Режа Ҳозирги замонда ахборот технологиялари тараққиѐтидаги ўзгаришлар уларнинг компаниялар бизнесидаги аҳамиятини тубдан ўзгартирмоқда. Ахборот технологиялари департаментлари илгари бизнес-тузилмаларга ѐрдам кўрсатиб келган бўлсалар, энди уларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорларига айланмоқда, чунки улар бизнесни юритиш ва бозорда рақобатбардош афзалликларни қўлга киритиш учун сифат жиҳатдан янги имкониятларни очмоқда. - Ҳозирги замонда ахборот технологиялари тараққиѐтидаги ўзгаришлар уларнинг компаниялар бизнесидаги аҳамиятини тубдан ўзгартирмоқда. Ахборот технологиялари департаментлари илгари бизнес-тузилмаларга ѐрдам кўрсатиб келган бўлсалар, энди уларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорларига айланмоқда, чунки улар бизнесни юритиш ва бозорда рақобатбардош афзалликларни қўлга киритиш учун сифат жиҳатдан янги имкониятларни очмоқда.
Режалаштириш – лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аниқловчи тартибга солинган жараёндир. - Режалаштириш – лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аниқловчи тартибга солинган жараёндир.
- Миллий иқтисод ва унинг соҳалари ҳамда бўлимлари иқтисодиётида режалашнинг қатор таърифлари мавжуд бўлиб, улар юқорида келтирилган таърифлардан турли даражада фарқ қилади, Лекин моҳиятан унга ўхшаб кетади. Шундай таърифлардан бир нечтасини келтириш мумкин.
- Режалаштириш – «келажакнинг онгли тафаккури».
- Режалаштириш (кенг маънода) – «мазмунан бўлажак воқеаларни аниқлаш бўйича қарорлар қабул қилишни тизимли тайёрлаш асосида бошқарув қарорларини шакллантиришдир».
- Режалаштириш – «олдиндан сезиб қабул қилинган қарор», яъни режалаштириш деганда шундай ечим тушуниладики, у (қарор қабул қилишга мувофиқ келувчи ахборот жараёни билан бир қаторда) вақт жиҳатдан конъюктурали воқеалар юзага келишидан олдин ишлаб чиқилади.
Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив, яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, олдиндан қилинган хулосадир. - Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив, яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, олдиндан қилинган хулосадир.
- Прогнозлаш, яъни башорат қилиш деганда келажакни кўриш, мўлжал қилиш ва олдиндан айтиб бериш жараёни тушунилади. Фақат мавжуд далиллар, маълумотлар ва аниқ рақамлар асосида воқеа ёки ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва оқибатини олдиндан айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин.
Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир. - Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир.
- Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига эришиш.
- Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараённинг олдида турган мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат.
- Прогнозлаш, унинг вазифалари ва тамойиллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |