Бизнесда омон қолиш учун сиз доимо ўсишингиз керак.
Ўсишнинг етишмаслиги – яқинлашиб келаётган ўлимнинг илк белгиси бўлиб хисобланади!
Бизнесда шундай ибора бор:
“ Ривожлан ёки вафот эт!”
Алишер Исаев
Ҳамма нарсага улгуриш учун – Кераксиз ишлардан вос кеча олиш керак!
Мурод Назаров
Бизнесда энг хавфли омиллардан бири бу – Ривожланмасликдир!
Жефф Безос
Хар бир менеджер қачондир билими етмайдиган даражасига етади!
Петер Друккер
Хато – бу тажриба!
Хато – бу мотивация!
Хато – бу ўсиш!
Хато – бу энг қиммат тренинг!
Хатони тан ола билиш энг яхши фазилатлардан!
Алишер Исаев
Сиз омадни назорат қила олмайсиз.
Лекин қанчалик кўп ишласангиз шунчалик омадли бўлиб борасиз!
Алишер Исаев
Ақл билан ишла!
Кунига 8 соат самарасиз ишлагандан, 8 дақиқа самарали фикр юритган афзал!
“Танланганлар” китобидан
Сени сен қилган мен бўламан,
Мени мен қилган сен бўласан,
Ё йўлга чиқ бирга кетамиз,
Ё йўлдан қоч мен ҳақга бораман.
Пул ёқотишнинг энг аҳмоқона йўллари:
Алкогол ва Сигарет
Ўйловсиз сарф ҳаражат
Мақтанчоқлик
Қимор
Пул - №1 Мотивация эмас .
Аммо пул йўқлиги –
№1 Демотиватор
Алишер Исаев
Агар мусулмон одам Қаттиқ меҳнат қилмаса.
Молиявий эркинликка ҳаракат қилмаса.
Жанг санъатини ўрганмаса.
Ҳар томонлама илмли бўлмаса.
Хар бир оғзи шалоқ суюқоёқнинг сўзи ҳикмат,ҳаёти ибрат бўлиб қолади.
Абдуллоҳ Ибн Муборак “Савдогарлар устози”
Қайси киши ақлга сиққан бир ишни куюниб гапирса суюниб эшитар эдим.
Амир Темур “Темур тузуклари”
-Сен кўп ишлаганинга эмас қандай натижа олганинга қара.Агар кўп ишлаб оз натижа олаётган бўлсанг, демак вақтингни ва ишингни тартибга солишинг керак.
Агар оз ишлаб оз натижа олаётган бўлсанг , дангасаликни бас қилиб , кўпроқ ишлашинг лозим.
Абдуллоҳ Ибн Муборак “Савдогарлар устози”
Кунлик режаларни намозларимиз орасига қўйиб олганимиз учун адашмасдик ва чалғимасдик.
“Чала қилинган иш – бошланмаган ишдир”
Абдуллоҳ Ибн Муборак “Савдогарлар устози”
Агар нотўғри иш қилганимизда бизни огоҳлантирмасангиз сизда ҳайр йўқ.
Огоҳлантирганингиздан сўнг сизга қулоқ солмасак бизда ҳайр йўқ
Умар Ибн Хаттоб
Кўп билган эмас, Керагини билган ақлли аслида!
Алишер Усмонов
Агар сенга намозинг қадрсиз бўлса,
У ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз.
Холбуки сен қиёмат кунида биринчи бўлиб
Намозингдан сўраласан-ку!
Ҳасан Басрий Роҳимаҳуллоҳ
Агар инсон ношукурлик қилиб ҳаётидан нолийверса,Аллоҳ: “Сен ёмон ҳаётни кўрмабсан сенга унданам ёмонини кўрсатаман” дейди ва баттар қилади.
Агар шукур айтиб ҳозирги кунидан мамнун бўлса.Аллоҳ айтади “Сен бундан яхши ҳаётни кўрмабсан,сенга бунданам яхшисини кўрсатаман” дейди ва янада яхшилайди.
“Бахтиёр оила” китобидан.
وَأَوْفُوا۟ ٱلْكَيْلَ إِذَا كِلْتُمْ وَزِنُوا۟ بِٱلْقِسْطَاسِ ٱلْمُسْتَقِيمِ ذَٰلِكَ خَيْرٌ
وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“ Ўлчаган чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг. Ана ўша яхшидир ва оқибати гўзалдир.”
Isro surasi 35-oyat
إِنَّ رَبَّكَ يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقْدِرُ إِنَّهُۥ كَانَ بِعِبَادِهِۦ خَبِيرًۢا بَصِيرًا
“Албатта, Роббинг ризқни кимга хоҳласа, кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, у бандаларидан хабардор ва (уларни) кўргувчи зотдир.”
Isroq surasi 30-oyat
Сиз улчай олмайдиган нарсаларингизни бошкара хам олмайсиз.
Петер Друккер
Агар менга дарахт чопиш учун 6 соат вакт берилса 4 соатини болтани чархлашга ишлатаман.
Аврам Линколн
Бир киши сен билан муносабатида хато қилса-ю,сенга узр баён этса,узрини қабул қилишни кечиктирма!
Абу Али Ибн Сино
Дарахт ҳайрон эди бир холга хаста,
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.
Тасодифан
Бошгинамга ағанаган,катта тоғлар,адвидо!
Ман кетаман ҳасратланиб,руҳи соғлар алвидо!
Бу дунёнинг шўр ишига навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ,қолди боғлар алвидо!
Тоҳир Малик
Ким ўзар ўйнасанг тошбақа билан,
Бўйнинша олурсан унга тенгликни.
Дунёнинг ишлари шунақа экан,
Ҳар нечук одат қил феъли кенгликни.
Абдулла Орипов
Чўққига чиқмоқчи бўлган одам тиззаси шилинишига тайёр туриши керак!
Абдуллоҳ домла
Do'stlaringiz bilan baham: |