Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

‘ Алексеенков П
., ўша асар, 42-бет.
234
www.ziyouz.com kutubxonasi


қудратли ланжасидан чика олмасликларини уктирмокчи бўлади.
Жунаидхон Хива хони ва унинг ҳукмдорларига, Россия 
империяси мустамлакачиларига каҳр-ғазаби ниҳоятда ошган 
бир ҳолда Хивага келади. Шунинг учун ҳам Колосовскийнинг 
ёвмутларга мулоҳаза билан иш кўришга чакириб йўллаган 
мурожаати Жунаидхон томонидан оёк остига улоктириб 
ташланади. 12 февралда Жунаидхон отлиқлари томонидан 
шаҳарга ҳужум ва отишмалар кун бўйи давом қилади'. Улар 
13 февралга ўтар кечаси Хиванинг битта дарвозасини бузиб, 
шаҳарга бостириб кирадилар1
2. Хоннинг саройига бостириб 
кириб борган Жунаидхон уни чакиртириб келтириб: «Мен 
сенинг ҳокимиятинингни эътироф 
киламан, хонлигингни 
килавергин», - дейди ва туркманларнинг саройдан талон-торож 
килиб олганларини қайтариб бериши бадалига ундан 18 минг 
рубл талаб килиб олади. Шундан кейин Жунаидхоннинг талаби 
билан Матвафо Бакколов ва Абдуллажонлар келтирилиб, ўша 
заҳотиёк катл қилинадилар. Улар билан бирга Ш ихназарбойнинг 
кариндоши ҳам катл қилинади. Ёвмутлар Хивани ўраб турган 
рус кўшини билан жанг қилиб, камоқдаги ўзбекларни озод 
киладилар3. 
Жунаидхон 
замбаракчилари 
Колосовскийнинг 
уйини вайрон килиб ташладилар, у ерда ҳилпираб турган 
Россия байроғи хавф остида колди4. Матвафо Бакколов ва 
Абдуллажонларнинг катл килиниши сабаби шунда эдики, улар 
саройда амалдорлик қилган даврида хон саройида ахлоксизлик, 
фитна, фукаролардан йиғиладиган турлича йиғимлар, айникса 
порахўрлик ривож топганлигидан, тутқинликдаги ўзбекларнинг 
қамалишини улар ҳам талаб килганлигидан Жунаидхон хабардор 
эди5. Жунаидхон Янги Урганчга келганида унинг ҳузурида бўлган 
россияликларга, «Мен Хивада икки-учтасини қўлга олишим 
керак. Хон ўз мустақиллигини йўкотган ва давлат ишлари билан
1 Узбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 97-варак.
! Уша архив, ўша жойда, 95-варак.
] Ўзбекистон МДА. 461-И-фонд, Грўйхат, 1899"-иш, 80, 200-201-вараклар.
* Ўзбекистон МДА 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 262-варак
5 Ўзбекистон МДА. 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899*-иш, 81-варак.
235
www.ziyouz.com kutubxonasi


мутлако шуғулланмасдан қўйди. У Матвафо Бакколов келтириб 
турган кизлар айш-ишрати билан банд», - деб гапирган эди1. 
Қамоққа олинган ўзбекларни сўроқ килган Андреевский хам 
«Матвафо ва Абдуллабойларнинг буйруғи билан Колосовский 
Хивага келган ўзбекларни камокка олган»лигини баён килади1
2. 
Жунаидхон отлиқлари Матвафо Бакколовнинг уйи ва дўконини 
талон-торож қиладилар.
Шундай килиб, Жунаидхон пойтахтни эгаллаш билан 
мақсадига қисман эришган эди. Қамоқцаги ўзбеклар озод 
килинди, 
фуқаролар 
лаънатига 
сазовор 
бўлганлар 
катл 
қилиндилар. Бирок мамлакатнинг адолат ва шариат билан 
бошкарилишига, хонликда мустамлакачиликнинг тугатилишига 
эришиш учун Жунаидхон ҳали ожизлик киларди. Буни факат 
туркман отликлари кучига таяниб амалга ошириб бўлмасди. 
Жунаидхон отликлари пойтахтни эгаллаганидан кейин Хивада 
вазият янада жиддийлашди, хон ҳукмдорлари ва унинг 
ҳимоячиси Россия мустамлакачиларига хавф янада кучайди. 
Бундай хавфдан чўчиб колган Туркистон округи штаби бошлиғи 
Боронец 14 февралда туркманларнинг Мари, Гучуктепа, Ахал 
ва Астробод туркман уруғлари билан кариндошлик алокалари 
бўлганлигини эътиборга олиб, кўзғолоннинг кенг (Закаспий 
вилояти ва бутун Туркистонга) тарқалиб кетишидан хавфсираб, 
Хивадаги ҳаракатни тезда бостиришнинг ниҳоятда зарурлиги 
тўгрисида буйрук беради3.
Шундай вазиятда Хива хонлигидатартиб ўрнатиш мақсадида 
Туркистон генерал-губернаторибуйруғи биланХивагаюборилган 
Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори генерал-лейтенант Галкин 
ҳам Хивага яқинлашиб колди4. Генерал Галкин 2 та рота билан 
Хивага 15 февралда етиб келиб, полковник Колосовскийга 
кўшилади. Бундан ташкари губернатор Самарканддаги генерал 
Майделга Хивадаги отрядни яна 3 та дружина ва 4 та батарея
1 Уша архив, ўша жойла, 79-80-варақпар.
1
Ўша архия. ўша жойда, 174-иарак.

Алексеенкоё П
, ўша асар, 44-бет.
4 Уэбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхэт, 546-иш, 69-аарак
236
www.ziyouz.com kutubxonasi


билан кучайтириш тўғрисида буйрук беради. Хивадаги рус 
отряди генерал Галкин келганига кадар 6 кун давомида Хивани 
қўзголончилардан ҳимоя қилишга харакат қилган эди. Отряд 
Хива ҳимоясида 6 жангчисидан ажради, 18 нафари яраланди'.
Генерал Галкиннинг Хива томон келаётганидан хабар 
топган Жунаидхон отлиқлари 15 февралда кун бўйи рус отряди 
устига жадаллик билан хужум қилиб, ўк ёғдириб турдилар 
ва Галкинни Хивага келтирмаслик учун Хива билан Урганч 
ва Петро-Александровск оралиғидаги телеграф алоқасини 
узиб ташладилар1
2. Уларнинг Россия отрядини ўкқа тутиши 15 
февраль ярим кечагача давом килади. Галкин харбий кудратига 
тенг келолмаслигини сезган Жунаидхон ярим кечадан оққач, бир 
кисм отликларини колдириб чекина бошлади3.
Шундай килиб, Галкиннинг Хивага етиб келиши билан 
Жунаидхоннинг барча ҳаракатлари барбод бўлди. У нимагадир 
ўз харакатида сусткашлик қилди. Жунаидхон аслида хонликнинг 
кўпчилик кисмини эгаллаган бўлса ҳам, мустамлакачиларга 
ёрдам келиши арафасидагина, вакт бой берилган бир пайтда 
пойтахтга етиб келган эди. Бунинг устига унинг отликлари 
хонликнингбир неча шаҳарларида сочилиб турмокда эди. Бундай 
вазият мустамлакачилар учун қўл келди. Жунаидхон вактни 
бой бермасдтн, кам сонли рус гарнизонини тез ва шиддатли 
ҳужум билан йўқ қилиб, Хива шаҳрини кўлга олганида эди, 
Туркистон ўлкаси генерал-губернаторидан келадиган унча катта 
бўлмаган ёрдам туркманлар учун у даражада жиддий хавф 
туғдирмаган бўларди. Округ штабидан ёрдамга янгидан катта куч 
ташланганига кадар бутун Туркистонда вазият миллий-озодлик 
ҳаракати фойдасига ўзгариб кетиши ҳам мумкин эди4. Чунки 
шундай бир вактда бутун Туркистонда Россия империясининг 
мустамлакачилик зулмига қарши озодлик ҳаракати учун вазият 
пишиб етилмоқда эди. Бунга 1916 йил июлида Туркистонда 
кўтарилган миллий-озодлик ҳаракати далилдир.
1 Ўша архив. ўша жойда, 100-109-вараклар
2 Ўэбекистон МДА. 1-И-фонд, 31-рўйхат, 1104-иш, 41-варах.
2 Ўэбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 115-варак.
4 Алексеенков П ,
ўша асар, 43-44-бстлар.
237
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish