Reja: Tahlilning ahamiyati, maqsadi va vazifalari



Download 435,87 Kb.
bet14/16
Sana22.07.2022
Hajmi435,87 Kb.
#836688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маърузалар тўплами 2021

иқтисодий ресурслар ўтган муомалалар ва ҳодисалар натижасида юзага келган бўлсагина, улар хўжалик юритувчи субъектнинг активлари ҳисобланади. Ўтган муомала ёки ҳодисалар натижасида иқтисодий ресурсларининг юзага келганлиги еса ҳужжатлар орқали аниқланади: масалан, фирма номига ёзилган асосий воситани қабул қилиш топшириш далолатномаси, товарлар бўйича мол ет-казиб берувчи томонидан ёзилган ва товарлар олувчи томонидан қабул қилинганлиги ҳақида имзо қўйилган юк хатлари, кассага кирим қилинган пул маблағларига расмийлаштирилган касса кирим ордерлари ва ҳ.к.
Аниқлик киритиш мақсадида бир неча ҳолатни кўриб чиқамиз:
1-ҳолат: Хусусий фирмага маъмуриятга хизмат кўрсатиш учун автомобил ҳарид қилинди. Фирма автомобил сотувчи офис билан шартнома тузди, пул маблағларини ўтказиб берди ва қабул қилиш - топшириш далолатномасига биноан автомобилни қабул қилиб олди. Ушбу автомобил хусусий фирма учун асосий восита, яъни актив деб қабул қилинади.

2-ҳолат: Хусусий фирма эгаси, яъни мулкдор ўзининг шахсий фойдаланиши учун автомобил ҳарид қилиб олди ва ҳарид мақсадида фирма номидан ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмади. Бу автомобил фирма егасига тегишли, лекин фирма учун актив ҳисобланмайди.




-хўжалик субъекти томонидан назорат қилинадиган иқтисодий ресурсларгина унинг активи ҳисобланади. Юқоридаги мисол бу жиҳатни муваффақиятли ёри-тишга ёрдам беради. Фирма мисолидаги 1-ҳолатда актив фирмага қабул қилинганлиги учун ҳам бу актив, яъни автомобилнинг бундан буён ишлатилиши, ескириши, агар сотиб юборилса, унинг натижалари фирма томонидан инобатга олинади, яъни актив фирманинг назоратида бўлади.


-келажакда фойда келтириши мумкин бўлган иқтисодий ресурсларгина активлар дейилади, яъни улар фойдаланишга яроқли бўлсагина актив деб тан олинадилар. Мисол: Маълумки, иқтисодий ресурслар жумласига материаллар ҳам киритилади. Фараз қилинг, қурилиш ташкилоти омборида 1000 банкада бўёқ бор еди. Бухгалтерга уларнинг 100 тасининг сақланиш муддати тугаганлиги туфайли қуриб қолганлиги, яъни фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганлиги ҳақида маълумот беришди. Демак, корхонанинг ресурслари 100 банка бўёққа камайганлиги аниқ далилдир. Хулоса шуки, бўёқлар кўринишидаги активлар 900 бирликни ташкил етмоқда.
“Активлар” таърифидаги 3-жиҳатни бошқачароқ талқин қилиш ҳам мумкин: иқтисодий ресурслар хўжалик фаолияти юритиш учун керак, хўжалик фаолияти еса фойда олиш мақсадида юритилади.

Мажбуриятлар - бу хўжалик субъектининг ўтган муомалалар ва ҳодисаларни амалга ошириш натижасидаги мажбуриятлари бўлиб, уларни ҳисоб-китоб қилиш активларнинг топширилиши ёки ишлатилишига, хизматларнинг кўрсатилиши ёки бошқа келгуси иқтисодий фойданинг камайишига олиб келиши мумкин.


Ушбу таърифда қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади:


-хўжалик субъектининг ўтган муомалалар ва ҳодисаларни амалга ошириш натижасида юзага келган мажбуриятлари

-уларни, яъни мажбуриятларни ҳисоб-китоб килиш:


-активларнинг топширилиши ёки ишлатилиши


-хизматларнинг кўрсатилиши


-бошқа келгуси иқтисодий фойданинг камайишига олиб келиши мумкин.

Агар хўжалик юритувчи субъект ўз хўжалик фаолиятини амалга ошириш давомида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ёки жисмоний шахслардан қарздор бўлиб қолса, бу унинг мажбуриятлари ҳисобланади. Мажбуриятларни юзага келтирувчи муомала ёки ҳодисаларга пулини кейинроқ тўлаш шарти билан товар ҳарид қилиш, бошқа ташкилотнинг хизматидан фойдаланиш кабилар мисол бўла олади. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг бўлиб ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлсагина (масалан, шартнома ва юк хати, хизмат кўрсатил-ганлиги ҳақида ҳисобварақ, далолатнома ва бошқалар), улар натижасида юзага келган қарзлар мажбуриятлар сифатида бухгалтерияда ҳисобга олинади.





  • мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:


  1. Download 435,87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish