Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Алексеенков П
Хинннское восстание 1916 т л а . Т.: Узбекскпе Государственное издательство
1930. С 29.
: Хоразм яоҳасидаги ситиклолчплик харакати машҳур иамояиласи Жунандхон (1852*1938) 
ҳақида таникли ўтбек тарнхчиси 
Қаҳрлмон Ражобо
в тадкикотларида багтафсил сўэ юрнтнжан.
225
www.ziyouz.com kutubxonasi


келганларни тавбасига таянтирмоқчи, туркманларни ўзига 
оғдирмоқчи бўлди. Шу билан Хивада хон ва ҳукмдорларнинг 
эрк-ихтиёри бутунлай Россия харбийларининг кўлига ўтди. Хон 
улар кўлида кўғирчоқбўлиб колди. Хива деярли харбий ҳолатдаги 
шаҳарга айлантирилди. Рус гарнизонида ва Колосовский 
атрофида соқчилар кучайтирилди. Казак юзлик командирига 
хон саройини, почта идораси, касалхона ва шаҳардаги барча 
Россия фуқароларини ва уларнинг корхоналарини кўриқлаш 
тўғрисида буйруқ берилди1. Хивада ҳамма нарса рус ҳарбийлари 
ихтиёрига ўтди. Ҳатто, камоқдаги ўзбек исёнчиларининг 
озод қилинишларини сўраб хон ва амалдорларига ёзилган 
илтимосномаларга бериладиган жавобнинг қандай бўлиши ҳам 
Колосовский ҳукмида эди.
Хоннинг Бош вазири Матвафо Баққоловга камоқдаги 
ўзбекларнинг озод килинишини сўраб (1916 йил 20 январ) 
Қурбон Муҳаммад сардор (Жунаидхон), Шомурод Бахши, 
Жонжонбек каби ёвмут катхудолари ва сардорлари муҳрлари 
босилиб ёзилган илтимосномага Матвафо Бакколов эмас, унинг 
номидан Колосовский айтиб ёздирган жавоби кайтарилди.
Туркман катхудолари илтимосномасида: «Хивага бораёттан 
барча ўзбек эшонлари Хон Эшон ҳузурига, катхудолари эса, 
бизларга келиб тўхтадилар ва турлича шикоят ва талабларни 
изҳор килдилар. Бизлар уларга Хива хонига мурожаат килишлари 
зарурлигини кўрсатдик, хондан уларнинг иши юзасидан бирорта 
буйрук бўлган тақдирда, биз уни бажаришга ваъда бердик
Шундан кейин ўзбеклар биздан кузатувчи с5фаганларида, 
Жонжонбек, Чаррикбой ва Хон Эшоннинг ўғиллари кузатувчи 
қилиб тайинландилар. Шундай экан, уларнинг гунохдари нимада? 
Агар уларда бирорта бузук ният бўлганида эди, биз уларга бошқа 
кишиларни кўшиб юборган бўлардик. Шундай бўлгач, Хон 
Эшоннинг меҳмонлари бўлмиш 7 кишимиз озод қилинсинлар»2, 
- деб баён килинади. Унга Колосовский айтиб ёздирган жавобида
1 Ў з б е к и с т о н М Д А 2 - И - ф о н д , 2 - р ў й х а т , 5 4 б - и ш , 4 6 - в а р а к .
1 Ў ш а а р х и в , ў ш а ж о й д а , 4 6 . 4 9 - в а р а к л а р .
226
www.ziyouz.com kutubxonasi


эса, «Ўзбеклар Хива ҳукумати фармойиши билан эмас, Россия 
ҳукуматинингбуйруғи билан камалган... шунингучун ҳам Амударё 
бўлими бошлиғи Колосовский ҳузурига бориб, унга сизнинг 
илтимосннгизни етказдим, у сизпипг хатиигизни ўқитиб эшитиб: 
«Туркманларнинг ўзбеклар иши билан ҳеч қандай дахллари 
бўлмасин, рус солдатларига ўзбекларни қамаш тўғрисида мен 
буйруқ берганман, чунки улар менинг буируғимни бажармаганл ар, 
мен уларга ўзимизнинг волост бошқарувчиси орқали икки марта 
яхши маслахатлар берганман, улар уни андишасизларча рад 
қилдилар... Россия бўлими бошлиғининг буйруғини бажармаган 
ҳар кимсага нисбатан шундай қиламан, агар Жунаид ақпли 
бўлганида эди, ўзбекларга Амударё бўлими бошлиғи буируғига 
итоат қилишга ва Хивага келмасликка маслаҳат берган ва уларга 
кузатувчи қўшиб юбормаган бўларди, ҳозирги килган иши эса 
бўлим бошлиғи буйруғига бўйсунмаслиқдир», деган сўзларни 
ёздирди», дейилади.
Колосовский айтиб туриб ёздирган хатга Бош вазир Матвафо 
Бакколов муҳри босилган. Хатда «Хива шаҳри. 1916 йил 21 
январь»*
1, деган ёзувлар бор эди.
Туркманлар зўравонлик мазмунида ёзилган бундай жавобни 
олганларидан кейин улар 3000 тача отлик бўлиб Жунаидхон 
бошчилигида Хива шаҳри якинига келиб, у ердан камоқдаги 
ўзбекпарни озод килишларини сўраб бош вазирга яна хат билан 
мурожаат килганларида улар худди илгаригидек хоннинг Бош 
вазиридан эмас, балки Колосовскийнинг мустамлакачилик 
руҳида, дўк-пўписалар билан баён қилинган, таҳдидлардан 
иборат жавобини оладилар2.
Хива шаҳрида вазият янада кескинлашди. Шундан сўнг 
Колосовский буйруғи билан рус отрядида, «исёнчи» ўзбеклар 
қамоқхонасида, шаҳардаги Россия корхоналарини кўриқлашда 
солдат нарядлари ва разведкачилар янада кучайтирилди3.
1 Ўша архив, ўша жойда, 50-нарақ.
! Ўша архнв, ўша жойда, 4 6 -5 1-варақлар.
1 Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 46-варак.
227
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шахарда умумий ахвол нихоятда оғирлашади, хон бутунлай 
саросимага тушиб, қўркиб колди. Шундай пайтда хон факат 
рус ҳарбийси полковник Колосовский ёрдамига таянади. 
Ундан барча масалалар юзасидан ўзича мустақил иш кўришни 
сўрайди. Шу билан мамлакат ихтиёрини бутунлай рус отрядига 
топширади. Хон амалдорлари ҳам полковник ихтиёрида бўлиб, 
унинг буйруғини бажарадилар Ўз халкига соткинлик килаётган 
баъзи хон амалдорларининг рус мустамлакачиларига содиклиги 
тўғрисида Колосовский, «Биз учун оғир дақикаларда Бош вазир 
Матвафо, хон канцелярияси бошқарувчиси Абдуллабой, Хива 
ва Янги Урганч ҳокимлари Ҳожибой ва Абдураҳмонлар менга 
ғоят катта хизмат кўрсатдилар»1, - деб таъкидлайди генерал- 
губернаторга йўллаган рапортида.
1916 йил 22 январь эрталаб икки ёвмут катхудоси 
Колосовский ҳузурига келиб Жонжонбек, Шомурод Бахши, 
Қурбон Муҳаммад сардор (Жунаидхон), Муҳаммад Бердибек- 
ларнинг муҳрлари босилган хатни келтириб, яна камокдаги 
ўзбекларнинг озод килинишини сўрадилар. Хатида ўзбеклар 
сизнинг маслаҳатингизга кулок осмасдан беадаблик килганлари 
учун бутун ёвмут катхудолари сиздан уларнинг гуноҳларини 
кечиришингизни жуда ҳам илтимос киладилар1
2, дейилади.
Колосовский туркманларга жавобида «Ҳар кандай кимса, 
у ким бўлишидан катъи назар, менинг номимдан берилган 
Оқ Подшоҳ буйруғига бўйсунмас экан, ўз килмишига яраша 
жазо олади... Мени таажжублантирадиган нарса шундаки, 
туркманларнинг барча ҳурматли кишилари, қарокчилардек 
қўлларида куроллар билан Хива шаҳри атрофидатўпланганлар, 
бу ерда Ок подшоҳ марҳамати билан Хива хони яшайди ва 
Россия ҳукумати вакили - мен тураман-ку. Тезлик билан 
тарқалишларингизни охирги марта таклиф киламан, акс холда 
окибати ёмон бўлади»3, - деб гуркманларга дўк-пўписалар
1 Ўша архив, ўша жойда, 46-варак
2 Ўша архив, ўша жойда, 52-варак.
1 Ўша архив, ўша жойда, 46, 53-вараклар.
228
www.ziyouz.com kutubxonasi


килади. Қамоқдагиларнинг озод килиниши тўгрисидаги турк- 
манларнинг катьий ва адолатли талабларидан Колосовскийнинг 
ўзи ҳам барибир ваҳимага тушиб колди. У 22 январда Туркистон 
генерал-губернаторига шошилинч йўллаган телеграммасида 
туркманлар томонидан Урганч ва Хонқа шаҳарларига ҳам хавф 
туғилаётганлигини, у шаҳарларда Россия заводларига, йирик 
фирмаларига хизмат кўрсатаётган катга савдо корхоналарининг 
жойлашганлиги муносабати билан Петро-Александровскийдан 
буш аҳарларнингҳаркайсисигабиттаданротакелтириш гарухсат 
беришини сўрайди. Бу тўғрида ўша куниёқ генерал-губернатор 
томонидан Колосовскийга телефон оркали рухсат берилади1. 
Бу эса хонликда Россия мустамлакачиларига нисбатан озодлик 
ҳаракати хавфи кучаяётганидан далолат берарди.
Туркман исёнчилари Колосовскийдан зўравонлик руҳида 
битилган жавобни олганларидан кейин у билан ортиқча можарога 
бормасдан, 22 январдан 23 январга ўтар кечаси ўз элатларига 
кайтиб кетдилар. Колосовский эса «Ёввойилар устидан маънавий 
ғалаба козондим», - деб жар солади. Бу тўғрида генерал- 
губернаторга йўллаган рапортида хам мактанади1
2.
Бизнинг фикримизча, хондан мадад истаб Хивага келганлар 
Амударё бўлими бошлиғи буйруғини бажармаганлари ва 
хонга шахсан ўзлари арз-додини айтмокчи бўлганлари учун 
гуноҳкор килиниб камалдилар. Бу эса хонлик устидан подшо 
Россияси мустамлакачилигининг тўлиғича ўрнатилганлигидан 
ва Хива хонида ўз фукаролари дардини эшитишга ҳам ҳак-ҳукук 
колмаганлигидан далолатдир.
Подшо Россиясига карамлиги даврида хонликда шариатнинг 
бузилиши, ахлоксизлик, бузғунчилик, саройда фитначилик 
ва иғво авж олиб кетди. Ватан осойишталиги, фуқароларнинг 
тинчлиги учун жон куйдирадиган амалдорлар эса қамоқка ҳукм 
килинар ёки қатл килинар эдилар. Подшо Россиясининг бошқа 
жойлардаги мустамлака халкларни бошкаришда синалган
1 Уша архив, ўша жойла, 19-нарак
2 Ўша архив, ўша жойда, 47, 129-вараклар.
229
www.ziyouz.com kutubxonasi


сиёсати ҳам шундан иборат эди. Хонлиқда адолатсизлик ва 
шариатнинг бузилишидан норози бўлган фукаролар тутқин 
килиниши, озодлик йўлида курашаётганлар «ёввойилар» деб 
аталиши Россия империясининг бошқа халқлар устидан улуғ 
давлатчилик сиёсатининг Хивадаги кўринишидир.
Хон ваунинг посбони Колосовский ўзларининг бу ғалабасини 
мустаҳкамлаш максадида Амударё бўлими волост бошкарувчиси 
Қозокбой кузатувида мамлакатнинг «бебошлик» юз бераётган 
шаҳарларига хон меҳтарини юборади. Бундан кўзланган 
максад «бебошлик» килаётган аҳолини тинчлантириш, хоннинг 
мамлакат фуқароларига йўллаган мактубини уларга етказиш эди '. 
Лекин аҳолини тинчлантириш учун халк орасига жўнатилган 
элчилар кўзланган мақсадга эриша олмадилар. Хон меҳтари ва 
Қозоқбойлар борган шаҳарларида фуқаролар томонидан ёмон 
қабул қилинадилар. Ҳатто шундай пайтда туркман уруғлари ва 
ўзбек фукаролари яшайдиган ҳудудлардан Жунаидхон ҳузурида 
йиғилган 
эшонлар Жунаидхонни 
«Рус 
қўшинига 
қарши 
очиқцан-очиқ курашга отланишга даъват киладилар ва шусиз 
улар ҳеч кандай озодпикка эришиб бўлмасликларини Жунаидга 
уқтирадилар»2. Колосовскийнинг генерал-губернаторга килган 
рапортида таъкидланишича, хонлик шаҳарларидаги русларга 
қарши ҳаракат ипининг учи ҳатто Хивага, хон саройига - 
Иброҳимхўжага (хоннинг тарбиячиси бўлган эшон) келиб 
боғланган. Шихназар ясовулбошининг иккита катта ўғли ҳам 
Жунаидхон билан махфий алокада бўлган3. Шундай қилиб, хон 
ва амалдорларнинг мамлакатни бошкаришдаги адолатсизли- 
гига карши бошланган ҳаракатлар Россия мустамлакачиларига 
қарши миллий-озодлик курашига айланиб кетди.
Туркманлар 23 январда Хивадан ўз элатларига кайтиб 
кетганларидан кейин ҳам Жунаидхон туткинликдаги ўзбеклар- 
нинг озод килинишларини сўраб баъзан илтимос, баъзан кескин 1
1 Ўша архив, ўига жойда, 129-варак 
г Ўша врхив, ў>па жойда, 129-130 вараюар. 
'
Ўша архив, ўша жойда, 129-130-вараклар.
230
www.ziyouz.com kutubxonasi


тапаб билан хон амалдорларига ва Колосовскийга хат орқали бир 
неча марта мурожаат қилади. Буларнинг ҳаммаси Колосовский 
буйруги билан рад қилинади.
Гуноҳсиз «гуноҳкор»ларга бундай муносабатда бўлиш 
биргина Колосовскийнинг хизмати бўлмасдан, балки подшо 
Россияси ҳукуматининг хонлик фукаролари эрк-ихтиёрини 
поймол қилиш, уларни хоҳлаганча хўрлаш сиёсати эди. 
Колосовский бу сиёсатнинг фаол ижрочиси бўлган, холос. Буни 
шундан ҳам билиш мумкинки, Россия хукумати (I февралда) 
Колосовскийга юборган телеграммасида камокдаги ўзбек- 
ларнинг Россия отряди кучи билан саклаб турилишини талаб 
қилади ва зарурат бўлган такдирда полковник Альбовский 
бошчилигида яна икки рота ва иккита замбарак юборажагини 
билдиради'. Россия амалдорлари томонидан шу даражада катта 
ҳарбий куч-кудратнинг ваъда қилиниши қамоқдагилардан 
хавфсираб эмас, балки умуман хонликда озодлик ҳаракатининг 
кенгайиб, қуркинчли кучга айланиб боришидан эди.
Таъкидлаш жоизки, тутқинликдаги ўзбекларни камокка 
олган ва уларни камокхонада саклаётган Россия отряди хон учун 
ҳам бирдек азиз бўлган. Шунинг учун бўлса керак, февралнинг 
биринчисида Асфандиёр Хивадаги Россия отрядининг барчасини 
пўстин (полушуба) билан тақдирлади. Бунинг учун хон 13635 
рубл пул сарф килди1
2.
Юкорида кайд килганимиздек, камоқдаги ўзбекларни озод 
килиш йўлидаги ҳаракатлар тўхтамаган. Шунинг учун Хивага 
хавф кундан-кунга кучайиб бормоқда эди. Хон амалдорлари ва 
Колосовский ўз айғокчилари оркали бундан хабардор эдилар. 
Шундай бир вазиятда Хивадаги рус отряди ихтиёрида 4 та рота, 
4 та замбарак ва замбарак учун 112 минг ўқ (снаряд), батареяда 
480 та снаряд бўлган бўлса ҳам3, кучайиб бораётган хавф-хатар 
олдида Колосовский учун улар етарли эмасдек туюлади. У
1 Ўша архив, ўша жойда, 30-31 вараклар
2 Ўша архив, ўша жонла, 32-варак
1
Ўзбекистон МДА. 907-И-фонд, 1-рўйхат, 564-иш, 32-аарак.
231
www.ziyouz.com kutubxonasi


мамлакатда бошланган бундай ғалаённинг ҳудудларга тарқалиб 
боришидан эсанкирамоқда эди. Шунинг учун ҳам у Туркистон 
генерал-губернаторидан 
хонликдаги 
«ярамас» 
кучларнинг 
бутунлай тугатилиши учун қўшимча яна битта пиёда дружина, 
иккита замбарак билан 6 нафар казак юзлик полки юборишни 
сўрайди. Колосовский «Бундай отряд юборилган тақдирда, 
ҳар жой-ҳар жойдан ҳаракатнинг асосий йўлбошчиларини 
камокка олиш мумкий бўларди ва шундан кейин батамом тартиб 
ўрнатиларди. Акс ҳолда ғалаён такрорланиб туриши мумкин
у келтирадиган талафот ўлчами тўғрисида бир нима дейиш 
қийин»1, - деб ёзади губернаторга йўллаган телеграммасида.
Янги юборилган отряддан Колосовский иккита замбарак 
билан битта ротани Манаққа, битта рота ва 4 та казак 
юзликларини Кўҳна Урганчга, битта казак юзлигини Хўжаэлига 
жойлаштиришни режалаштиради, . Шу билан у хонлик фуқаро- 
ларининг 
мустамлакачиларга 
қарши 
озодлик 
ҳаракатини 
барбод қилиш максадида хонликнинг баъзи бир шаҳарларида 
Россиянинг жазо отрядларини ўрнаштирмокчи бўлди.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish