Reja: Tahlilning ahamiyati, maqsadi va vazifalari



Download 435,87 Kb.
bet16/16
Sana22.07.2022
Hajmi435,87 Kb.
#836688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маърузалар тўплами 2021

иқтисодий ресурсларнинг кўпайиши активларнинг келиб тушиши орқали рўй беради. Ҳақиқатан, агар таннархи 40000 cўм бўлган товар 50000 cўмга сотилса, активларнинг, аниқроғи пул маблағларининг кўпайиши рўй беради. Агар ана шу товар насияга сотилса, 40000 cўмлик товар моддасининг ўрнига 50000 cўмлик дебиторлик қарзи акс эттириладиган модда пайдо бўлади.

  • мажбуриятларнинг камайиши орқали даромадлар тан олиниши мумкин. Масалан, 2020 йил 15 сентябрда харидор товар учун олдиндан 350000 cўмлик тўловни 100% амалга оширган, деб фараз қилайлик. Ўша куни тушган пулни даромад деб тан олинмайди, чунки ҳали товар жўнатилгани йўқ, яъни даромад ишлаб топилгани йўқ. Товар етказиб берувчи бу ташкилотда ёки хўжалик юритувчи субъектда мажбурият пайдо бўлди. 2020 йил 15 октябрда товар ушбу харидорга юклаб жўнатилди ва товар етказиб берувчи ХЮС мажбурияти камайди, ана шу муомаладан кейингина тушган пулни даромад деб тан олиниши мумкин, чунки энди у ишлаб топилди.

    2) даромадлар олдинги хўжалик воқеа-ҳодисалари натижаси бўлиши керак. Масалан, сотиш натижасида даромадни тан олиш учун сотиш муоамаласи бўлганлиги ҳақидаги ёзма гувоҳнома, яъни ҳужжат керак бўлади. Маҳсулот жўнатиш ҳақидаги юк хати шундай ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин.

    2.Харажатлар - бу активларнинг камайиши ёки фойдани кўпайтириш мақсадидахўжалик фаолиятидан келиб чикадиган мажбуриятларни ўз зиммасига олиш орқали рўй берадиган иқтисодий ресурсларнинг камайишидир.

    Харажатлар тушунчасининг қуйидаги жихатларига эътиборни қаратиш лозим:

    1) иқтисодий ресурсларнинг камайиши;

    2) фойдани кўпайтириш мақсадида ресурсларнинг камайиши;

    3) иқтисодий ресурсларнинг камайиши 2 хил рўй беради:



        • активларнинг камайиши;

        • мажбуриятларни ўз зиммасига олиши орқали.

          Энди ана шу уч жиҳатдан харажатлар концепциясига изоҳ берамиз. Аввал-амбор иқтисодий ресурсларининг камайишига мисол келтирамиз. 2 хил ҳолатни кўриб чиқамиз. 1-ҳолат: фараз қилайлик, кассада 5000 cўм пул камомади аниқ-ланди. Бу ҳолатда иқтисодий ресурснинг камайиши фойдани кўпайтириш мақса-дида рўй бермаяпти, шу сабабли бу чиқим харажат эмас, балки зарар деб тан олиниши мумкин. 2-ҳолатда, омбордан 27000 cўмлик материалнинг ишлаб чиқариш цехига маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилишини кўрайлик. Актив, яъни иқтисодий ресурсматериал сарфи келажакда фойда олиш мақсадида амалга оши-рилмоқда. Материалнинг камайиши ишлаб чиқариш харажатидир. Шундай қилиб, иқтисодий ресурсларнинг фойдани кўпайтириш мақсадида камайиши харажат деб тан олинишини аниқлаб олдик.

          Энди ана шу камайишнинг, юқорида айтганимиздек, 2 хил рўй беришига еътиборни қаратамиз:


    • активларнинг камайишига материаллар сарфланиши, пул берилиши ва ҳ.к. мисол бўла олади;


    • баъзи ҳолларда еса мажбуриятлар пайдо бўлиши орқали иқтисодий ресурсларнинг камайиши рўй беради. Масалан, ишчиларга маълум бир суммага иш ҳақи ҳисобланганда, хўжалик юритувчи субъектнинг ишчилар олдида иш ҳақи бўйича мажбурияти пайдо бўлади ва ана шусўммага ишлаб чиқариш ҳаражатлари кўпаяди.


    3.Фойда - бу хўжалик субъектига таъсир етадиган асосий ва асосий бўлмаган фаолият, ҳодисалар, шароитлар натижасида капиталнинг кўпайиши бўлиб, хусусий капиталга тўланадиган бадаллар бундан мустаснодир.

    Бу таърифни тушунтириш мақсадида қуйидаги мисолни кўриб чиқишни лозим топдик;

    Фараз қилайлик, 2004 йил 1 октябрда тадбиркор Файзиев Муҳаммаджон фирма очиш мақсадида ўз маблағлари евазига бино (қиймати 500000 cўм) ва сотиш учун товарлар (қиймати 220000) ҳарид қилиб олди. Унинг дастлабки бухгалтерия баланси қуйидаги кўринишда бўлади:

    Актив Пассив

    Бино - 500000 Хусусий капитал - 720000

    Товарлар - 220000

    ЖАМИ - 720000 ЖАМИ - 720000


    Файзиев 2004 йилнинг 15 октябрга қадар мавжуд товарларини 245000 cўм нақд пулга сотишга муваффақ бўлди. Демак, у 25000 cўм фойдага еришди. Бу ҳолат балансда қуйидагича акс еттирилади:


    Актив Пассив

    Бино - 500000 Хусусий капитал - 720000

    Нақд пул - 245000 Фойда - 25000

    ЖАМИ - 745000 ЖАМИ - 745000

    Шундай қилиб, фойда капиталнинг ўсиши демакдир.


    4.Зарарлар - бу асосий фаолият ва барча бошқа операциялар, ҳодисалар, шароитлар натижасида хусусий капиталининг камайиши бўлиб, харажатлар ёки хусусий капиталининг тақсимланиши натижасидаги камайиш бундан мустаснодир.

    Ушбу таърифнинг моҳиятини ёритиш учун юқоридаги мисолга бироз бошқачароқ ёндашамиз. Фараз қилайлик, Файзиевнинг товарлари харидоргир бўл-маганлиги сабабли, у товарларни, нақд пулга еришиш мақсадида, 210000 cўмга сота олди, холос. Кўриб турганимиздек, у 10000 cўм зарар кўрди. Тадбиркор Фай-зиевнинг фойда кўриш мақсадида фирмага топширган маблағлари, яъни капитали, ҳозирги ҳолатда кўпайиш ўрнига, аксинча, камайди:

    Актив Пассив


    Бино - 500000 Хусусий капитал - 710000

    Нақд пул - 210000

    ЖАМИ - 710000 ЖАМИ - 710000


    Шундай қилиб, зарар капиталнинг камайиши демакдир.




    Концептуал асосларнинг тўртинчи таркибий қисми - бу молиявий маълу-мотларни еътироф етиш ва ўлчаш мезонларидир.
    Download 435,87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish