Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Непесов Г
Из нстории Хоретмской револмшин. 1920-1924 гт. Т., 1962, С. 59-60
220
www.ziyouz.com kutubxonasi


«Балоғатга етган ва етмаган, катта ва кичик барча хиваликлар 
жамоасига» мурожаатномаси таркагилди. Унда ўзларининг эшон, 
хўжа, оқсоқол ва улуғларини йигиб, улар билан биргалиқда тезда 
Манғитга - ҲазратМ уҳаммад Юсуф эшон хузурларига келишлари 
сўралади. «Бу сизларнинг ва бизларнинг хам жамоамиз халқдари 
фароғати ва фаровонл иги учундир»1, - дейил ади мурожаатномада. 
Шу билан улар Хива томон юриш бошлайдилар. Уларнинг Хива 
томон юришига бошқа ўзбек ҳудудларидан ҳам одам қўшилиб, 
уларнинг сони кўпая борди. Шундай бир пайтда Хўжаэли 
шаҳрида солиқ йиғиб юрган хон девонбегиларидан бири 1916 
йилнинг 14 январида шошилинч равишда Хивага қайтиб келади 
ва бир минг кишидан иборат хўжаэлилик исёнчилар ўз ҳокими 
бошчилигида Саид Асфандиёрхонни тахтдан тушириш учун 
келаётганликларини билдиради, бунга қизларнинг зўрлаб олиб 
кетилиши сабаб қилинганлигини баён қилади1
2.
Бу хабардан кейин хон ва унинг амалдорлари ҳам, Амударё 
бўлими бошлиги ҳам ваҳимага тушади. Бу тўғрида Туркистон 
генерал-губернаторига тезда телеграммалар жўнатилади. Хон 
буйруғи билан Янги Урганч ҳокими Хива томон хон хузурига 
келаётган исёнчилар қаршисига юборилади. У келаётганлар 
олдига бориб, хон ҳузурига тўда бўлиб боомасдан, шикоятлари 
бўлса Хивага ўзларидан 15-20 нафар кишидан иборат вакил 
юборишларини талаб қилганида исёнчиларнинг оз қисмигина 
бунга кўниб уй-уйларига тарқалишадилар, кўпчилиги эса ўз 
арзи додларини хоннинг ўзига шахсан айтишга қарор қилиб, 
Хива томон юришда давом этадилар3. Улар тахминан 300 нафар 
бўлиб, январнинг 18 куни Хивага келиб, хоннинг амакиси 
Раҳмонқул тўранинг (у Иноқ тўра деб ҳам юритилади) шаҳар 
ташқарисидаги қўрғончасига келиб тушдилар.
Амударё бўлими бошлиғи полковник Колосовскийнинг 
буйруғи билан хон амалдорларидан Абдуллабой, Амударё
1 Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-руйхет, 546-иш, 43, 55-варақлар.
1 Ўша архив, ўша жойда, 43,57-варак 
1
р.
3 Ўша архив, ўша жойда, 43-варак
221
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўлимидан волост бошқарувчиси Қозоқбой иккаласи Раҳмонқул 
тўра кўргонига келган ўзбек исёнчиларига хон ҳузурига 
бориш учун 15-20 кишидан иборат вакилларни қолдириб, 
бошқалари яхшиликча тезда таркалиб кетишларини, акс ҳолда 
Колосовскийнинг газабига учраши мумкинлигини билди- 
радилар. Ўйлаб кўриш учун уларга 19 январь эрталаб соат 10 га 
кадар муҳлат берилади. Ўзбек исёнчилари эса «Хива ҳали Россия 
хукуматиники эмас-ку», - деган ўй-фикр билан «Колосовский- 
нинг буйруғи улар учун мажбурий эмаслигини», масалани 
ўзлари ҳал килажакларини билдирдилар. Уларга берилган мухлат 
тугаши биланоқ Колосовский буйруғига биноан полковник 
Голошевский бошчилигидаги рус отряди Раҳмонкул тўранинг 
қўрғончасига бориб, уни ва исёнчиларнинг бошликдаридан 7 
нафарини рус отряди казармасига камайди, бошқалари тарқатиб 
юборилади. Раҳмонкул тўра қўрғончасига рус аскарларидан 
қоровул қўйилди*
1. Хўжаэли ҳокими Авазбий хўжа Муртазабий 
Хўжаев, унинг иниси Маҳмудхўжа Муртазабий Хўжаев, Қиёт 
хокими Абдуллабек инок Бобобеков, Гурлан ҳокимлигидан 
ҚутлимуродиноқИбодуллаев,ўшахокимликданХудайберганбек 
Муҳаммадниёзов, Мангит ҳокимлигидан Муҳаммад Амин 
даргалар қамоққа олинадилар2.
Қўлга олинганлар каторида ёвмутларнинг обрўлик эшони, 
Жунаидхоннинг пири Хон Эшоннинг ўғиллари Худойберди 
ва Аллабердилар ҳам бор эдилар. Чунки ўзбек исёнчилари 
Хивага келаётиб, йўлда Жунаидхон ҳузурида бўлиб, Хивага хон 
ҳузурига шикоят билан бораётганликларини унга билдирадилар. 
У, буларнинг ҳаракатини маъқуллади ва ўзбекларга Хон 
Эшрннинг икки ўғлини хон саройига қадар кузатиб боришлари 
учун уларга кўшиб юборади. Хон Эшон болаларининг сўроқ 
пайтида берган кўргазмасига кўра, Жунаидхон уларга ўзбеклар 
билан Хива ҳукмдорлари ораларида бўлиб ўтадиган мунозара- 
ларга аралашмасликлари ва бирор томонни қувватламаслик-
1 Уша архин, ўша жойдз, 43-44-вараклар.
1
Уша архин, ўша жойда. 60-варак.
222
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларини тайинлаган1. Тез орада хон эшоннинг ўгиллари озод 
қилинадилар.
Раҳмонкул тўра кўрғонига қўйилган коровул 21 январда 
олинади, Раҳмонқулнинг ўзи ва Муҳаммад Амин дарғалар 
сўроқ қилинганларидан кейин озод килинадилар. Қамоқка 
олинганларнинг бошқалари эса сўроқцан кейин хон ҳукумати 
камокхонасига ўтказиладилар2.
Қамокқа ол инганларни Хивадаги Россия отрядининг ҳуқуқий 
ва ҳарбий разведкачилик ии
1
ларига тегишли масалалар билан 
шуғулланувчи (шаркшунос), офицер вазифасини бажарувчи 
прапоршчик Андреевский3 сўроқ қилади. Андреевский томо- 
нидан сўроқ қилинган исёнчиларнинг жавоблари билан таниш- 
ган одам кишнинг қаҳратон совугига карамай уларнинг хонга 
шикоят учун Хивага келишга мажбур қилган сабабларни англаб 
олиши мумкин бўлади.
Жумладан, Хўжаэли ҳокими Авазхўжа Муртазахўжаев 
оломон билан Хивага келганининг сабаби тўғрисида шундай 
жавоб берган: «Бу лавозимда 15 йилдан бери хизмат қиламан. 
Хўжаэли шаҳри ва Хўжаэли ҳокимлиги аҳолиси қўшни туркман 
уруглари томонидан ҳар хил ситам ва хўрликлар кўриб келдилар. 
Туркманларда ўтган йили юз берган тартибсизликлардан кейин 
улар томонидан бизларга кўрсатилаётган ситам ва хўрликлар 
янада ортди. Уларга қарши туришга кучимиз етмайди...
Шахсан менинг 
ў з и м
ҳеч нима қила олмадим. Бу тўғрида хон 
амалдорларига бир неча марта ёзиб маълум килганман, фойдаси 
бўлмаган. Халк безовта, ҳаяжонга тушиб қолди. Улар ҳаммамиз 
Хивага бориб юз бераётган барча воқеапарни хоннинг шахсан ўзига 
арз қиламиз, бизларни ўз ҳимоясига олишини ундан сўрашимиз 
керак, деб талаб қила бошладилар. Хўжаэлилик эшонлар бу 
фикрни қувватладилар ва уни халққа тушунтирдилар. Хўжаэлининг 
обрўли эшонларидан Исамитдин эшон бу фикрни маъқуллади.
1 Ўша архив, ўша жойда, 61-варак.
5 Ўша архив, ўша жойда, 44-варақ
5Ўш аархив, 1-И-фонд, 3 1-рўйхат, 1036-иш, 143-варак.
223
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хўжаэлида бўлиб ўтган кенгашда барча халк йиғилиб, Хивага 
хон ҳузурига йўлга тушишлари тўғрисида келишиб олинди. Мен 
каршилик килмокчи бўлдим, бирок кўнмадилар ва ҳамма билан 
бирга йўлга тушишга мажбур бўлдим. Деярли ҳамма эшонлар 
биз билан бирга жўнадилар. Йўл бўйи Манғит, Гурлан, Шоҳобод 
ва бошка жойдаги аҳолиларга кириб ўтдик. У ерларда ҳам бизга 
ҳамдардлар бўлиб, улар ҳам кўшилдилар. Ўзим шахсан бирор 
кимсани ўзимга тортишга уринмадим..
Келаётганларимизда ёвмутлар саркардаси Жунаид ҳузурида 
ҳам бўлиб, унга Хивага боришимиздан кўзланган максадимизни 
баён килдик. Сабаби, бизларнинг бу килган ишимиздан 
Жунаид аразлаб, уйимизга ўз одамларини юбориб, талончилик 
килмаслиги учун шундай килдик. У бизнинг Хивага бориш 
ниятимизни маъкуллади ва кузатувчи килиб ўзининг ишонган 
кишиси Чаррикбойни ва Хон Эшоннинг иккита ўғлини бизга 
кўшиб юборди. Бизнинг Хива шаҳрига киришимизга рухсат 
бўлмаганлигидан 
шаҳар 
якинидаги 
хоннинг 
кариндоши 
Раҳмонқул тўраникида тўхтадик. Чунки у Хўжаэли эшони 
Исамитдиннинг яхши таниши экан. Бу ерда ҳам бизга хон 
ҳукуматидан ва Амударё бўлими бошлиғи томонидан эртасига 
эрталаб таркалиб кетишимиз ёки келганларнинг фикрини баён 
килиш учун орамиздан 15-20 нафар кишини сайлашимиз, 
хоннинг ҳузурига оломон бўлиб бориш мумкин эмаслиги 
таклиф килинди. Кўрсатилган муддатда жавоб кайтаришга 
улгура олмадик, келаётганларнинг ҳаммаси ва эшонлар ҳали 
етиб келмаган эдилар... »‘
Бир томондан, хоннинг мамлакатни бошқаришни ўз ҳолига 
ташлаб кўйганлиги, адолатнинг, шариатнинг бузилганлиги 
бўлса, иккинчи томондан, Россия мустамлакачиларининг хилма- 
хил йўллар билан мамлакатни бошқаришни амалда ўз кўлларига 
олиб, хонликдаги ҳамма нарсани ўзларича мустамлакачилик 
нуктаи назаридан, ўз мафкураси асосида мусулмон шариатига, 
урф-одатига зид равишда ҳал қилмокда эди. Хон эса уларнинг 1
1 Ўша архив, ўша жойда, 44-45 варацлар.
224
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўлида кўғирчок эди. Бундан эса мамлакат фукаролари азоб 
тортмоқда эдилар.
Бунинг замирида фуқаролар орасида русларга қарши 
баъзан ошкора ва баъзан махфий кайфият ва ҳаракатлар ортиб 
борди. Хонлик фукароларидаги бундай вазиятни Хивадаги 
Россия ҳукуматининг амалдорлари ҳам сезмоқда эдилар. Буни 
Колосовскийнинг 1916 йил 21 январдаги Туркистон генерал- 
губернаторига йўллаган телеграммасида ўзбеклар томонидан 
«уюштирилган бу ҳаракат бошидан охиригача русларга карши 
кўйилган» дейилишидан билиш мумкин. Хонликдаги барча кўзга 
кўринган эшонларнинг ўзбеклар исёнида иштирок қилишлари ва 
уларнинг шариат билан яшамаётган ва иш кўрмаётган хонга йўл- 
йўрик кўрсатиш ниятида эканликлари, хондан Россия хукуматига 
қарши исёнчилар билан бирга бўлишни талаб қилишлари' ҳам 
мамлакатда мустамлакачиларга қарши кайфиятнинг кучайиб 
боришидан далолатдир. Шубилан исёнчиларнингбу харакати хон 
ва унингамалдорлари зулмига ҳамда Россия мустамлакачиларига 
қарши қаратилган эди.
б) Ж унаидхоннинг исёнчиларни озод ки ли ш йўлидаги
харакатлари
Хива хони Асфандиёрхонга арзга келганларнинг рус отряди 
томонидан таркатилиб, бошликларининг қамокка ол иниши бил ан 
пойтахт Хивада вазият кундан-кунга кескинлаша борди. Ёвмут 
туркманларининг Жунаидхон2 ва бошка катхудолари камокка 
олинганларни ўзларининг меҳмони деб ҳисоблаб, уларнинг озод 
қилинишини астойдил талаб килабошладилар. Узбекисёнчилари 
Хива томон келаётиб Жунаидхон ҳузурида бўлганларида у 
ўзбекларни самимий кутиб олиб, курашда уларни қувватлашини 
билдирган эди. Колосовский эса Россиянинг ҳарбий кудратига 
таяниб, исёнчилар билан муроса килишни истамади, арзга 1


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish