Мустамлакачилар Кўлли туркманларида сув етишмаслигидан
фойдаланиб, айгокчилари - Россия фукаролари бўлмиш Хақберди
ва Омонбердилар орқали уларнинг Россия фуқаролигига ўтиши
истаги борлиги тўғрисида 20 тача Кўлли ёнмутлари номидан
Амударё бўлими бошлиғи Ликошинга хат ташкил қилганлар.
Бундан кўп ўтмай Кўлли ёвмутларининг 19 нафар муҳрдори
томонидан хонга ёзилган мактубида Ликошин номига ёзилган
хатга уларнинг мутлақо алоқаси бўлмаганлиги, унинг Россия
айғоқчилари томонидан ташкил этилганлиги кайд қилинади'.
Хонликнинг бошка
ҳудудларидаги
туркман
уруғлари
ораларида ҳам Россия фукаролигига ўтиш ҳаракати бўлма-
ганлигига Тахта ёвмутлари муҳрдори Дурдивакил Отавакил
ўғлининг Туркистон ўлкаси охранкаси бошлиғига
берган
кўргазмасида
«туркманларда
Россия
фукаролигига
ўтиш
тўғрисида сўз ҳам бўлмади» дейилиши2 далилдир.
Шундай килиб, юкорида келтирилган далиллар 1916 йилги
Хива кўзғолони хон ҳукумати зулмига карши каратилиши билан
бирга у Россия имнерияси мустамлакачилигидан мустакил
бўлиш йўлидаги озодлик ҳаракати эканлигига асос бўла олади.
Хон ҳукумати зулмига ва Россия мустамлакачилигига
карши кўтарилган бу ҳаракат натижасида мамлакат фукаролари
кеч нимага эриша олмадилар. Улар генерал Галкин жазо
отряди томонидан кирғин,
талон-торож килиниб, зулм янада
ортди. Чунки қўзголон пайтида мамлакат халқлари охиригача
мустаҳкам бирлаша олмадилар. Хон ҳукумати зулмидан, Россия
мустамлакачилигидан туркман уруғлари ҳам, ўзбек фукаролари
ҳам бирдек азоб тортаётган бўлсалар-да, уларнинг умумий
душманга қарши курашдаги бирлиги мустаҳкам бўлмади,
улар якка-якка ҳаракат қилдилар. Мамлакатнинг кўпчилик
фуқаролари юрагида хон ва подшо ҳукуматидан норозилик ўти
қанчалик ёнаётган бўлса ҳам, аҳил бўлиб, озодлик ҳаракатини
биргаликда кувватлаб курашга отланмадилар, зулмга нисбатан 1
1 Ўэбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 609-иш, 93, 94-варацлар.
’ Ўша архив 461-И-фанд, 1-рўйхат, 1899*-иш, 181-варак.
262
www.ziyouz.com kutubxonasi
бардошли, чидамли, сабр-токатли бўлишни афзал кўрдилар.
Бу йўлда уларни бирлаштирувчи сиёсий куч, сиёсий партиялар
хали тўлик шаклланмаган, аник дастур асосида кураш усуллари
ишлаб чикилмаган эди. Ҳали фукароларда
хон хукуматининг
адолатли бўлиши мумкинлигига итпонч устунлик киларди.
Ш унинг учун хам исённинг бошланиш ида ўзбек фукаролари
мамлакатдаги турли-туман зулмнинг ортиб боригни тўгрисида
хонни хабардор килиш, уларни тугатишда хондан мадад, адолат,
шариатга амал қилишни сўраш ниятида хон хузурига куролсиз
юриш килган эдилар. Уларни эса Хивада Россиянинг харбий
отряди курол билан кутиб олди.
Россия маъмуриятининг хонликдаги вакиллари томонидан
кайд килинишича, қўзғолондан кейин ҳам
фукароларнинг
хон амалдорларига ғазаби янада ортди, Россия хукуматига
нисбатан ишончи эса йўколди. Галкин жазо отрядининг барча
қилмишлари тинч ахоли устига тушган эди, кирғин килинганлар
ва таланганлар хам улар бўлдилар. Улар орасида исён чиқиши
хавфи янада кучайди. Шунинг учун полковник Колосовский
1916 йил 26 майда Тошкентга йўллаган телеграммасида, Хивадан
Россия отряди кисмларининг кета
бошлаши муносабати билан
туркман уруғлари кайфияти бутунлай ўзгарганлигини ва шу
билан хонликда кўнгилсиз вокеаларнинг янгидан такрорланиши
хавфи мукаррарлигини эътиборга олиб, губернатордан баъзи
полк ва дружиналарни Тошкентга кайтариш билан чекланиб,
хонликдан армиянинг колган кисми кайтарилишини тўхтатиш
зарурлиги сўралади'.
Шундай килиб, 1916 йилдаги Хива кўзғолони ва ундан кейин
хонликда юз берган вазият подшо Россияси хукуматини жуда
хам кўрқитиб кўйди. 1916 йил
июль ойининг бошида Россия
ҳарбий ва ташқи ишлари министрларининг Хива хонлигидаги
вазиятга бағишлаб махсус кенгаш зғгказишлари ва унда хонлик
устидан назоратнинг янада кучайтирилишига каратилган чора-
тадбирларнинг ишлаб чиқилиши' бунга далилдир. Шу билан 1
1 Ўша архнв, 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш. 182-варак; 461-И-фанд, 1-рўйхат, 1899а-иш, 82-яарак.
1 Ўша архив, I-И-фонд, 12-рўйхат, 1950-иш, !-5-вараклар.
263
www.ziyouz.com kutubxonasi
хонликда озодлик ҳаракати бостирилганидан кейин бундай
ҳаракатнинг кайта кўтарил ишидан хавфсираган мустамл акачи л ар
Хивада мустахкам ўрнашиш ва уни Россияга бутунлай қўшиб
олиш ниятида чора-тадбирлар кўришга киришдилар.
Бу билан мустамлакачилар
Хива хонлиги фукаролари
юрагидаги озодлик ўтини сўндира олмадилар, унинг алангаси
борган сари кучая борди ва кейинчалик у хонликдаги турли
ижтимоий ва сиёсий ҳаракатлар билан бирлашиб кетди. Бу
ҳаракат узок давом этиб, турлича тарихий даврда турлича
кўринишда намоён бўлди. Кейинчалик ташкил топган Ёш
хиваликлар партияси туркман
сардорлари билан иттифок
бўлиб, кизил армия ёрдами билан хон зулмидан озод бўлди.
Лекин совет мустамлакачилиги янгича кўринишда Россиянинг
ҳукмронлигини сақлаб
колди.
Бу ҳолат Ўзбекистон
ва
Туркманистон республикалари мустакилликка эришгунича
давом этди.
264
www.ziyouz.com kutubxonasi