21 – МАВЗУ. ДАРС ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА
КАСБИЙ МАЌОРАТ
Режа:
Педагогнинг дарс жараёнида касбий маҳоратии.
Дарс жараёнини ташкил этишда педагогнинг касбий маҳорати.
Педагогик фикр тарихида ўқитувчи ўрни ва маҳорати.
Хулоса.
Таянч иборалар. таълим турлари, касбий маќорат, œкув муассасалари, узлуксиз таълим, дарс жараёни, комил инсон.
Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу ишларни амалга оширишда узлуксиз таълим турлари, айниқса олий таълим ўқув муассасаларининг аҳамияти беқиёсдир. Касбий маҳоратда ўқитувчининг асосий мақсади жамият талабидан келиб чиққан ҳолда комил инсонни вояга етказиши ва аниқ вазифаларни белгилаши лозим. Тарбия жараёнида ёш талабаларга педагогик таъсир кўрсатиш, бу у ёки бу юксак аҳлоқий сифатларнинг моҳиятини англатиш демакдир. Ҳар бир шахсга таъсир этиш тарбиячининг касбий маҳорати ва обрўсига боғлиқ бўлади ва қуйидагиларга боғлиқ:
талабанинг ижобий хатти-ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги;
талаб аниқ ва тушинарли бўлиши;
қўйилган талаб ва вазифаларнинг натижасини билиш;
талаб очиқ чеҳра, самимий бир оҳангда берилиши, илтимос, маслаҳат, яхши ниятга чорлаш;
талаб талабаларнинг ёши, билим савиясига мос бўлиши, талабаларга кесатиш, луқма, миннат қилиш бўлмаслиги ва бошқаларга эътибор бериш лозим;
Кишилик жамоаси пайдо бўлган даврдан бошлаб инсон ҳеч қачон ёлғиз яшай олмаган. Жамоаларни ташкил қилиш ва унинг тарбиявий тасирини назарий ва амалий асослари мутафаккир ва олимлар томонидан ўрганилиб, илмий тадқиқод ишлари олиб борилган. Тарбиячининг вазифаси талаба-ёшлар жамоасини ташкил қилиш, тарбиялаш ва жибслаштириш борасидаги назарий билимларни ўзлаштириб, илғор тажрибаларга суяниб, тарбия жараёнида ёшларни ўртоқлик, ўзаро ҳамкорлик, ўз-ўзини тарбиялаш ва тўғри бошқариш каби жамоатчилик сифатларини шакллантириш ва ўзлаштиришдан иборат. Тарбия уч нарсага эҳтиёж сезади: истъедодга, илмга ва машққа деган эди улуғ олим Арасту. Ҳар бир ўқитувчи бераётган таълим-тарбиясининг янада самарали бўлиши учун ўз устида муттасил ишлаши, билимини, маҳоратини ўстириши, ўқувчилар билан бўладиган муносабатларни пухта ўйлаб, уларнинг кўнгилига озор етказмасдан иш олиб бориши керак. Юксак туйғу маданиятига эга бўлган ўқитувчи болаларнинг кайфияти ноҳушлигини дарров фаҳмлайди. Бола аҳволини тушиниш, унга ҳамдард бўлиш, мадад бериш керак. Таълим-тарбия ҳақида буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир." деган эди.Ўқитувчи болаларни тўлиқ ўрганиши,тарбиявий тадбирларни мукаммал тасирчан уюштиришга имконият яратади.Ўқитувчи ўз фаолиятида қуйидагиларга эътибор бериши лозим.
Ўқувчиларда шаклланиб келаётган ижобий фазилатларни тафсифлаш, уларни билим олишга қизиқтириш, ростгўй, маърифатли, меҳирли, дўстлик, ўз-ўзини бошқариш, меҳнатга муносабатини ривожлантириш.
Ўқувчиларнинг руҳий қуввати ва қобилиятларини ажрата олиш.
Ўқувчидаги ижобий ва салбий ўзгаришларни кузатиш ва сабабини ўрганиш.
Ўқувчидаги ёлғон гапириш ва бошқа салбий сифатларини аниқлаш.
Фан ўқитувчилари ҳар хил мусобақалар, беллашувлар ўтказишлари ҳам ўқувчининг билимига билим қўшади, дунёқарашини ўстиради, гуруҳдошлари билан алоқани мустаҳкамлайди, мустақил фикирлашга ундайди.
Дарс–педагогик ижодкорликнинг асосий майдони. Ўқитувчининг асосий педагогик эҳтиёжи-ўргатиш, етказиб бериш-айнан дарсда амалга ошади. Дарс жараёнида ўқитувчи олдида муҳим бир масала туради. Ўқувчиларни билим олишга жалб қилиш, уларни олға ҳаракатлантириш талаб қилинади. Бу эса ўқитувчи ва ўқувчиларни биргаликда меҳнатка жалб қилади. Бунинг учун ўқитишда мажбур қилмаслик керак.
Педагогик ҳамкорликнинг карашларидан бири–дарсда ўқувчидаги қўрқувни йўқатиш, уни эркинроқ, дадилроқ билиш, ўзининг кучига ишонтириш, унга жиддий, ижод қилишга қодир шахс сифатида қараш. Ўқувчилар билан ҳамкорлик руҳида иш олиб бориш, уларга аниқ бир мақсад қўйиб, бу мақсадни мураккаблигига ва буни амалга оширишга ишонтириш, уларда унга бўлган ишончини, аниқ, мушкул масалани ҳам еча олиш мумкинлигини шакиллантириш.
Дарс ўтиш жараёнида қуруқ гап билан чегараланмай, ўқувчи хотирасини шакиллантириш, мантиқ, тасаввур, фикирлай олишини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи қайси дарсни ўтишидан қатъий назар, ҳеч қандай кераксиз, ортиқча нарсаларга тўхталмай, ҳар бир мавзуни аниқ, равшан, лўнда тушинтириши лозим. Дарс ўтиш давомида ўқитувчининг муваффақиёти унинг назарий ва касбий тайёргарлигига боғлик. Дарсга тайёрланиш жараёнида ўқитувчи шу предметга қарашли психологик–педагогик, методик китобларни, журнал ва газеталарни мунтазам равишда ўқиб бориши, бадий адабиётдан, ҳар хил кинофильмлардан фойдаланиши керак. Дарс бериш жараёнида воситалар ҳар хил бўлиши мумкин. Бу ўқитувчининг ихтисослигига, унинг қизиқувчанлигига, эҳтиёжларига, интелектуал фаоллигига боғлиқ. Албатта бунда ўрганилаётган материал мазмунини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Дарс бир нечта омиллардан иборат. Шуларнинг асосийси–давлат томонидан қабул қилинган программа. Ўқитувчи ўқув программанинг асосий йўналишларини билиши, ҳар бир дарсда 3 та масалага эътибор қаратиши керак. Булар:
Тарбиявий масалалар–ўқувчиларнинг бўлаётган ҳодисаларга, атрофга бўлган дунёқарашини шакллантиради. Уларда инсонпарварлик, ватанпарварлик руҳини тарбиялайди.
Илм оширадиган масалалар–ўз ичига ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қураллантиришни олади.
Билиш масалалари–ўқувчиларда ўрганилаётган материаллардан асосийсини, муҳим жараёнларини ажрата олиш қобилиятини, ўқув фаолиётида ва фикрлашда мустақил бўлишни, ўқишда қийинчиликларни енгишини шакллантиради.
Тажрибали ўқитувчилар томонидан дарсдаги муҳим, керакли жойлари қайсилигини, қайси жойини эслаб қолиш, қайси жойидан шунчаки хабардор бўлиши кераклиги аниқланади.
Дарснинг қандай бўлиши унинг ижодкорлигига ва маҳоратига боғлиқ. Аввало дарснинг ижодий режаси тузилади.Ўқитилаётган предметга қизиқишни орттириш учун, унинг умуман ёки алоҳида бўлимларда кераклилиги, муҳимлиги, мақсадга мувофиқлигини англатиш керак. Янги материал қанчалик олдинги материал билан боғлиқ бўлса, у шунчалик қизиқарлироқ бўлади. Унчалик осон ёки унчалик қийин бўлмаган материал қизиқиш уйғотмайди. Ўқувчи иши қанчалик тез текширилиб ва баҳоланиб турилса, ўқувчининг қизиқиши шунчалик ортади.
Яхши киши ўз ўрнини ҳар жойда топа билади. Шундай экан, ўқитувчи аввалам бор арктёр бўлиши, ўқувчи–талабалар орасида ўзини яхши тута билиши керак. Ўқитувчининг ташқи кўриниши ва ўқувчиларга муносабати тарбия жараёнининг муҳим тури ҳисобланади.
Янги туғулган болани жамоадаги кекса боқиб, ўстирардилар. Бола тегишли биологик ёшга тўлиб, меҳнат қилишни ўрганиб, ҳаётий билим ва малакаларни эгаллагандан сўнг тўла меҳнатчилар гуруҳига ўтган. Ибтидоий жамоада бола ўзининг ҳаёт фаолиёти жараёнида катталарга ишларида қарашиб, улар билан кундалик муомолада бўлиб тарбияланиб ва таълим олар эди. Ўғил болалар катта ёшдаги эркаклар билан, қизлар эса аёлларнинг ишларида қатнашганлар. Кейинчалик ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида тарбия муассасалари–ёшлар уйлари пайдо бўлди. Бу ерда улуғ оқсоқоллар раҳбарлигида яшаш, меҳнат бўйича ўтказиладиган синовларга тайёрланар эдилар.
Ибтидоий жамиятда деҳқончилик ва ҳар хил касб–ҳунарлар пайдо бўлди. Болалар тарбияси тажрибали кишиларга топшириладиган бўлди. Улар болаларга меҳнат кўникма ва малакаларини ўргатиш билан бир қаторда, пайдо бўлиб келаётган диний урф–одат қоидалари, нақллар билан болаларни таништирган ва ёзиш-чизишларни ўргаткан.
Шарқнинг барча гуманистлари Рудакий, Фирдафсий, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Низомий, Хофиз, Шайх Саъдий, Умар Хайём, Амдураҳмон Жомий, Алишер Навоий кишиларни маънавий гўзал бўлишлари кераклиги ҳақида фикирлар билдириб, инсонпарварлик ғояларини олға сурадилар.
Абу Наср Фаробий устоз-ўқитувчиларга шундай талаб қўяди:
“Устоз шогирдларига катта зулм ва ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмослиги лозим.“
Абу Али Ибн Сино жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган машҳур энциклопедист олим. Ибн Синонинг гуманистик таълимида биринчи масала инсон камолатидир, инсонни оламдаги мавжудотлардан юқори қўйишдир. Унинг фикрича болалар билан муомолада босиқ ва жиддий бўлиш, берилаётган билимни болалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериш муҳим.
Абу Райҳон Беруний Ўрта Осиё халқининг машҳур қомусчи олими, ўзининг илмий мулоҳазалари билан барчани ҳайратда қолдирган. Унинг фикрича яхши хулқлар, ростгойлик, адалот, мардлик, ботирлик, ҳиммат ва шу кабилардир.
Улуғ мутафакир Умар Ҳайём кишиларни аҳиллик ва дўстликка, иттифоқликка чақиради, ҳар қандай мушкул ишни ҳал қилишда иттифоқлик, дўстлик жуда катта куч эканини қайта-қайта таъкидлайди.
Шарқ мумтоз маданиятининг бутун дунёга машҳур намоёндаларидан бири Саъдий Шерозий таълим-тарбияда муаллимнинг талабчанлиги билим ва тарбия беришда қаттиққўллик бўлишининг тарафдори бўлган.
“Гулистон” да устоз шогирд муносабатига оид ҳикоят келтирилади.
Бир одам кураш санъатида зўр маҳорат қозонди, у уч юз ҳийлани билар ва ҳар куни бир ҳийлани ишлатиб курашар эди. Шогирдларидан бирига икки юз тўқсон тўққиз ҳийлани ўргатти. Аммо бир ҳийлани ўргатмади. Ўстознинг ҳурматини билмаган шогирд устозидан ҳам устунлигини айтиб мақтанади. Бу сўз подшога ёқмайди. Улар кураш тушмоқларини буюради. Устоз охирги ҳийласини ишлатиб шогирдини енгади. Устоз ҳурматини билмаган шогирд эса ҳалойиқ ва подшоҳнинг нафратига учрайди.
Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз ҳукумронлиги даврида илм аҳиллари, муаллимларга ҳурмат билан қарайди. Кишиларга мансаб беришда уларнинг илмларини ҳисобга олади. Жамиятнинг ривожида уларнинг ўрни муҳим деб билади. Кўплаб мадрасалар очади, уларга муаллим ва муддарислар тайин этади. Ўзининг устозларини ҳам жуда қадрлайди.
Ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафакири, улуғ олими ва давлат арбоби, Алишер Навоий ҳам ўз асарларида устоз масалаларига кенг ўрин берган. У ёшларга чуқур билим бериш учун муаллимлар ва устозларнинг зарурлигини уқтиради. Чунки устоз болага илм ва одоб борасида ўзи биринчи намуна бўлиши кераклигини билдиради. Алишер Навоий:
“Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо анинг ҳақин юз ганч ила.”
деб устозлик касбининг улуғ бўлишини ўз фикри билан билдирган.
Ўқитувчининг жамиятдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Шунинг учун ҳам у аввало болаларни севиши, ўзини болаларнинг отаси ёки онасидек ҳис қилиши, ҳамда уларнинг тарбияси ва ўсишига оид бўлган нарсаларнинг ҳаммасини ўзининг вазифаси деб билиши зарур. Бола ўз табиати билан фаол кучга эга ўқувчиларга бу кучларни машқ қилдириш учун зарур бўлган материални бериш ўқитувчининг вазифасидир. Ўқитувчи раҳбарлик ролини ўйнагандагина болаларда ташаббускорликларини ўстириши ва уларни билимлар билан қуроллантириши мумкин. Ўқувчини ўқитиш жараёнида пухта ишланган ўқув режаси ва яхши дарслик таълим мазмунини такомиллаштиришнинг асосини ташкил этади.
Дарҳақиқат, таълимнинг муваффақиятли бўлиши дарслик, ўқитиш методлари ва ўқитувчига боғлиқ бўлади. Яхши ўқитувчи ўз фанини мукаммал эгаллаб олган бўлиши, касбини ва болаларни севиши керак.
Ўқитувчи тарбиячи ва мураббий ҳисобланади. Ўқитувчи иши бошқа ишларга қараганда кўпроқ доимо ҳайратланиш ва завқланишни талаб қилади. Ташқаридан қараганда ўқитувчининг роли оддий ва содда, бироқ у ўз меҳнатининг юксак ижтимоий аҳамиятини англаши керак. Шунинг учун ўқитувчиларга доимо зўр ҳурмат ва ғамхўрлик билан қараш ва эътибор бериш зарур. Ўқитувчи фақат ўз фанини ёки соҳасини ўрганибгина қўймайди, ўқитувчи талаба ёшларга ҳаёт сабоқларини, шунингдек одамгарчиликка ҳос хулқ-атворларни ҳам ўргатиб берувчи инсон ҳисобланади.
Касбий маќорат фанининг энг муҳим вазифаси шахсни шакллан-тиришда муҳит бера олмаган нарсалар тарбия орқали ҳосил қилинади, хатто тарбия туфайли туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб, шахсни камолга етказиш мумкин.
Педагогик жиҳаттан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият хоқ ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт ва бошқалар шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Шахс улғая борган сари унинг фаолияти ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгариб боради, турли ёш даврларда эса фаолият турлари ҳам ўзгариб боради.
Шу сабабли бола ҳаётида ўйин, ўқувчи ҳаётида ўқиш, катталар ҳаётида меҳнат фаолиятлари катта аҳамиятга эгадир. Ўқувчи ва талабаларнинг ривожланишида ўқув жараёнларининг аҳамияти ва таъсири беқиёс каттадир.Билимларни ўзлаштириш уларнинг тафаккурини ўстиради, ижодий қобилиятларини шакллантиришнинг асосий воситаси бўлиб қолади. Бу жараёнда уларда ижтимоий хулқ нормалари шаклланади. Шахс қайси ёшда бўлишидан қатъй назар, уларнинг ривожланишида меҳнат фаолиятининг аҳамияти каттадир. Тарбия билан ривожланишнинг ўзаро бир бирига таъсири ва муносабатлари мавжуд,чунки қаерда тарбия жараёни муаммолари тўғри ҳал этилса, шу шахс тарбиянинг роли ва имкониятларига ишонч билан қарайди.
Тарбия шахснинг ривожланишини таъминлаши учун боладаги ривожланишнинг моҳиятини тушуниш, билиш фаилтятининг ўзгариш сабабларини аниқлаш зарур. Тарбия ҳақиқатдан ривожлантирувчи омил бўлмтғи учун тарбияланувчи жамиятнинг тарбия олдига қўйган талаблари шахснинг ўзига хос ҳусусиятини билиши зарур. Педагогика фани соғлом авлод тарбиясини ривожлантиришга қаратилган.
Шу сабабли шахснинг шаклланиши масалаларига тўғри ёндашиш учун, унинг тарбияси, тузулиши, хулқ атворини ва унга сабаб воситаларини билиш зарур.
Шахсниннг ривожланиши жараёни бир қанча омиллар таъсирида содир бўлади. Ирсият, яъни биологик омил, ҳамда муҳит, таълим ва тарбия шахс фаолиятининг фаоллиги шахсни шакллантришнинг асосий омиллари деб тушинилади. Маълумки, шахс, инсон тирик организмдир. Шу сабабли унинг ҳаёти биологиянинг умумий қонунларига, ёшлар анатомияси ва физиологиясининг махсус қонунларига бўйсунади. Шахснинг айниқса, боланинг жисмоний ривожланиши, соғлиги биологик омилга боғлиқдир.
Мустақил Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”ни қабул қилиш баркомол авлодни яратишдаги дастлабки қадамлардир.
Шахс ривожланишига эришиш ҳар бир жамиятда тарбия тизими орқали амалга оширилади.
Шундай экан, фақат тарбия орқали шахснинг ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариш мумкин. Чунки, тарбия жараёнида аниқ мақсад ва режа асосида шахсга таъсир этилади. Дунё муҳитдаги воқеаларнинг тўғри ижобий таъсирини амалга ошириш имкони тўғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |