Reja: Tahlilning ahamiyati, maqsadi va vazifalari



Download 435,87 Kb.
bet4/16
Sana22.07.2022
Hajmi435,87 Kb.
#836688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маърузалар тўплами 2021

Молиявий фаолият таҳлили (ёки молиявий таҳлил) деб нимага айтилади?
Корхонанинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларини молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа ахборотларнинг маълумотлари асосида ўрганиб, мавжуд молиявий имкониятларни аниқлаш ва молиявий ҳолатни яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш усули молиявий таҳлил деб аталади.
Молиявий таҳлилнинг асосий қисми бўлиб корхоналар молиявий холатининг таҳлили ҳисобланади. Корхонанинг молиявий холати унинг молиявий барқарорлиги, молиявий мустақиллиги, тўловга қодирлиги, ўз маблағлари билан таъминланганлиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари холати каби жиҳатларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими билан тавсифланади. Ушбу кўрсаткичлар даражасини ўрганиш ва таҳлил этиш ҳамда уларнинг натижаларини умумлаштириш орқали корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо берилади. Шунинг учун ҳам ушбу кўрсаткичларни ўз вақтида таҳлил қилиб туриш – корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш ҳамда иқтисодиётни мустахкамлаш учун шарт шароит яратади. Шу нуқтаи назардан таҳлилнинг аҳамияти нихоятда катта ва беқиёсдир. Таҳлил -корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш гаровидир.
Молиявий таҳлилнинг асосий мақсади бўлиб, корхона активлари, капитали ва мажбуриятларини, молиявий барқарорлик даражасини, тўловга қодирлик аҳволини, ўз ва қарз маблағлари билан таъминланиш даражасини, молиявий мустақиллик аҳволини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг муайян даврга бўлган ҳолатини ўрганиш асосида корхона молиявий ҳолатига баҳо бериш ва уни яхшилаш имкониятларини кўрсатиш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан молиявий ҳолат таҳлилининг асосий вазифалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Корхонанинг активлари, капитали, мажбуриятлари ҳолатини аниқлаш ва ўзгаришига баҳо бериш;

  2. Молиявий аҳволнинг барқарорлигини аниқлаш ва унинг ўзгаришига баҳо бериш;

  3. Баланс ликвидлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг ўзгаришини таҳлил қилиш;

  4. Корхонанинг тўлов лаёқати коэффициентини аниқлаш ва унинг ўзгаришига баҳо бериш;

  5. Молиявий коэффициентларни аниқлаш ва уларнинг ўзгаришига бағо бериш.

  6. Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш

  7. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганиш.

  8. Фойдаланилмаган имкониятларни сафарбар этиш бўйича тавсиялар, таклифлар бериш.

Молиявий ҳолатни таҳлил қилишнинг асосий манбалари бўлиб, қуйидаги ахборотлар ҳисобланади:
1. Бухгалтерия баланси (1-шакл);
2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);
3. Асосий воситалар тўғрисидаги ҳисобот (3-шакл);
4. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл);
5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-шакл);
6. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл).
2. Бухгалтерия баланси асосида хўжалик маблағлари ва манбалари таркиби ва таркибий тузилишининг таҳлили.
Бухгалтерия баланси корхона мулки, капитали ва мажбуриятлари хажмини маълум санага акс эттирувчи махсус жадвалдир. У икки қисмдан иборат бўлиб, унинг актив қисмида корхонанинг асосий ва айланма маблағлари (мулки), пассив қисмида капитали ва мажбуриятлари акс эттирилади. Баланс актив ва пассив томонлари ўзаро тенг бўлади.
Бухгалтерия баланси ўз навбатида баланс-брутто ва баланс-нетто туларига бўлинади.
Хўжалик маблағларини бошланғич қиймати бўйича ўзида акс эттирувчи баланс, баланс брутто деб аталади. Хўжалик маблағларни ҳақиқий (қолдиқ) қиймати бўйича акс эттирувчи баланс, баланс - нетто дейилади. Хўжалик маблағларининг бошланғич қийматидан уларнинг эскириш суммасини чегириб ташлаш орқали ҳақиқий қиймати аниқланади.
Корхонанинг молиявий ҳолатини ифодаловчи барча кўрсаткичлар бухгалтерия баланси – нетто моддалари асосида аниқланади ва таҳлил қилинади. Бухгалтерия баланси активидаги моддаларни «Маблағларни пул шаклига айланиш тезлиги (ликвидлик даражаси)» белгиси бўйича, пассивидаги моддаларни эса «Мажбуриятларнинг тўлов муддати даражаси» белгиси бўйича махсус гурухларга бўлиб ўрганилади. Буни қуйдаги баланс шаклидан куриш мумкин.

1-жадвал
Бухгалтерия баланси



Актив мулкнинг гурухлари

Йил
бошига

Йил
охи-рига

Пассив
Мулк манбалари-
нинг гурухлари

Йил
бошига

Йил
охи-
рига

1.Узоқ муддатли активлар (У)







1. Ўз маблағларининг манбалари (Х)







2. Жорий активлар







2.Мажбуриятлар:







2.1. Товар моддий захиралар (З)







2.1 Узоқ муддатли мажбуриятлар(М)







2.2.Дебиторлик қарзлар (Д)







2.2.Қисқа муддатли қарзлар ва кредит-лар (Б)







2.3.Пул маблағлари (П)







2.3. Кредиторлик қарзлари (К)







Баланс:







Баланс:







Бухгалтерия баланси асосида биринчи навбатда корхонанинг умумий молиявий холатига бахо берилади. Бунинг учун корхонанинг мулки(активлари), капитали ва мажбуриятлари (пассивлари)ни таркиби ва таркибий тузилиш ҳамда уларнинг ўзгариши таҳлил қилинади. Таҳлилда горизонтал ва вертикал усулларидан фойдаланилади. Таҳлилда корхона активлари ва пассивлари, улардаги умумий ва таркибий ўзгаришлар баланснинг хар қайси томони бўйича алохида ўрганилади. Горизонтал таҳлил усули ёрдамида активнинг хар бир бўлими ва хар бир моддаси бўйича йил охиридаги суммасини йил бошидаги суммасига ,пассивнинг ҳам хар бир бўлими ва ҳар бир моддаси бўйича йил охиридаги суммасини йил бошидаги суммасига солиштириб, мутлоқ ва нисбий ўзгариши (кўпайганлиги ёки камайганлиги) аниқланади. Баланс активи ва пассиви бўйича молиявий холатнинг таркибини таҳлил қилиш билан биргаликда уларнинг таркибий тузилиши хам ўрганилади. Бунинг учун аввало хар бир бўлим ва моддаларнинг баланс жамига нисбатан салмоғи аниқланади. Сўнгра йил охиридаги салмоғини йил бошидаги салмоғига қиёслаб ,таркибий тузилишининг ўзгариши аниқланади ва таҳлил қилинади.
Энди, хўжаликнинг умумий молиявий холатининг таҳлилини кўриб чиқамиз.

2-жадвал
Корхона мулки, капитали ва мажбуриятлари динамикасининг таҳлили.



Корхона
активлари
(мулки)

Йил
боши

Йил охири

Фарқи
(+ ; -)

Корхона пассивлари
(капитал, мажбуриятлари)

Йил
боши

Йил
охири

Фарқи
(+ ; -)

1.Узоқ муддатли активлар

43912

44526

+614

1.Ўз маблағла-
ри манбалари

35625

38141

+2516

2. Жорий активлар жами

72466

65061

-7405

2.Мажбурият
лар жами

80753

71446

-9307

2.1. Товар – моддий захиралар

30672

32149

+1477

2.1.Узоқ муддатли мажбуриятлар

10128

-

-10128

2.2.Дебитор лик қарз лари

41000

32000

-9000

2.2.Қисқа муд датли қарзлар ва кредитлар

12161

22939

+10778

2.3. Пул маблағлари

794

612

-182

2.3.Кредитор
лик қарзлари

58464

48507

-9957

Баланс

116378

109587

-6791

Баланс

116378

109587

-6791

2-жадвалдан кўриниб турибдики, корхона мулки йилнинг охирида шу йилнинг бошига нисбатан 6791 минг сўмга ёки 5.08%га камайган. Шу жумладан узоқ муддатли активлар 614 минг сўмга (1,4% га) ошган, аммо жорий активлар 7405 минг сўмга (10,12% га) камайган. Жами жорий активлар таркибида захираларнинг ­ҳажми 1477 минг сўмга (4,8% га) ошган, аммо қолганлари камайган. Шундан дебитор қарзлари 9000 минг сўмга(22% га) , пул маблағлари 182 минг сўмга (22,9% га) камайган.
Мулкнинг ташкил топиш манбаида ҳам камайиш содир бўлган. Ўз маблағлари манбаи 2516 минг сўмга (7,1%га) ошган, аммо мажбуриятлар ҳажми 9307 минг сўмга (11,5% га) камайган. Кредитор қарзлари 9957 минг сўмга ёки 17% га камайган, қисқа муддатли мажбуриятлар 10778 минг сўмга ёки 88 % га ошган.
Корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо беришда баланс маълумотлари асосида нисбий кўрсатгичларини аниқлаш ва таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга бўлади, чунки улар асосида молиявий ҳолатни яхшилаш имкониятлари аниқланди.
Корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо беришда мутлоқ кўрсаткичларга қараганда нисбий кўрсаткичлар кенг қўлланилади.Нисбий кўрсаткичлар амалиётда молиявий коэффицентлар деб аталади. Молиявий коэффицентларни ҳисоблашда мутлоқ кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Корхона молиявий аҳволига баҳо беришда қуйидаги молиявий коэффицентлар кўпроқ ишлатилади.

        1. Молиявий барқарорлик коэффиценти

        2. Молиявий мустақиллик коэффиценти.

        3. Тўловга қодирлик коэффиценти .

        4. Ўз ва қарз маблағларининг ўзаро нисбати коэффиценти .

        5. Ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффиценти .

        6. Моддий айланма маблағлар ҳиссаси коэффиценти .

        7. Жами айланма маблағларнинг жами мулк қийматидаги ҳиссаси коэффиценти .

Ушбу коэффицентларнинг таҳлили асосан қуйидаги параграфларда акс эттирилган.
МАВЗУ MOLIYAVIY BARQARORLIK TAHLILI
Режа
1. Корхона молиявий барқарорлигининг таҳлили.

Adabiyotlar


1. Abdukarimov I.T., Pardayev M.K. va boshkalar. «Korxonaning iqtisodiy saloxiyati tahlili» 4-chiqarilishi T.; Iqtisodiy va xukuk dunyosi, 2003 yil.
2. Axmadjanov I., Raximov M. Moliyaviy tahlili.–Ò.:«Iqtisod», 2003.
3. Vahobov A.V. va boshqalar. Moliyaviy va boshqaruv tahlil. Dfrslik. T.: 2005.
4. Qudratov T.,Fayziyeva N. Qishloq xo’jalik korxonalari faoliyatining tahlili. Darslik. Samarkand-2010yil.
5. Qudratov T. va bosh., Korxonalar faoliyatining tahlili va nazorati.. Darslik. T.:”Voris” nashriyoti,2012 yil
6. Raximov M.Yu. Moliyaviy tahlil. Uquv qo’llanma.-T.: TMI.2004.
7. Saviskaya G.V. Analiz xozyaystvennoy deyatelnosti predpriyatiya» uchebnik 2-ye izdaniye – M.: INFRA 2003
8. Campbell R.Mcconnel, Stenley L.Brue. ECONOMICS: principles, problems, and polices. Tallin, 1993

Internet saytlari


www//lex.uz
www//ziyonet.uz
www//mf.uz
www//soliq.uz

Таянч иборалар: Молиявий натижалар. Фойда. Зарар. Ялпи фойда. Асосий фаолият фойдаси. Умумхўжалик фаолияти фойдаси. Соф фойда. Рентабеллик. Маҳсулотларни сотиш рентабеллиги. Асосий воситалар рентабеллиги. Активлар рентабеллиги. Перманент капитал рентабеллиги. Ялпи фойдага таъсир қилувчи омиллар. Рентабеликка таъсир қилувчи омиллар.


1. Корхона молиявий барқарорлигининг таҳлили.


Корхоналарнинг молиявий ҳолатига баҳо беришдаги асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, молиявий барқарорлик коэффициенти ҳисобланади.
Хўжаликнинг молиявий барқарорлиги мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар ёрдамида ифодаланади ва улар орқали таҳлил этилади, хулосалар чиқарилади.
Корхонани қай вақтда молиявий барқарор хўжалик деб айтиш мумкин?
Корхонанинг моддий оборот мабалғларини ташкил қилувчи манбалари билан тўлиқ қопланган тақдирда, уни молиявий барқарор хўжалик деб аташ мумкин. Демак, молиявий барқарорлик деганда моддий айланма маблағларни ташкил қилувчи манбалари билан мавжуд товар – моддий заҳиралар ҳажмининг қопланиш даражасини тушунмоқ керак.
Молиявий барқарорлик аҳволини ўрганиш ва таҳлил этишнинг асосий манбаи бўлиб, бухгалтерия баланси нетто ҳисобланади. Бухгалтерия баланси-неттонинг қуйидаги модели асосида молиявий барқарорликни аниқлаш ва таҳлил этиш йўлларини кўриб чиқамиз:



Бунда: У – узоқ муддатли активлар;


З – товар- моддий заҳиралар (моддий айланма маблағлар);
П – пул маблағлари ва қимматли қоғозлар;
Д - дебиторлик қарзлар;
Ў – ўз маблағларининг манбалари;
Қ – узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар;
Б – банкларнинг ва бошқа ташкилотларнинг қисқа муддатли кредитлари ва қарзлари;
К – кредиторлик қарзлар.
Ушбу моделдаги З+П+Д белгилари жорий активларни, Қ+Б+К белгилари мажбуриятларни билдиради.
Бухгалтерия баланси-нетто моделидан кўриниб турибдики, активлар (хўжалик маблағлари) икки манба ҳисобига, яъни ўз ва қарз маблағлари ҳисобига ташкил бўлади. Қарз маблағлари ўз навбатида иккига бўлинади:

  1. узоқ муддатли мажбуриятлар;

  2. қисқа муддатли мажбуриятлар.

Узоқ муддатли мажбуриятлар асосий воситаларни ташкил этиш манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қисқа муддатли мажбуриятлар жорий активларни ташкил қилиш манбаларидан биридир.
Демак, жорий активлар икки манба ҳисобига ташкил бўлади. Буни юқорида келтирилган бухгалтерия баланси-нетто моделидан фойдаланиб, аниқлаш мумкин:

З+П+Д=(Ў+Қ-У)+Б+К


Ушбу формуладан хўжаликнинг жорий активлари икки манба ҳисобига, яъни ўз жорий активлари манбалари (Ў+Қ-У) билан қисқа муддатли қарз маблағлари (Б+К) ҳисобига ташкил бўлишлиги кўриниб турибди.


Молиявий барқарорлик мезонига кўра моддий айланма маблағлари ҳажми ўз айланма маблағлари манбалари билан тўла қопланса, молиявий барқарор корхона бўлиб, у қисқа муддатли қарзларини тўлаш имкониятига эга бўлади, яъни тўлов қобилиятига эга бўлган корхона ҳисобланади. Бошқача айтганда корхонада молиявий барқарорлик мавжуд эканлигини ёки унда унинг мустаҳкам эканлигини кўрсатади.
Моддий айланма маблағлари ҳажми корхонанинг ўз айланма маблағларини ташкил қилиш манбалари билан тўла қопланса ёки ошса, корхона молиявий барқарор хўжалик бўлиб ҳисобланади, яъни у қисқа муддатли мажбуриятларни узиш имкониятига эга бўлади.
Бундай корхона тўлов қобилиятига эга бўлган корхона дейилади. Бу ҳолатни қуйидагича ифодалаш мумкин:
З  Ў+Қ-У.
Агар ўз айланма маблағларини ташкил этувчи манбалар суммаси товар - моддий заҳиралар суммасига тенг бўлса (З=Ў+Қ-У), пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва дебиторлик қарзларининг биргаликдаги жами суммаси (П+Д) қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар билан кредиторлик қарзларнинг жами суммасига (Б+К) тенг бўлади:
П+Д=Б+К
Агар ўз айланма маблағларини ташкил қилувчи манбалар суммаси товар - моддий заҳиралар суммасидан ошса (З<Ў+Қ-У), пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва дебиторлик қарзларининг жами суммаси (П+Д) қисқа муддатли мажбуриятлар жами суммасидан (Б+К) катта бўлади:
П+Д>Б+К
П+Д ҳажми Б+К ҳажмидан катта ёки унга тенг бўлса, корхона қисқа муддатли мажбуриятларини узиш (тўлаш) қурбига етарли даражада эга бўлади. Шундай қилиб, моддий айланма маблағларни ташкил қилиш манбалари ҳажми билан товар - моддий заҳиралар орасидаги ўзаро боғлиқлик нисбати коэффициенти молиявий барқарорлик даражаси аҳволини белгилайди.
Моддий айланма маблағларни ташкил этувчи манбалар ўз навбатида икки турга бўлинади:

  1. ўз айланма маблағларининг манбалари;

  2. моддий айланма маблағларни ташкил қилувчи асосий манбалар.

Корхонанинг ўз айланма маблағларини аниқлаш учун ўз маблағларининг манбларига (Ў) узоқ муддатли қарзлар ва кредитларни (Қ) қўшиб, уларнинг жами суммасидан узоқ муддатли активлар суммасини (У) чегириб ташлаш керак:
Зў=Ў+Қ-У
Бунда: Зў – ўз айланма маблағлари манбалари суммасини (Ў+Қ-У) билдиради.
Сўнгра ушбу кўрсаткични мавжуд товар –моддий заҳиралар ҳажмига солиштириш орқали молиявий барқарорлик даражаси таҳлил этилади. Бунинг учун манбалар суммасидан мавжуд заҳиралар суммасини чегириб, ўзгариши (кам ёки кўплиги) аниқланади, хулоса қилинади.
Корхонанинг моддий айланма маблағларининг ташкил бўлишида ўз айланма маблағлари билан бир қаторда қарз маблағлари, биринчи навбатда қисқа муддатли банк кредитлари иштирок этади. Шу манбалар йиғиндиси асосий манбалар деган тушунчани беради.
Буни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Зў+Б=(Ў+Қ-У)+Б
Бунда: Б-банклар ва бошқа ташкилотларнинг қисқа муддатли кредитлари ва қарзлари.
Асосий манбаларни жами суммасини мавжуд айланма маблағлар суммасига (З) солиштириб, ўзгариши (кўп ёки камлиги) аниқланади, натижада ушбу кўрсаткичлар орқали хўжаликнинг молиявий барқарорлиги аҳволига баҳо берилади. Таҳлил горизонтал ва вертикал усуллар ёрдамида амалга оширилади. Таҳлил ҳам давр боши, ҳам давр охиридаги кўрсаткичларни, ҳам давр охирини давр бошидаги кўрсаткичларга қиёслаш орқали амалга оширилади. Бошқача айтганда, айланма маблағларнинг ҳам давр бошида, ҳам давр охирида манбалар билан таъминланиш даражаси, ҳамда уларнинг давр охирида давр бошига нисбатан ўзгаришларининг аҳволи батафсил таҳлил этилиши керак.
Молиявий барқарорлик таҳлилини юқорида баён қилинган қоидаларга асосланиб қуйидаги жадвалдан файдаланиб амалга ошириш мумкин.

1-жадвал.


Корхона бўйича молиявий барқарорлик даражасини таҳлили.

Кўрсаткичлар

Йил боши, минг сўм

Йил охири, минг сўм

Ўзгариш, (+,-)

  1. Ўз маблағларининг манбалари (Ў)

35625

38141

+2516

  1. Узоқ муддатли қарзлар ва банк кредитлари (Қ)

-

-

-

  1. Узоқ муддатли активлар (У)

43912

44526

+614

  1. Ўз айланма маблағлари (Зў=Ў+Қ-У)

-8287

-6385

+1902

  1. Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар (Б)

12161

22939

+10778

  1. Товар – моддий заҳираларни ташкил қилувчи асосий манбалар жами (Зў+Б)

3874

16554

+12680

  1. Баланс бўйича мавжуд бўлган товар-моддий заҳиралар жами суммаси (З)

30672

32149

+1477

  1. Ўз оборот мабалғлари манбаларининг заҳира ва сарфларга нисбатан кўп(+), камлиги (-) (Зў-З)

-38959

-38534

+425

  1. Асосий манбалар суммасининг заҳира ва сарфлар ҳажмига нисбатан кўп(+), камлиги (-) (Зў+Б-З)

-26798

-15595

-11203

Жадвалдан кўриниб турибдики, корхонада моддий айланма маблағлар ўз маблағларининг манбалари билан умуман қопланган эмас, ҳатто кредит ҳисобига ҳам тўлиқ қопланган эмас. Масалан, йил оҳирида фақат 51,5 % қопланган, холос 15595 минг сўми (48,5%) моддий айланма маблағлар қопланиш манбаига эга эмас. Шунинг учун корхона бу қийин ҳолатдан чиқиши учун ўз маблағларининг манбаларини ошириши ва қисқа муддатли кредитлардан тўлиқ фойдаланиши зарур. Бунинг учун қуйидаги чораларни амалга ошириши керак:

  • Ортиқча бўлган асосий воситаларни сотиши зарур. Буни амалга ошириш учун «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида»ги ҳисоботдаги асосий воситаларни чуқур ўрганиб (инветаризация қилиб) чиқиши ва кераксизларини аниқлаб сотиши зарур.

  • Товар моддий зархиралар таркибидаги тайёр маҳсулот ва товарларни юқори даромадли каналлар орқали тезликда сотиши зарур.

  • Ишлаб чиқариш зархираларини таркибини ҳам инветаризация қилиб кераксизларни тезликда сотиши зарур.

  • Тугалланмаган ишлаб чиқариш хажми йил охирида 27313 минг сўмни ташкил қилган, шу мақсад учун олинган қисқа муддатли кредит 22939 минг сўмни ташкил қилган. Қопланмаган қисмига ҳам қисқа муддатли кредит олиш чораларини кўриши зарур.

  • Энг асосийси тугалланмаган ишлаб чиқаришдан олинадиган тайёр маҳсулотни кам харажатлар билан кескин кўпайтириш чораларини кўриши зарур. Бунинг учун тезликда чора тадбирлар ишлаб чиқиб, ҳаётга тадбиқ этиш зарур.

Ана шу тавсиялар амалга оширилса ўз маблағлари манбалари кескин ошиб, корхона молиявий жиҳатдан барқарорлашади.

МАВЗУ КРЕДИТГА ЛАЁҚАТЛИЛИК ТАҲЛИЛИ


Режа

  1. Таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари.

  2. . Бухгалтерия баланси бўйича тўлов маблағлари ва тўлов мажбуриятларининг махсус гуруҳлари.

  3. . Тўловга қодирлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари.

  4. Тўловга қодирлик коэффициентларининг омилли таҳлили.

Adabiyotlar


1. Abdukarimov I.T., Pardayev M.K. va boshkalar. «Korxonaning iqtisodiy saloxiyati tahlili» 4-chiqarilishi T.; Iqtisodiy va xukuk dunyosi, 2003 yil.
2. Axmadjanov I., Raximov M. Moliyaviy tahlili.–Ò.:«Iqtisod», 2003.
3. Vahobov A.V. va boshqalar. Moliyaviy va boshqaruv tahlil. Dfrslik. T.: 2005.
4. Qudratov T.,Fayziyeva N. Qishloq xo’jalik korxonalari faoliyatining tahlili. Darslik. Samarkand-2010yil.
5. Qudratov T. va bosh., Korxonalar faoliyatining tahlili va nazorati.. Darslik. T.:”Voris” nashriyoti,2012 yil
6. Raximov M.Yu. Moliyaviy tahlil. Uquv qo’llanma.-T.: TMI.2004.
7. Saviskaya G.V. Analiz xozyaystvennoy deyatelnosti predpriyatiya» uchebnik 2-ye izdaniye – M.: INFRA 2003
8. Campbell R.Mcconnel, Stenley L.Brue. ECONOMICS: principles, problems, and polices. Tallin, 1993

Internet saytlari


www//lex.uz
www//ziyonet.uz
www//mf.uz
www//soliq.uz

Таянч иборалар: Молиявий натижалар. Фойда. Зарар. Ялпи фойда. Асосий фаолият фойдаси. Умумхўжалик фаолияти фойдаси. Соф фойда. Рентабеллик. Маҳсулотларни сотиш рентабеллиги. Асосий воситалар рентабеллиги. Активлар рентабеллиги. Перманент капитал рентабеллиги. Ялпи фойдага таъсир қилувчи омиллар. Рентабеликка таъсир қилувчи омиллар.


1. Таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари.


Барча маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар каби қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳам турли хил корхоналар, ташкилот ва муассасалар билан иқтисодий алоқада бўлади, яъни мол етказиб берувчилар, сотиб олувчилар ва шу жумладан тайёрлов ташкилоти, солиқ, банк, суғурта ташкилотлари ва бошқа кредиторлар билан иқтисодий муносабатда бўлади. Ушбу иқтисодий алоқалар молиявий интизом чегарасида содир бўлиши, яъни белгиланган муддатларда амалга ошиши катта аҳамиятга эга. Мол етказиб берувчиларга, қарзини ўз вахтида тўлаш, тижорат банкларидан олинган кредитларни белгиланган муддатда узиш, давлат бюджетига соликларни ўз вақтида тўлаш ва ҳоказо тўловларни амалга ошириш, сотиб олувчилардан ва шу жумладан тайёрлов ташкилотларидан қарзини ўз вақтида ундириб олиш каби жараёнларни ҳисоб-китоби молиявий таҳлил бўйича чуқур билимни талаб қилади. Ушбу жараёнларнинг натижалари хўжаликнинг тўлов қобилятини ифодаловчи кўрсаткичларда намаён бўлади, шунинг учун тўловга қодирлик даражасини ўрганиш ва уни ошириш имкониятларини аниқлаш таҳлилнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун таҳлилнинг олдида қуйидаги асосий вазифалар туради.

  1. тўлов маблағлари ва тўлов мажбуриятларини ҳажмини аниқлаш, ҳисоблаш;

  2. тўловга қодирлик кўрсаткичларини унинг барча турлари бўйича аниқлаш;

  3. тўлов қобилиятига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва таъсирини ҳисоблаш, баҳо бериш;

  4. тўлов қобилияти кўрсаткичи даражасини ошириш имкониятларини кўрсатиш.

Ушбу вазифаларни самарали ҳал этиш учун тўлов қобилиятини ифодаловчи барча кўрсаткичларини узлуксиз равишда таҳлил қилиб туриш зарур.

2. Бухгалтерия баланси бўйича тўлов маблағлари ва тўлов мажбуриятларининг махсус гуруҳлари.


Корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо беришдаги асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, тўлов қобилиятини ифодаловчи коэффициент ҳисобланади.
Баланс бўйича хўжаликнинг тўлов қобилиятига айланма активларнинг ликвидлик кўрсаткичлари орқали баҳо берилади.
Баланс ликвидлик кўрсаткичларини таҳлил этишдаги асосий манбадир.
Бухгалтерия балансида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил бўлиш манбалари тўлиқ акс эттирилган бўлади. Хўжалик маблағлари баланснинг активида ва уларнинг манбалари эса пассивида кўрсатилади. Хўжалик маблағлари ҳозирги пайтда «Узоқ муддатли активлар» ва «жорий активлар» тариқасида, уларнинг манбалари эса «Ўз маблағлари манбалари» ва «мажбуриятлар» номлари билан балансда акс эттирилган.
Баланс ликвидлиги деб нимага айтилади? Хўжаликнинг ўз жорий активлари билан қисқа муддатли мажбуриятларини қоплай олиш қуввати баланс ликвидлиги дейилади. Бошқача айтганда баланс ликвидлиги қарзларни тўлашга бўлган қурбининг даражасини ифодалайди.
Корхонанинг жорий активларини қисқа муддатли мажбуриятларига бўлиш орқали баланснинг ликвидлик даражаси аниқланади, яъни тўловга қодирлик кўрсаткичи аниқланади. Тўловга қодирлик - мажбуриятларини ўз вақтида қоплай олиш қобилиятини англатади.
Жа
Бл=--------
Қмм
Активлар ликвидлиги деб нимага айтилади?
Активлар ликвидлиги деб активларнинг вақт бўйича нақт пул шаклига айланишига (ўтишига) айтилади. Активларнинг нақт пулга айланиши учун кетадиган вақт уларнинг тезлигини ифодалайди.
Активларнинг ҳар бир тури пул шаклини олганга қадар ўтган вақт қанча кам бўлса, унинг ликвидлиги шунча юқори бўлади.
Баланс бўйича тўлов қобилиятини таҳлил этишга киришишдан олдин баланс активи ва пассивидаги моддаларни махсус белгилари бўйича гуруҳлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Баланснинг активидаги хўжалик маблағлари «ликвидлик даражаси (яъни пулга айланиш тезлиги)» бўйича ва баланснинг пассивидаги хўжалик маблағларининг манбалари «тўлов муддатлари даражаси» бўйича махсус гуруҳларга бўлинади.
Баланс активларини пулга айланиш тезлиги бўйича қуйидаги 4-та гуруҳга бўлиб, таҳлил этилади.
А1 – энг юкори ликвидли активлар. Булар доимий ҳаракатдаги активлар деб ҳам юритилади.
Бу гуруҳга корхонанинг барча пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар (қимматли қоғозлар) киради.
А2 – тез реализация этиладиган активлар.
Ушбу гуруҳга барча дебиторлик қарзлари киритилиб келинмокда. Бу гуруҳга тайёр маҳсулот, товарлар, ўстириш ва боқувдаги молларнинг қийматларини киритиш зарур.
А3 – Секинлик билан реализация этиладиган активлар.
Бу гуруҳга моддий ишлаб чиқариш захиралари киритилиб келинмокда, яъни ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва узоқ муддатли инвестициянлар киритилади.
А4 – қийинчилик билан реализация этиладиган активлар.
Бу гуруҳга «Узоқ муддатли активлар» киритилиб келинмокда.
Баланс пассивларини «Тўлов муддати даражаси» бўйича қуйидаги 4-та гуруҳга бўлиб, таҳлил этилади.
П1 – Тезликда тўланадиган мажбуриятлар. Бу гуруҳга жорий кредиторлик қарзлари билан ўз вақтида қайтарилмаган банк ссудалари киради. Жорий кредиторлик қарзлари кредиторлик қарзларидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тўлов муддати узайтирилган кредиторлик қарзларини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
П2 – Қисқа муддатли пассивлар.
Ушбу гуруҳга муддатида қайтарилмаган ссудалардан ташқари қисқа муддатли кредитлар ва қисқа муддатли қарзлар киради. Буларнинг ҳажмини аниқлаш учун қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар суммасидан Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари билан тўлов муддати узайтирилган ссуда қарзлари суммасини чегириб ташлаш керак. Буларни мўътадил қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар деб аташ зарур.
П3 – Узоқ муддатли пассивлар.
Ушбу гуруҳга узоқ муддатли кредитлар ва узоқ муддатли қарзлар киради.
П4 – Доимий пассивлар.
Бу гуруҳга баланс пассивининг 1-бўлимидаги барча моддалар киритилади, яъни «Ўз маблағларининг манбалари» нинг жами доимий пассивлар бўлиб ҳисобланади.
Баланснинг ҳам активи, ҳам пассивини махсус гуруҳларга бўлиб олгандан кейин ликвидлик (тўловга қодирлик) кўрсаткичлари аниқланади ва шулар асосида тўлов қобилияти кўрсаткичи таҳлил қилинади.

3. Тўловга қодирлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари.


Баланс-нетто маълумотлари бўйича махсус гуруҳларга бўлинган активлар ва пассивлар таркибидаги моддалар асосида қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятига баҳо бериш учун амалиётда баланс ликвидлигининг қуйидаги нисбий кўрсаткичлари қўлланилади.

  1. Мутлоқ ликвидлик коэффициенти (Мутлоқ тўловга қодирлик коэффициенти).

  2. Тезкор ликвидлик коэффициенти (оралиқ тўловга қодирлик коэффициенти).

  3. Жорий ликвидлик коэффициенти (жорий тўловга қодирлик коэффициенти).

Ушбу коэффициентлар бир-биридан формуланинг суратидаги тўлов маблағларининг таркиби бўйича фарқ қилади, яъни қисқа муддатли мажбуриятларни қоплашда (тўлашда) иштирок этувчи ликвидли активлар таркиби билан бир-биридан фарқ қилади. Энди, ушбу коэффициентларни ҳисоблаш усулларига тўхталамиз.

Download 435,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish