Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари.
Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни, натижалари ҳисобига таъминланади. Тарбия жараёнларининг моҳиятини англаш уларни кенг ёки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткичлар воситасида содир бўлиш сабабларини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этишни тақозо этади. Педагогик илмий-тадқиқот методлар шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни беришга бериш тамойиллари, объекти ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир. Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ва аниқ мақсад каби хусусиятларга эга жараён.
Замонавий шароитда педагогик йўналишда тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда:
Педагогик таҳлил. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган муаммонинг фалсафий, психологик ҳамда педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, тадқиқотчи илгари сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат қилади.
Суҳбат методи педагогик кузатиш чоғида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Суҳбат индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. Суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг имкониятлари тўла намоён бўлишга эришиш муҳим.
Меҳнат тарбиясининг мазмуни.
Mehnat tarbiyasi inson kamolotining asosi, hayot manbai, umr mazmuni hisoblanadi. Mehnat tarbiyasidan ko’zlangan maqsad, avvalo, o’quvchilarga mehnatning mohiyati, mazmunini chuqur anglatishdan iboratdir. Mehnat qilayotgan kishi o’zi bajarayotgan ishning natijalarini ko’rsa, his qilsa, o’sha natijalardan qoniqsa, rohatlansagina mehnat tarbiyaviy ahamiyat kasb etadi. halol mehnat – kishi hayotining mazmunini tashkil qiladi. Xalqimizning «Mehnat – mehnatning tagi rohat», «Bugungi ishni ertaga qoldirma», «Daryo suvini bahor toshirar, inson qadrini mehnat oshirar», «Ishlagan tishlaydi, ishlamagan kishnaydi», «Mehnatdan qo’rqma, minnatdan qo’rq», «Odamning husni mehnat» kabi maqollar bejiz yaratilmagan. Buyuk alloma Bahouddin Nahshbandning «Dil ba yoru, dast ba kor» degan hikmati bugungi kunda ham o’z ahamiyatini yo’qotmagan. Allomaning fikricha, «Agar kishi hunarli bo’lsa, u bilimini haqiqatga bag’ishlaydi, o’z mehnati bilan kun kechiradi, bordi-yu kasbi bo’lmasa, bilimini kun kechirishga sarflaydi, halollikni unutadi». Ta'kidlash lozimki, mehnatsiz kelgan boylik inson ruhiyatini buzadi, har qanday muqaddas narsani qadrsizlantiradi. Mehnat jarayonida kishilarda do’stlik, birodarlik, jamoa bo’lib ishlash kabi barcha tarbiyaviy sifatlar shakllanadi. Eng muhimi, mehnat muhtojlik, bekorchilik, axloqiy jihatdan buzilishdan saqlaydi. Mehnat orqali inson o’zining va o’zgalarning qadrini biladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |