Педагогика фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Ибтидоий жамиятда ташкил этилган тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари



Download 63,56 Kb.
bet19/27
Sana10.07.2022
Hajmi63,56 Kb.
#768641
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
2 5255787433286440912

Ибтидоий жамиятда ташкил этилган тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари.
Энг қадимги даврларда таълим-тарбияга оид қимматли маълумотларни биз халқ оғзаки ижоди намуналари — афсоналар, қаҳрамонлик эпослари, қўшиқлар, мақол ва ибораларда ҳам кўрамиз. Чунки халқ донишмандлигининг кўзгуси бўлган халқ оғзаки ижодида халқ педагогикасига хос бўлган тарбия тажрибалари умумлашгандир. Айниқса, ибтидоий кишиларнинг табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурлари, одатлари, муносабатлари халқ оғзаки ижодининг энг қадимги жанрларидан саналган афсоналарда ифодаланган. Афсоналар қаҳрамонлари яхшилик учун ѐмонлик билан, нур учун зулмат билан кураш олиб борадилар, яхшилик ва бахт-саодат ўлкаларини яратадилар. Улар энг қадимги ѐдгорликлар, «Авесто», Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари орқали бизгача етиб келган намуналардир. Мифлар асосида яратилган афсоналар қаҳрамонлик эпослари учун замин тайѐрлади. Бу қаҳрамонлик эпосларида ватан ва эркликка бўлган муҳаббат, ўз юрти ва жонажон қабиласи учун жонини фидо этиш, шоншараф, ор-номус учун кураш туйғулари ифодаланади. Бизгача етиб келган эпик ривоятларда аждодларимизнинг ватанпарварлик кураши ўз ифодасини топган. Ватанини, халқини севиш ор-номус ва дўстларга, сафдошларига садоқат каби инсоний туйғулар, бурч ҳисси, ватани ва халқи учун ўз жонини қурбон этиш, ҳар қандай машаққатларга бардош бериш — уларнинг асосий хислатларидир. Жасурлик, кучлилик, мардлик — қадимий кишиларда таркиб топиши зарур бўлган фазилат саналган. Айниқса, тарихий шахслар билан боғлиқ ривоятлар бунинг далилидир. Чунки уларда муайян шахс-фаолияти, донишманд-лиги, қаҳрамонликлари, тарйхий шахс эга бўлган ахлоқий фазилатлар: назокат, ақл-идрок, вафо ва муҳаббат, садоқат, адолат, одамийлик кабилар улуғланган.
Темурийлар даврида илм-фан, таълим-тарбиянинг равнақ топиши.
Сохибқирон Амир Темур сайъи харакати туфайли Самарқанд шахри янгидан қайта тикланди. Шахарда Кўк сарой, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда мақбараси, шахар атрофида Боғи Чинор, Боғи Шамол, Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Нав каби боғ ва саройлар барпо этилди. Кўхак - Зарафшон, Амударѐга кўприклар қурилди. Тошкент атрофида каналлар қазилди- Сирдарѐдан Оҳангаронгача бўлган каналлар шулар жумласидандир. Марказий Осиѐда рассомчилик, наққошлик, 6езакли-бадиий буюмлар ишлаб чиқариш юқори даражага кўтарилди. Сохибқирон Темур ва темурийлар даврида - шеърият, мантиқ, фалсафа, тарих, ҳуқуқ, астрономия, математика, нафосат, тилшунослик, луғатшунослик, мусиқашунослик, тарбияшунослик, меъморшунослик, тижорат - тадбиркорлик, таржимонлик, хаттотлик, жўғрофия ва элшунослик каби бошқа ўнлаб дунѐвий билимларни ўрганиш, шу билимлар асосида асарлар яратиш йўлга қўиилди. Амир Темур хукмронлиги даврида ўрнатилган тинчлик мамлакатда маданият, илм-фан, халқ оғзаки ижоди, адабиѐт ва санъатнинг ривожида, мадрасаларда таълим-тарбиянинг юқори савияда бўлишида муҳим омил бўлди. Улуғбек замонига келиб эса математика, астрономия каби фанлар айниқса ривож топди. Тиббиѐт, тарих, адабиѐт ва шулар билан бир қаторда диний билимларнинг ҳам равнақ топишига катта эътибор берилди. Олий мактаб - мадрасалар қурилди. Бухоро, Самарқанд ва Ғиждувонда қурилган уч мадраса фан тараққиѐтида илмий марказ бўлиб келди.


  1. Download 63,56 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish