Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

2 Ражабов Қ.
Хива қўзғолони. //Ўзбекистон миллий энинклопеднясн Т. 9. Т.: ЎзМЭ нашриёти, 
2005. 
4
19-420-бетлар.
у
Ўша архии, 4 6 1-И-фонл, 1 -рўйхат, 1899‘-иш, 152-варақ

Ўшл
архив, ўша жойла, 79-варак.
252
www.ziyouz.com kutubxonasi


доимо ўзбек ноиблари томонидан бошкарилиши х.ам уларнинг 
нафсониятига тегмоқца эди. Хонликда туркман уруғлари деярли 
40 йил Муҳаммадмурод девонбеги ва ундан кейин 20 йил 
лавомида ўғли Шихназарбой томонидан бошкарилди1. 1916 йил 
сентябрида эса бу лавозим Саидназарбой томонидан эгалланди1
2. 
Бунинг устига Асфандиёрхон ва унинг амалдорлари томонидан 
туркманларнинг адолатли талаблари эътиборга олинмади, улар 
билан муносабатни яхшилашнинг йўлларини изламасдан ва 
бу тўғрида чора-тадбирлар кўрмасдан бу муаммоларни уларни 
жазолаш, уларга нисбатан зўравонлик килиш йўллари билан 
ҳал қилмокчи бўлганлар. Асфандиёрхон Туркистон генерал- 
губернаторига мурожаат килиб, туркман катхудоларининг 20 
тасини Россияга сургун қилиш йўли билан туркман уруғларини 
тинчитишга ёрдам беришини илтимос килган эди3.
Бундай вазиятда туркман уругларида хон ҳукуматидан 
норозилик янада кучайиб, унга карши юзаблари ортиб борди. 
Шунинг учун бўлса керак, хонга арзга бораётган ўзбекларнинг 
туркманлар бебошлиги тўғрисида улар устидан ҳам хонга арзлари 
борлигидан Жунаидхон ва ёвмут катхудолари хабардор бўлсалар- 
да, уларнинг хон ҳузурига боришига тўскинлик қилмасдан, 
уларга ўзларидан кузатувчилар кўшиб юбордилар. Шундай 
бир вазиятда туркман уруғлари катхудолари Асфандиёрхон 
ҳукмдорлигига ва Россия мустамлакачилигига карши курашга 
отланишда ўзбекларнинг юришидан фойдаланмоқчи бўлганлар. 
Ўзбекларнинг Хивага юриши, уларнинг хон ҳукуматининг 
мамлакатни бошқаришидан норозилиги туркманлар учун ҳам 
айни муддао бўлган эди.
Шундай қилиб, туркман уругларида ҳам, хонликдаги барча 
фукароларда бўлганидек, хон ва унинг амалдорларига, Россия 
мустамлакачилариганисбатанкахр-ғазабтуйғусиошиббормоқда 
эди. Бундай вазият исёнга олиб келиши муқаррар эди. Натижада
1 Ўша архив, 2-И-фонд, 2-ракам, 546-иш, 140-варак
2
Ўша архив, 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899‘-иш, 1-варак.
’ Ўша архив, 1-И-фонд, 31-рўйхаг, 1104-иш, 165-варак
253
www.ziyouz.com kutubxonasi


1916 йил февралда Хивада ўзбек фукаролари бошлаган кўзғолон 
туркманлар томонидан қўллаб-кувватланди.
Хонлик фукароларининг подшо Россияси мустамлакачилари 
томонидан ҳам таҳкирланаётганлиги, уларнинг хонликдаги 
сиёсати мамлакатда вазиятнинг янада кескинлашувига, хива- 
ликларнинг озодлик курашига отланишларига сабаб бўлган.
Мустамлакачилар Хива хонлигини ўз вассаллигига айлан- 
тирганларидан кейин хоннинг эрк-ихтиёри деярли тугатилиб, 
уларнинг кўлига ўтди. Хонликда лавозимларга тайинлаш, 
ундан четлаштириш ва барча майда-чуйда ишлар хам факат 
уларнинг розилиги ёки буйруғи билан амалга ошириладиган 
бўлиб колди. Бундан мамлакат фукаролари жуда катта зарар 
кўрди. 
Исломхўжадек 
мамлакатни 
иқтисодий, 
маърифий 
колоқликдан чикариш йўлидаги жонкуяр курашчи, замонасининг 
тараккийпарвар ислохотчиси каби давлат арбобларининг лаво- 
зимларидан четлаштирилиши ёки йўк килиниши, уларнинг 
ўринларига Матвафо Бакколов, Шихназарбой, Ашур махрам, 
Хўсайнбек 
Матмуродов 
каби 
иғвогар 
амалдорларнинг 
тайинланишида мустамлакачиларнинг хам кўли бор эди. Бу 
амалдорлар мамлакат тараккиётини ўйлашдан кўра хар хил 
йўллар билан фукаролар фаровонлигини ва тинчлигини бузишга 
ҳаракат килдилар, халклар орасига иғво солдилар. Шундай йўл 
билан Россия мустамлакачилари мамлакатни ичидан емириб
хонликда ўзларининг хукмронлигини кучайтириш учун кулай 
шароит яратдилар.
Хонликни 
бошкариш 
Россия 
мустамлакачилари 
кўлига 
ўтганлиги Асфандиёрхоннинг таржимони В.Н.Корнилов томо- 
нидан шундай тасвирданади: «Аввало хонликни Матвафо билан 
Кблосовский бошкара бошладилар. Бу ерга генерал Геппнер 
келганидан кейин у ҳам Магвафо ва Колосовскийлар билан 
биргаликда мамлакатнинг бошкарувчиси хисобланади. Кейин бу ерга 
генерал Галкин келди ва хонликни бошкариш унинг кўлига ўтди»2.
1 Ў ш а а р х и в , 4 6 1 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 1 8 9 9 * -и ш , 1 8 8 -в а р а к .
3 Ў ш а а р х и в , 2 - И - ф о н д , 2 - р ў й х а т . 5 4 6 - и ш , 2 9 8 - в а р а к
254
www.ziyouz.com kutubxonasi


I
1916 йилнинг 3 июнида Петрограддан Туркистон гене- 
рал-губернаторига 
жўнатилган 
телеграммада 
«Хивадаги 
тартибсизликлар кўп 
жихатдан бизнинг Хива ишларига 
бевосита аралашаётганимиз натижасидир, деб хисоблаймиз»1, 
- дейилишининг ўзи Хива кўзғолонининг юзага чиқишида 
подшо Россияси ҳам сабабчи эканлиги ошкора тан олинишидан 
далолатдир. Туркистон генерал-губернаторининг 1916 йил 4 
октябрида Туркистон охранкаси бўлими бошлиғи полковник 
Волковга йўллаган ахборотида баён килинган жумлалар 
юқоридаги фикримизни яна бир марта маъкуллайди. Бу 
ахборотда: «1915 йилда - 1916 йил бошида Хива хонлигида 
юз берган туркманларнинг хонга карши юриши ва улардан 
ўч олиш максадида хон куролли кучларининг туркманларга 
карши 
юборилиши 
полковник 
Колосовский 
томонидан 
ўзининг кандайдир шахсий манфаатларига эришиш йўлида 
гох туркманларни хонга карши ва гоҳо хоннинг маслахатчи ва 
ёрдамчиларини туркманларга карши олиб борган доимий иғвоси 
натижасидир»1
2, - деб таъкидланади. Амударё бўлими мировой 
судяси ахборотида хам туркманларнинг хонга карши 1916 йилги 
ҳаракатига Колосовский сабабчи бўлганлиги баён килинади3. 
Шундай далиллардан кейин хонликдаги тартибсизликларнинг 
ва 1916 йил Хива кўзғолонининг юзага чикишида Россия 
империяси маъмурларининг сиёсати хам сабабчи эканлигига ва 
унинг мустамлакачиликка карши озодлик харакати эканлигига 
ҳеч кандай шубха колмайди.
Узбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви фондида 
сақланаётган «Хоразм тарихига доир» деб аталувчи кўлёзмада 
баён қилннганлар ҳам бу тўғридаги фикримизни кувватлайди. 
«Николай ҳукумати Хива хонлигини тугатиб, уни тўғридан- 
тўғри бошка мустамлакалари каторига кўшиш учун хар хил 
воситалар билан замин тайёрлади, - дейилади ушбу кўлёзмада. - 
Мана шунинг учун Николай маъмурлари Хива борасида шундай
1 Ўша архнв, 461-И-фонд, 1-рўйхог, 1899*-иш, 2-варак.
2 Ўша архив, ўша жойда, 157 варак
255
www.ziyouz.com kutubxonasi


тадбирларни қилишга киришдиларки, булар, бир томондан, халқ 
орасида нотинчлик туғдирса, иккинчи томондан, сохта йўллар 
билан Хива халқини ўзларига тортиш ва учинчи томондан эса, 
хон ҳукумати билан хам муносабатларини узмасдан, юзага чиққан 
қийинчиликларда уларга мужмал маслаҳатлар бериб, ёмон 
вазиятларда қолдиришдан иборат эди. Бунинг устига Николай 
маъмурлари бир томондан ўзлари, иккинчи томондан махфий 
айғоқчилари ёрдами билан хон ҳукуматига қарши исён чиқариш 
ва қонли ҳодисалар юзага келтириш, шу билан хонликнинг 
ички ишларига амалий суратда аралашмокларига бахона 
тайёрлаш учун туркманлар орасида иғво қилишга киришдилар. 
Натижада Николай маҳкама маъмурларининг яширин равишда 
хонлик ишига аралашгани Хоразмда қонли воқеаларнинг юзага 
чикишини тезлатди»'.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш жоизки, Россия ҳукуматининг 
хонликда бўлган барча ҳарбий бошликлари ва ҳукумат вакиллари 
хон ҳукумати билан унинг фукаролари (улар хоҳ ўзбек, хоҳ 
туркман уруғларидан бўлсин) ораларидаги ўзаро низо ва 
келишмовчиликлардан шахсан манфаатҳам кўрганлар. У шундан 
иборатки, Асфандиёрхон ўз мамлакати фукароларининг ўзига 
ва амалдорларига карши кзггарилишидан кўркиб, Россиянинг 
хонликдаги генерал ва бошка амалдорларига кўплаб поралар 
улашиб турган. Асфандиёрнинг «сахийлиги»дан улар жуда 
усталик билан фойдаланганлар. Жумладан, Асфандиёрхоннинг 
Колосовскийга 1915-1916 йрлларда, турлича вазиятда, турлича 
миқцорда пул ва қимматбаҳо буюмлар бериб, улар жами 187 
минг рублни ташкил килганлиги ва генерал Галкин Хива 
қўзғолончиларини жазолаб, Тошкентга кайтиб кетишида унинг 
талабига кўра, унга ҳам 30 минг рубл берганлиги маълум2. Бундан 
ташкари, хон Колосовскийга наслдор отларидан иккитасини
Ўшаархнн, 125-И фонл, 1-рўнхат. 604-иш, 115-116 нараклар(Қўл&зматахминан 1920йилларнинг 
ўрталарига тегишли бўлнб, одднй дафтарда араб шрифтида узбек тилида Х.Мадаминов 
томонидан Ётнлган. Қулвэма 1946 йилда Хива шахридаги Республика ўлка муэейи катта нлмий 
ходими Среда томонидан русчага таржима килинган).
! Ўэбекистон МДА. 461-И-фонд, 1-рўйхет, 1899‘-иш, 88-91-вараклар.
256
www.ziyouz.com kutubxonasi


совға қилади. Генерал Цейлга 1912 йилда тилла гардишли килич 
ва пичок, тилла портсигар, генерал Галкинга (1916 йили Хивадан 
жўнаётганида) кимматбаҳо тошлар билан гардишланган қилич, 
тилла гардишли пичок ватилла портсигар совға килади'. Буларга 
қўшимча равишда генерал Цейлнинг Россия бош штаби Осиё 
бўлими бошлиғи бўлиб хизмат килган пайтида, Петроградда бош 
вазир Исломхўжа ўлимига Асфандиёрнинг дахли бўлмаганлиги 
ҳакида таассурот туғдиришидаги хизмати учун хондан 200 минг 
рубл пул ундирилганлиги2, хон номидан Россия банкининг 
Янги Урганчдаги бўлими орқали Россия ҳарбий министрининг 
хотини Сухомлинова номига 40 минг рубл ўтказилганлиги3 ва 
бошқаларни келтириш мумкин.
Шундай қилиб, Асфандиёрхон ўз ҳукмронлигини саклаб 
қолиш учун Россия ҳарбийлари ва бошқа амалдорларига кўплаб 
«совғалар» таркатиб, мамлакат бойлигини талон-торож қилади. 
Бу ҳам фуқароларнинг мустамлакачиларга нисбатан ғазабини 
янада оширади.
Аслида, Хивага келган россиялик ҳарбий ва бошқа 
амалдорларнинг хаммаси ҳам хонликда ўзларининг шахсий 
фойдасини кўзлаганлар. Полковник Колосовский хонликка 
килган биринчи кадамидаёқ Бош вазир Матвафо Баққоловга 
бу тўғрида ошкора баён қилган эди4. Бу эса фукаролар елкасига 
оғир юк бўлиб тушди.
Россия ҳукумати вакилларининг мустамлакачилик сиёсати, 
уларнинг хонликни шахсий бойлик орттириш манбаи деб 
караб ҳаддан ташқари юлғичлик қилишлари, халқларнинг урф- 
одатлари, шариатни менсимасликлари, ҳар хил бахоналар билан 
жазо отрядлари ташкил килиниб, фуқароларга нисбатан олиб 
борилган тинимсиз қирғин, талон-торож на зўравонликлари 
хиваликларни жуда ҳам оғир мусибатга қолдирди. Хиваликлар 
босқинчиларнинг 1873 йилда хонликка ёпирилиб келиб, қилган *
1
1 Уша архив, ўша жойда, 88-99-варакпар.
1
Ўша архив. ўша жойда. 7-варак.
1 Ўша архив, ўша жойда, 332-варак 
* Ўша архив, ўша жойда, 72, 89-вараклар.
257
www.ziyouz.com kutubxonasi


аёвсизқирғинваталон-торожларини,бегуноҳгўдаквакарияларни
милтиқ найзаларига санчиб намойиш қилганликларини ҳам, 
уларни уйлари билан тириклайин ёндириб юборганликларини 
ҳам ҳали эсларидан чикармаган эдилар. Шунинг учун ҳам 1916 
йилги Хива қўзғолони хон ва унинг ҳукмдорлари зулмига карши 
қаратилиши билан бирга Россиянинг мустамлакачилик зулмига 
ҳам карши қаратилган озодлик ҳаракати эди.
Хон ва унинг пойтахтини қузғолончилардан ҳимоя килишда 
Россия отрядига бошчилик қилган Амударё бўлими бошлиғининг
1916 йил 18 июлда Туркистон генерал-губернаторига йўллаган 
ахборотида «Шу йилги кўзғолон очикдан-очиқ русларга қарши 
каратилгандир»1, дейилишининг ўзи бу қўзғолон Россия 
мустамлакачиларига карши озодлик ҳаракати эканлигини 
подшо Россиясининг хонликдаги маъмурияти томонидан тан 
олинганлигидир. Бу фикримиз Амударё бўлими бошлиғининг
1917 йил 19 январида, 1916 йил Хива қўзғолони сабабларининг 
таҳлил қилиниши асосида Туркистон генерал-губернаторига 
йўллаган рапортида ҳам ўз ифодасини топди. Унда баён 
килинишича, хонликдаги туркман уруғларини 1873 йил Ганди- 
миён шартномасидан кейин ҳам ҳаммавақтфакат Россия қуролли 
кучлари ва жазо отряди тинчлантириб келганлиги, кейинчалик 
эса туркманларнинг Хива хонини ҳимоя килишга келган Россия 
ҳукумати армиясига карши кўл кўтарганликлари кайд қилинади3. 
Шундай экан, туркман уруғлари ҳеч вакт Россия мустамлакасида 
бўлишни истамаганлар. Аксинча, доимо ундан чикиш ҳаракатида 
бўлганлар. Баъзан улар тинчлик саклаган бўлсалар, фақат жазо 
отряди томонидан қирғин, талон-торож қилинишларидан, 
1873 йилдагидек кирғин яна бошларига тушишидан кўркиб 
тинчлик сақланилган. Ҳақиқатан ҳам, Россиянинг ҳарбий 
кудрати хонликдаги ўзбегу туркман ва бошка халкларга унинг 
мустамлакачилик зулмига карши бош кўтаришга йўл бермади. 
Хонлик фукаролари доимо кўркувда сакланди. Фукаролар бир
1 Ў ш а а р х и в . 1 - И - ф о н д , 3 1 - р ў й х а т , 1 1 0 4 - и ш , 1 2 1 -в а р а к .
? Ў ш а а р х и в , 1 - И - ф о н д , 1 2 -р ў й х а т , 1 9 5 0 - и ш , 5 3 - в а р а к
258
www.ziyouz.com kutubxonasi


оз имконияти бўлгани тақдирда ҳам ундан фойдаланиб, курашга 
отланиш ниятида эдилар. Амударё бўлими бошлиғининг 
Туркистон генерал-губернаторига юборган, юкорида кайд ки- 
линган рапортида «гарнизон Тошҳовуздан Амударёнинг ўнг соҳи- 
лига- Петро-Александровскка ўтказилганлиги ва шундай бир 
пайтда Семиречье казак юзликларининг воҳадан чикиб кетиши, 
кейинчалик аникпанишича, туркманларнинг хам, ўзбекларнинг 
ҳам юрагига бирдек ғулғула солиб кўйди, яъни уларни исёнга 
кўзғатди»1, - деб таъкидланиши бунинг далилидир.
Хонликка 
келган 
Россия 
хукумати 
амалдорларининг, 
айникса полковник Колосовский юритган мустамлакачилик 
сиёсати натижасида ва унинг кўрсатмаси билан иш кўрган 
Сирдарё ҳарбий губернатори ёрдамчиси генерал-майор Геппнер 
Хива шаҳрида бўлган пайтида (1915 йилнинг июнидан то 
августи охиригача) хонлик фукароларида Россия ҳукуматига 
ишончсизликнингкучайганлиги; генерал-лейтенант Гапкиннинг 
туркманлар исёнини бостириш учун жазо отряди билан Хива 
хонлигида (1916 йил февралидан то июнига кадар) бўлган 
пайтида эса хонликда Россия ҳукуматига нисбатан ғазаб янада 
ортганлиги тўғрисида Туркистон охранка бошлиғи полковник 
Волковнинг генерал-губернаторга ахборотида кайд килиниши2 
1916 йилги Хива қўзғолони Россия мустамлакачиларига ҳам 
қарши каратилган мустакиллик ҳаракати эканлиги тўғрисидаги 
фикримизга яна бир далилдир.
Генерал Галкиннингжазо отряди туркман кўзғолончиларини 
жазолаши, уларнинг мол-мулкларини талон-торож килиши 
жараёнида Жунаидхоннинг яқин дўсти Хон Эшоннинг уйидан 
Хива фукароси - қоракалпок Идрис Максум Сирожитдинов 
томонидан Жунаидхон номига битилган мактуб топилади. 
Мактубда унинг барча хайрихоҳлари номидан самимий истаклар 
билдирилади. Уларда шариатга кенг йўл очиб берилиши, 
фукароларга нисбатан адолатли бўлиш, хонлнкдан Россия
' У ш а а р х и в , ў ш а ж о й д а , 5 4 - в а р а к
2 Ў ш а а р х и в , 4 6 1 - И - ф о н д , 1 -р ў й х а т , 1 8 9 9 а - и ш , 6 8 - в а р а к .
259
www.ziyouz.com kutubxonasi


вакилларининг ҳайдаб чиқарилиши, хонликнинг илгаригидай 
ўзлари томонидан бошқарилиши каби истаклар билдирилади1.
Мухаммад 
Рахимхоннинг 
валиахди 
Асфандиёр 
тўра 
томонидан 1902 йилда Кўлли ёвмутлари мухрдори Омонберди 
Кўмаковдан олган мактубида хам Хива хонлигининг руслар 
томонидан бошқарилиши қораланган эди. У хонликнинг 
русларсиз хиваликларнинг ўзлари томонидан бошқарилишини 
истаганлигини баён қилади. Унинг мактубида: «Халкдарни 
кофирларга бериб кўйиш ярамайди, халқларни мусулмон 
подшоси бошкарсин, ўз Муҳаммад динимиз ўзимизга бўлсин»1
2, 
дейилади. Бу воқеадан бир оз вақт ўтганидан кейин худди шу 
мазмундаги мактубни Хива хони Муҳаммад Раҳимхоннинг ўзи 
ҳам хонлик катхудоларидан бўлган Нуржон Баҳодурдан олади3. 
Мамлакат фукаролари хонликдаги россияликлар ҳукмронлигига 
нисбатан ўзларининг норозиликпарини бошка йўллар билан хам 
билдирмокчи бўлганлар.
1912 йил ёзида Кўҳна Урганч хокимлиги ҳудудида Россия 
фукароларининг дехкончиликлари 
вайрон 
килиниб, 
мол- 
мулкларининг тортиб олиниши4; 1914 йил ноябрида Октепа 
йўлида «Нобель» фирмаси приказчиги, Россия фукароси 
Тинчировнинг таланиши5; 1915 йил ёзида Тошҳовузда Россия 
фукаролари - савдогар армани ва пахта завод эгалари ака-ука 
Черникларнинг таланишлари ва Хўжаэли, М анғит оралиғидаги 
йўлда Россия фукароси Гирей Сагитовнинг ўлдирилиши6 ва 
Россия фукароларига етказилган бошқа хар хил зарарлар Хива 
хонлиги фукароларида мустамлакачиларга нисбатан каҳр- 
ғазабларнинг ортиб бориши натижасидир.
Хонликда энди юзага келаётган маҳаллий савдо-саноат
1 Ўша архнв, 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 195-варак.
2 Ўша архив, 2-И-фонд, 1 -рўйхат, 151-иш, 1-варак (Кўмаков русларга карши бўлгани учун уни 
Тамбовга 5 йилга сургун кнлган эднлар. 8 ойдан кейин у сургундан кочиб келади. Кўмаковни яна 
тутиб, Красноводск турмасига камабдилар. 1905 йилда у бутуилай аэод кнлинади).
3 Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 1-рўихат, 151-иш, 1-варак
‘ Ўша архив, 2-И-фонд, 1-рўйхат, 151-нш, 1-варак
3 Ўша архнв, 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899*-нш, 26, 7Гвараклар.
6 Ўша жойда.
260
www.ziyouz.com kutubxonasi


буржуазияси вакилларининг ҳам Россия мустамлакачиларига 
карши норозилиги ортиб борди. Чунки ташкарига чикариб 
сотиладиган мамлакат маҳсулотларини асосан Россия савдо- 
саноат эгалари ўз қўлларига олган эдилар. Хонликдаги пахта 
тозалаш заводларининг кўпчилиги ва йириклари (буғ билан 
ишлайдиган) 
Россиялик 
саноатчилар 
кўлида 
тўпланган 
бўлиб, маҳаллий завод эгалари ракобатда уларга бардош бера 
олмадилар. Хивалик савдо-саноат буржуазияси ва бойлари 
Россиянинг хонлиқдаги турли-туман банк капиталига ҳам карам 
бўлиб колмоқда эдилар. Шундай килиб, Россиялик мустамлакачи 
капитал эгалари хонликда таркиб топаётган савдо-саноат 
буржуазиясинихартомондансикаборди,уларнингҳар томонлама 
ривож топишига имкон бермади. Шунинг учун иқтисодий 
жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам Россияга карамликдан улар 
норози эдилар. Ўйлаймизки, Хоразм воҳасидаги Россияга карши 
озодлик курашига баъзи ҳокимлар, уларнинг нуфузли амалдор 
бойлари ва туркман уругларининг катхудолари етакчилик 
килишлари бежиз эмасдир. Улар Хоразмнинг йирик тадбиркор 
ва мулкдорлари ҳам эдилар.
Полковник Лобачевский «Хивинский район» асарида Хива 
воҳасида русларга карши кўзғолон бўлиши' эҳтимоли тўғрисида 
1912 йилдаек ўз ҳукуматини огоҳлантирганида ҳак эди. Шу 
жойда яна битга нарса тўғрисида фикр билдириш жоиз. Хонликда 
бўлган Россия ҳукумати вакиллари томонидан Туркистонга 
йўлланган баъзи хабарларда хонликдаги туркманларнинг Россия 
фукаролигига ўтиш истаги бўлганлиги тўғрисида кайд килинади. 
Улар томонидан битилган бу хабарлар шўролар даврида нашр 
килинган баъзи илмий асарларда туркманларнинг ижобий 
ҳаракати, уларнинг илғор халқлар томон интилиши сифатида 
баҳоланган эди.
Аслида хивалик туркманларнинг Россия фукаролигига 
ўтиши ҳаракати тўгрисидаги гап-сўзлар уйдирма бўлган.


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish