Хонликлар даврида тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар.
Хонликлар даврида бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Ҳиндистон Шох Акбар, Шарқий Овруподан Иван Грознийлар билан дўстона алоқа ўрнатилди. Бухоро хони Абдуллахон 1001 та работ ва сардобалар қурдирди, мадраса, масжидлар, хонақоҳ ва кўприклар, сув омборлар ва бошқа иншоотлар қурилди. Бу даврда «Абдулланома» номли тарихий китоб ѐзилди. Тиббиѐт соҳасида Султонали Самарқандийнинг «Дастур ал-илож», Муқаммад Юсуф Маҳхолнинг «Тахқиқ ал хумаййот», «Зубдат ул-қаххолин» асарлари, Шайбонийхоннинг «Таворихи гузидайи нусратнома», Бобурнинг «Бобурнома», Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақое», Фазлиддин Ибн Рўзбекхоннинг «Мехмонномайи Бухоро» каби асарларида ўша даврнинг ижтимоий, сиѐсий, тарихий, адабий, маърифий ҳаѐти ўз аксини топган. ХVII-ХVIII асрларда меъморчилик соҳасида ҳам катта иншоотлар қурилди. Масалан, Бухорода Имомқулихоннинг нуфузли амалдоридан Нодир девонбеги масжид, ховуз, мадрасалардан иборат катта меъморий ансамбль қурдирди. Шунингдек, Самарқанддан 4 чақирим Жанубда Хўжа Ахрор қабри олдига мадраса ва Номозгох барпо этди. Бу даврда Мухаммад Балхийнинг 5000 байтдан иборат «Субхонқулихоннома», Мирмухаммад амир Бухорийнинг «Убайдулланома», Мухаммад Вали Самарқандийнинг 200 нафар адабиѐт арбобларининг таржимаи холига оид маълумотлар берилган «Музаккирул асхоб» номли асари, шунингдек, Сайидо Насафи, Сўфи Оллоѐр, Боборахим Машрабларнинг асарлари юзага келди. Бу даврда ижтимоий хаѐтнинг барча жабхаларида; турмушда ҳам, оилада ҳам ҳар бир киши алоҳида диний талабларга риоя этар эди
1917-1991 йилларида Ўзбекистонда таълим тизими ва педагогика.
1917 йилги феврал воқеалари ва октябрь давлат тўнтаришидан сўнг Марказий 0сиѐ халқларининг ҳаѐтида - ижтимоий-сиесий, иқтисодий, маънавии-мафкуравии, жумладан халқ маорифи соҳаларида кескин ўзгариш юз берди. Туркистон ўлкасида миллий демократия вакиллари, машҳур маърифатпарвар зиѐлилар томонидан янги услулдаги мактабларнинг кенг тармоғини яратиш, мактаб-маориф борасида зудлик билан ислоҳатларни амалга ошириш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Аммо Ўзбекистон худудида маънавият ва маданият 1917 йилдан бошлаб мураккаб вазиятни бошдан кечирди, жиддий тўсиқлар ва бузғунчиликларга учради., 1922 йилда фарғона шахрида Хусанхон Ниѐзий бошчилигида очилган иккинчи босқич мактаб, қатор бошқа мактаблар шулар жумласидан эди. 1922 йилга келиб Туркистонда болаларнинг 25 фоизи мактабларга жалб қилинган эди. Бухоро республикасида 1921 йилда 175 та янги мактаб, 11 минг ўқувчи бор эди. Лекин 1924 йил ўрталарига келиб мактаблар 69, ўқувчилар 3563 тани ташкил қилди. Хоразмда 40 та умумтаълим мактаблари ва интернатларда 2600 бола таълим-тарбия олди. ўзбекистон республикаси 92 ташкил бўлганда турли босқичдаги 1500 та мактаб бўлиб, уларда 116 минг ўқувчи ўқир эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |