Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

в) Хиванинг камал килиниши
Туткинликдаги ўзбекларни озод килиш йўлидаги барча 
илтимослар рад килинганидан кейин туркманларнинг озодпик 
ҳаракати қайтадан бошланди. Зндиликда улар хрнликнинг 
асосий шаҳарларини эгаллаб, Хива томон юриш килишни 
ўйлайдилар. 200 нафар отлиқдан иборат туркманлар гуруҳи 
1916 йил 3 февралда Тошҳовуз, Шоҳобод, Қиёт, Гурлан 
шаҳарлари ҳокимларини гаровга олиб, Янги Урганч томон йўл 
оладилар. Бундан хабар топган Колосовскийнинг 4 февралда 
Туркистон генерал-губернаторига йўллаган телеграммасида: 
«Вазият жиддий, туркманларнинг баъзи тўдалари Петро- 
Александровскийгаҳужум кил ишлари эҳтимоли бор, чунки, бизга 
етиб келган хабарларга кўра, ўтган куни туркман катхудолари 3
Ўэйекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 54й-иш, 24-варак; МДА. 907-И-фонд, 1-рўйхдг, 564-иш. 
29-варак
3 Ўтбекистон МДА. 907-И-фонд, 1-рўйхат, 564-иш, 29-30-вараклар.
232
www.ziyouz.com kutubxonasi


умумий кенгашида эшонларнинг талаби билан русларга карши 
уришишга карор килинган»', -дейилади. Ўша куни кечаси 
туркман отлиқлари Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида бир 
неча бойнинг уйини талаганлар ва Манғит, Қиличбой шаҳарлари 
ҳокимларини, бир неча оксоколларни гаровга олганлар.
Янги Урганч ҳокими Абдураҳмонбойнинг 7 февралда 
Ғозиободдан олган хабарига кўра, Ғозиободда тахминан 
мингтача туркман оломони тўпланиб, Ғозиободга сиғмаган. 
Жунаидхон ва Хон Эшон Қўшкўпирга келганлар. Яна бу 
хабардатуркманларкамоқдагиларни озодқилиш ларитўғрисида 
Хивага талабнома юборганлар, улар озод килинмаган тақдирда 
Урганчга, Хивага, Хонкага келишлари, ишга руслар аралашган 
такдирда эса уларга қарши жанг килишлари баён килинади1
2. 
Бу хабарнинг эртасигаёқ туркманлар Янги Урганч остонасига 
етиб келиб, унинг тўрт томонидан кирадилар3. Жунаид Янги 
Урганчликлардан 50 минг рубл йиғдириб олади, Абдураҳмон 
Бакколов эса унга 18 минг рубл беради4.
Жунаидхон борган шахарларида ва у бормаган баъзи 
ҳокимликларда ҳам кўплаб аҳоли Жунаидхонни ёқлаб, у томон 
ўта бошладилар. Туркистон генерал-губернатори Мартсоннинг 
Петроградга - ҳарбий министр номига юборган телеграм- 
масида, 8 февраль куни Хонқа шаҳри эшонлари Жунаидхон 
фукаролигини кабул килганликлари, бу тўғрида улар бутун 
хокимлик 
аҳолиси 
номидан 
Жунаидхонга 
ёзма 
ҳужжат 
топширганлари баён килинади. Янателеграммада: «...аҳолининг 
Жунаидхон фукаролигига ўтиши давом килаверса, у тақдирда 
хон ҳукуматидан норози аҳоли орасида хон ҳокимиятини кайта 
тиклаш учун Россия кўшини кўп кон тўкишига тўғри келади»5, 
- дейилади. Колосовскийнинг 9 февралда Хивадан генерал- 
губернаторга юборган телеграммасида эса хонликнинг кўпчилик
1 Ўша архив, ўша жойда, 39-нарақ
2 Ўзбекистон МДА. 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899*-иш, 55-варақ.
1 Ўша архив, уша жойда, 57 варак.
4 Ўша архив, ўша жонда, 79-ЯО-нараклар
5 Ўтбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат. 546-иш, 255-варак.
233
www.ziyouz.com kutubxonasi


марказий шаҳарлари Жунаидхон фуқаролигига ўтиб, унга товон 
тулаётганликлари ва эшонлар орасидатайинланган бош руҳоний 
томонидан фатво (хукм) чиқарилганлиги, унда Жунаидхон 
фуқаролигига ўтмаган ҳар кимсани русларни қувватловчи ғайри 
дин ҳисоблаб, уларнинг мол-мулкини талаганлар эса жатодан 
озод қилиниши' хабар қилинади.
Шундай қилиб, исёнчиларнинг кўлами борган сари кенгайиб, 
улар хонликдаги кўплаб фуқароларни ўз таъсирига жалб қила 
бордилар. Эндиликда исённинг Россия мустамлакачиларига 
қарши каратилганлиги ҳам сир бўлмасдан қолди.
Жунаидхон ўз одамлари билан Янги Урганчдан Хива томон 
йўл олади. 10 февраль эрталаб улар Хива атрофини ўраб ола- 
дилар. Отишмалар бошланиб кетди’. Хивада ва унинг атрофида 
хон ҳукуматининг, уни ҳимоя қилаётган Россия отрядининг 
аҳволи ниҳоятда огирлашди. «Ҳозирги фурсатда хон ҳар қандай 
аҳамиятини йўқотди. Хива ҳудудида амалда фақат иккита 
ҳокимият - қуролланган оломонга таянган Жунаидхон ҳокимияти 
ва бир неча юз рус аскари томонидан қувватланаётган менинг 
ҳокимиятим колди, холос. Бугун эрталабданоқ шаҳар атрофи 
бўйлаб галаёнчилар бизнинг отрядимиз жойлашган томон ўк 
узиб, оқиб келмоқдалар»*
3, - деб баён қилинади Колосовскийнинг 
12 февралда генерал-губернаторга юборган телеграммасида.
Шундай бир пайтда хон ҳазратларининг генерал-губернатор 
Мартсондан олган телеграммасида унга ок подшоҳнинг 
қудратини ва император олийларининг армиясига карши 
курашишлари телбалик эканлигини хивалик фуқароларгаэслатиб 
қўйиши зарурлиги, исёнчиларнинг ҳапокати муқаррарлиги 
тўғрисида огоҳлантириш зарурлиги кўрсатилади. Телеграммада 
ақлдан озганларнинг эсини киргизмоқ учун хон ҳазратларига 
генерап Галкинни ёрдамга юбораётганлиги ҳам қайд қилинади4. 
Шу билан губернатор хонга хивапикларнинг оқ подшоҳнинг
' Уша архия, ўша жойла. М-парак.
3 Ўша архив. ўша жоқаа. 89-варак.
1 Ўша архив, ўша жоқоа, 92-варак.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish