5. Хон хукумати ва Россия империясининг мустамлака
зулмига карши 1916 йилдаги Хива қузғолони
а)
Узбек исёнчиларининг Хипага три ш и ва кўзголон
рахбарларининг Колосовский томонидан қамоқка олиниши
Хонл икда фукароларга нисбатан асрлар давомида ҳукм суриб
келган ҳукуксизлик, камситишлар, шафкатсиз жазолашлар,
судсиз ўлимга маҳкум килишлар, фуқаролардан йиғиладиган
хилма-хил йиғимларнинг чексиз ортиб бориши, амалдорларнинг
юлғичликда ҳеч кандай андишасизлиги, шариатнинг оёк ости
килиниши, ахлоксизликнинг авж олиши кабилар халкнинг
хонга ва унинг ҳукмдорларига нисбатан ишончнни мутлақо
йўкотган ва ғазабини онжрган эди. Бунинг устига подшо
Россияси ҳукуматининг хонликдаги мустамлакачилик сиёсати,
яъни хонлик худудини ўргимчак уясидек ўраб олиб, унда қуриб
ташланган кўплаб заводлар, омборлар, бозорларни эгаллаб олган
савдо корхоналари; етиштирилган пахталарни деҳқонлардан
арзон-гаровга олиб кетишлари; концессионерларнинг хонликда
қўлга киритган минг-минглаб таноб ерларида хиваликларнинг
тер тўкишлари; хонликда ташкил қилинган банкпарнинг
турли-туман йўллар билан маҳаллий аҳолини карздор килиб,
хонлик фукароларига ўтказаётган зулми; хонлик халклари ва
фукаролари билан хон хукумати ораларига иғво солиш сиёсати;
Асфандиёр ҳукуматининг халқка карши барча қилмишлари
мустамлакачилар томонидан кўллаб-кувватланиб, унинг куч
билан химоя килиниши кабилар хонлик фукароларини хон
хукуматига ва унинг ҳомийси бўлмиш подшо Россия империяси
маъмурларига карши отланишга мажбур килади. Хоразмлик
шоир Аваз Ўтар (1884-1919) ватандошларининг ўша даврдаги
аянчли ахволи тўгрисида:
«Йўк жаҳон мулкида биздек ожизу бечора халқ,
Зулм тиғи бирла бўлган бағри юз минг пора халк...
Эй, Аваз, бўлмас шунингдек бархо оввора халк»1, - деб шеър
Маънавият юлдуллари. Т„ 1999. 370-бет.
217
www.ziyouz.com kutubxonasi
битганида у минг бор ҳак эди.
Асфандиёр отаси Муҳаммад Раҳимхон дафн қилинган
куннинг эртасига - 1910 йил 17 августда Полвон ота мозорини
зиёрат килиб, унинг остонасида бутун амалдорлари, уламо
ва умаролари ва ўша жойда ҳозир бўлган хиваликлар олдида:
«Агар менинг ҳаракатимда шариатга зид бирорта нарса сезгудек
бўлсангиз, мени ундан дарҳол тўхтатишларингизни буюраман,
акс ҳолда бунинг учун нариги дунёда жавобгар бўласизлар»1, деб
берган фармонини тезда эсдан чикариб юборди. Асфандиёрнинг
фармонига амал килиб, уни тўғри йўлга ундаган амалдорлар
катл килинди ёки лавозимларидан четлаштирилди, игвогар
амалдорлар маслаҳатига амал килинди. Асфандиёр хонлик
тахтига ўтирганидан кейин хонликнинг барча фукароларига
карата эълон килган:
«Пайғамбаримиз шариати асосида фукароларимиз аҳволини
енгиллаштиришни бутун жону дил имиз билан тилаймиз»1
2, - деган
ваъдаларини ҳам унут килиб юборди. Россия хукмдорларига
берган ваъдаларига содик колиб, уларнинг истак ва хоҳишларини
доимобекамукўстбажарибтурди.Асфандиёрнингбукилмишлари
ҳам фукароларнинг сабр косасини тўлдириб юборди.
Хива хони ва амалдорларининг хонликдаги туркман
уруғларига нисбатан ҳам оқилона сиёсат юритмаганликлари
окибаггида 1913-1915 йилларда юкори ёвмутларда юз берган
тартибсизликлар, конли тўкнашувлар тинч аҳолига катта моддий
ва маънавий зарар етказди. Бундан, айниқса мамлакатнингғарбий
ва шимоли-ғарбий ҳудудлари аҳолиси кўпрок азият тортди.
Бунинг устига Асфандиёрхон даврида саройда гуруҳбозликлар,
фитнанинг кучайиши мамлакатда вазиятни янада оғирлаштирди,
фукаролар тинчлигига путур етказди.
Бу даврда хонликда ахлоқсизликнинг ниҳоятда авжига
чикканлигига фукаролар бардош бера олмадилар. Бу уларнинг
тўлиб турган сабр косасига охирги томчи бўлди. Ўзбекистон
1 Узбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 609-иш, 58-варақ
2 Уша архия, ўша жойда, 50-яарак
218
www.ziyouz.com kutubxonasi
Республикаси Марказий Давлат архивида мамлакат фукаролари
томонидан хондан нажот сўраб 1910-1916 йилларда битилган 64
та арзнома сакланмоқда, уларда кимнингдир қизи, кимнингдир
келини ва кимнингдир хотини зўрлаб ўгирлаб олиб кетилганлиги
тугрисида баён килинади1.
Бу арзномалар шундай мазмунда битилган: «Ҳазратимиз хам
давлатина. Бекободлик Отажоннинг никохли хотуни Мамажон-
бикани уй асбоблари билан ўзини олиб кетиб ихтиёрини бермай
юрганлари сабабли мулла Худайберган ва Раимберган деганларга
даъвоси бор». Арзнома 1329 йил ҳижрийда (1911 йил мелодий)
битилган, муҳр босилган1
2
3. «Ҳазратимиз ҳам давлатина. Манакли
Рўзмаматнинг ўн икки йил боққан синглиси Гулжонбикани
зўрлаб олиб кетиб бермаганлари важидан Муҳаммадраҳим ва
Отажонларга давоси бор эркан», - дейилади арзномада. Арзнома
1328йилҳижрийда(1910йилмилодий)битилган.М уҳрбосилган3.
«Ҳазратимиз ҳам давлатина. Манғитли Қурбонни ўзи йўкпигида
никоҳли хотини Норжонбикани олиб кетиб бермаганликлари
важидан Турдибой ва Хидирбой деганларга даъвоси бор экан».
Арзнома 1329 йил ҳижрийда (1911 йил мелодий) битилган,
муҳр босилган4. Бундай мазмундаги арзномалар мамлакатнинг
деярли барча худудларидан: Манақдан, пўрси туркманларидан,
Манғитдан, Ярмиш ариғи бўйидан, Хўжаэлидан, карадошли
туркманларидан, Бишканикдан, Чаткўпирикдан, Рўзим ариғи
бўйларидан, тошҳовузликлардан, кўшкўпирликлардан, юмир-
ликлардан, кипчокликлардан, илонлиликлардан, кўнғиротлик-
лардан, остоналиклардан, анғарликлардан, оқмасжидликлардан,
Питнакдан, Хазораспдан, Ғозиободдан, кораманликлардан,
шихлардан, куюктомликлардан, катлиқлардан ва бошкалардан
хон маҳкамасига келиб турган.
Аслида бу даврда мамлакатда аҳлоксизликдан хўрланган
фукаролар анчагина бўлганлиги мукаррар. Чунки ўша замон
1 Ўша архив, 125-И-фонд, 2-рУйхат, 651-иш, 1-64-вараклар.
2 Уша архив, ўша жойда, 3-варак.
2 Ўшв архив. ўша жойда, 1 -варак.
‘ Ўша архив, ўша жойда, 4-варак
219
www.ziyouz.com kutubxonasi
шароитида фукароларнинг хдммаси \а м арзнома ёзиб х.он
махкамасига етказиш имкониятига эга эмас эди. Унинг учун
маълум миқдорда маблаг сарф қилиш зарур бўлган (арзномани
ёздириш, уни хон маҳкамасига элтиш, гунохкорни топиб ясовул
орқали сўроқ қилишга келтириш ва ҳоказолар учун). Бунга
ҳамманинг ҳам имконияти етмас эди.
Ахлокий бузуқлик аввал бошида хон саройида авж
олган. Асфандиёрнинг Ашур маҳрам ва Матвафо Бакколов
фармонбардорлиги
билан
зўрлаб
келтирилган
мамлакат
фукароларининг чиройли кизлари билан айш сурганлиги ва
шу мақсадда Нуруллабой орқа томонида кўшк қурдирганлиги'
жуда ҳам ачинарли ва жирканч бир ҳолдир. <916 йил январнинг
биринчи
кунларида
хоннинг
ҳарамхонасига
иккита
киз
келтирилиб, улардан бири 15 ёшли Энажон - Хўжаэли шаҳридан
қассоб Дўстниёз Юсуповнинг (қоракалпоқ) кизи, иккинчиси 14
ёшлик Айман-Манғит шаҳридан Жаббор темирчи Полвоновнинг
(ўзбек) қизи эдилар. Бир неча кундан кейин бу қизларнинг
ўлиги ота-оналарига юборилади2. Хонликдаги бундай вазият
фуқароларнинг хон ва амалдорларига нисбатан ғазабини
ниҳоятда ошириб юборди. Мамлакатнинг шимоли-гарбида
жойлашган, ўзбеклар яшайдиган ҳудудлардаги фуқароларнинг
хонга қарши қаҳр-ғазаби айниқса кучайиб кетди. Ахлоксиз
зўравонликлар зулмидан азоб чекканларнинг ҳам кўпчилиги шу
ҳудуд фукаролари эди. Ноиложликдан улар елкаларидаги турли-
туман зулмлардан норозиликларини билдириш учун Хивага, хон
ҳузурига боришга карор килдилар. Олдинига улар Асфандиёрни
хонлик тахтидан тушириш ниятида бўлмаганлар.
1915 йилнинг 26 декабрида (1334 ҳижрий 17 зулҳижжада)
Хўжаэли катхудоларидан Қутлимурод иноқ ва Абдуллабек,
Худайберган оға, Отажон ноиб, Яқуббек ва Хўжаэли эшонлари
ўзлари номидан ва Гурлан, Қиёт, Шохобод, Манақ, Тошҳовуз,
Манғит ва Қипчоқ катхудо ва улуғларининг номидан битилган *
1
1 Уша архнв, 125-И-фпнд, 1-рўйхаг, 169-иш, 120-варак.
1
916> Do'stlaringiz bilan baham: |