Таълимнинг дарсдан бошқа ташкилий шакллари.
1.Ommaviy (jamoaviy shakli).Ya,ni ta’limning ommaviy shakli.Bunda ta’lim oluvchilarning hammasi jarayonda bevosita ishtirok etadi..Bunda bir qator kamchiliklar, va yutuqli tomonlari bor
2. Guruhli shakli.Guruhli shaki Ommaviydan bir muncha qulay.Bunda butun jamoa guruhga ajratilgan holda tashkil etiladi.Masalan bitta sinf 3 guruhga bo’lish mumkin
3.Indivudail shakli.Bu shakl alohida ishlash shakluidir.Har bir o’quvchi bilan alohida faoliyat olib borilishi tushuniladi.Bu eng qulay shakl hisoblanadi
Ўқитиш принциплари
Мактабларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи мобайнида, айниқса Я.А.Коменский давридан бошлаб, ўқув жараёни ички йўналишининг асоси ажратиб келинди ва унинг такомиллашиб бориши таълим самарадорлигининг ошишига асос бўлди: «Енгил, асосли вамаъқул келадиган қилиб ўқитиш керак», «Қулай ва пухта ўқитиш керак», «Шундай ўқитиш керакки, болалар тушуниб, онгли ўзлаштирсин», «Кўргазмали ўқитиш керак, чунки,
буни бола табиати талаб этади» ва ҳ. к. Натижада бу ва бошқа талабларни дидактиканинг ўқитиш
принциплари бўлими белгилаб берди. Ўқитиш принциплари таълимда асосий, белгиловчи йўналишни очиб беради. У ўқув жараёни ва ўқитувчи фаолиятининг муҳим томонларини
кўрсатади. Ўқитиш принциплари - бу, мулоҳазага асосланган тушунча эмас. Балки у ўқитиш амалиётини умумлаштириш асосида пайдо бўлади ва унда объектив қонуниятлар ўз ифодасини топади. Лекин принцип тушунчаси, бошқа тушунчалар каби, фанда
замон, мақсад аниқлигига кўра ўзгариб боради. Масалан, Я.А.Коменский даврида, сенсуализм (ҳислар) фалсафаси нуқтаи наэаридан, ҳислар орқали билишга қараб боришга асосланган
кўргазмалилик биринчи ўринда турган.
Педагогиканинг ривожланиш босқичлари.
Талабаларни дунёқараши, мустақил фикрлашини ривожлантириш, ижодий қобилятларини ва касбий қизиқишларини ўстириш. Миллий истиқлол туфайли тараққиётнинг барча соҳаларида жадал ривожланиб бораётган мамлакатимизда ёш авлоднинг билим даражасини жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган, фан-техника янгиликларидан хабардор, мустақил фикрлай оладиган, ҳаётга дадиллик билан кириша оладиган, тадбиркор, маънавий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бу эса аввало педагогика фанини, таълим тарбия тизимини замонавий технологиялар асосида такомиллаштиришни тақозо этади. Бу муаммони ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида»ги Қонунида (1997й.) таълим давлатимиз ижтимоий тараққиёти соҳасида устивор деб эълон қилиниши педагогика фани зиммасига жуда катта масъулиятли улуғвор вазифаларни юклади. Жуда бой илмий, маънавий, маданий, диний меросимизни қайта тиклаши уларни замон руҳи талаби билан уйғунлаштириб фақат шахсий, миллий манфаат касб этиб қолмасдан умумжаҳон маънавий, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга улкан ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлод ва уларнинг келажакда қандай касб-кор эгаллашларига қараб, республикамиз келажагини тасаввур қилса бўлади. Ёшлар фаолияти фаровон ҳаётимиз мезонидир. Худди шу маънода ёшларнинг таълим-тарбиясига жиддий эътибор бермоғимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |