Мавзу: Хусусий капитал таҳлили. (4 соат)
Режа:
1. Хусусий капитални таҳлил қилишнинг аҳамияти, вазифалари ва манбалари.
2. Хусусий капитал таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлили.
3. Хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили.
4.Хусусий капитални кўпайтириш имкониятлари.
Адабиётлар:5,9,14,13,16,19,21,27,28,30.
Электрон дарсликлар, кодоскоп, компьютер, слайдлар: 1,2,3
Таянч иборалар ва такрорлаш учун саволлар.
Таянч иборалар.
Хусусий капитал. Устав капитали. Қўшилган капитал. Захира капитали. Тақсимланмаган фойда. Хусусий капитал рентабеллиги. Қимматли қоғозлар эмиссияси. Эмиссион даромад. Акциялар.
1. Хусусий капитални таҳлил қилишнинг аҳамияти, вазифалари ва манбалари.
Хусусий капиталнинг таърифи, ҳисобга олиниши ва шаклланиши Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонунида ўз аксини топган. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг биринчи чақириқ 6-сессиясида қабул қилинган ва у 1996 йил 30 августда Республика Президенти томонидан тасдиқланган.
Хусусий капитал шу қонуннинг 15 моддасида ва шу қонун асосида юзага келган Молия вазирлигининг молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тузиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида ўз ифодасини топган. Ушбу қонун ва Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган йўриқнома ва молиявий ҳисоботлар асосида хусусий капитал ҳолатларини ўрганиш йўллари ва усуллари ушбу бобда ёритилди.
Хусусий капитал бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида корхонанинг молиявий ҳолатини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки унинг ҳолатига қараб, корхонанинг молиявий мустақиллигига баҳо берилади. Корхонанинг молиявий жиҳатдан мустаҳкам бўлиши бизнесни бошқаришда, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришда ва шерикчилик фаолиятини йўлга қўйишда ўта муҳим долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам хусусий капитал ҳолатини ўрганиш катта аҳамиятга эгадир.
Корхонанинг ўз маблағлари манбаининг асосий қисми хусусий капитал ҳиссасига тўғри келади.
Хусусий капиталнинг ҳиссасини ошириш ва ундан фойдаланиш даражасини яхшилаш имкониятларини аниқлаш таҳлилнинг асосий мақсадидир. Ушбу мақсадга қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш орқали эришиш мумкин:
1. Хусусий капитал таркиби ва унинг структураси бўйича динамикасини ўрганиш орқали умумий ҳолатига баҳо бериш;
2. Хусусий капитал ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг таъсир этиш даражасини аниқлаш ва баҳо бериш;
3. Хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлик даражасини аниқлаш ва ушбу ўзгаришга омилларнинг таъсирини ҳисоблаб, баҳо бериш;
4. Хусусий капитал таркибини яхшилаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятларини кўрсатиш.
Хусусий капитал туҳлилини амалга ошириш учун ахборот манбаи бўлиб, қуйидаги ҳисобот маълумотлари ҳисобланади.
1. Бухгалтерия балансининг пассив томонидаги 1- бўлим маълумотлари;
2. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари;
3. Бизнес-режанинг хусусий капитал тўғрисидаги маълумотлари;
4. Хусусий капитални ҳисобга олиб борувчи бухгалтерия ҳисоби счётларининг маълумотлари (8300, 8310, 8320, 8330, 8400, 8410, 8420, 8500, 8510, 8520, 8530 ва бошқа счётларнинг маълумотлари).
2. Хусусий капитал таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлили.
Корхоналарнинг ўз маблағлари манбаининг асосий қисмини хусусий капитал ташкил этади. Унинг таркиби 4 та капиталдан ташкил топган, яъни у устав капитали, захира капитали, қўшилган капитал ҳамда тақсимланган фойдани (қопланмаган зарарни) ўз ичига олади.
Хусусий капиталнинг таҳлили унинг таркиби ва структурасини ўрганишдан бошланади. Бунинг учун хусусий капиталнинг ҳар бир тури бўйича йил боши ва йил охирига бўлган суммаси ҳамда ҳар бирининг жамига нисбатан ҳиссаси аниқлаб олинади. Шундан кейин таҳлилнинг горизонтал ва вертикал усулларидан фойдаланиб, таҳлили амалга оширилади. Хусусий капиталнинг йил охиридаги қолдиғи йил бошига, йил охиридаги салмоғини йил бошидаги салмоғига солиштириб ўзгариши аниқланади ва баҳо берилади. Буни қуйидаги 48-жадвалдан кўриш мумкин.
48- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |