг ўзгариши (А2)
Келтирилган формуладан фойдаланиб, «Занжирли боғланиш» усулини қўллаб «Оралиқ ликвидлик коэффициенти»нинг ўзгаришига юқоридаги омилларнинг таъсири аниқланади. Таҳлил этиш усули мутлоқ тўловга қодирлик коэффициентининг ўзгаришини таҳлил этиш йўлининг ўзгинасидир. Шунинг учун ушбу коэффициент таҳлилини хурматли талаба ўзингиз мустақил бажаринг.
Бунинг учун қуйидаги боғланиш кўрсаткичларидан фойдаланиб, таҳлил қилинг.
А1о + А2о А11 + А2о
-------------- 4. --------------
П1о +П2о П11 + П21
А1о + А2о
--------------
П11+П2о А11 + А21
5. ----------------
П11+П21
А10 + А20
3. --------------
П11 + П21
Ушбу кўрсаткичлардан ҳар бир омил таъсирини аниқлаш йўлини баён қилинг ва мазмунини ўзлаштириб олиг.
Тўловга қодирликнинг асосий кўрсаткичларидан яна бири бўлиб, жорий ликвидлик (жорий тўловга қодирлик) коэффициенти ҳисобланади.
Жорий ликвидлик (тўловга қодирлик) коэффициенти мўътадил жорий активларнинг жамини мўътадил қисқа муддатли мужбуриятларнинг жамига нисбати тариқасида аниқланади:
А1 + А2 + А3
Кжл = ----------------------
П1 + П2
Жорий тўловга қодирлик коэффициентининг ўзгаришига юқорида келтирилган формуладан кўриниб турибдики, 5-та омил таъсир қилади, шулардан 4-таси «Оралиқ тўловга қодирлик» коэффицентининг таҳлили қисмида кўрсатилган. Бешинчи омил бўлиб «Секинлик билан реализация этиладиган активлар (А3)» ҳисобланади.
Ушбу омилларнинг таъсири «Занжирли богланиш» усули ёрдамида аниқланади. Омилларнинг таъсирини аниқлашдан олдин қуйидаги Занжирли богланиш кўрсаткичларини аниқлаб олиш максадга мувофик бўлади:
А1о+А2о+А3о А1о+А2о+А3о
1.. КЖЛО = ------------------- 2. КЖЛШ1 = ---------------------
П1о + П2о П11 + А2о
А1о+А2о+А3о А11+А2о+А3о
3. КЖЛШ2 = -------------------- 4. КЖЛШ3 = --------------------
П11 + П21 П11 + П21
А11+А21+А3о А11+А21+А31
5. КЖЛШ4 = -------------------- 6. КЖЛ1 = ---------------------
П11+П21 П11 + П21
Ушбу кўрсаткичлар асосида жорий ликвидлик (тўловларга қодирлик) коэффициенти ўзгаришига омилларнинг таъсири аниқланади ва хулосалар чиқарилади.
Тезликда тўланадиган мажбуриятлар ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун иккинчи кўрсаткичдан (1-нчи шартли коэффициентдан) биринчи кўрсаткич (ҳисобот даврининг бошидаги коэффициент) айрилади.
Иккинчи шартли тўловга қодирлик коэффициентидан 1-шартли коэффициентини айириш оркали «Қисқа муддатли пассивлар» суммасининг ўзгаришини таъсири аниқланади.
Учинчи шартли тўловга қодирлик коэффициентидан иккинчи шартли коэффициентини айириш орқали жорий тўловга қодирлик коэффициентининг ўзгаришига энг юқори ликвидли активлар суммаси ўзгаришининг таъсири аниқланади.
Тўртинчи шартли тўловга қодирлик коэффициентидан учинчи шартли коэффициентни айириш оркали «Тез реализация қилинадиган активлар»суммаси ўзгаришининг таъсири аниқланади.
Давр охиридаги тўловга қодирлик коэффициентидан (6-кўрсаткичдан) 4-нчи шартли коэффициентни (5-нчи кўрсаткични) айириш орқали «Секинлик билан реализация этиладиган активлар» суммаси ўзгаришининг таъсири аниқланади.
Юқоридаги омиллар таъсирларининг йиғиндиси, жорий тўловга қодирлик коэффициентининг умумий ўзгаришига тенг келиши шарт. Шундан сўнг омилларнинг таъсирига (ижобий ёки салбий) баҳо берилиб, хулоса чиқарилиши керак.
Энди, 3-жадвалда келтирилган маълумотлар асосида жорий тўловга қодирлик коэффициенти ўзгаришининг омилли таҳлилини кўриб чиқамиз.
Биринчи навбатда жорий тўловга қодирлик коэффициентининг умумий ўзгариши аниқланади.
А11+А21+А31 А1о+А2о+А3о 630+35720+28711 450+42679+29337
------------------ - -------------------- = ----------------------- - --------------------- =
П11 + П21 П1о + П2о 41412 + 22938 58421 + 12161
65061 72466
= --------- - --------- = 1,011 – 1,027 = - 0,016 ёки - 1,6 %
64350 70582
Демак, жорий тўловга қодирлик коэффициенти йил бошида 1,027 микдорни, йил охирида 1,011 микдорни ташкил қилган, яъни йил охирида тўловга қодирлик даражаси 1,6 фоизга пасайган. Ушбу коэффициентлар умуман олганда меъёрга нисбатан 2 баробарга камдир. Демак тўлов қобилияти нихоятда паст. Жорий тўловга қодирлик коэффициентининг ўзгаришига 5-та омил таъсир қилган, ҳар бирининг таъсири қуйида келтирилди.
омил. «Тезликда тўланадиган мажбуриятлар» ҳажми ўзгаришининг таъсири:
А1о+А2о=А3о А1о=А2о+А3о 450+42679+29337 450+42679+29337
2 –1 = ----------------- - ----------------- = -------------------- - ---------------------- =
П11 + П2о П1о + П2о 41412 + 12161 58421 + 12161
72466 72466
= -------- - --------- = 1,353 – 1,027 = + 0,326 ёки +32,6 %
53573 70582
Демак, тезликда тўланадиган мажбуриятлар (жорий кредиторлик қарзлари) ҳажми йил охирида йил бошига нисбатан 17009 минг сўмга камайган, натижада шу омил ҳисобига жорий тўловга қодирлик коэффициенти 32,6 % га ошган.
2-омил. «Қисқа муддатли пассивлар (қисқа муддатли кредитлар)» бўйича мажбуриятлар ҳажми ўзгаришининг таъсири:
А1о+А2о+А3о А1о+А2о+А3о 450+42679+29337 450+42679+29337
3 – 2. = ----------------- - ----------------- = --------------------- - ----------------------- =
П11 + П21 П11 + П2о 41412 + 22938 41412 + 12161
72466 72466
= -------- - --------- = 1,126 – 1,353 = - 0,227 ёки - 22,7 %
64350 53573
Демак, қисқа муддатли пассивлар (қисқа муддатли кредитлар) ҳажми йил охирида йил бошига нисбатан 10777 минг сўмга ошган, натижада жорий тўловга қодирлик коэффициенти йил охирида 22,7 % га пасайган.
3-омил. «Энг юкори ликвидли активлар» бўйича тўлов маблағлари ҳажми ўзгаришининг таъсири:
А11+А2о+А3о А1о+А2о+А3о 630+42679+29337 450+42679+29337
4 – 3. =---------------- - ------------------ = ------------------------ - - --------------------- =
П11 + П21 П11 + П21 41412 + 22938 41412 + 22938
72646 72466
= -------- - -------- = 1,129 - 1,126 = + 0,003 ёки + 0,3 %
64350 64350
Демак, пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар ҳажми йил охирида йил бошига нисбатан 180 минг сўмга ошган, натижада шу омил ҳисобига жорий тўловга қодирлик коэффициенти 0,3 % га ошган, холос. Бу жуда паст кўрсаткич. Асосан тўловга қодирликни шу маблағларни кўпайтириш ҳисобига ошириш зарур.
4-омил. «Тез реализация этиладиган активлар» бўйича тўлов маблағлари ҳажми ўзгаришининг таъсири :
А11+А21+А3о А11+А2о+А3о 630+35720+29337 630+42679+29337
5 – 4. = ---------------- - ----------------- = --------------------- - ------------------- =
П11 + П21 П11 + П21 41412 + 22938 41412 + 22938
65687 72646
= -------- - -------- = 1, 021 – 1,129 = - 0,108 ёки – 10,8 %
64350 64350
Демак, тез реализация этиладиган активлар (дебитор қарзлари, тайёр маҳсулотлар ва товарлар қиймати) бўйича тўлов маблағлари ҳажми йил охирида йил бошига нисбатан 6959 минг сўмга камайган, натижада шу омил ҳисобига жорий тўловга қодирлик коэффициенти 10,8 % га пасайган.
5-омил. «Секинлик билан реализация этиладиган активлар» бўйича тўлов маблағлари ҳажми ўзгаришининг таъсири:
А11+А21+А31 А11+А21+А3о 630+35720+28711 630+35720+29337
6 – 5 = ---------------- - ------------------ = -------------------- - ------------------- ------ =
П11 + П21 П1 + П21 41412 + 22938 41412 + 22938
65061 65687
= -------- - -------- = 1,011 – 1,021 = -0,01 ёки - 1,0 %.
64350 64350
Демак, секинлик билан реализация қилинадиган активлар ҳажми ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 626 минг сўмга камайган, натижада шу омил ҳисобига коэффициент 1 % га пасайган.
Омилли таҳлил маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона тўлов қобилиятининг йил охирида йил бошига нисбатан ўзгариши уч омилнинг салбий ва икки омилнинг ижобий таъсири остида юзага келган.
Тўловга қодирлик коэффициентини ошириш учун маҳсулотларни сотишдан олинадиган соф пул тушуми ҳажмини ишлаб чиқариш кўламини ривожлантириш ҳисобига ошириш зарур.
Такрорлаш учун саволлар
1.Молиявий холатни ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари.
2. Бухгалтерия баланси асосида хўжалик маблағлари ва манбалари таркиби ва таркибий тузилишининг таҳлили.
3. Корхона молиявий барқарорлигининг таҳлили.
4. Корхона тўлов қобилиятининг таҳлили.
Mavzu. Debitorlik - kreditorlik qarzlari va aylanma mablag’lar aylanish koefisiyentining tahlili
Asosiy savollar
1.Debitorlik va kreditorlik qarzlari holatining tahlili
2. Debitorlik - kreditorlik qarzlari aylanuvchanlik koeffisiyentlarining tahlili
3. Aylanma mablaglar aylanish koeffisentining tahlili
Dars o’quv maqsadi. Dars o’quv maqsadi bo’lib, debitorlik - kreditorlik qarzlarining holatini va ularning aylanuvchanlik koeffisiyentlarini hamda aylanma mablaglar aylanish koeffisenti darajasini omilli tahlil qilish usulllarining mazmun mohiyatini yoritish va talabalarga ularni o’rgatish hisoblanadi.
Tayanch iboralar.Debitorlar, kreditorlar, debitorlik karzlari, kreditorlik karzlari, debitorlik karzlarining aylanuvchanlik koeffisiyenti, kreditorlik karzlarining aylanuvchanlik koeffisiyenti. aylanma mablag’lar aylanish koeffisiyenti
Maruzani o’tish metodi. Maruza “Bilaman . Bilishni xohlayman . Bilib oldim “ va “Aqliy hujum” metodlarini qo’llash orqali o’tiladi.
Asosiy o’quv materiallarining qisqacha bayoni
12.1.Debitorlik va kreditorlik qarzlari holatining tahlili
Bozor iqtisodiyoti sharoitida korxonalarning moliyaviy ahvolini mustahkamlashning shart-sharoitlaridan biri bo’lib, hisob-kitob ishlarini to’g’ri yo’lga qo’yish va moliyaviy intizomga qat’iy rioya qilish hisoblanadi.
Moddiy ne’matlar va xizmatlar bilan bog’liq bo’lgan barcha hisoblashuvlar umuman olganda «Debitor va kreditorlar bilan bo’ladigan hisob-kitoblar» tariqasida yuzaga keladi.
Ko’pgina korxonalarda moliyaviy ahvolning yomonlashuviga katta hajmdagi debitorlik va kreditorlik qarzlarining to’planib qolishi sababchi bo’ladi. Debitorlik qarzlarning katta hajmda paydo bo’lishi korxona mablag’larini muomaladan chiqaradi, o’z aylanma mablag’larining yetishmovchiligiga sababchi bo’ladi, natijada kreditorlik qarzlarining oshishiga olib keladi, bular hammasi moliyaviy holatga salbiy ta’sir qiladi. Shuning uchun ushbu qarzlar bilan bog’liq bo’lgan jarayonni uzluksiz ravishda o’rganish va tahlil etib turish katta ahamiyatga egadir.
Debitorlik va kreditorlik qarzlarining tahlili taqqoslash usuli yordamida quyidagi tartibda amalga oshiriladi. Birinchi navbatda, debitorlik va kreditorlik qarzlarning tarkibi va tarkibiy tuzilishi o’rganiladi. Buning uchun avvalo har bir qarz turi hajmi va uning hissasi aniqlanadi.Shundan keyin tahlil amalga oshiriladi.
Hisobot davrining oxiridagi qarzlarning hajmini davr boshidagi qarzlarning hajmiga, davr oxiridagi hissasini davr boshidagi hissasiga solishtirib, o’zgarishi (ko’paygan yoki kamayganligi) aniqlanadi. Ushbu o’zgarish mutlaq va nisbiy ko’rsatkichlar bilan ifodalanadi.
Qarzlar bo’yicha mutlaq o’zgarishini aniqlash uchun davr oxiridagi summasidan davr boshidagi summasi chegirilib tashlanadi, nisbiy o’zgarishini aniqlash uchun mutlaq o’zgarish summasini 100 % ga ko’paytirib, natijasini davr boshidagi summasiga bo’lish kerak. Shundan keyin debitorlik va kreditorlik qarzlarning umumiy holatiga baho beriladi.
12.2. Debitorlik - kreditorlik qarzlari aylanuvchanlik koeffisiyentlarining
tahlili
Debitorlik va kreditorlik qarzlarining aylanuvchanligiga ham alohida e’tibor berish zarur, chunki majburiyatlarning aylanuvchanlik darajasi korxonaning moliyaviy ahvoliga baho berishda ishlatiladigan muhim ko’rsatkichlardan biri bo’lib hisoblanadi.
Debitorlik qarzlarining aylanuvchanlik koeffisiyenti. Ushbu koeffisiyentni aniqlash uchun mahsulotlarni sotishdan olingan sof tushumi hajmini (ST) debitorlik qarzlari qoldig’ining o’rtacha hajmiga (DQ) bo’lish kerak:
Debitorlik qarzlarining aylanish davri. Bu korsatkichni aniqlash uchun debitorlik qarzlarining o’rtacha hajmini davrdagi kalendar kunlari soniga ko’paytirib, natijasini sotishdan olingan sof pul tushumi hajmiga bo’lish kerak:
Debitorlik qarzlarining aylanuvchanlik koeffisiyentining tahlilini zanjirli bog’lanish usuli orqali quyidagi ketma ketlikda amalga oshirish mumkin.
Debitorlik qarzlari aylanish koeffisiyentining umumiy o’zgarishi:
Ushbu o’zgarishga omillar ta’sir:
1.Debitorlik qarzlari hajmi o’zgarishining ta’siri:
2.Sof pul tushum hajmi o’zgarishining ta’siri:
Shundan keyin ,omillar tasiriga baho beriladi va aylanish koeffisiyentini ya’nada oshirish imkoniyatlari ko’rsatilib,xulosa qlinadi.
Kreditorlik qarzlarining aylanuvchanlik. Buni aniqlash uchun sotilgan mahsulotlar tannarxining jamini( ) kreditorlik qarzlari qoldig’ining o’rtacha summasiga( ) bo’lish kerak:
Tahlil quyidagi ketma ketlikda amalga oshiriladi:
Kreditorlik qarzlarining aylanuvchanlik koeffisiyentning o’zgarishi:
Koeffisiyent o’zgarishiga omillar ta’sirini aniqlash:
1.Kreditorlik qarzlari hajmi o’zgarishining ta’siri:
2.Mahsulotlar tannarxi o’zgarishining ta’siri:
12.3. Aylanma mablag’lar aylanish koeffisiyentining tahlili
Aylanma mablag’larning aylanish koeffisiyentini ( ) aniqlash uchun mahsulotlarini sotishdan olingan sof pul tushumini (ST) aylanma mablag’larning o’rtacha yillik qiymatiga( ) bo’lish kerak:
Aylanma mablag’larning aylanish davri (Kd)ni aniqlash uchun aylanma mablag’larning o’rtacha yillik qiymatini (AMQ) sotishdan olingan sof tushum hajmiga(ST) bo’lib, natijasini 360 kunga ko’paytirish kerak:
Yoki 360 kunni aylanma mablag’larning aylanish koeffisiyentiga bo’lish orqali aniqlanadi:
Aylanma mablag’larning aylanish koeffisientining tahlili.
Aylanish koeffisiyentining umumiy o’zgarishi:
Ushbu o’zgarishga omillar ta’siri:
1. Aylanma mablag’lar hajmi o’zgarishining ta’siri:
2.Sof pul tushumi hajmi o’zgarishining ta’siri:
Shundan keyin omillar tasiriga baho beriladi va aylanish koeffisiyentini oshirish bo’yicha fikrlar berilib, xulosa qilinadi.
Endi aylanma mablag’lar aylanish koeffisiyenti dinamikasining tahlilini 7-jadvaldagi ma’lumotlari asosida ko’rib chiqamiz.
7-jadval
Aylanma mablag’lar aylanish koeffisiyenti darajasini tahlil qilish uchun zarur bo’lgan ma’lumotlar
Ko’rsatkichlar
|
Bazis yili
|
Hisobot yili
|
FarqI(+,-)
|
1.Aylanma mablag’larning o’rtacha yillik qiymati, ming so’m
|
68000
|
65500
|
-2500
|
2.Mahsulotlarni sotishdan olingan sof pul tushumi, ming so’m
|
169990
|
183399
|
+13409
|
3. Aylanma mablag’larning aylanish koeffisiyenti,marta hisobida
|
2.5
|
2.8
|
+0.3
|
4 Aylanma mablag’larning aylanish davri, kun hisobida
|
144
|
128
|
-16
|
Aylanma mablag’larning aylanish koeffisiyentining.umumiy o’zgarishi:
Demak,aylanma mablag’larning aylanish soni 0.3 martaga yoki 12 foizga tezlashgan.Bu o’zgarish ikki omil hisobiga yuzaga kelgan:
1.Aylanma mablag’lar o’rtacha hajmi o’zgarishining tasiri:
Demak, Aylanma mablag’lar o’rtacha qoldig’i hajmining 2500 ming so’mga kamayishi aylanma mablag’larning aylanish sonini 0.1 martaga yoki 4 foizga tezlashishiga olib kelgan.
2.Sof pul tushumi hajmi o’zgarishining tasiri:
Demak, sof pul tushumi hajmining 13409 ming so’mga oshishi aylanma mablag’larning aylanish sonini 0.2 martaga yoki 8foizga tezlashishiga olib kelgan.
Nazorat savol va topshiriqlar
1.Debitorlar va kreditorlar deganda nima tushuniladi?
2.. Debitorlik karzlarining tahlilini amalga oshirish tartibini tushuntiring.
3. Kreditorlik karzlarining tahlilini amalga oshirish tartibini tushuntiring
Mustaqil ish topshiriqlari. Aylanma mablag’larni biriktirish koeffisiyentini yuqorida 7-jadvalda keltirilgan malumotlar asosida bazis va hisobot yillari uchun aniqlang va o’zgarishini “Zanjirli bog’lanish”usuli orqali omilli tahlil qiling. Tahlilda quyidagi bog’lanish ko’rsatkichlaridan foydalaning:
I. II. III.
Tavsiya etiladigan qo’shimcha adabiyotlar:
1.Qudratov T.,Fayziyeva N. Qishloq xo’jalik korxonalari faoliyatining tahlili. Darslik. Samarqand-2010yil.
МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА РЕНТАБЕЛЛИК ТАҲЛИЛИ.
Режа:
1. Таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари.
2. Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш усуллари.
3. Маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойданинг таҳлили.
4. Хўжалик бўйича ялпи фойданинг омилли таҳлили.
5. Асосий ишлаб чиқариш фаолияти фойдасининг ва бошқа турларининг таҳлили.
6. Сотилган маҳсулотлар рентабеллигининг таҳлили.
7.Хўжалик бўйича маҳсулотларни сотиш рентабеллигининг таҳлили.
Adabiyotlar
1. Abdukarimov I.T., Pardayev M.K. va boshkalar. «Korxonaning iqtisodiy saloxiyati tahlili» 4-chiqarilishi T.; Iqtisodiy va xukuk dunyosi, 2003 yil.
2. Axmadjanov I., Raximov M. Moliyaviy tahlili.–Ò.:«Iqtisod», 2003.
3. Vahobov A.V. va boshqalar. Moliyaviy va boshqaruv tahlil. Dfrslik. T.: 2005.
4. Qudratov T.,Fayziyeva N. Qishloq xo’jalik korxonalari faoliyatining tahlili. Darslik. Samarkand-2010yil.
5. Qudratov T. va bosh., Korxonalar faoliyatining tahlili va nazorati.. Darslik. T.:”Voris” nashriyoti,2012 yil
6. Raximov M.Yu. Moliyaviy tahlil. Uquv qo’llanma.-T.: TMI.2004.
7. Saviskaya G.V. Analiz xozyaystvennoy deyatelnosti predpriyatiya» uchebnik 2-ye izdaniye – M.: INFRA 2003
8. Campbell R.Mcconnel, Stenley L.Brue. ECONOMICS: principles, problems, and polices. Tallin, 1993
Internet saytlari
www//lex.uz
www//ziyonet.uz
www//mf.uz
www//soliq.uz
Таянч иборалар
Молиявий натижалар. Фойда. Зарар. Ялпи фойда. Асосий фаолият фойдаси. Умумхўжалик фаолияти фойдаси. Соф фойда. Рентабеллик. Маҳсулотларни сотиш рентабеллиги. Асосий воситалар рентабеллиги. Активлар рентабеллиги. Перманент капитал рентабеллиги. Ялпи фойдага таъсир қилувчи омиллар. Рентабеликка таъсир қилувчи омиллар.
1. Таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонасининг олдида турган мақсад бўлиб, фаолият юритишдан фойда олиш ҳисобланади. Фойдали фаолият кўрсатувчи корхоналар мамлакат иқтисодиётини ривожланишида асосий таянч бўлиб муҳим рол ўйнайди. Зарар билан фаолият юритаётган корхоналар салбий таъсир қилиб, заифлашишига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам фаолиятнинг пировард натижасини фойда шаклида намоён бўлишига эришиш имкониятларини аниқлаш йўлларини талаба яхши билиб олиши зарур. Шу мақсадга эришиш учун корхоналар фаолиятининг пировард натижасини ифодаловчи «Молиявий натижалар» деб аталмиш кўрсаткичлар ҳолатини узлуксиз равишда таҳлил қилиб бориш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |