б) Ислоҳот тадбирлари, уни амалга ошириш
йўлидаги харакатлар
Ҳар бир мамлакатда қадим-кадимдан, вақти-вақти билан
ислоҳот ўтказилиб турилган, акс ҳолда мамлакат инқирозга йўл
тутган. Унга мамлакатнинг нуфузли, тараккийпарвар кишилари
ташаббускор бўлганлар, етакчилик қилганлар.
Мамлакатда ислоҳот ўтказиш зарур эканлигини Россия
ҳукумати тахтга янги ўтирган Асфандиёрхондан талаб қилди.
Буни хон амалдорларидан дастлаб бош вазир - «Вазири Акбар»
Саид Исломхўжа англади ва бу заруриятни Асфандиёрхонга
уктирди. Ва ниҳоят,
Асфандиёрхон мамлакат ва фукаролар
тақдири учун муҳим бўлган бу ишга киришди. Юкорида
кайд қилганимиздек, у 1910 йил сентябрида эълон килган
фармонида ўз халкини уларга оғир тушаётган баъзи солик ва
мажбуриятлардан озод килиш, шариатни карор топтириш ва
адолатли ҳукмдор бўлиш, халкларга кадимдан огир юк бўлиб
келаётган тартиб-тизгинларни тугатиш ва халклар орасида
роҳат-фароғат, кишлоқ хўжалиги ва савдо-сотик ривож топиши
учун бутун ҳаракатларини ишга солишни ваъда килади1. Бу
унинг хонликда ислоҳот ўтказилиши тўғрисидаги фармони эди.
Яна фармонда хонликда ерга эга бўлган фукаролар учун
кадимдан тартиб бўлиб келаётган, йилига 12 кунлик даалат
мажбуриятига («бегор» казув, «абхор» казув) тортиш ва
қазувчилардан давлат хазинасига 2,5 тангадан йиғиб олишни
бекор килиш; казувчилардан амалдорларнинг хўжалик ишларига
жалб қилишни мутлако ман қилиш; амалдорлар фукароларнинг
' Ўзбекистон МДА. 125-И-фонд, !-рўйхет, 291-иш. 148, 149, 152, 153-вараклар.
187
www.ziyouz.com kutubxonasi
ишларини шариат ёки адолат йўли билан кўриб чикканларида
уларга фукаролар томонидан мукофот бериш ёки ҳак тўлашни
ман килиш; ер эгаларидан солиқ ундиришнинг кадимдан давом
килиб келаётган тартибини бекор килиб, улардан ер майдони
ҳисобидан солик йиғиш тартибини ўрнатиш; йўл ва кўприкларни
таъмирлаш юзасидан тадбирлар кўриш' кабилар кўрсатилади.
Асфандиёрхон ўз фармони охирида «Бизнинг фармонимизда
баён килинган самимий истакларимизнинг барчасини аник
ва тўғри амалга оширишни ва уни халкимиз ҳаётига татбик
қилишни бизга жону дили билан содик ва мехрибон бўлган,
ишнинг бошида турувчи Саид Ислом Хўжага топшираман1
2», -
дейиш билан ислоҳотнинг барча тадбирларини талаб даражасида
амалга ошириш масъулиятини Исломхўжа зиммасига юклади ва
бу ҳақда бутун мамлакатга эълон килди.
Кўриниб турибдики, хоннинг фармонида ислохотнинг
умумий йўналиши кайд килинган бўлиб, хар бир соҳа юзасидан
аник тадбирлар белгиланмаган.
1911 йил 20, 21, 22 январда Хива шахрида хоннинг олий
мартабали амалдорлари кенгашида ислоҳотнинг 10 бўлимдан
иборат дастури ишлаб чикилиб, кабул килинди3. Кенгашда
ислохот дастурини ишлаб чиқишда, мамлакат ва фукаролар
учун унинг моҳиятини изоҳлаб беришда Исломхўжа узокни
кўрувчи катта акл сохиби, ташаббускор ташкилотчи, ватан
равнаки учун жонкуяр давлат арбоби эканлигини кўрсатди.
Буни кенгашда ишлаб чикилган дастурлар моҳияти ва ислохот
тадбирларини шижоат билан амалга оширишга киришишидан
ҳам пайқаш мумкин. Кенгаш ишида Туркистон генерал-
губернатори вакили ҳам иштирок килди. Ислоҳот дастурида
куйидаги мулоҳазалар мавжуд:
I.
Амалдорларга ҳак тўлашда уларнинг мансаби, хизмати
даражасига
яраша
йиллик
маош
белгиланадиган
бўлди.
1 Ўшаархнв. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 291-иш, 148, 149-вараклар.
^Ў ш аархив. 125-И-фонд, I -рўйхат, 291-иш, 149-варак.
3
Ўша жойда.
188
www.ziyouz.com kutubxonasi
Жумладан, Олий даражадаги мансабдорларга йиллик хизмат
ҳаки 5 мингдан 10 минг тиллагача; ундан кейинги даража ҳисоб-
ланган мансаблардан бўлмиш хонликда муҳим ўринда турган
ҳокимликларнинг ҳокимлари учун ва шу даражадаги бошқа
мансабларни эгаллаганларга бир мингдан икки минг тиллагача;
бундан ҳам пастрок мансабларни эгаллаганларга, я-ьни хон
маҳрамларига, иккинчи даражапи ҳокимликларнинг хокимларига
ва шу даражалаги мансабларни эгаллаганларга йилига бир минг
тилла миқдорида хизмат ҳаки белгилашга карор килинади. Илгари
амалдор
ва
мансабдор
шахслар
томонидан фуқаролардан
йиғиб олинадиган ҳар хил йиғимлар ман қилинди.
Кенгаш кабул килган бу ҳужжатда фукароларнинг мерос
мол-мулки тақсим килинишида ҳокимлар ва козиларга факат
шариат йўли билан унинг 1/40 кисми миқдорида йиғиб олиш ва
никоҳ амалининг бажарилишида раисларга 2 тилла миқдорида
йиғиб бериши мумкинлиги қайд килинди.
Хонликдаги
миршабларга
давлат
томонидан
маош
тайинланмаган бўлиб, улар илгари ўзбошимчалик, зўравонлик
билан аҳолидан ҳар хил йиғимлар йиғиб олганлар. Ислоҳот
ҳужжатида хон хазинасидан отлик миршабларга йилига 120
тилладан маош тайинлаш ва давлат томонидан от билан
таъминлаш, 10 таноб ерини солиқдан озод килиш кўрсатилди.
Улар абхор казувини ҳамма катори бажариши зарур. Пиёда
миршаблар учун эса йилига 44 тилла миқдорида маош, кишки
ва ёзги кийим-бош билан таъминлаш кайд килинди. Хон
миршабларга фукаролардан ҳар қандай йиғимлар йиғиб олишни
катъиян ман килади.
Ислоҳот ҳужжатида давлат навкарлари от билан таъминланган
ҳолда уларнинг маошлари ил гаригидек - ойига 5 тилла ва 30 таноб
ерини соликдан озод килиш тартибида сақлаб колинди. Шу билан
мансабдаги шахсларга, миршаб ва навкарлик мартабасидагиларга
кайд килинган барча маош миқдорларини вактинча ҳисоблаб,
мамлакатда янги ер солиғи жорий қилинганидан кейин уларни
узил-кесил белгилаш кўзда тутилаётганлиги кўрсатилди. Чунки
180
www.ziyouz.com kutubxonasi
ер солиғи йиғилиши тартибининг янгиланиши хон хазинаси
даромадини уч, турт йилдан кейин анча ошириши мукаррарлиги
ҳужжатда таъкидланди.
II.
Ислоҳотлар тўгрисидаги ҳужжатда экиладиган ер
майдонларидан солик ундиришни тубдан ўзгартириш кўзланди.
Шу асосда ер солиғидан озод ҳисобланган хон оиласи, уламолар,
амалдорлару мансабдор шахслар ерларини соликка тортиш
кўрсатилди.Ш убиланерларниотаимулкваёрликлимулкэгаларига
ажратишни тугатиш зарур, деб топилди. Ер солиғи микдорини
эса кенгашда шариатга кўра, таноб ҳисобидан белгилашга қарор
килинди. Туркистон ўлкасининг туб вилоятларида ер солиғи
тизими мана шу коидага асослангандир. Шундай вазиятда
ер солиги миқдорини аниклашни соддалаштириш максадида
кенгашда хонликдаги маданий ерларни икки туркумга - олий ва
паст туркумларга ажратишга карор қилинди. Олий туркумдаги
ерларга барча бошоқли ва техник экинлардан унумли ҳосил
олиш мумкин бўлган ерлар; паст туркумга эса тупроги кам хосил
ва сувга нокулай бўлган ерлар киритилди. Олий туркумдаги
ерларнинг ҳар танобидан 9 тангадан, паст туркумдаги ерларнинг
эса ҳар танобидан 7 тангадан солик йиғиб олиш кўрсатилди.
Ер солиғининг бундай тартибда тақсимланиши шариатга мос
келиши ва у хон хазинасигаер солигидан тушадиган даромаднинг
деярли уч баробар кўпайишига имкон бериши мумкинлиги ислоҳ
тўғрисидаги ҳужжатда таъкидланган.
Кўзланган ер солиги тизимини амалга ошириш учун
эгаликдаги барчаер майдони ва шу жумладан ҳар бир ер эгасининг
ер майдони танобкашлар томонидан ўлчаниши зарурлиги
кўрсатилди. Ерларни олий ва паст туркумларга ажратишни
маҳаллий маъмурият ўз қозиси ва аҳолиси иштирокида амалга
ошириши мақсадга мувофик, деб топилди.
Хонликдаги туркман ер эгалигидаги ерлардан ҳам солик
йиғилишининг янги тартибига ўтиш зарур эди. Ислоҳ хужжатида
қайд қилинишига кўра, деҳқончилик бутунлай қарор топиб, мус-
таҳкамланган Тахта, Илонли, Қарадошли, Манғит, Қарайилгин
190
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва Чаудур каби ҳудудларда солиқ йиғиш тартибини хонликнинг
бошқа вилоятлари ери билан баробарлаштириш; Шамрат,
Унқулоч, Лаузон, Хатаб ариқлари бўйларида, Кўҳна Урганч
атрофлари каби деҳқончилик у даражада мустаҳкамланмаган, сув
билан кам таъминланган туркман уруғлари ерларини солиқдан
озод қилиш ва улардан ўтов солиғи йиғишга карор қилинди.
Ер солиғининг янги тизими тўғрисида ўтказилган диндорлар
маслаҳатида солиқ таноб ҳисобидан йиғилиши тартиби ва
унда белгиланган солиқ миқдори шариат йўлига зид эмас, деб
топилиб, ислоҳотда тутилган йўл маъқулланди.
III. Ислоҳот тўғрисидаги хужжатда мамлакат савдогарлари
вакиллари билан закот пули миқдори ва уни йиғишнинг
тартиб-тизгинига ўзгартириш киритиш юзасидан маслаҳат
ўтказилганлиги кайд қилинди. Унда савдогарлар закот пулининг
микдори ва унинг йиғилиши тартиби шапиатга мос келишини
таъкидлаб, унинг ўзгармасдан эски ҳолида қолдирилишини
маслаҳат килдилар.
IV. Хива хонлиги бозорларида фуқаролардан йиғиладиган
солиқлар жуда мураккаб бўлиб, улар икки турда йиғиларди:
бозорларда қурилган дўкон ва устахонал ар ўрн и ҳамда бозорларда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, молларни ва саҳродан
келтирилган ўтин ва кўмирларни сотиш ҳукуки учун. Биринчи
йиғим бойроқ дўконлардан йилига 3 тилладан, ундан пастрок
дўконлардан ва барча устахоналардан 2 тилладан йиғилган.
Бозорларга келтирилган қишлок хўжалиги маҳсулотларидан эса
ҳар хил миқдорда солик йиғиб, у ҳар аравадан ёки юкдан 2 хива
пулидан (1,5 тийин) 0,5 танга (10 тийин) гача ва моллардан 0,5
тангадан 3 танга (60 тийин) гача йиғилган.
Кенгаш хонлик бозорларидан солиқнинг бундай тартибда
йиғилишини жуда чигал ва адолатсиз, деб ҳисоблаб, кишлок
хўжалиги ва чорва маҳсулотлари билан савдо килишни ниҳоятда
қийинлаштиради, деган хулосага келади. Шуни эътиборга
олиб, кенгашда бозорлардан йиғиладиган соликни фукаролар
фойдасига тубдан ўзгартириш ва уларни Туркистон ўлкаси
191
www.ziyouz.com kutubxonasi
шаҳарларида йиғиладиган бозор соликларига якинлаштириш,
яъни савдо биноларидан фойдаланиш ҳукуки учун йиғиладиган
соликни (шариатга тўғри келадиган ҳолда) орттириб, кишлок
хўжалиги маҳсулотлари ва мол, ўтин билан килинадиган савдони
эса бутунлай соликдан озод қилиш таклиф қилинади.
Кенгашда ишлабчиқилган ислоҳотлартўғрисидаги ҳужжатда
бозор йиғими савдогарларга нисбатан адолатли бўлиши учун
савдонинг гавжумлиги ва савдогарларнинг айланма маблағи
эътиборга олинган ҳолда мамлакат шахарларини бир неча
туркумга бўлиш ва ҳар кайси туркумдаги шаҳар бозори учун
алоҳида солиқ микдори белгиланиши кайд килинади.
Ислоҳот ҳужжатида ирригация ишларида аҳолининг факат
«абхор» казуви мажбуриятига сафарбар килиниши, давлат
ирригация ишларига («беғор» казуви) аҳоли хон фармойиши
билан сафарбар килинган такдирда хон хазинасидан уларнинг
ҳар бир куни учун 2 тангадан пул тўланажаги кўрсатилади.
Абхор қазувига хон оила аъзоларидан, мансабдор шахслардан,
диндорлардан ташкари мамлакатдаги барча фукаролар сафар-
бар килиниши ҳам ҳужжатда кайд килинган.
Ислоҳот ҳужжатида хонликда алока йўлларини бутунлай
яхшилаш ва почта-телеграф муассасалари тармокларини ри-
вожлантиришга катта эътибор берилган. Полвон, Ғозиобод,
Шохобод каналларига учта катта темир кўприк куриш; Урганч
ва Тошҳовуз шаҳарлари оралиғига телеграф линиясини ўтказиш
ва у ерда почта-телеграф бўлимларини қуриш юзасидан иш олиб
борилаётганлиги баён килинади.
V.
Ислоҳот ҳужжатида Хива хонлиги аҳолисига тиббий
ёрдам кўрсатиш мақсадида хонликнинг аҳоли кўп истикомат
киладиган шаҳарларида аста-секин касалхоналар, ахолиси
кам шаҳарларида эса амбулатория-фельдшерлик пунктларини
барпо қилиб, уларга рус врачларини (эркак ва аёл) жалб қилиш
кўзланади...
VIII. Вақф мупкидан кай даражада тўғри фойдаланилаётганли-
гини кузагиш максадида хон саройида вақф иши билан шуғулла-
192
www.ziyouz.com kutubxonasi
нувчи алохдпа муассаса барпо килиниши хдм дастурга киритилади.
IX. Ислоҳда яқин келгусида хонлиқда Мадраса куриш ва
янги усулдаги бошланғич мактаб очиш, унда мусулмон дини
акидаларини, рус тилини ўкитиш, шунингдек, ўкувчиларга
жўғрофия ва тарихдан бошланғич маълумотларни бериш
кўзланади. Бирок мамлакатда ■
янги солик тизимини жорий
килиб, унга етарли даражада маблағ йигилганига кадар бу ниятга
эришиб бўлмаслиги ҳам кайд қилинади.
Бирок Россия империяси ҳукуматининг Туркистондаги
амалдорлари ва хонликдаги ҳарбий, саноат, савдо, банк
вакиллари Хива хонлигида ислоҳот ўтказилишидан фойдаланиб,
хонликни тугатиш ва уни бутунлай ўзларининг мустамлакасига
айлантириш учун ҳаракат килдилар. Амударё бўлими бошлиғи
бўлиб хизмат қилган генерал-майор Сусаниннинг Туркистон
генерал-губернаторига
йўллаган
«Хонликни
бошқаринши
яхшилаш
системаси»
деб
аталган
таклифида (записка)1
хонликнинг уездларга, волостларга бўлиниб, унинг Россия
маъмурияти томонидан бошқарилиши зарурлиги таъкидланади.
Унинг таклифига кўра, мабодо Хиванинг хон томонидан
бошқарилиши давом этган такдирда, бундай бошқарувнинг
чекланиши кўзда тутилади, яъни ирригация, ер ва солик
ишларини бошкаришда хон қошида унга ёрдамчи сифатида
россияликлардан иборат кенгаш ёки лавозимлар ташкил килиш;
ҳокимларни албатта Россия ҳукумати рухсати билан тайинлаш,
уларнинг қошида хамда аҳолйни бошкаришда, шунингдек,
ирригация, ер ва солиқ ишлари юзасидан ҳокимларга ёрдамчи
сифатида рус амалдорларидан тайинлаш; Россия фукаролари
кўпрок йиғилган шаҳар -Янги Урганчда Россия полицмейстерини
ташкил килиш таклиф килинади. Сусанин таклифида хон
кошидаги кенгашда ҳам савдо бўйича рус инспектори бўлиши
шарт қилиб кўрсатилади. Генерал хонликдаги туркманларни
хон бошқарувидан олиб, волостларга ажратиш ва уларнинг
россиялик бошлиқтомонидан бошкарилишини орзу қилади. Шу
1 Ў з б е к и с т о н М Д А . 2 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 2 9 1 - и ш , 8 7 - 9 0 - в а р а к л а р .
193
www.ziyouz.com kutubxonasi
билан генерал Россия ҳокимияти томонидан хонликда ташкил
килинадиган барча муассаса ва ходимларнинг харажатлари
хонлик хазинасидан тўланиши зарурлигини таъкидлайди.
Туркистон
генерал-губернатори
қошидаги
дипломатик
чиновник ислоҳот муносабати билан Янги Урганчда зиммасига
терш в ишлари ҳам юклатилган мировой судяни (келиштирувчи
судя) тайинлашни мақсадга мувофиқ, деб кўрсатади1.
Россиянинг яна бир дипломатик чиновниги А.Калмиков
томонидан қилинган таклиф да1
2 ҳам хонликда ўтказилмоқчи
бўлган ислоҳот муносабати билан Хивадаги руслар хонликдан
кўпрок фойда ундириш ига ва маҳаллий халқнинг эрк-ихтиёри
бутунлай эгаллаб олиниш ига ҳаракат килинади
Ш унинг
учун ҳам унинг таклифи ислоҳот натижасида хонликда
етиштириладиган
ва Россияга олиб кетилиши
мумкин
бўлган барча бойликлар камайиб кетмаслиги жиҳатидан
кувватланади. Ш унингдек, хонликдаги конун-қоидаларнинг
Россия фуқароларига ва хонликда Россия ҳукумати нуфузига
зарар етказ ишига
йўл
кўйиб
бўлмаслиги;
хиваликлар
ўзларининг удумлари ва диний одатларини сақлаш лари билан
бирга Россия ҳукуматининг барча талабларига ва конунларига
итоат қилишлари зарурлиги; хонликда рус-тузем типидаги
мактабларни очиш кабилар кайд қилинади.
Ўрта Осиё савдо-саноат шерикчилиги «Ярослав к а п а
мануфактураси» бошқарувчиси М.А.Куриловнинг хонликдаги
ислоҳот муносабати билан берган таклифида3 хонликда
Хива тангасини муомаладан чиқариб ташлагп ва Хиванинг
«мис пули»ни бундан кейин зарб қилишни тақиқлаш; Россия
аҳолисини ҳар хил тасодифий воқеалардан қўриқлаш учун Янги
Урганчда Россия кўшинини сақлаш; шунингдек, Янги Урганчда
Россиянинг савдо-сотик билан шуғулланувчи бўлимини ташкил
қил иш; Рус инструктори бошчил игида хонликда пахтаэкиладиган
1 Ўша архив 2-И-фонд, 1-рўйхат, 2 9 1-иш, 83-варак.
2
Ўша архив 2-И-фоид, ]-рўйхат, 291-иш, 101, 114-вараклар.
1 Ўша архив 2-И-фоид, 1-рўйхат, 291-иш, 99, 100-вараклар
194
www.ziyouz.com kutubxonasi
намунавий участка ташкил килиш; ипак курти уруғини
тайёрлаш учун махсус пунктни қуриш кабилар қайд қилинади.
Россия
амалдорларидан баъзилари
Хивага русларнинг
кизикишини кучайтириш ва у ерда рус поселениеларини (қишлок,
манзилгохлар) кенгайтириш мақсадида хонликни темир йўл
билан боғлаш, рус черковини қуриб, унга христиан руҳонийсини
чақириш, рус болалари учун мактаб очиш, шахарларда тиббий
пунктларни барпо қилиш ва хонликда русларга қулайликлар
яратишга қаратилган бошқа бир неча талаблар билан чиқадилар1.
Буларнинг барчаси Хива хонлигида ислохотга тайёргарлик
ва унинг режаларини аниқлаш даврида подшо Россиясининг
Туркистондаги амалдорлари бу ислоҳотдан ўз манфаатлари
йўлида фойдаланиб қолиш учун қилаётган ҳаракатлари эди.
1910 йил сентябрида Туркистон генерал-губернатори томонидан
округ штаби бошлиги, губерния канцелярияси бошқарувчиси,
дипломатик, чиновник, прокуратура ва суд палатаси вакиллари,
округнингбош бошқарувчнси, илгари Амударё бўлими бошлиғи
лавозимида бўлган генерал-лейтенант Галкин, генерал-майор
Сусанинлар иштирокида кенгашнинг ўтказилиши2 ҳам бунинг
гувоҳидир. Кенгашда Амударё бўлимининг Хива хонлиги
билан муносабат олиб бориш масаласи билан шуғулланувчи
иккинчи ёрдамчисини таъсис қилиш ҳақида қарор қилинади
ва Хивада хон бошқаруви сақланиб қолган тақдирда хонликка
рус мутахассис-техниклари юбориб турилиши йўли билан
хон ҳукумати устидан сиёсий назорат юритилиши зарурлиги
таъкидланади. Шунингдек, кенгаш Янги Урганчда тергов ва
нотариал ишларни ҳам олиб борувчи мировой судя лавозимини
барпо қилиш, Россия билан Хива хонлиги фуқаролари учун
Давлат банки бўлимини барпо қилиш ва Хива пулини (танга)
муомаладан чиқариб ташлашга қарор қилади.
Хива хонлигидаги ислоҳот муносабати билан Россия
ҳукумати ташқи ишлар ва ҳарбий министрлари ҳам ўз
таклифларини баён қиладилар.
1 Ўша архив. 2-И-фоцд, 1-рўйхат, 291-иш, 115-118-варахлар.
1
Ў ш а а р х и в . 2 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 2 9 1 - и ш , 1 2 7 - 1 3 1 - а а р а к л а р .
195
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ташки ишлар министри таклифида' Хивада русларнинг
манфаатини бутун чоралар билан ҳимоя килишга катта
эътибор берилади. Шу асосда Асфандиёрхон кошида рус
врачи, инженери ва бошка тажрибали рус мутахассисларининг
ишлашларига эришиш максадга мувофик, деб топилади. У
Амударё бўлими бошлиғининг иккинчи ёрдамчи лавозимини
таъсис килиш туғрисидаги фикрини қувватлайди ва унинг турар
жойи Хива ҳудудида, яъни Россиянинг асосий савдо, саноат
ва бошка манфаатлари тўпланган Янги Урганчда жойлашиши
зарурлигинн таъкидлайди. Унинг фикрича, шундай килинган
такдирда хонликни ҳар томондан назорат килишга имконият
яратилган бўларди ва шу билан иккинчи ёрдамчи лавозими
Амударё бўлими бошлиғи учун сиёсий агент вазифасини ўташига
қулайлик туғдирарди.
Хивада ислоҳот ўтказилиши муносабати билан подшо
Россияси амалдорларининг шу йўсинда қилган таклифларини
кўплаб келтириш мумкин. Юқорида келтирилганлардан ҳам
аён бўлиб турибдики, бу таклифлар Хива хонлигида ислоҳот
ўтказилишига тайёргарлик кўрилаётган пайтда қилинган бўлиб,
уларда билдирилган таклифлар ислоҳот баҳонасида Хива
хонлигини бошқаришни тўлиғича Россия ихтиёрига ўтказиш ёки
жуда бўлмаганида ислоҳотнинг иктисодий, ижтимоий-сиёсий
жиҳатдан хам Россия империяси манфаатига хизмат киладиган
даражада ўткаэилишига эришиш эди.
Россия империяси амалдорлари ислоҳот тўғрисидаги ўз
таклифлари билан хонликнинг мустақил давлат сифатида
тарақкий килиши ёки Хива фукаролари фаровонлигининг
яхшиланиши истагидан мутлако узоқда эдилар. Подшо Россияси
ҳукумати амалдорларини ва ишбилармонларни хонликдаги
бойликларни кўпрок, осонрок, арзонроқ олиб кетиш кизиқтирар
эди, холос. Шунинг учун ҳам Россия амалдорларининг
хонликда ер эгалиги, солик тизими тўғрисидаги; суғориш
иншоотларини яхшилаш, почта-телеграф алокалари, тиббиёт
1 Ушаархив. 2-И-фонд, 1-рўйхат, 291-иш, 172-171-вараклар.
196
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва мактаб тўғрисидаги таклифлари хонликда факат ўзларининг
саноат ва савдо, харбий ходимларига шароит яратиб бериш
йўлидаги харакатлар эди. Амударё бўлими бошлиғи полковник
Ликошиннинг
1912
йил
ноябрида
Туркистон
генерал-
губернаторига жўнатган телеграммасида «Хивани губернияга
айлантириш вақти етмадимикин? Бу менга Хивада кўзланган
ислохотнинг ўтказилиши тўғрисида мулоҳаза қилиш учун
мухимдир. Ҳозирча хондаги мустақилликнинг маълум бир қисми
саклана колсин. Рус тартиб-тиэгинини хонликка аста-секин
киритиш учун харакат килинса арзийди»', - дейилишининг ўзи
бунинг яна бир гувоҳидир.
Асфандиёр тўранинг отаси тахтига ўтиришидан олдинрок
(Мухаммад Рахимхон оғир касал пайтида) Туркистон генерал-
губернатори Самсонов отаси ўлимидан кейин унинг Россия
томонидан Хива тахти вориси килиб эътироф этилажаги ва ундан
бунинг бадалига Император хукуматига тўла-тўкис итоат килиши
ва унинг кўрсатмаларини сўзсиз бажариши талаб килинажаги
огоҳлантирилгани2 ҳам фикримиз далилидир. Шу билан бу ҳам
хон тахти ихтиёрини Россия хукумати измига тўлиғича ўтказиш
йўлида аллакачон килинаётган ҳаракат эди.
Хон
амалдорлари
ва
туркман
уруғлари
катхудолари
билан ўтказилган кенгашлардан кейин Бош вазир Исломхўжа
бошчилигида мамлакатда ислоҳот ўтказишг а эҳтиёткорлик билан
киришила бошланди. Чунки ислоҳот учун тайёрланган дастур
хонлик амалдорларига, катга ер эгаларига оғир туюлмокда эди
Улар ўзларини ислоҳотни кувватлаётгандек кўрсатсалар-да,
амалда эса унинг ўтказилишига бутунлай қарши бўлиб, хар хил
баҳоналар билан уни кечиктирмоқца эдилар. Айниқса улар эгалик
қилаётған ерларида таноб ўлчовининг ўтказилишига, ер соли-
ғининг ва казув мажбуриятининг ер майдони микдори хисоби-
дан келиб чиққан холда ундирилишини мутлако истамас эдилар.
Хива туркманлари хонликдаги экиладиган ер майдонининг
1 Ў ш а а р х н в 2 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 3 0 5 - и ш , 8 8 - в а р а к .
: Ў ш а а р х и н 2 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 2 9 1 - и ш , 7 3 - в а р а к .
197
www.ziyouz.com kutubxonasi
1/3 қисмини эгаллаган ва аҳолисининг ҳам тахмин 1/3 қисмини
ташкил қилган бўлса-да, уларнинг давлат хазнасига тўлайдиган
ер солиғи 55 минг рублни, яъни мамлакатда йиғиладиган ер
солиғининг 1/6 қисмини ташкил қиларди. Бунинг устига, хон
ҳукумати ариқларни тозалаш учун уларга йилига 12 кунга
8 минг қазувчи юборарди1. Шундай бўлса ҳам ислоҳотнинг
бу талабини хонликдаги ҳамма туркман уруғлари бирдек
қабул қилмадилар. Масалан, 1912 йил баҳорида (Кўлли)
пастки туркман уруғлари катхудоларининг Кўҳна Урганчдаги
йигинида уларнинг эгалигидаги деҳқончилик қилинадиган ер
майдони миқдори таноб ўлчовида аниқпаниб, шу асосда солиқ
йигилиши ва ариқ, каналларни тозалаш, янгисини қазиш учун
қазувчи сонини ер эгасининг ер майдони микдори ҳисобидан
белгилаш тўғрисидаги ислоҳот талаби маъқулланади2. 1912 йил
июлида Хивада ўтказилган хонликдаги барча туркман уруғлари
катхудоларининг кенгашида3 эса хонликда режалаштирилган
ислоҳотнинг тафсилоти, моҳияти ва туркман уруғлари учун
аҳамияти Исломхўжа томонидан батафсил изохдаб берилган
бўлса ҳам юқори (Тахта) ёвмут уруғлари ҳар хил баҳоналар
билан уни орқага суришга ҳаракат қилдилар.
Аслида ерга ва сувга эгалик юзасидан ислоҳотнинг бу
коидаси туркман уруғлари учун жуда ҳам қулай бўлиб, унга
амал қилинган такдирда ўз ариқларини ўзлари тозалаб, ундан
келадиган сув ҳам бутунлай ўзларининг ихтиёрида бўларди.
Шундай бўлганида туркман уруғлари билан хон амалдорлари
ва ўзбек фуқаролари ораларидаги можароларга чек қўйилиб,
хонликда тинчлик ўрнатилган бўларди.
Ислоҳотдаги
янгиликларнинг кенгашга келган юкори
ёвмут катхудолари учун маъқул бўлмаган жиҳатлари шундан
иборат эдики, улар бир ўтов учун 30 таноб ҳисобидан давлатга
солиқ тўлаётгани ҳолда, аслида юкори ёвмут уруғларининг
1 Ў э б е к и с г о н М Д А . 4 6 1 - И - ф о и л , 1 - р ў й к я т , 1 8 9 4 а - и « ] ,1 6 $ - й а р я н .
3 Ў ш а а р х и в . 2 - И - ф о н д , Г р ў й х а т , 3 1 4 -и ш , 4 3 - в а р а к .
3 Ў ш а а р х н в . 2 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 3 1 4 - и ш , 5 1 - 5 6 - в а р а к л а р .
198
www.ziyouz.com kutubxonasi
деҳкончилик килаётган ер майдони, уларнинг солик тулаётган
ер майдони миқдорига нисбатан анча ортик эди. Шунинг учун
ер ўлчовида унинг ошкора бўлишини истамас эдилар.
Хонликда ислоҳот ўтказилишига Исломхўжа бошчилигида
маълум даражада тайёргарлик кўрилганидан кейин ерларни
таноблашга
киришилди,
катта
каналлар
курилишига
мўлжалланган темир кўприклар учун унинг зарур кисмларини
келтириш, маданий курилиш соҳаларидаги ҳаракатлар бошланди.
Лекин ер мулкларининг таноб килина бошлаши ва ер солиғи ер
майдони миқдори асосида белгиланиши тартибига ўтилиши
катга ер эгалари иа хон амалдорларида Исломхўжага нисбатан
норозилик келтириб чикарди. Чунки улар эгалигидаги ер
майдонининг аникланиши билан карамоғидаги ер мулкларининг
хаммаси соликка тортилар ва ер майдони микдори хисобидан
ирригация мажбуриятларини бажаришларига тўғри келар эди.
Шундай килинганида ер солиғидан давлат хазинасигатушадиган
маблағ микдори ва ирригация мажбуриятини бажарувчи
казувчилар сони анча ортган бўларди. Шу асосда фукаролар
фаровонлиги, мамлакат ободонлиги учун давлат хазинасидан
сарф килинадиган харажатларнинг анча кўпайиши учун
имконият юзага келарди. Шу сабабли хам Бош вазир Исломхўжа
давлат ва фукаролар манфаатини кўзлаган холда ислоҳот ишига
каттик киришади.
Лекин тараккиёт душманлари Исломхўжанинг ислохот
йўлидаги астойдил харакатига карши курашга отландилар. 13
нафардан иборат бир гуруҳ бой ва амалдорлар, шу жумладан,
Ҳусайнбек ва унинг икки иниси ҳам Исломхўжа ташаббуси
ва бошчилигида ўтказилаётган ислохотга, айникса, унинг ер
солиғини ернингтаноби микдорига караб белгилаш тўғрисидаги
коидасига қарши хонга шикоят ёзиб арз килдилар. Улар
шикоятларида Исломхўжа ислохоти халкни ғазаблантирмокда
ва ислоҳот шариат коидаларига, фукароларнинг эски урф-
одатларига зид, деб даъво киладилар1.
1 'У э б е к и с т о н М Д А . 2 - И - ф о н л , 2 - р ў й х а т , 5 4 6 - и ш . 3 5 1 - в а р а к .
199
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шикоятчилар дастлаб бу ишлари учун саройдан четлаш-
тирилиб, мол-мулклари мусодара килинди ва ўтлари камокка
олинди. Бирок кўп ўтмасдан камокдагилар озод қилиниб,
лавозимлар билан таъминланди. Саройда иғво, гуруҳбозлик
кучайди, натижада хоннинг буйруғи билан Исломхўжа катл
килинди*
1.
Шундай килиб, ислоҳот авжига чикиб бораётган бир
пайтда хон саройида мураккаб, зиддиятли вазият юзага келди.
Асфандиёрхон мамлакатнинг тараккиёт сари тутган йўлини
давом эттириш учун ҳаракат килмади. Кейинги пайтда у нафақат
ислоҳотга, балки умуман мамлакат бошкарувига ҳам эътибор
бермай қўйган эди.
Аслида Исломхўжанинг Асфандиёр тўрадан тараккийпарвар
валиахд сифатида умиди катта бўлган эди. Асфандиср тура
саройдаги икир-чикирлар билан ўралашиб колмасдан, ёшли-
гидан дунё сиёсий ҳаётидан хабардор бўлишга кизикди.
У саройда таржимон Аҳмеджон Агиевдан русча, туркчани
ўрганди. Русча ўқиш, ёзишни биладиган бўлди. 1904 йилда рус,
татар, турк ва озарбойжон газета, журналларига обуна бўлган
эди. Озарбайжон ва Туркиядан жуғрофия, тарих ва адабиёт
соҳаларидаги китобларни олиб ўқиб турди2. У шу йўсинда
тарбия олиб балоғатга етган эди. Исломхўжанинг ўй-фикри
доимо ислоҳот билан банд бўлганидан у Муҳаммад Раҳимхондан
кейин хонликнинг бошкарилиши ислоҳот тарафдорлари кўлига
ўтишини ўйларди. Уша пайтда Исломхўжа учун шундай тахт
номзоди хоннинг катта ўғли Аскар Маҳмуд тўра эмас, балки
Асфандиёр тўра эди. Исломхўжа ҳар гал имкони бўлганида хонга
Асфандиёр тўғрисида илик сўзлар айтарди. Муҳаммад Раҳимхон
ўз саломатлиги оғирлашганида мамлакатни бошкариб туришни
(вафотидан тахминан 12 кун илгари) Исломхўжага топшириши3
билан Асфандиёр тўранинг хонлик тахтини эгаллаш имконияти
' Ўэбекистон МДА. 125 И фонд, 1-рўйхат, 609-иш, 62-варак
’ Ў ш аархив 125-И-фонд, 1-рўйхат, 609-иш, 63-варак
1 Ўша архив. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 609-иш, 58-варак.
200
www.ziyouz.com kutubxonasi
яна ортди. Шундай вазиятда Асфандиёр тўра 1910 йил августида
отаси вафотидан кейин тахтга ўтирди ва Исломхўжа учун
махсус «Вазири акбар» лавозими таъсис килинди. Бу билан
Исломхўжанинг ислоҳот тўғрисидаги ўй-фикрлари юзага
чикишига ва унга бошчилик килишни ўз кўлига олишига замин
яратилган эди.
Хонликда ислоҳот учун бўлган ҳаракатлар бошланиб кетди.
Олдинига Асфандиёрхон бу ишда Исломхўжага раҳнамо бўлди,
Лекин пировардида мамлакат тараккиёти учун ҳам, фуқаролар
фаровонлиги учун ҳам яхши бошланган бу кутлуғ ишлар
кўнгилсиз тугади.
Ислоҳотнинг ташаббускори ва жонкуяри Исломхўжа катл
килинганидан кейин (1913 йил август) мамлакатда тараккиёт
томон бошланган ҳаракатлар, амалга оширилаётган тадбирлар
тўхтаб колди. Бунинг устига, 1913-1915 йилларда туркман
уруғларида содир бўлган бебошликлар, 1916 йил кўзғолони
окибатида мамлакатда вазият мураккаблашди. Бирок шунга
карамасдан Хива шахрида касалхона, почта-телеграф бинолари
курилиб, иш
1
а тушди. Катта каналларгатемир кўприклар куриш,
ерларни таноб килиш ишлари бошланган эди1.
Касалхона қурилиши Исломхўжа ҳаракати билан амалга
оширилди. Унинг лойиҳаси Исломхўжа буюртмаси билан 1911
йил ёзида Москва архитектори томонидан ишлаб чикилган
бўлиб, касалхона кошида маъмурий ходимлар яшаши учун
ҳам алоҳида бино барпо килинди. Исломхўжа Хива шаҳрида
курилган касалхона лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида архи- •
текторга буюртма беришдан олдин унинг қандай бўлиши ва
лойиҳаси тўғрисида Солдатенкова номидаги Москва шаҳар
касалхонаси бош
шифокори Ф.А.Гётье билан астойдил
муҳокама қилиб, келишиб олган эди. Уни курган курувчи
муҳандисхам И сломхўжатаклифибилан Россияданкелтирилди.
Қурилган бу касалхона яхши ускуналар билан жиҳозланган ва
50 ўринга мўлжалланган бўлиб, у кўз, жарроҳлик, таносил,
' Ў ш а а р х н в 1 - И - ф о н д , 12 р ў й х а т , 1 9 5 0 - и ш , 9 3 - в а р а к .
201
www.ziyouz.com kutubxonasi
ички ва куйдирги касалликлари каби беш бўлимдан иборат
бўлган. Касалхона амбулаториясида эса эркаклар ва аёлларни
даволайдиган иккита бўлим ҳам ишлай бош лади*
1.
Касалхона 1913 йил 23 сентябрда очилиб, у Асфандиёрхон
марҳамати билан Император ўғли буюк князь Алексей
Николаевич номи билан аталадиган бўлди. Унда ишлаш учун
Саратов губерниясидан доктор Ансимов ва аёлларни даволашга
Фарғонадан доктор Асфандияровалар чақириб келтирилдилар2.
Хонликда касалхона очилишини аҳоли яхши кутиб олди ва унда
даволанувчилар тезда кўпайиб кетди.
1913 йилнинг октябрь, ноябр, декабрь ойларида факат
амбулатория даволанишидан 10909 нафар киши фойдаланиб,
шундан 4747 нафари хотин-кизлар бўлган. Касалхона кошида
дорихона ҳам ишлай бошлади1. Хива шаҳрида кишлок аптекаси
очилишига ҳам келишиб олинган эди4.
Ислоҳотда хонликдаги ўкув ишларига ҳам катта эътибор
берилиб, бу соҳада ҳам муҳим тадбирлар кўрила бошланган эди.
1911 йили Исломхўжа ўз саройида янги усул мактабини очади.
Унга болалар 6 ёшдан қабул килиниб, диний таълимот билан бирга
арифметика, ҳуснихат, Хиванинг кискача тарихи, жуғрофия,
чизмачилик, рус тили каби фанлар ва курилиш ишлари юзасидан
хам сабок берилди. Янги усул мактаблари 1910 йилда Гурланда,
Шохободда ва Янги Урганч яқинидаги Чандир-киёт кишлоғида
очилади. Бундай мактаблар 1904 йилдан Янги Урганчда, 1906
йилдан Қунғирот ва Хўжайлида иш бошлаган эди5. 1912 йилда
ИсломхўжаЯОталабага мўджалланганМ адраса,унингичидаянги
усулдаги мактаб учун Европа типида бино курилиб, ўкитувчиси
- татар Абдурашидов Оренбург билим юртидан келтирилди6.
Исломхўжа ташаббуси билан 1910 йил охиридаёк гимназия
1 Ўша архпв. 2-И-фонд, 1 -рўйкагг, 305-ит, 242, 253-иараклар
Уша архив. 2-И-фонд, 1-рўнхат, 305-иш, 223-варак.
1 Ў ш аархив 2-И-фпнд, ]-рўйхат, 300-ит, 15-16-варақлар
* Ўша архив. 2-И-фонд. Грўйхат, 309-иш. 31, 50-вараклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |