Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари



Download 67,81 Kb.
bet1/48
Sana26.05.2022
Hajmi67,81 Kb.
#609001
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
13-мавзу.маъруза


ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ
1. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, унга қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга хилоф деб ҳисобланади.
Талон-торож қилиш ўзгалар мулкини ўз фойдаси, бошқа шахслар фойдасига қонунга хилоф тарзда ва бепул ўзига қаратиб олишдир
Талон-торож қилиш тушунчаси босқинчилик, талончилик, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик каби мулкка қарши жиноятлар гуруҳига тааллуқлидир.
Талон-торож қилишнинг объекти ўзгалар мулкидир.
Мулк–мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича мулк эгаси ва жамиятнинг бошқа аъзолари (мулкдор бўлма-ганлар) ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатдир
ЎзР Фуқаролик кодексининг 167-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Рес-публикасида мулкнинг хусусий ва оммавий шакллари мавжуд. Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва бошқа нодавлат шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар.
Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлат-нинг валюта ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхона-лар ва бошқа моддий бойликка эга бўлган комплекслар, ўқув, илмий, илмий тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, давлатнинг бюджет маблағлари ва бош­қа маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган интеллектуал фаолият натижалари, бошқа мол-мулклар ҳам республика мулки бўлиши мумкин (ЎзР ФК 214-моддаси).
Моддий ёки маънавий қимматга эга бўлган ашёлар, яъни инсон меҳнати сарфланган ашёлар талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин.
Республика мулки ва маъмурий ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк)дан иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фондлари ва коммунал хўжалик кор-хоналари ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулклар муниципал мулк ҳисобланади
ЖКнинг Х бобида назарда тутилган «Ўзгалар мулкини талон-тарож қилишнинг» махсус объекти фуқаролик ҳуқуқининг мулк ҳуқуқи институти доирасига кирувчи шахснинг ўз мулкига эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши билан боғлиқ мулкий муносабатлар ҳисобланади. мулкий муносабатлар доирасига шунингдек, мол-мулкни қонунга мувофиқ қўлга киритиш ҳуқуқини ҳам киритиш лозим.
Талон-торож қилишнинг предмети, инсон меҳнати сингма­ган бўлса ҳам, моддий ва маънавий қимматга эга, яъни истеъмол қийматига эга предметлар, кўчар ва кўчмас мулклар шунингдек, уй ҳайвонлари бўлиши мумкин.
Талон-торож қилиш предмети моддий борлиқ предмети син­гари аниқ хусусиятларга, белгиларга (оғирлиги, сифати, ҳажми ва ҳоказо­ларга) эга бўлиши керак. Шу муносабат билан электр иссиқлик энер­гияси, газ, сув, қувирлари талон-торож қилиш жиноятларининг предмети бўлиши мумкин эмас. Бироқ бундай ҳаракатлар бошқа жиноят таркибини: Алдаш ёки ишонч-ни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш (ЖК 170-моддаси) ёки Электр, иссиқлик энергияси, газ, сув қуврлардан фойдаланиш қоидалари-ни бузиш (1852-моддаси) жиноятларида айбли бўлиши мумкин. Шунингдек, интеллектуал меҳнатни ўзлаштириш (плагиат) талон-торож қилишнинг пред-мети бўла ол­майди, бундай ҳаракатлар муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқ-ларини бузиш (ЖК 149-моддаси) жинояти тар­кибини ташкил қилади.
Талон-торож қилишнинг предмети бўлиб фақатгина инсон меҳнати син-ган ва маълум иқтисодий қийматга эга бўлган мол-мулк, нарсалар бўлиши мумкин.
Мол-мулкнинг қиймати деганда одатда унинг пул билан ўлчанган нархи тушунилади.Шунинг учун, пул, пул бирликлари, муомала алмашинуви эквиваленти бўлган қимматли қоғозлар талон-тарожнинг предмети бўлиши мумкин.
Маълум бир қийматга эга бўлмаган нарсалар, масалан, шахсий ёзишма-лар, шахсий кундалик, кимнидир фотографияси талон-тарож предмети бўлиши мумкин эмас. Бу ерда аукцион савдосига қўйилган ва олди сотди қилиш мумкин бўлган машҳур шахсларнинг расмлари (айниқса автограф қўйилган), шахсий кундалиги, хат ёзишмалари истисно этувчи ҳолатлардан бири саналади.
Ўз хўжалик қийматини йўқотган нарса буюмлар ёки инсон меҳнати сингмаган табиат объектлари талон-торож қилиш предмети ҳисобланмайди. Иккинчи ҳолат ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан экология соҳасидаги жиноятларни фарқлаш имкониятини яратади.
Давлат мулкининг объектлари бўлган – ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин эмас. Бироқ, ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидалари бузилганда, айбдор ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 197-моддасига кўра жазоланади.
Агар ўрмонга шикаст етказилган бўлса, айбдорнинг қилмиши – экин-зор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказганлик, уларни нобуд қилганлик учун жавобгарлик белгиланган ЖКнинг 198-моддаси билан квали-фикация қилинади. Ов қилиш, балиқ тутиш қоидаларини ёки ҳайвонларнинг бошқа турларини ушлаш қоидаларини бузиш, ноёб ҳайвонларни тутиш ёхуд дори-дармон, озиқ-овқат ва манзарали ўсимлик турларини йиғиш ёки тайёрлаш тўғрисидаги белгиланган тартиб ёки шартлар бузилганда, айбдор шахснинг ҳаракатлари ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш, деб топилади ЎзР ЖК 202-моддасига кўра жавобгарликни вужудга келтиради.
Шу объектларга тажовуз қилиш талон-торож қилишдан фарқланади, чунки фақат инсон меҳнати сарфланган, алмашув қийматига, яъни моддий қимматига эга бўлган мол-мулккина талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин. Масалан, тайёрлаб қўйилган ёғочни ўғрилаш, қўриқхонада ўстирилган ҳайвонларни талон-торож қилиш, махсус мослаштирилган ҳовузларда етиштирилган балиқларни тутиш, балиқчилик хўжаликлари овлаган балиқларни эгаллаб олиш талон-тарож қилиш тариқасида квалификация қилинади.
Яна бошқа бир мисол олиб кўрайлик. Қимматбаҳо металлар ёки тошларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш талон-торож қилиш ҳисобланмайди, балки қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш (ЎзР ЖК 185-моддасида) назарда тутилган мустақил жиноят ҳисобланади. Агар қимматбаҳо металлар ёки тошлар уларни қазиб олувчи корхоналарнинг ҳудудидан топиб олинган бўлса, бундай ҳаракатлар ҳам талон-торож сифатида квалификация қилиниши лозим. Бундай корхоналарнинг ҳудуди, қазиш ишлари олиб борилаётган майдон, тайёрланган майдончалар, хандақлар, яъни қимматбаҳо металлар ёки тошларни қазиб олиш, улар бор жойларда қидирув ишларини олиб бориш учун тайёрланган жойлар корхоналарнинг ҳудуди деб қаралади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, талон-тарожнинг предмети кўчар ва кўчмас мулклар бўлиши мумкин. Уй, квартира, ер участкаси ва бошқалар ўз объектив хусусиятларига кўра яширин равишда ўғирлаб кетиш мумкин бўлмаган мол-мулклар саналсада, улар алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан (фирибгарлик) ёҳуд зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш орқали (товламачилик) талон-тарож қилиниши мумкин.
Пул бирлиги талон-тарожнинг предмети бўлиб қимматли қоғозлар ҳам ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-моддасига мувофиқ, мулкий ҳуқуқлар белгиланган шаклда ва зарурий реквизитларга расмийлаштирилган ва мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланади ва улар тақдим этилган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин.
Облигациялар, векселлар, чеклар, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси, акциялар ва қонунда қимматли қоғозлар, деб белгиланган коғозлар қимматли қоғозлар ҳисобланади.
Тақдим қилувчига пул бериладиган қимматли қоғозларгина талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин. Тақдим қилувчига пул берилмайдиган қимматли қоғозлар талон-торож предмети бўла олмайди, чунки улар айбдорга қимматли қоғозда мавжуд бўлган мулкий ҳуқуқни олиш имкониятини бермайди.
Лотерея билетлари, почта маркалари, откриткалар, конвертлар, ёнилғи-мойлаш материаллари учун талонлар, метрода юриш жетонлари ҳам талон-тарожнинг предмети бўлиши мумкин. Бироқ поезд, самолёт чипталари талон-торож қилиш предмети бўла олмайди. Чунки улар ўзича моддий бойлик ҳисобланмайди, қўшимча ҳужжатлар (масалан, паспорт) тақдим этилгандагина моддий бойликка айланиши мумкин.
Шунга ўхшаш ашёларни эгаллаб олиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яширганлик ЖК 227-моддаси билан квалификация қилинади. Агар шахс шу ҳужжатлардан фойдаланишга қасд қилган бўлса, унинг қилмиши жиноятлар жамига кўра алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказишга (ЎзР ЖК 170-моддаси) тайёргарлик кўриш, деб ҳисобланади.
Талон-тарожнинг предмети бўлиб, фақатгина муомаладаги эгасидан махсус рухсатнома талб қилмайдиган мол-мулклар ва нарсалар бўлиши мумкин. Агар жиноят предмети алоҳида турдаги муомаладан чиқарилган мулк (масалан: наркотик моддалар, ўқ отар қуроллар, портловчи моддалар, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар ва ҳо-казолар) бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилиш эмас, балки махсус жиноятлар таркиби (ЖКнинг,“Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар” (XVII) боби таркибидаги махсус моддалар) билан квалификация қилиниши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкинки, талон-тарожнинг предмети фақатгина эгалланаётган мулкка нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмаган айбдор шахс томонидан ўзганинг мулки­ эгалланишидир.
Шахс мол-мулкка эгалик ҳуқуқига эга бўла туриб, белгиланган тартибни бузиб уни қўлга киритган ҳолларда, талон-торожнинг таркиби мавжуд бўлмайди. Унинг ҳаракатлари бошқа жиноят – ўзбошимчалик (ЎзР ЖК 229-моддаси) деб ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, умумий улушдаги шахснинг шерикчилик асосидаги мулкни ноқонуний эгаллашида ҳам талон-тарож қилиш белгилари мавжуд бўлмайди.
Тасодифий равишда топиб олинган мол-мулк (топилма) талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин эмас. ФК 192-моддасига мувофиқ, йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган ёки эгалик ҳуқуқига эга бўлган, ўзига маълум шахсларган дарҳол хабар бериши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.
Агар ашё бино ичида ёки транспортда топилган бўлса, у шу бинонинг ёки транспорт воситасининг эгасига топширилиши лозим. Топилма топширилган шахс уни топиб олган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида милицияга, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш учун милиция ёки тегишли давлат органи ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ё улар кўрсатган шахсга топширишга ҳақлидир.
Хазина ҳам талон-торож қилиш жиноятининг предмети бўлиши мумкин эмас. Хазина – ерга кўмилган ёки бошқа усулларда яширилган пул ёки қимматбаҳо нарсалар. Уларнинг эгасини аниқлаш мавжуд бўлмайди ёки у қонунга мувофиқ равишда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини йўқотган бўлади ва бу мулк хазина яширилган жой (ер майдони, уй-жой ва ҳ.к.) эгасининг эгалигига ўтади
Хазинага бўлган мулк ҳуқуқини тартибга солишга оид масалалар фуқаролик ҳуқуқий нормаларга асосланиб ҳал қилинади. Хазина, ушбу хазина топилган жой (ер участ­каси, қурилиш ва шу кабилар) эгаси бўлган шахс ёки уни топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади.
Объектив томондан талон-торож ўзганинг мол-мулкини ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига ғайриқонуний равишда, бепул тортиб олишда ифодаланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунларида талон-торож қандай усулда содир этилганига қараб унинг учун жавобгарлик дифференциация қилинган.
Жиноят кодексида талон-торожнинг қуйидаги шакллари назарда тутилган:
1) босқинчилик (ЎзР ЖК 164-моддаси);
2) товламачилик (ЎзР ЖК 165-моддаси);
3) талончилик (ЎзР ЖК 166-моддаси);
4) ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЎзР 167-моддаси);
5) фирибгарлик (ЎзР ЖК 168-моддаси);
6) ўғрилик (ЎзР ЖК 169-моддаси).
Қонунга хилофлик ҳар қандай талон-торожнинг зарурий белгиси ҳисобланади.

Download 67,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish