Reja: Tahlilning ahamiyati, maqsadi va vazifalari



Download 435,87 Kb.
bet8/16
Sana22.07.2022
Hajmi435,87 Kb.
#836688
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Маърузалар тўплами 2021

Пул маблағлари оқими деганда нимани тушунилади?
Корхона ҳисоб-китоб ва ўзга ҳисоб рақамлари орқали ўтадиган пул маблағларининг келиб тушиши ва уларнинг сарфланишига пул маблағлари оқими дейилади. Пул маблағлари оқимига сўм ва валютадаги пул маблағлари киритилади.
Корхона фаолиятининг самарадорлигига ва унинг молиявий барқарор бўлишига ҳисоб-китоб ва ўзга ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда келиб тушиши ва мажбуриятларининг ўз вақтида тўланиши натижасида эришиш мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектнинг пул оқимларини таҳлил қилишдаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборатдир.
1. Пул маблағларининг ҳаракатига тўғри, аниқ ва объектив баҳо бериш;
2. Хўжаликнинг жорий, инвестициявий ва молиявий фаолиятларининг соф кирими ва чиқимини аниқлаш ва баҳо бериш;
3. Пул маблағлари кирими ва чиқими бўйича манбалари ва ҳаражатлари таркибини ўрганиш ва баҳолаш;
4. Валюта пул маблағлари ҳаражатини ўрганиш ва объектив баҳолаш;
5. Пул маблағлари ҳажмига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва ҳар бирининг таъсирига баҳо бериш, хулоса чиқариш;
Пул маблағларини таҳлил қилишнинг асосий ахборот манбалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
1. Йиллик ҳисобот таркибидаги 4-шакл «Пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот» маълумотлари;
2. 1-шаклидаги «Корхона (ташкилот) молиявий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида» ги статистик ҳисобот маълумотлари.
3. Молиявий ҳисобот таркибидаги «Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотнома» кўрсаткичлари.
Пул маблағларининг оқими қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодаланади:
1. Пул маблағларини давр боши ва охирига булган ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар;
2. Пул маблағларининг кирим ва чиқимини ифодаловчи кўрсаткичлар;
3. Пул маблағларининг кирим ва чиқимларининг ўзаро салъдоси кўрсаткичлари;
4. Пул маблағлари оқими коэффициентини ифодаловчи кўрсаткич.

2. Пул маблағлари таркиби ва структурасининг таҳлили.


Корхоналарда пул маблағлари ҳаракати ҳам бошқа тизим корхоналаридаги каби 4-та иқтисодий жараён бўйича ўрганилади ва ҳар бирининг ҳолати омилли таҳлил килинади. Булар қуйидагилар:



  1. Хўжаликнинг операцион фаолиятидаги пул маблағлари;

  2. Хўжаликнинг инвестицион фаолиятидаги пул маблағлари;

  3. Хўжаликнинг молиявий фаолиятидаги пул маблағлари;

  4. Солиқ учун тўланган пул маблағлари.

Ушбу пул маблағлари таҳлили горизонтал ва вертикал таҳлил усуллари ёрдамида амалга оширилади.Ушбу жараённи таҳлили жорий йил учун ҳам, қатор йиллар учун ҳам амалга оширилади. Биринчи навбатда жорий йил учун пул маблағларининг таркиби ва структураси таҳлил килинади. Бунинг учун ҳар бир фаолиятдан олинган пул тушуми ва пул чиқимининг ҳажми аниқланади, сўнгра жами пул тушуми ва чиқимига нисбатан ҳар бирининг ҳиссаси (салмоғи) ҳисоблаб олинади. Шундан кейин таҳлил амалга оширилади. Буни 44-жадвал бўйича амалга ошириш мумкин.
44-жадвал.
Хўжалик бўйича пул маблағлари таркиби ва структурасининг киёслама таҳлили.

Кўрсаткичлар

Кирими

Чиқими

Суммаси,
минг сўм

Жамига
нисбатан
салмоғи,%

Суммаси,
минг сўм

Жамига
нисбатан
салмоғи,%

1.Йил бошидаги пул маблағлари.

2500

Х

Х

Х

2.Операцион фаолиятдаги пул маблағлари.

68800

88,8

67500

90,3

3.Инвестицион фаолиятдаги пул маблағлари.

3650

4,7

3050

4,1

4.Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари.

5000

6,5

4200

5,6

5.Пул маблағларининг кирими ва чиқимининг жами.

77450

100

74750

100

6.Тўланган солиқ.













7.Йил охиридаги пул маблағлари.

5200

Х

Х

Х

44-жадвалдан кўриниб турибдики, жорий йилда хўжаликка кирим қилинган жами пул ҳажми 77 млн 450 минг сўмни ташкил қилган, шундан 68 млн. 800 минг сўмни ёки 88,8 фоизни хўжалик операцион фаолиятидан олинган пул маблағлари ташкил қилади, инвестицион фаолиятдан олинган пул маблағлари 4,7%ни, молиявий фаолиятдан олингани 6,5% ни ташкил қилган.


Пул чиқими ҳажми жорий йилда 74 млн.750 минг сўмни ташкил қилган, шу жумладан операцион фаолият учун сарф бўлган пул чиқими 67 млн 500 минг сўмни ёки 90,3% ни ташкил қилган, инвестицион фаолиятга сарф бўлган пул маблағлари 4,1%ни, молиявий фаолиятга сарфланган пул тушуми 5,6%ни ташкил қилган.
Пул киримининг ҳажми пул чиқими ҳажмига нисбатан 2700минг сўмга ошган, натижада жорий йилнинг охиридаги мавжуд бўлган пул маблағининг қолдиги йил бошига нисбатан шу суммага кўпайиб, у 5200минг сўм ни ташкил қилган.

3. Хўжаликнинг асосий фаолиятидаги пул оқимларининг таҳлили.


Асосий фаолият билан боғлик бўлган пул оқимлари ўз ичига сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлардан келиб тушган пул маблағларини, мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланган пул маблағларини, ишловчиларга тўланган пул маблағларини, асосий фаолиятининг бошқа пул тушумлари ва тўловлари каби кўрсаткичларни олади.


Ушбу пул маблағларининг таҳлили қуйидаги тартиб бўйича амалга оширилади:

  1. Жорий йилдаги пул маблағларининг кирими ва чиқимининг таркиби ва таркибий тузилиши (структураси) таҳлил килинади. Ушбу таҳлилни қуйидаги 45-жадвалдан кўриш мумкин.

  2. Операцион фаолиятнинг соф пул кирими (ёки чиқими) ҳажми ва унинг умумий тушумга (чиқимга) нисбатан ҳиссаси аниқланади ва режага ёки базис даврига солиштириб баҳо берилади.

  3. Пул маблағлари кирими бўйича жами ва ҳар бир турининг ҳажмини (суммасини) режага ёки базис йилидаги ҳажмига нисбатан ўзгариши солиштириш усули орқали таҳлил қилинади.

  4. Пул маблағларининг чиқими бўйича жами ва ҳар бир турининг ҳажми (суммаси) ҳам қиёслама таҳлил қилинади.

  5. Жорий фаолиятнинг соф пул кирими (чиқими) базис йилига нисбатан ўрганилади ва баҳо берилади.

45- жадвал
Фермер хўжалиги бўйича жорий йилдаги пул маблағлари кири ва чиқимининг таркибий тузилишининг таҳлили.



Кўрсаткичлар.

Пул маблағларининг
кирими

Пул маблағларининг
чиқими

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи,
%

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи,
%

1.Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган пул маблағлари

66736

97







2.Материал, товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари

-

-

54000

80

3.Ходимларга тўланган пул маблағлари

-

-

5400

8

4.Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари

2064

3

8100

12

Жами:

68800

100,0

67500

100

Операцион фаолиятнинг соф пул кирими ёки чиқими

1300

1,9

-

-

45-жадвалдан кўриниб турибдики, жорий йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш ва бошқа хизматларни кўрсатишдан олинган пул маблағлари 68800 минг сўмни ташкил қилган, шундан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган пул тушуми ҳиссаси 97 фоизни, операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ҳиссаси 3 фоизни ташкил қилади. Демак, асосий пул даромади қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган.


Фермер хўжалигининг жорий йилдаги жами пул сарфлари ҳажми 67500 минг сўмга тенг бўлган, шундан товар-моддий бойликларни сотиб олишга 80 фоиз пул маблағлари сарфланган, ходимларга тўланган пул маблағлари ҳиссаси 8 фоизни, операцион фаолият учун бўлган тўловлар 12 фоизни ташкил қилган.
Хўжаликнинг операцион фаолияти бўйича пул маблағларининг соф кирими жорий йилда 1300 минг сўмни ташкил қилган, яъни соф пул кирими жами пул маблағлари киримига нисбатан 1,9 фоизни ташкил қилган. Ушбу натижани хўжалик учун ижобий ҳол деб баҳолаш мумкин, аммо бу ҳали етарли даражада эмас. Соф пул тушуми даражаси 15-20 фоиз атрофида бўлса, муътадил холат деб баҳолаш мумкин.
Пул маблағларининг кирими ва чиқими ҳолатига тўғри баҳо бериш учун жорий йилдаги пул маблағларининг ҳақиқий кўрсаткичларини бизнес-режада кўзда тутилган пул маблағларининг кирими ва чиқими кўрсаткичлари билан солиштириб, таҳлил қилиш зарур. Шу билан бир қаторда ўтган йиллардаги пул маблағларининг кирими ва чиқимини ифодаловчи коэффициентлар билан ҳам солиштириб таҳлил қилиш зарур. Агар пул маблағлари ҳаракати динамикасининг таҳлили шу усулда амалга оширилса, жорий йилдаги асосий фаолиятдан олинган ва сарф бўлган пул маблағлари ҳолатига объектив баҳо бериш мумкин.

4. Хўжаликнинг молиявий фаолиятидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлили.


Хўжалик фаолиятининг асосий томонларидан бири бўлиб, унинг молиявий фаолияти ҳисобланади. Ушбу фаолиятдаги пул маблағларининг манбалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:


1. Олинган ва тўланган фоизлар;
2. Олинган ва тўланган дивидентлар;
3. Акциялар чиқаришдан келган пул тушумлари;
4. Хусусий акция сотиб олингандаги пул тўловлари;
5. Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
6. Узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
7. Валюта курси фарқидан даромадлар (зарарлар);
8. Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари;
Агар корхона пул маблағлари билан мажбуриятларини қоплай олса, бу молиявий аҳволининг соғомлигини билдиради. Шунинг учун ушбу жараённи ҳар доим назорат ва таҳлил қилиб, унга баҳо бериб туриш зарур.
Таҳлил қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Молиявий фаолиятдаги пул маблағларининг кирими ва чиқими бўйича таркиби ва таркибий тузилиши таҳлил қилинади;
2. Жорий йилдаги молиявий фаолият бўйича мавжуд бўлган маблағларнинг кирими режага нисбатан солиштириб, қиёслама ўрганилади ва баҳо берилади;
3. Ушбу фаолиятдаги пул маблағларининг чиқими режага ёки базис йилига нисбатан солиштирилиб, таҳлил қилинади ва баҳо берилади.
Жорий йил бўйича хўжалик молиявий фаолиятидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлилини 46- жадвалдан кўриш мумкин.

46-жадвал.


Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари ҳаракатининг қиёслама таҳлили.



Кўрсаткичлар

Кирими

Чиқими

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи,
%

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи,
%

1.Олинган ва тўланган дивидентлар.

3500

70

840

20

2.Олинган ва тўланган фоизлар.

500

10

504

12

3.Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган жараёнлардан келган пул тушумлари.

-

-

-

-

4.Хусусий акциялар сотиб олингандаги пул тўловлари.

-

-

-

-

5.Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари.

-

-

2016

48

6.Узоқ муддатли ижара(молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўловлари.

-

-

840

20

7.Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари.

1000

20







Жами:

5000

100,0

4200

100,0

Молиявий фаолиятнинг соф пул кирими (чиқими).

800

16,0

-

-

46-жадвалдан кўриниб турибдики, хўжалик молиявий фаолиятдан жорий йилда 5000 минг сўм пул даромади олган, шундан 70% олинган дивидентлар ҳиссасига, 10 фоизи олинган фоизлар ҳиссасига, 20 фоизи фаолиятнинг бошқа пул тушумлар ҳиссасига тўғри келади.


Молиявий фаолият бўйича сарф бўлган пул маблағлари ҳажми 4200 минг сўмга тенг бўлган. Сарф бўлган жами пул маблағларининг 48 фоизи банк кредитлари учун тўланган маблағлар хиссасига, 32 фоизи тўланган дивидент ва фоизлар ҳиссасига, 20 фоизи узоқ муддатли ижара тўловлари ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилда молиявий фаолиятнинг соф пул кирими 800 минг сўмни ташкил қилган. Буни ижобий ҳол деб ҳисоблаш мумкин.
Жорий йилдаги молиявий фаолият пул маблағлари ҳаракатининг таҳлилидан кейин ушбу фаолият пул маблағлари кирими ва чиқими холатини бизнес-режадаги ҳамда базис йилларидаги пул маблағлари кирими ва чиқими кўрсаткичлари билан солиштириб таҳлил қилиш ва ушбу жараёнга баҳо бериш зарур.
Жорий йилдаги пул маблағларининг кирими ва чиқимини ифодаловчи мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларини бизнес режада кўзда тутилган молиявий фаолият билан боғлиқ бўлган пул маблағларининг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларига солиштириб, ўрганилади ва жорий йилдаги молиявий фаолият пул маблағлари ҳолатига баҳо берилади.
Пул маблағларининг кирими ва чиқими динамикаси ўрганилганда пул маблағларининг нисбий кўрсаткичларини (коэффициентларини) қиёслаб ўрганиш зарур, чунки мутлоқ кўрсаткичлар баҳоларнинг ўзгариш билан ноқиёслама ҳолатга келиб қолган бўлади.

5. Валюта маблағлари ҳаракатининг таҳлили.


Валютанинг икки тури мавжуд, шундан биринчиси, ҳар бир мамлакатнинг валютаси бўлмиш миллий валютадир, иккинчиси, эркин алмаштириладиган валютадир. Миллий валюта қайси мамлакатники бўлса, ўша мамлакатда товар билан таъминланганда (қопланганда) хақиқий кучга эга бўлади. Миллий валюта фақат олтин захираси билангина эмас, балки барқарор, эркин алмаштириладиган валюта билан ҳам етарлича мустахкамланган бўлиши керак. Бунинг учун эса мамлакат ўз маҳсулотини экспорт қила олиши керак.


Эркин алмаштириладиган валюта халқаро валюта фонди томонидан белгиланади.
Энди, хўжаликнинг валюта маблағлари ҳаракатининг таҳлилига тўхталамиз. Таҳлилнинг асосий манбаи бўлиб, «Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот», «Валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотнома» да келтирилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Ушбу маълумотномада хўжаликда мавжуд валюта тушуми, конвертация ҳисобига тушган тушум, валюта ҳисобида олинган кредитлар ва бошқа манбалар ҳисобига келиб тушган тушумлар; жами сарфланган валюта маблағлари ва шу жумладан ишлаб чиқариш сарфларига қўшиладиган ҳаражатлар, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳаражатлари, мол етказиб берувчиларга тўланган валюта тўловлари, валюта ҳисобига олинган кредит учун тўловлар ва уларнинг фоизлари ва ниҳоят давр охиридаги валюта қолдиғи акс эттирилади. Ушбу кўрсаткичлар асосида солиштириш ва вертикал таҳлил усулларидан фойдаланиб, валюта маблағларининг таҳлили амалга оширилади.
Биринчи навбатда жорий йил учун валюта маблағларининг кирим ва чиқими бўйича таркиби ва структураси таҳлил қилинади. Буни қуйидаги 47-жадвалдан кўриш мумкин.

47-жадвал.


Хўжалик бўйича жорий йилдаги валюта маблағлари таркиби ва структурасининг таҳлили.

Кўрсаткичлар

Валюта
маблағларининг
кирими

Валюта
маблағларининг
чиқими

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи,
%

Суммаси,
минг сўм

Салмоғи,
%

1.Йил бошидаги қолдиқ.

250

-

-

-

2.Валюта маблағлари киримининг жами.

3200

100

-

-

Шу жумладан:







-

-

  • Сотишдан тушган валюта

2560

80

-

-

  • Конвертация ҳисобига тушган валюта

-

-

-

-

  • Олинган кредит

640

20

-

-

  • Бошқа манбалар

-

-







3.Валюта маблағлари чиқимининг жами

-

-

3310

100

Шу жумладан:

-

-

-

-

  • Ишлаб чиқаришни

ривожлантиришга
сарф-ҳаражатлар.

-

-

331

10

  • Товар-моддий неъматларни

етказиб берувчиларга тўловлар.

-

-

2152

65

  • Кредит бўйича тўловлар.

-

-

662

20

  • Бошқа максадларга туловлар

-

-

165

5

4.Йил охиридаги қолдиқ.

140

-

-

-

5.Валюта маблағлари оқими коэффициенти.

0,967

-

-

-

47-жадвалдан кўриниб турибдики, валюта маблағлари киримининг жами жорий йилда 3200 минг сўмни ташкил қилиб, шундан 80 фоизи маҳсулотларни сотишдан олинган валюта ҳиссасига, 20 фоизи валюта ҳисобига олинган кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Демак, валюта маблағларининг асосий манбаи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган валюта маблағларидир.


Валюта маблағларининг чиқими жорий йилда 3310 минг сўмни ташкил қилган, шундан 65 фоизи мол етказиб берувчиларга ўтказилган тўловлар ҳиссасига, 20 фоизи кредитлар бўйича тўловлар, 10 фоизи ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бўлган сарф-ҳаражатлар ва 5 фоизи бошқа мақсадларни тўловлари ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилдаги валюта маблағларининг кирими ва чиқими бўйича таркиби ва структурасини ўрганиш билан бир қаторда валюта маблағлари оқими коэффициенти ҳам ўрганилади ва унинг даражасига баҳо берилади.
Валюта маблағлари оқими коэффициентини (Квм) аниқлаш учун валюта маблағлари бўйича кирими ҳажмини (ВМК) уларнинг чиқимининг ҳажмига (ВМЧ) бўлиш керак:
ВМК
Квм = ----------
ВМЧ

Ушбу коэффициентнинг бирдан катта бўлиши ҳисобот даврида келиб тушган валюта маблағлари суммаси уларнинг сарф бўлган ҳажми суммасидан ортиқча эканлигини билдиради. Бу ҳол банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги ва кассадаги пул маблағлари қолдиғининг кўпайишига сабабчи бўлади. Ушбу коэффициентнинг бирдан кичик бўлиши сарф бўлган пул маблағлари суммасининг уларнинг киримидаги суммасидан ортиқча эканлигини билдиради. Бу эса ҳисобот даври охирида валюта маблағлари қолдиғининг камайганлигидан далолат беради.


Бизнинг мисолда ушбу коэффициент тенг:

ВМК-валюта маблағлари кирими 3200


Квм = --------------------------------------------- = ---------- = 0,967
ВМК-валюта маблағлари чиқими 3310

Жорий йилдаги валюта маблағларининг кирими ва чиқими бўйича таркиби ва таркибий тузилиши ўрганилгандан кейин бизнес режага ва ўтган йилларнинг маълумотларига солиштириб, таҳлил қилиш орқали уларнинг холатига ва фойдаланиш даражасига баҳо бериш мумкин. Валюта маблағлари оқимини олдиндан белгилаш учун фойданинг сўнгги бир неча йил ичидаги суммаси, структураси ва коэффициентининг ўзгариш динамикасини таҳлил қилиш зарур.


6. Таянч иборалар ва такрорлаш учун саволлар.

Таянч иборалар.


Асосий фаолият. Молиявий фаолият. Пул оқими. Валюта. Валюта курси. Пул маблағлари. Пул маблағлари ҳаракати. Пул маблағлари кирими. Пул маблағлари чиқими. Фоизлар. Дивидентлар. Акциялар. Облигациялар. Валюта маблағлари оқими коэффициенти.


Такрорлаш учун саволлар.


1. Пул оқими деганда нима тушунилади?


2. Пул маблағлари таҳлилининг аҳамияти нимадан иборат?
3. Пул маблағларини таҳлил қилишнинг мақсади нимадан иборат?
4. Таҳлилнинг асосий вазифаларини баён қилинг.
5. Корхонанинг асосий фаолиятидан олинган пул маблағларининг таҳлили қандай амалга оширилади?
6. Инвестицион фаолиятдаги пул маблағлари ҳаракати қандай таҳлил қилинади?
7. Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари оқимининг таҳлили қандай амалга оширилади?
8. Валюта маблағларини таҳлилининг мазмунини баён қилинг.
9. Валюта маблағлари оқими коэффициенти қандай аниқланади, унинг мазмунини тушунтиринг.

Download 435,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish