6-Мавзу юзасидан семинар машғулоти
Психологияда шахс муаммоси. Шахс фаолияти ва унинг
индивидуал-психологик хусусиятлари
Назарий қисм
Режа:
1. Шахс фаолияти, фаолият класификасияси ва турлари
2. Шахснинг ривожланишига таъсир этувчи факторлар
3. Темпераментнинг психологик тавсифи ва физиологик асослари
4. Ўспиринлик даврида шахс ижтимоийлашуви
амият билан доимий муносабатни ушлаб турувчи, ўз-ўзини англаб, ҳар
бир ҳаракатни мувофиқлаштирувчи шахсга хос бўлган энг муҳим ва
умумий хусусият - бу унинг фаоллигидир. Фаоллик (лотинча “аcтус” -
ҳаракат, “аcтивус” - фаол сўзларидан келиб чиққан тушунча) шахснинг
ҳаѐтидаги барча хатти - ҳаракатларини намоѐн этишини тушунтирувчи
туркумдир . Бу - ўша оддий қўлимизга қалам олиб, бирор чизиқча тортиш
билан боғлиқ элементар ҳаракатимиздан тортиб, токи ижодий уйғониш
даврида амалга оширадиган мавҳум фикрлашимизгача бўлган мураккаб
ҳаракатларга алоқадор ишларимизни тушунтириб беради. Шунинг учун ҳам
психологияда шахс, унинг онги ва ўз-ўзини англаш муаммолари унинг
фаоллиги, у ѐки бу фаолият турларида иштироки ва уни уддалашига
алоқадор сифатлари орқали баѐн этилади.
Фанда инсон фаоллигининг асосан икки тури мавжуд :
А. Ташқи фаоллик -
бу ташқи дунѐда ўз ички истак-хоҳишларимиз
таъсирида бевосита кўриш, қайд қилиш мумкин бўлган ҳаракатларимиз,
мушакларимизнинг ҳаракатлари орқали намоѐн бўладиган фаоллик.
Б. Ички фаоллик
- бу бир томондан у ѐки бу фаолиятни бажариш
мобайнидаги физиологик жараѐнлар (моддалар алмашинуви, қон айланиш,
нафас олиш, босим ўзгаришлари) ҳамда, иккинчи томондан, бевосита
психологик жараѐнлар, яъни аслида кўринмайдиган, лекин фаолият
давомийлигига таъсир кўрсатувчи омилларни ҳиссиѐтларни ўз ичига олади.
Мисол тариқасида ҳаѐтда кечадиган шундай манзарани тасаввур
қилайлик: узоқ айрилиқдан сўнг она ўз фарзанди висолига етди. Ташқи
фаолликни биз онанинг боласига интилиши, уни қучоқлаши, юзларини
силаши, кўзларидан оққан севинч ѐшларида кўрсак, ички фаоллик - ўша кўз
ѐшларини келтириб чиқарган физиологик жараѐнлар, ички соғинчнинг асл
сабаблари (айрилиқ муддати, ночорлик туфайли айрилиқ каби яширин
мотивлар таъсири), кўриб идрок қилгандаги ўзаро бир-бирларига интилишни
Ж
таъминловчи ички, бир қарашда кўз билан илғаб бўлмайдиган эмоционал
ҳолатларда намоѐн бўлади. Лекин шу манзарани бевосита гувоҳи бўлсак,
хамда уни ифодалаган расмни қурсак, тахминан қандай жараѐнлар
кечаѐтганлигини тасаввур қилишимиз мумкин. Демак, иккала фаолият тури
ҳам шахсий тажриба ва ривожланишнинг асосини ташкил этади. Бир
қарашда ҳар бир конкрет шахсга ва унинг эҳтиѐжларига боғлиқ бўлиб
туюлган бундай фаолият турлари аслида ижтимоий хусусиятга эга бўлиб,
шахснинг жамият билан кечадиган мураккаб ва ўзаро муносабатларининг
оқибати ҳисобланади.
Инсон фаолияти “ҳаракат”, “фаолият”, “хулқ” тушунчалари билан
чамбарчас боғлиқ бўлиб, шахс ва унинг онги масаласига бориб тақалади.
Шахс айнан турли фаолиятлар жараѐнида шаклланади, хамда ўзлигини
намоѐн қилади. Демак, фаоллик ѐки инсон фаолияти пассив жараѐн бўлмай, у
онгли равишда бошқариладиган фаол жараѐндир. Инсон фаоллигини
мужассамлаштирувчи ҳаракатлар жараѐни фаолият деб юритилади. Яъни,
Do'stlaringiz bilan baham: |